Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Фарзандга мурожат.

Эшит жон ўғил-қизим.
Сўзларим насиҳат бил.
Ҳам илтижо, ҳам орзум.
Болам, юзим ёруғ қил!

Гох уришиб тергадим.
Баьзан бошинг силадим,
Бу дунёда керагим.
Болам, юзим ёруғ қил!

Ўқи, ўрган олим бул,
Мехрибон-у хотам бул.
Энг муҳими одам бул.
Болам, юзим ёруғ қил!

Донолар ўргатгандай,
Тилингда бўлсин лаббай.
Ўзим сендан айланай,
Болам, юзим ёруғ қил!

Юртинг учун тик тургин,
Алқаб, эьзозлаб юргин.
Жонингдай азиз кўргин.
Болам, юзим ёруғ қил!

Сўзлагин тўғри, майин,
Бўлма номард, бетайин.
Ёмон гап эшитмайин,
Болам, юзим ёруғ қил!

Ўқигин оят, Қурьон.
Юргин ҳидоят томон.
Ожизларга бўл қалқон.
Болам, юзим ёруғ қил!

Кексаларни хурмат қил.
Гапларин қулоққа ил.
Борлигини бахт деб бил.
Болам, юзим ёруғ қил!

Оға-ини қариндош.
Йўқлаб тургин бўл дилдош.
Эзгу ишда бош-у, кош.
Болам, юзим ёруғ қил!

Синов келса қил тоқат,
Тўғри йўлдан юр фақат.
Десин-"Отангга раҳмат ".
Болам, юзим ёруғ қил!

Худодан умринг сўрай.
Орзу ҳавасинг кўрай.
Бошим кўтариб юрай,
Болам, юзим ёруғ қил!

✍ Дилобар Ўрoлова

http://T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍17❤1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌸 Ассалому алайкум!
Тонг муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилада бир-бирингизни тушуниб яшанг, оила муқаддас!

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БУНИНГ ОҲИРИ ЙЎҚ…

кимга юборишни биласиз

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍9👏2
Қувончлар, баҳам кўрсангиз, кўпаяди ва қайғуларни баҳам кўрсангиз, икки баравар кўпаяди.

👉 @HikmatliSatrlar
👍7🤝2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кабага имом бўлгур!

Жуда ҳам чиройли, маъноли ва таъсирли лавҳа...😢

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍8
📝Азизлар, бу тўқилган ҳикоя эмас, бўлган воқеа.
Бугун норасида боласини ўлдириб, ўз ҳовлисига кўмаётган ноинсоф ваҳшийлар, кимгадир қасд қилиб гуноҳсиз гўдакларини ойнадан улоқтираётганлар, ураётганлар, бўғаётганлар, ўз дилбандини пулга сотаётганлар,  гўдаклар уволидан қўрқмасдан қонга белаётганлар ҳайвондан ҳам паст экан, дегим келади...
         

                 БИР КУНИ...
     Ўша куни ҳовли тарафдан келаётган онамнинг юз-кўзи ташвишли эди. 
     Мени кўриб ёзғира кетди:
–  Бечора, молнинг ҳам, итнинг ҳам онаси она-да! Фарзанд доғини тортганлар билади бу азоб нима эканлигини. Тўққиз ой қорнида кўтариб юрган боласи кўз олдида ўлиб қолса шунақа қилади-да!
       Кейин билсам, сигиримизнинг бузоқчаси туғилиб нобуд бўлган экан. Катта матога ўраб уловга ўнгараётган акаларимга онам: “Носиржон, бузоқни тутбоққа обориб кўминглар, онаси ўтлагани борганда тупроғини ҳидлаб турар”, деди кўзига ёш олиб. Беш-ўн кун ем-хашакка ҳам қарамай тумшуғини ерга тираб ётиб ҳолсизланган сигирнинг аҳволини кўриб ҳаммамиз ачинардик. Онам эса сигирнинг атрофида юриб тинмай гапирарди: “Ўрнингдан тур энди, жонивор, боласи ўлган битта сенми? Менам икки болқондек ўғилларимни ерга берганман. Айниқса, Абдулаҳадим уч ёш эди, тили бийрон, ўзи асал дўмбоққина бола эди.  Қучоқласам қўйним тўларди. Эгам ўзи олиб, яна ўзи бераридан кам қилмади. Бир этак бола берди, беҳисоб шукур. Одамни-ку, емай-ичмай жағини тираб ётиб олсаям ҳеч ким тирик кўммайди. Тиғ кўтариб бошига келмайди... Сен бу ётишда ўз жонингга жавр қиласан-ку! Тур, турақол энди, жониворим. Мени хафа қилма. Болаларимнинг ризқ-насибасини қийиб, ноумид қилмагин. Худо хоҳласа келаси йил шу пайтда ёнингда боланг чопқиллаб юради”.
        Сигир онамнинг гапларига тушунаётгандек ҳолсизгина “мў-ў-ў”лаб қўяр, кўзларидан оқаётган ёшини кўриб унга раҳмим келарди. Охири онамнинг гаплари таъсир қилдими, ёки  вақт ўтиб дарди аридими, секин-аста ўзига кела бошлади. Аммо  дарвоза тарафга қараб  “мў- мў-ў”лаб, ўзини у ёқ-бу ёққа ура бошлаганда ҳеч кимнинг кучи етмасди.
     Бир куни акамга: “Нобуд бўлган боласига одам куяди десам, ҳайвоннинг ҳам юрагида ўтдек меҳри  бўларкан. Бузоғига куйиб ўлиб қолмасин жонивор. Аста етаклаб, тутбоққа олиб боринглар. Барра ўт-ўланларни чимчиласа кўнгли ёришар, туёғи тупроққа урилса бироз ҳовиридан тушиб қайтар”, деди онаизор. Акамга  эргашиб мен ҳам йўлга тушдим. Тумшуғи ерга теккудек бўлиб аранг одимлаётган ҳолсиз сигирнинг кетидан биз ҳам индамай борардик. Эски ҳовлимизнинг томорқасидаги тутзорга олиб бориб арқонини бўшатдик. Кўм-кўк ўтларни чимчилаб ея бошлаган сигир бирдан дўппайиб турган тупроқнинг ёнида тўхтаб қолди. Атрофини айланди, ҳидлади, кейин ўша ерга чўккалаб тумшуғини тупроқ устига қўйди. Кўзидан тирқираб ёш оқарди. Тушунмай акамга қарадим. Акам: “Бузоғини шу ерга кўмганмиз”, деди. Кун бўйи сигир ўрнидан турмади. Кўзининг ёши ҳам тинмасди. Кун қорая бошлагач,  жониворни ўрнидан турғизишга кўп уриндик. Ҳоли танг бўлгани учун акам унга озор бергиси келмасди. Икки акам ёрдамга келгач,  алҳол уни етаклаб йўлга тушдик. Бироз йўл юрганимиздан кейин кутилмаганда бир силтаниб акамнинг қўлидан чиқиб, ортига қайтди.  Бузоқчаси кўмилган тупроқнинг ёнига бориб авайлаб чўккалади, кейин олди туёқлари билан тупроқни тита бошлади. Она сигирга қараб акам иккимиз ҳам йиғлаб юбордик...


Мунаввара Усмонова.

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

👉 @IBRATLY

📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР БИЗДА📚
👍25❤1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кайфиятни кўтарамиз 😉😁

Яқинларга ҳам Улашинг 👇

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
😁3👍1
Эрталаб соғ-омон туролган бўлсанг,
Чароғон қуёшни кўролган бўлсанг.
Онангдан хол-аҳвол сўролган бўлсанг,
Демакки бугунинг-энг чиройли кун!

Эшитсанг жуфтингдан меҳрли калом,
Фарзандинг жилмайиб айтса: "Ассалом!"
Отанг дуо қилса- " Омон бўл, болам! "
Демакки бугунинг-энг чиройли кун!

Дилингга энг гўзал тилаклар тўлса,
Орзулар ушалса, армонлар ўлса.
Айтар сўзларингда шукуринг бўлса,
Демакки бугунинг-энг чиройли кун!

Бирор яқинингдан бўлмасанг жудо,
Қалбинг ўртамаса аламли нидо.
Яна бир кун учун ризқ берса Худо,
Демакки бугунинг-энг чиройли кун!

Бугунингиз муборак !

✍ Дилобар Уролова 👇

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

@IBRATLY
👍9❤1
​​#Ҳикоя

Отангга ўхшама ўғлим...

Эндигина олти ёшга тўлган ўғлимнинг берилиб расм чизаётганини кўриб қизиққанча ёнига бордим:

- Ўғлим ниманинг расмини чизяпсан?

- Сизни, ойимни ва ўзимни, — нигоҳларини менга қадади у.

Суратга аҳамият берсам, ўзининг ва менинг кўксимга юрак чизган ва негадир уларни қора рангга бўяганди.

- Ўғлим, юрак қизил рангда бўлади. Мана бу қалам билан ранглаш керак эди.

- Буни биламан.

- Унда нега қора рангга бўядинг?

У менга айбдорона боқиб, гапиришда давом этди:

- Бувимнинг айтишича, бошқаларни йиғлатган одамларнинг юраги қора
бўларкан. Сиз кеча ойимни йиғлатдингиз-ку?

Жажжигина ўғлимнинг сўзларидан кечаги дилхиралик ёдимга тушиб кетди. Жаҳлимга эрк бериб қилган ишимдан ўз ўғлим олдида уялиб қолдим. Шундай бўлсада гапни ҳазилга бурдим:

-Унда сеники нега қора? Ёки сен ҳам бирор қўшни қизни йиғлатдингми?

-Йўқ мен ҳеч кимни йиғлатмадим. Шунчаки! Ўзингиз доим айтасизку “Сен худди мендай бўлишинг керак” деб. Шунга…

Ўзи билиб билмай дадасига сабоқ бериб қўйган фарзандимни бағримга босар эканман, этим жимирлаб кетди. Бўғзимни куйдириб, бир жумла отилиб чиқди:

- Отангга ўхшама ўғлим…

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР БИЗДА📚
👍15❤1
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК.

Шайх Шотибий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Ўзи вафот қилиб гуноҳлари ҳам ўзи билан бирга ўлган кишига қандай яхши!
Ўзи вафот қилиб гуноҳлари ундан кейин ҳам яшайдиган кишининг ҳолига вой! Улар сабаб у қабрда азоб чекади. Улар тугагунича улардан сўралади».

Интернет саҳифаларида, ижтимоий тармоқларда ёзадиган нарсаларимиз ва қўядиган суратларимизга эҳтиёт бўлайлик. Бизга ўлим тўсатдан келса ёзган нарсаларимиздан бизга фақат савоб борсин. Булар қиёматда бизга қарши ҳужжат бўлмасин. Фаҳш ва бузуқ фикрлардан эҳтиёт бўлайлик. Инсон Аллоҳни ҳеч қачон унутмаслиги лозим. Аллоҳ ҳаммамизни ғафлатдан асрасин.

Аллоҳумма Амийн!

©Asaka_Ziyo

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍10❤2😢1
ҲАЛОЛИНГДАН!

Кўксингдаги юрак каби урадиган,
Айирмасин уйингдаги ҳилолингдан.
Бемор бўлсанг, сенга жони куядиган,
Ҳалолингдан қўймасин дўст, ҳалолингдан.

Ўз ёрингни хусни хатто ойда йўқдир,
Оху мисол, жайрон каби жуда шўхдир,
Кўчадаги гўзаллардан фойда йўқдир,
Ҳалолингдан қўймасин дўст, ҳалолингдан.

Ярим оқшом, ишдан чарчаб тунда келсанг,
Кутиб олар қуёш каби кулиб билсанг,
Жон сўрагин, жонин берар чиндан севсанг,
Ҳалолингдан қўймасин дўст, ҳалолингдан.

Сен келгунча бедорликда бешик қучган,
Сенга илҳоқ, ҳаёллари қушдек учган,
Оқ сут бериб, фарзандингга алла айтган,
Ҳалолингдан қўймасин дўст, ҳалолингдан.

Агар севсанг юракдаги ишқ борича,
Кўнглинг бўлиб баланд-баланд тоғ қорича,
У ҳам бўлар, мехр берсанг қиролича,
Ҳалолингдан қўймасин дўст ҳалолингдан.

Кўчадаги гуллар билсанг нафснинг қули,
Бўлса басдир, у гулларга эркак пули,
Дўзоҳ сари қадам қўймоқ зино йўли,
Ҳалолингдан қўймасин дўст, ҳалолингдан.

Керак бўлса дунёни ҳам суриб қўйгин,
Эркакман деб кўксингга бир уриб қўйгин,
Рашкдан баланд қўрғонларни қуриб қўйгин,
Ҳалолингдан қўймасин дўст ҳалолингдан.

Кўчадаги нокасларда ор бўлмайди,
Минг урунгин, улар сенга ёр бўлмайди,
Эй дўстгинам йўқдан ахир бор бўлмайди,
Ҳалолингдан қўймасиней, ҳалолингдан.

Уйга келсанг, қуёш каби куладиган,
Айирмасин уйингдаги ҳилолингдан.
Бемор бўлсанг, сенга жони куядиган,
Ҳалолингдан қўймасиней, ҳалолингдан.

✍Камронбек Исмоилов.


https://t.me/IBRATLY
👍6
​​​​Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига берилган саволларга ажойиб жавоблари:

– Шайх ҳазратлари,баҳорда лайлак пасайиб учса нима бўлади?
– Лайлак пасайиб учган бўлади.

– Шайх ҳазратлари Қуръонда сумалак хақида бирор нарса ёзилганми?
– Қуръони Карим пазандачилик китоби эмас, у инсониятни тўғри йўлга бошловчи китоб!

– Шайх ҳазратлари анжир дарахтини ёқса бўладими?
– Бўлади, яхши ёнади!

– Одам кийиб юрадиган иштонини ёстиғини устига қўйиб ётса нима бўлади?
– Нима бўларди, сал баланд бўлади!

– NIKE крассовка кийсам бўладими?
– Размери тўғри келса кийинг!

– Шайх ҳазратлари ҳозирда бош уриштириб кўришиш урфга кирди, бу мумкинми?
– Ха, ёрилмаса мумкин!

– Шайх ҳазратлари чет элдаги мадрасаларда, масалан: Туркияда таълим олиб келса бўладими? Келгандан кейин мyаммо бўлмайдими?
– Бўлади

– Шайх ҳазратлари халода кесак билан покланиб кесакни ҳожатхонага ташласа нима бўлади?
– Шалоб деган товуш чиқади!

– Шайх ҳазратлари Чеченистондан келтирилган косага нима дея оласиз?
– Коса келтирилди дея оламан!

– Шайх ҳазратлари нима учун бизни мазҳабимиз ҳанафий мазхаби?
– Имомимизнинг номлари Абу Ҳанийфа бўлгани учун!

– Шайх ҳазратлари Рим папаси нега мусулмонлардан узр сўрамади?
– Буни ўзидан сўраш керак!

– Шайх ҳазратлари мен балиқ тутишни яхши кўраман, илмоққа чувалчангни тиқиш гуноҳмасми?
– Йўқ гуноҳмас, лекин бировларни вақтини олиш гуноҳ!

– Шайх ҳазратлари тарвузни сотиб олаётганда унинг сифатини билиш учун чақмолатиб олса бўладими?
– Ҳа бўлади, фақат уйга олиб боргунизча суви оқиб кетади!

Яқинларга улашинг


https://t.me/IBRATLY
👍14😁3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОНАНГИЗ БИЛАН ҚАЧОН РАСМГА ТУШДИНГИЗ?

Воқеалар таниқли ёзувчи Ўткир ХОШИМОВнинг СУРАТ деб номланган қисқа ҳикояси асосида тасвирга олинди.

Яқинларга юбориб қўйиш эсдан чиқмасин…

👉 @IBRATLY
👍9😢4
Мактабга келдим деб, дарсга кирмаса,
Ёнида ё китоб, дафтар бўлмаса,
Юрагим ачишиб айтай бир нарса,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Тентираб юришар гўё мақсадсиз,
Кўзида қаҳр бор, жаҳл, шафқатсиз,
Дунёда яшайман десангиз дардсиз,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Илмсиз бўлмасин, қалби қотади,
Қотган қалбда эса зулм ётади,
Қўйиб берсак агар юртни сотади,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Худодан қўрқишсин, динни ўргатинг,
Дўст бўлиб ёнида Хақни кўрсатинг,
Болам умидимсан сен дея айтинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Жоҳиллик йўлини тутмасин дейман,
Ҳаёни тепкилаб ўтмасин дейман,
Ҳаётда ғофилдек ётмасин дейман,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Мактабга келишин назорат қилинг,
Илмни асосий мақсад деб билинг,
Тилагим устознинг ҳамкори бўлинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Ўқисин, улғайсин, камолга етсин,
Келажак кунига зиёлар битсин,
Кексалик гаштингиз роҳатда ўтсин,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Оталар илтимос эътиборсиз бўлманг.

Заршид

ЯҚИНЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ


👉
Telegram.me/IBRATLY
👍17
​#Оқила_она_насихати

➀ Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➁ Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➂ Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➃ Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➄ Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➅ Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➆ Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.

©Asaka_Ziyo

ЯҚИНЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ


http://Telegram.me/IBRATLY
👍18🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болажон билан суҳбат бўляпти:
-Қачон жахлиз чиқади?

Болажонни жавобини эшитинг..


П/с: Бизни эса нималаран жахлимиз чиқиб юрибди😢

Яқинларингизга хам улашинг🍃
t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍7😢4