📖 Ҳаётий ҳикоя: ака-ука меҳри
Ота-онасидан мерос қолган ерда ака-ука биргаликда деҳқончилик қилар эди. Уларнинг бири оилали бўлиб, унинг бешта фарзанди бор эди. Иккинчиси эса буйдоқ эди. Мавсум сўнгида ака-ука ҳосилни тенг бўлишиб олар эди.
Кунларнинг бирида укаси:
– Ҳосилимизни тенг бўлишиб олаётганимиз асло адолатдан эмас. Мен буйдоқман ва эҳтиёжим унчалик катта эмас. Акамнинг эса оиласи катта, унинг харажатлари ҳам шунга яраша, – деб ўйлади.
Ўша кундан бошлаб буйдоқ ука ҳар куни ярим тунда уйидан чиқиб, ўзининг омборидан бир қоп буғдойни елкасига олиб, ҳеч кимга сездирмасдан акасининг омборига қўйиб кела бошлади.
Ўша кунларда акаси ҳам ўзига ўзи:
– Ҳосилимизни тенг бўлишиб олаётганимиз асло адолатдан эмас. Мен оилалиман, аёлим ва фарзандларим бор. Қариган чоғимда улар мени парвариш қиладилар. Укам бечора қариганда унга ким қарайди! Демак, келажакда унинг эҳтиёжи катта бўлади, – деди.
Шундан сўнг ака ҳам ҳар куни ярим тунда уйдан чиқиб ўзининг омборидан бир қоп буғдойни елкалаб олиб ҳеч кимга сездирмасдан бориб укасининг омборига қўйиб келишни одат қилди.
Ака-ука ўртасида бу иш кўп йиллар давом этди. Аммо ҳеч ким бу ишни сезмади. Негаки, икковининг ҳам омборидаги буғдойнинг миқдори ўзгармас – камайиб ёки кўпайиб қолмас эди. Сўнгра бир кеча ака-ука бир-бирининг омборига буғдой олиб бораётганда юзлашиб қолдилар ва ўшанда бўлиб ўтган ишни англадилар. Елкаларидаги қопни ерга қўйиб, бир-бирини қаттиқ бағрига босдилар.
Дамин ЖУМАҚУЛ таржимаси
📖 Telegram.me/IBRATLY- Хикоя ва ҳаётий воқеалар

👍21❤1
#Tabassum
Darsda o'qituvchi:
- Bolalar kim jannatga borishni xohlasa qo'lini ko'tarsin! - debdi. Sinfda bitta bolakaydan tashqari hamma bolalar qo'lini ko'taribdi. O'qituvchi hayron bo'lib yoniga borib:
- Bolakay, sen jannatga borishni xohlamaysanmi? - desa,
Bolakay:
-Onam darsdan so'ng to'g'ri uyga kelgin deb aytganlar...😅
@IBRATLY

👍20
НЕВАРАЛАРГА.
Уйингизни бозор қилган.
Кўп гапириб безор қилган.
Бир пас ухлашга зор қилган.
Неваралар омон бўлсин!
Тасбехни узиб қўйса ҳам.
Китобга чизиб қўйса ҳам.
Соатни бузиб қўйса ҳам.
Неваралар омон бўлсин!
Севингансиз туғилганда.
Ўғлингиз ота бўлганда.
Уйингизни тўлдирганда.
Неваралар омон бўлсин!
Қовурдоқда сандиқ тўлган.
Бош оёқ сарпо кийдирган.
Қудаларни хўп ийдирган.
Неваралар омон бўлсин
Қизларники меҳмон бир кун
Ўғилники бирга кун, тун.
Шулар билан бағриз бутун.
Неваралар омон бўлсин!
Қизникини уришолмайсиз.
Олдида гап айтолмайсиз.
"Тегма!, "Олма!" деёлмайсиз.
Неваралар омон бўлсин!
Уйдагига бақир, чақир.
Суркалиб келар қурмағур.
"Собственний"да ахир.
Неваралар омон бўлсин!
Сакраса юрак шувиллар.
Гапирса бошинг ғувиллар.
Йўқ бўлса уйинг ҳувиллар.
Неваралар омон бўлсин!
Уқалайди оёғингиз.
Синар идиш, товоғингиз.
Сололмайсиз қовоғингиз.
Неваралар омон бўлсин!
Овқат вақти минғилласа.
Косасини нари сурса.
Бир туширгинг келар роса.
Неваралар омон бўлсин!
Емаганин едирасиз.
Кийимини кийдирасиз.
Улар билан овунасиз.
Неваралар омон бўлсин!
Ёрдамчингиз, дастёрингиз.
Ҳам кўзингиз, қулоғингиз.
Ҳам ҳассангиз, оёгингиз.
Неваралар омон бўлсин!
Ҳар нарсангиз топиб берган.
Пульт, кўзойнак қайда, билган.
Тасбеҳингиз ўйнаб юрган.
Неваралар омон бўлсин!
Билар телефонлар кодини.
Нафақангизнинг вақтини.
Пул турадиган қутини.
Неваралар омон бўлсин!
Дўконларга етаклайсиз.
Эшилиб пул сарфлайсиз.
Шулар билан шод яшайсиз.
Неваралар омон бўлсин!
Қон босимини оширган.
Қорни очганда шоширган.
Сабр косасин тоширган.
Неваралар омон бўлсин.
Додаларга " валерианка".
Яхши доридир юракка.
"Асал", "Попук", Тойчоқ", "Така".
Неваралар омон бўлсин!
Тўполони кетса ошиб.
Кетгинг келар қочиб, қочиб.
Кечирасан бағринг очиб.
Неваралар омон бўлсин!
Отасидан қутилгансиз.
Боласига тутилгансиз.
Энди доим биргадирсиз.
Неваралар омон бўлсин!
Бўйгинанг тез чўзилгурлар.
Уйингга буғдой тўлгурлар.
Маккага имом бўлгурлар
Неваралар омон бўлсин!
Бир кун сизни эслаб юрар.
Қуръон ўқиб, ёдлаб турар.
Руҳингизни шодлаб турар.
Неваралар омон бўлсин!
Орқамизда қолсин бари.
Олдимизда юрсин бари.
Кўз қувончи, дил мадори.
Неваралар омон бўлсин.
Аллоҳимнинг раҳматлари.
Бизга берган неъматлари.
Уй безаги, зийнатлари.
Неваралар омон бўлсин!
Қизлар бўлишсин иболи.
Иффатли, шарму ҳаёли.
Қория, илмли, вафоли.
Неваралар омон бўлсин.
Ўғиллар Қори бўлишсин.
Ватаннинг ори бўлишсин.
Йигитнинг нори бўлишсин
Неваралар омон бўлсин!
Муҳими- зўр ИНСОН бўлсин!
Мастура ҳожи она
T.me/IBRATLY
Уйингизни бозор қилган.
Кўп гапириб безор қилган.
Бир пас ухлашга зор қилган.
Неваралар омон бўлсин!
Тасбехни узиб қўйса ҳам.
Китобга чизиб қўйса ҳам.
Соатни бузиб қўйса ҳам.
Неваралар омон бўлсин!
Севингансиз туғилганда.
Ўғлингиз ота бўлганда.
Уйингизни тўлдирганда.
Неваралар омон бўлсин!
Қовурдоқда сандиқ тўлган.
Бош оёқ сарпо кийдирган.
Қудаларни хўп ийдирган.
Неваралар омон бўлсин
Қизларники меҳмон бир кун
Ўғилники бирга кун, тун.
Шулар билан бағриз бутун.
Неваралар омон бўлсин!
Қизникини уришолмайсиз.
Олдида гап айтолмайсиз.
"Тегма!, "Олма!" деёлмайсиз.
Неваралар омон бўлсин!
Уйдагига бақир, чақир.
Суркалиб келар қурмағур.
"Собственний"да ахир.
Неваралар омон бўлсин!
Сакраса юрак шувиллар.
Гапирса бошинг ғувиллар.
Йўқ бўлса уйинг ҳувиллар.
Неваралар омон бўлсин!
Уқалайди оёғингиз.
Синар идиш, товоғингиз.
Сололмайсиз қовоғингиз.
Неваралар омон бўлсин!
Овқат вақти минғилласа.
Косасини нари сурса.
Бир туширгинг келар роса.
Неваралар омон бўлсин!
Емаганин едирасиз.
Кийимини кийдирасиз.
Улар билан овунасиз.
Неваралар омон бўлсин!
Ёрдамчингиз, дастёрингиз.
Ҳам кўзингиз, қулоғингиз.
Ҳам ҳассангиз, оёгингиз.
Неваралар омон бўлсин!
Ҳар нарсангиз топиб берган.
Пульт, кўзойнак қайда, билган.
Тасбеҳингиз ўйнаб юрган.
Неваралар омон бўлсин!
Билар телефонлар кодини.
Нафақангизнинг вақтини.
Пул турадиган қутини.
Неваралар омон бўлсин!
Дўконларга етаклайсиз.
Эшилиб пул сарфлайсиз.
Шулар билан шод яшайсиз.
Неваралар омон бўлсин!
Қон босимини оширган.
Қорни очганда шоширган.
Сабр косасин тоширган.
Неваралар омон бўлсин.
Додаларга " валерианка".
Яхши доридир юракка.
"Асал", "Попук", Тойчоқ", "Така".
Неваралар омон бўлсин!
Тўполони кетса ошиб.
Кетгинг келар қочиб, қочиб.
Кечирасан бағринг очиб.
Неваралар омон бўлсин!
Отасидан қутилгансиз.
Боласига тутилгансиз.
Энди доим биргадирсиз.
Неваралар омон бўлсин!
Бўйгинанг тез чўзилгурлар.
Уйингга буғдой тўлгурлар.
Маккага имом бўлгурлар
Неваралар омон бўлсин!
Бир кун сизни эслаб юрар.
Қуръон ўқиб, ёдлаб турар.
Руҳингизни шодлаб турар.
Неваралар омон бўлсин!
Орқамизда қолсин бари.
Олдимизда юрсин бари.
Кўз қувончи, дил мадори.
Неваралар омон бўлсин.
Аллоҳимнинг раҳматлари.
Бизга берган неъматлари.
Уй безаги, зийнатлари.
Неваралар омон бўлсин!
Қизлар бўлишсин иболи.
Иффатли, шарму ҳаёли.
Қория, илмли, вафоли.
Неваралар омон бўлсин.
Ўғиллар Қори бўлишсин.
Ватаннинг ори бўлишсин.
Йигитнинг нори бўлишсин
Неваралар омон бўлсин!
Муҳими- зўр ИНСОН бўлсин!
Мастура ҳожи она
T.me/IBRATLY
Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍18❤1
Бир кишининг онаси тикувчилик қиларди. Оилани шунинг эвазига боқар, ўғлини ҳечам ишлашга қўймасди. Ўғли ишлайман деса ҳам, ўқишни мукаммал битириб олишини насиҳат қиларди. Онаси хоҳлагандек яхши ўқиди ва ўқишни битириб ишга кирди.
Ўғил ойлигининг кўпроқ қисмини онасига беришликни ният қилиб, шу билан онасини хурсанд қилиб туришни хоҳлади. Аллоҳ таолонинг тақдир тақозини қарангки, она Аллоҳ азза ва жалла ҳузурига риҳлат қилди. Онасидан айрилган ўғил жуда кўп йиғлар, онасига ойлигини беролмаганидан жуда ҳам хафа бўлар эди.
Аллоҳ учун онаси номидан ойлигининг тўртдан бирини фақиру фуқароларга бериб туришликни назр қилди. Онасининг вафот этганига ўттиз йил ўтди. Шу йиллар асносида намоздаги ҳар бир саждада онасининг ҳаққига дуо қилмасдан турмасди. Савоби онасига бориб туришлиги учун. Бир нечта масжидга намозхонлар фойдаланишликлари учун, махсус сув идишларини қўйди. Кунларнинг бирида намоз ўқиш учун маҳалла масжидига чиқди-да жамоатни қилаётган ишини кўриб ўзидан хафа бўлиб кетди. Маҳалла оқсоқоллари масжидга махсус сув идиш қўйишаётган эди. Чунки, у ўзи яшаб турган ердаги масжидга бошқа масжидларга қўйган сув идишларидан қўймаган эди. Машриқу мағрибдаги масжидларга қўйибман-у, лекин кунда намоз ўқиш учун чиқадиган масжидга қўйишни унутибман, деб ўзини-ўзи койиб юраги сиқилиб турганида масжид имоми келиб "эй фалончи, масжидимизга юборган сув идиш учун Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин", деди. Ҳалиги киши шошиб қолиб "йўқ-йўқ уни мен юборганим йўқ", деди. Имом "бугун ўғлингиз келиб "буни отам юборди", деб айтди".
Ўғли ҳам шу ерда эди.
Шу пайт ўғли отасини бошидан ўпиб "отажон, савоби сизга ёзилиб туриши учун сизнинг номингиздан мен олиб келиб қўйдим", деди. "Отажон, Аллоҳ таоло сизни жаннат анҳорларидаги сувларидан ичирсин", деб дуо қилди.
Ота ҳайратланиб "ўғлим (!) сен мактаб ўқувчиси бўлсанг, бирор жойда ишламасанг пулни қаердан олдинг?!" - деб сўради. "Сизни (Аллоҳ раҳмат қилсин) бувамнинг номидан хайр-эҳсон қилиб, бувамга яхшилик қилганингиздек мен ҳам сизнинг номингиздан садақа қилиб, сизга яхшилик қилиш учун беш йилдан буён сиз менга ишлатиш учун берган пулларни йиғдим", - деб жавоб берди.
Субҳаналлоҳ, олдингиларнинг айтгани қандай ҳам рост-а!? "Катталар (ота-она)га яхшилик қилсанг, фарзандингдан кўрасан".
Биз-чи, биз?! Ота-онамиз учун нима қилдик, нима қилоляпмиз?!
http://T.me/IBRATLY

👍28🤝1
Бир камбағал деҳқон тўплаган пулларига эшак сотиб олади. Уни боғлаб қўяй деса арқон топа олмайди. Қўшнисини эшигини таққилатади. Қўшни чиқиб:
-Менда ҳам арқон йўқ эди. Бироқ бир маслаҳат бераман, деди.
-Майли, айтинг.
-Эшагингизни бўйнидан қўлингизни ўтказиб боғлагандек ҳаракат қилинг. Шунда у ҳеч қаерга силжимайди. Деҳқон қўшни айтгандек қилди. Эртасига чиқиб қараса эшак жойида турган эмиш. Уни миниб, ишига бормоқчи эди. Эшакни жойидан бир қадам ҳам силжита олмади. Қанча ҳвракат қилди, лекин фойдаси бўлмади. Яна қўшнисини ёргамга чорлади. Қўшнига бўлган ишларни айтиб берди. Қўшни деди:
-Боғлаган арқонингни ечдингми?
-Нима боғлабманки уни ечсам. У ерда ҳеч нарса йўқ-ку боғланган?!
-Сенингча йўқ. Аммо у бор деб ўйламоқда. Деҳқон бориб кўринмас арқонни ечган эди, эшак юра бошлади.
Хулоса
Одамлар одатларга шундай кўринмас арқон билан боғлангандир.
https://t.me/IBRATLY
-Менда ҳам арқон йўқ эди. Бироқ бир маслаҳат бераман, деди.
-Майли, айтинг.
-Эшагингизни бўйнидан қўлингизни ўтказиб боғлагандек ҳаракат қилинг. Шунда у ҳеч қаерга силжимайди. Деҳқон қўшни айтгандек қилди. Эртасига чиқиб қараса эшак жойида турган эмиш. Уни миниб, ишига бормоқчи эди. Эшакни жойидан бир қадам ҳам силжита олмади. Қанча ҳвракат қилди, лекин фойдаси бўлмади. Яна қўшнисини ёргамга чорлади. Қўшнига бўлган ишларни айтиб берди. Қўшни деди:
-Боғлаган арқонингни ечдингми?
-Нима боғлабманки уни ечсам. У ерда ҳеч нарса йўқ-ку боғланган?!
-Сенингча йўқ. Аммо у бор деб ўйламоқда. Деҳқон бориб кўринмас арқонни ечган эди, эшак юра бошлади.
Хулоса
Одамлар одатларга шундай кўринмас арқон билан боғлангандир.
https://t.me/IBRATLY
Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍15
Тандир.
Ривоят қилишларича, бир ўртаҳол кишининг етти ўғли бўлган экан.
Уларнинг олти нафари солиҳ, рўзғорига пухта бўлиб, биргина кенжаси — ўзи билан бир ҳовлида қолгани ноқобил чиқибди. Унинг на ҳунари, на даромади ва на ширин сўзи бор экан.
Отани шу танбал ўғил ҳаммадан кўп ташвишга солар, унинг келажагини ўйлаб қайғуга ботаркан.
Кунларнинг бирида ота кенжа ўғилни қошига чорлаб, шундай васият қилибди:
— Ўғлим, сўзларимдан ранжима, зеро, еттовингиз етти томиримсиз, сизларни бирдек яхши кўраман. Аммо сенинг келажагинг акаларингникидан кўра мавҳумроқ. Негаки, касб-коринг йўқ, жигарларинг билан муросасизсан.
Шунинг учун битта насиҳатимни қулоғингга қуйиб ол. Кўнглим сезиб турибди, оилангни боқа олмай қийналиб қолишинг мумкин. Сен кабилар бундай чорасизликда дарҳол уйни сотиб кун кўришни лозим топиши тайин. Агар шундай ҳолга тушиб қолсанг, уйни сотишдан олдин кўринарли жойга битта тандир қур. Каттагина, оқланган бўлсин, харидорни жалб этади. Мени айтди дейсан, яхши нархга сотасан. Бу сўнгги ўгитим, унутма!
Кўп ўтмай қария вафот этибди. «Қари билганни пари билмас», дейдилар. Дарҳақиқат, кенжа ўғил қашшоқлик гирдобига тушибди. Чора излаб, уйни сотишга қарор қилибди. Шунда отасининг васиятини эслаб, айнан «яхши нархга сотасан» деган ваъдаси учун тандир қуришга киришибди.
Аксига олиб, кузнинг намчил кунлари экан.
Тандирнинг супаси учун гувалалар қуйибди-ю, қуригунча беш кун ўтибди. Лой қилишга ёмғир боис яна уч кун кетибди. Сувоқ қилиш, қуритиш ва яна суваш… Тандирни ўрнатиш учун қўни-қўшниларни ёрдамга чақирибди. Энди битирдим деганда яна ёғингарчилик бўлиб, оқлаш учун қуришини кутибди. Хуллас, битта тандирни роппа-роса бир ойда қўлдан чиқарибди.
Тайёр бўлганида эса… тандирга қараб ўйга толибди: «Битта тандирни қуриш учун шунча машаққат чекдим, шунча вақт сарфладим. Отам бутун бошли бу уйни не ҳасратда, қанча меҳнат эвазига қурган экан-а?
Йиллаб елкаси яғир бўлиб бино қилгандир. Мен эса… бир кунда сотиб йўқ қилмоқчиман. Йўқ, бундай бўлмайди!».
Шундай қилиб, ўғил уйни сотмабди. Турмушнинг зўридан меҳнатга ўрганибди, бошқалардек ҳаёт кечира бошлабди. Рўзғорига аста-секин барака кириб, ҳар кун тандири тўла нонлар ёпилибди...
Хулоса сиздан...

Яқинларга улашиб қўйинг
https://t.me/IBRATLY
Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍27❤2🔥1😢1
КЎРДИМ.
Онасин ҳорлаган ҳор бўлди кўрдим,
Бир ширин каломга зор бўлди кўрдим,
Яшашга ўз уйи тор бўлди кўрдим,
Қассоснинг ҳақлигин кўз билан кўрдим.
Қутуриб қўлдаги омонат пулга,
Ғов солиб одамлар ўтувчи йўлга,
Зор бўлиб оқибат бир мири пулга,
Ҳаддидан ошганни синганин кўрдим.
Ҳасаддан ёмонлик қилиб бировга,
Ҳаттоки иймонин қўйиб гаровга,
Тўшакка миҳланиб боқиб самога,
Охири хор бўлиб ўлганни кўрдим.
Ёшликда топганин совурди кўкка,
На ўзи наф кўрди бермади йўққа,
Кексайгач зорланиб қўл чўзиб тўққа,
Кўчада тиланган йўқсилни кўрдим.
Бир умр судҳўрлик ортидан яшаб,
Мол дунё жамғариб битталаб тўшаб,
Ўлими олдидан итдайин қақшаб,
Охири ақлдан озганни кўрдим.
Яхшилик ортидан яхшилик қувиб,
Қовоғин солганга ҳуш боқиб кулиб,
Жон берар онида табассум қилиб,
Чиройли ҳотима топганни кўрдим.
✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.

👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят фош бўлди, жиноятчи айбини тан олди!😁
(Бундай ёқимли оғриқни ҳис қилганлар жуда яхши билади)
👉 @IBRATLY

😁6👍4
Фил ва арқон ҳикояси
Кунларнинг бирида сайёҳ, ингичка нимжон арқонга бойлаб қўйилган ва натижада жазирама иссиқда қийналиб туришга мажбур бўлган катта ва кучли филни кўриб ҳайрон қолди. Сабаби сал нарироқда салқин, ям-яшил ўрмон бор эди, аммо бу гигант иссиқда қийналиб турарди.
— Нима учун шундай катта фил нимжондан нимжон бўлган арқонни узиб кетиб озод бўлиш ўрнига жимгина иссиқда қийналиб турибди? — дея сўради сайёҳ. Унга жавобан фил эгаси:
— Фил кичиклик пайтида бу арқонни узишга жуда кўп уринган, лекин эплай олмаган. Шунинг учун ҳозир бунга ҳаракат ҳам қилмаяпти.
P.S.: Дарҳақиқат кўпчилигимиз фарзандларимизга ёшлигидан "уни қилолмайсан, буни қилолмайсан, ҳали ёшсан" деб, уни синдириб қўямиз ва бутун умр ўзига ишонмаслик ипига боғлаб қўямиз!
Фарзандингизни кўринмас иплар билан боғлаб қўйманг!

👍20🥰1
Во Умаро!!!
Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.
- Сизни нима йиғлатди, деб амирул-муъминийн сўрадилар.
Қизлари: "Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мумининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман", дея жавоб қилди.
Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: "Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми", дедилар.
Хазинабон: "Нега, ё амирал-муъминийн", деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.
Шунда хазинабон: Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, деди.
Умар: У қандай шарт экан, дедилар. Хазинабон: "Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг", деди.
Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: "Отажон, нима бўлди", деб сўрашди.
Умар дедилар: "Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз, ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради". Шунда болалари: "Сабр қиламиз, отажон", дея жавоб қилишди.
Қанийди бизда ҳам мана шу учлик бўлганда эди; Умар, хазиначи ва Умар болалари...
Манба: ©MubashshirAhmad

👍25
Forwarded from Хикматли Сатрлар 🌓
Сеҳрли кулгулар алдади мени,
Ёқимли туйғулар алдади мени,
Тангрим! Ўзинг мени уйғотиб юбор,
Бомдодда уйқулар алдади мени...
© Равшан Ҳақмурод
@HikmatliSatrlar
Ёқимли туйғулар алдади мени,
Тангрим! Ўзинг мени уйғотиб юбор,
Бомдодда уйқулар алдади мени...
© Равшан Ҳақмурод
@HikmatliSatrlar
👏6👍3😢3🔥1
Ёнғоқ қурти ўзи сиғадиган тешик очиб, ёнғоқни ичига кириб нима бўлса ейди. Еган сари семиради ва тўяди. Ёнғоқ ичида ҳеч нарса қолмагандан сўнг, ташқарига чиқишга интилади. Тешик кичик бўлгани учун ташқарига чиқолмайди. Ундан ҳам ёмони ёнғоқнинг ичи қурий бошлайди, энди тешикни кенгайтиришни имкони қолмайди. Биргина чора озимоқ бўлади. Ёнғоқ ичида мажбур очликдан озиб, эски заиф ҳолига қайтиб ташқарига чиқади. Қарасаки унинг учун мавсум тугаб ортда қуриган ёнғоқдан бошқа ҳеч нарса қолмаган бўлади.
Баъзи инсонларнинг яшаш тарзи худди ёнғоқ қурти кабидир.
Мол-дунё дардида умрини беҳуда нарсалар билан хабата қилиб ўтказиб юборади. Энди бўлди муносиб шаклда буйурилагандай яшай деганда умрининг сўнгги дамларини яшаётган бўлади.

😢13👍6❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃
🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻
Канал 👉 @IBRATLY

БИР ЯРИМТА ДЎСТ...
Амир шаҳарни айланиб юрар экан, ота-ўғил савдогарларнинг суҳбати қулоғига чалинди. Савдогар ота ўғлидан:
— Сенинг нечта дўстинг бор? — деб сўради.
— Қирқта дўстим бор. — деб жавоб қилди.
— Мен умр бўйи бир яримта дўст орттирдим холос. — деди. Савдогарнинг гапини эшитган амир мулозимларидан сўради:
— Сизлардан бирингиз "бир яримта дўст"нинг маъносини тушунтириб бера оладими?
Мулозимлар:
— Битта дўстни тушундик, аммо яримта дўстни билолмадик, — дейишди.
Шунда вазир:
— Амирим, савдогар ўғли билан ҳазиллашган, — деди.
Амир:
— Йўқ, ҳузуримга ўша савдогарни олиб келинг, ўзидан сўрайман! — деди. Савдогарни бошлаб келдилар. Амирнинг қаршисига ўтирди.
Амир:
— Менга "бир яримта дўст"нинг маъносини тушунтириб бер! — деди.
— Хизматингизга шайман амирим, лекин буни сўз билан шарҳлаб беролмайман. Аммо кўрсатиб беришим мумкин,
— деди.
— Қандай қилиб?! — деди.
— Жарчингизга буюринг, бозорларда мени қатл қилинишим ҳақида хабар тарқатсин! — деди.
— Нима? Нима?! — деди.
— Худди шундай амирим, "бир яримта дўст"нинг маъносини билиб оласиз, — деди.
Шундай қилиб жарчи савдогарнинг оғир жиноят қилганини ва ўлим жазосига ҳукм қилинганини эълон қилди. Одамлар жазо майдонига тўпландилар. Амир ва савдогар ҳам ўша ерда эдилар. Гўёки жазо ижросини кутиб турибдилар. Шунда бир киши амирнинг қаршисига чиқиб:
— Амирим! Савдогарни озод қилишингиз учун ҳар қанча ҳақ тўлашга тайёрман. — деди.
— Йўқ, иложи йўқ. Катта жиноят қилди! — деди.
— Бор бойлигимни ярмини бераман, — деди.
— Бор будингни берсанг ҳам етмайди, — деди.
Дўсти савдогарга қараб:
— Дўстим эшитдингми, бутун бор бойлигимни сенга фидо қилдим, аммо амир рад этди. Вафоли дўстинг эканлигимни тасдиқлайсанми?! — деди.
— Албатта, сен вафодор дўстимсан! Раҳмат сенга! Омон бўл! — деди.
Жарчи бироздан сўнг савдогар қатл қилинишини эълон қилди. Одамлар орасидан бошқа бир киши шошилганча югуриб чиқди ва амирга:
— Бу савдогарни қатл қиласизларми?! Ахир, у бегуноҳ! Ҳақиқий жиноятчи менман!!! — сўнг йиғилган оломонга ўгирилиб: — Эй одамлар! Унинг айби йўқ. Мен ўша жиноятни қилдим! Айбдор менман! Қатл қилиниши керак одам мен! — деди.
— Ундай бўлса, сени савдогар ўрнига қатл қиламиз! — деди.
— Ҳа, мени жазоланглар! Мен айбдорман! — деди.
Соқчилар кишини ушлаб, жазо майдонига олиб чиқиб, қўлларини боғлай бошладилар.
Амир:
— Гапингдан қайтмайсанми? — деди.
— Йўқ! Эй савдогар дўстим, сен уйингга қайтиб кетавер — деди. Шунда савдогар амирга қараб табассум ила:
— Кўрдингизми амирим яримта дўст билан бир бутун дўстнинг фарқини?! — деди.
P.S.: Молини сенга фидо қиладиган дўст — ЯРИМТА ДЎСТ! Жонини фидо қиладиган дўст — БУТУН ДЎСТ! Барчамизга буст-бутун дўстлар насиб қилсин!

👍36
Вафот топишинг билан дастлаб номинг истеъмолдан тушади!
Ғассол кела солиб: "Жасад қаерда?" дейди.
Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ва хатто номингни ҳам сўрамайди!
Жанозангни ўқишдан олдин Имом: "Марҳумнинг ёши неччида эди?" дейди!
Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ва ҳатто номингни ҳам зикр
қилмайди!
Кейин: "Тобутни кўтаринглар!" дейилади. Бунда ҳам на мансабинг, на насабинг ва на номинг эсланади!
Тобут, бўлади балки исминг...
Эсингиздан чиқарманг, ҳамма нарса ўткинчи, сиздан фақат яхшиликлар қолади...

❤9👍6😘1