Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Фил ва арқон ҳикояси

Кунларнинг бирида сайёҳ, ингичка нимжон арқонга бойлаб қўйилган ва натижада жазирама иссиқда қийналиб туришга мажбур бўлган катта ва кучли филни кўриб ҳайрон қолди. Сабаби сал нарироқда салқин, ям-яшил ўрмон бор эди, аммо бу гигант иссиқда қийналиб турарди.

— Нима учун шундай катта фил нимжондан нимжон бўлган арқонни узиб кетиб озод бўлиш ўрнига жимгина иссиқда қийналиб турибди? — дея сўради сайёҳ. Унга жавобан фил эгаси:
— Фил кичиклик пайтида бу арқонни узишга жуда кўп уринган, лекин эплай олмаган. Шунинг учун ҳозир бунга ҳаракат ҳам қилмаяпти.

P.S.: Дарҳақиқат кўпчилигимиз фарзандларимизга ёшлигидан "уни қилолмайсан, буни қилолмайсан, ҳали ёшсан" деб, уни синдириб қўямиз ва бутун умр ўзига ишонмаслик ипига боғлаб қўямиз!

Фарзандингизни кўринмас иплар билан боғлаб қўйманг!

@IBRATLY
👍20🥰1
Во Умаро!!!

Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.

- Сизни нима йиғлатди, деб амирул-муъминийн сўрадилар.
Қизлари: "Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мумининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман", дея жавоб қилди.

Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: "Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми", дедилар.

Хазинабон: "Нега, ё амирал-муъминийн", деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.

Шунда хазинабон: Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, деди.

Умар: У қандай шарт экан, дедилар. Хазинабон: "Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг", деди.

Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: "Отажон, нима бўлди", деб сўрашди.

Умар дедилар: "Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз, ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради". Шунда болалари: "Сабр қиламиз, отажон", дея жавоб қилишди.

Қанийди бизда ҳам мана шу учлик бўлганда эди; Умар, хазиначи ва Умар болалари...

Манба: ©MubashshirAhmad

👉 @IBRATLY
👍25
Сеҳрли кулгулар алдади мени,
Ёқимли туйғулар алдади мени,
Тангрим! Ўзинг мени уйғотиб юбор,
Бомдодда уйқулар алдади мени...

© Равшан Ҳақмурод

@HikmatliSatrlar
👏6👍3😢3🔥1
Ёнғоқ қурти ўзи сиғадиган тешик очиб, ёнғоқни ичига кириб нима бўлса ейди. Еган сари семиради ва тўяди. Ёнғоқ ичида ҳеч нарса қолмагандан сўнг, ташқарига чиқишга интилади. Тешик кичик бўлгани учун ташқарига чиқолмайди. Ундан ҳам ёмони ёнғоқнинг ичи қурий бошлайди, энди тешикни кенгайтиришни имкони қолмайди. Биргина чора озимоқ бўлади. Ёнғоқ ичида мажбур очликдан озиб, эски заиф ҳолига қайтиб ташқарига чиқади. Қарасаки унинг учун мавсум тугаб ортда қуриган ёнғоқдан бошқа ҳеч нарса қолмаган бўлади.

Баъзи инсонларнинг яшаш тарзи худди ёнғоқ қурти кабидир.

Мол-дунё дардида умрини беҳуда нарсалар билан хабата қилиб ўтказиб юборади. Энди бўлди муносиб шаклда буйурилагандай яшай деганда умрининг сўнгги дамларини яшаётган бўлади.

@IBRATLY
😢13👍6❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY
БИР ЯРИМТА ДЎСТ...

Амир шаҳарни айланиб юрар экан, ота-ўғил савдогарларнинг суҳбати қулоғига чалинди. Савдогар ота ўғлидан:
— Сенинг нечта дўстинг бор? — деб сўради.
— Қирқта дўстим бор. — деб жавоб қилди.
— Мен умр бўйи бир яримта дўст орттирдим холос. — деди. Савдогарнинг гапини эшитган амир мулозимларидан сўради:
— Сизлардан бирингиз "бир яримта дўст"нинг маъносини тушунтириб бера оладими?
Мулозимлар:
— Битта дўстни тушундик, аммо яримта дўстни билолмадик, — дейишди.
Шунда вазир:
— Амирим, савдогар ўғли билан ҳазиллашган, — деди.
Амир:
— Йўқ, ҳузуримга ўша савдогарни олиб келинг, ўзидан сўрайман! — деди. Савдогарни бошлаб келдилар. Амирнинг қаршисига ўтирди.
Амир:
— Менга "бир яримта дўст"нинг маъносини тушунтириб бер! — деди.
— Хизматингизга шайман амирим, лекин буни сўз билан шарҳлаб беролмайман. Аммо кўрсатиб беришим мумкин,
— деди.
— Қандай қилиб?! — деди.
— Жарчингизга буюринг, бозорларда мени қатл қилинишим ҳақида хабар тарқатсин! — деди.
— Нима? Нима?! — деди.
— Худди шундай амирим, "бир яримта дўст"нинг маъносини билиб оласиз, — деди.

Шундай қилиб жарчи савдогарнинг оғир жиноят қилганини ва ўлим жазосига ҳукм қилинганини эълон қилди. Одамлар жазо майдонига тўпландилар. Амир ва савдогар ҳам ўша ерда эдилар. Гўёки жазо ижросини кутиб турибдилар. Шунда бир киши амирнинг қаршисига чиқиб:
— Амирим! Савдогарни озод қилишингиз учун ҳар қанча ҳақ тўлашга тайёрман. — деди.
— Йўқ, иложи йўқ. Катта жиноят қилди! — деди.
— Бор бойлигимни ярмини бераман, — деди.
— Бор будингни берсанг ҳам етмайди, — деди.
Дўсти савдогарга қараб:
— Дўстим эшитдингми, бутун бор бойлигимни сенга фидо қилдим, аммо амир рад этди. Вафоли дўстинг эканлигимни тасдиқлайсанми?! — деди.
— Албатта, сен вафодор дўстимсан! Раҳмат сенга! Омон бўл! — деди.

Жарчи бироздан сўнг савдогар қатл қилинишини эълон қилди. Одамлар орасидан бошқа бир киши шошилганча югуриб чиқди ва амирга:
— Бу савдогарни қатл қиласизларми?! Ахир, у бегуноҳ! Ҳақиқий жиноятчи менман!!! — сўнг йиғилган оломонга ўгирилиб: — Эй одамлар! Унинг айби йўқ. Мен ўша жиноятни қилдим! Айбдор менман! Қатл қилиниши керак одам мен! — деди.
— Ундай бўлса, сени савдогар ўрнига қатл қиламиз! — деди.
— Ҳа, мени жазоланглар! Мен айбдорман! — деди.

Соқчилар кишини ушлаб, жазо майдонига олиб чиқиб, қўлларини боғлай бошладилар.
Амир:
— Гапингдан қайтмайсанми? — деди.
— Йўқ! Эй савдогар дўстим, сен уйингга қайтиб кетавер — деди. Шунда савдогар амирга қараб табассум ила:
— Кўрдингизми амирим яримта дўст билан бир бутун дўстнинг фарқини?! — деди.

P.S.: Молини сенга фидо қиладиган дўст — ЯРИМТА ДЎСТ! Жонини фидо қиладиган дўст — БУТУН ДЎСТ! Барчамизга буст-бутун дўстлар насиб қилсин!

@IBRATLY
👍36
Вафот топишинг билан дастлаб номинг истеъмолдан тушади!

Ғассол кела солиб: "Жасад қаерда?" дейди.
Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ва хатто номингни ҳам сўрамайди!

Жанозангни ўқишдан олдин Имом: "Марҳумнинг ёши неччида эди?" дейди!
Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ва ҳатто номингни ҳам зикр
қилмайди!

Кейин: "Тобутни кўтаринглар!" дейилади. Бунда ҳам на мансабинг, на насабинг ва на номинг эсланади!
Тобут, бўлади балки исминг...

Эсингиздан чиқарманг, ҳамма нарса ўткинчи, сиздан фақат яхшиликлар қолади...

@IBRATLY
❤9👍6😘1
Кеча бомдодга яқин,
Ғалати туш кўрибман.
Тушунмадим ўзим ҳам,
Тушимда мен ўлибман!

Олдимда фақат бир йўл,
Узоқ юрдим йўлимдан.
Кейин икки фаришта,
Тортиб кетди қўлимдан!

Минг бир машаққат билан,
Манзилга етиб келдим.
Не кўз билан кўрайки,
Жаннат олдида эдим!

Эшик ортида Жаннат,
Бироқ эшик қулф эди.
Келиб жаннат соқчиси,
“Калитинг борми?” деди!

“Қандай калит?” сўрадим,
“Намозинг борми?” деди.
Бундай ўйлаб қарадим,
Калит менда йўқ эди!

Даҳшат ичида қолдим,
Ахир бенамоз бордим.
Бенамоз ўтди умрим,
Жаннатдан қуруқ қолдим!

Сўнг АЗОН овозидан,
Бирдан чўчиб уйғондим.
Ўзимга келолмасдан,
Анчагача тўлғондим!

Сўнг тушимнинг таъбирин,
Чуқур тушуниб етдим.
Тезда туриб ўрнимдан,
“КАЛИТ”ни излаб кетдим...

НАМОЗГА ШОШИЛИНГ, НАЖОТГА ШОШИЛИНГ!

@IBRATLY
👍18
#Ибратли

ЙЎЛДАГИ САБОҚ

Ҳар гал шу йўлдан ўтганимда бир ҳовлига ҳавас билан қарайман. Жуда чиройли, саришта уй. Уч-тўрт бола ҳовлида ўйнаб юради. Уй бекасига тасанно айтаман. Чунки ҳар доим ҳам рўзғор иши, ҳам болалар билан озода ўтириш осон эмаслигини аёл сифатида биламан...
Бир куни азонлаб иш билан чиқдим. Ўша кўча, таниш ҳовли. Не кўз билан кўрайки, бир эркак қўлида супурги, ҳокандоз билан чиқиндиларни челакка соларди. Ҳайрат билан ўтаётганимда ичкаридан аёл кишининг: “Дадажониси, кийимларингиз тайёр. Нонуштангиз ҳам... Ишга кеч қоласиз, қолганини ўзим қиламан”, деган овозини эшитдим. “Ҳозир кираман, тугатиб қўяй. Ҳали болалар билан қийналиб қоласан”.
Эркакнинг сўнгги сўзидан жуда таъсирландим. Ўқиганим бир ҳикоя ёдимга тушди. Ҳиндистон президенти (2002–2007 й.), доктор Абдул Қалам бундай ёзади: «Бола эдим. Онам ишдан қайтиб, ҳар кеч биз учун нон пиширарди. Бир куни вақт алламаҳал бўлиб кетди. Онам шоша-пиша кечки овқат тайёрлади. Сўнг ҳижолат билан отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Икки кўзим отам столига қўйилган нонда эди. Кимдир куйганига эътибор берармикан, деб кутиб турдим. Аммо отам индамай овқатланди. Сўнг мени ёнига чақириб, бугунги сабоқларим ҳақида сўради. Ўша куни уларга қайтарган жавобимни эслай олмайман, аммо онамнинг овқатдан кейин отамга нон бироз куйиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида... Отам эса жилмайганча онамнинг қўлларидан тутди: “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку, унутдингми?”
Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун кирдим. Баҳонада куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўраб олдим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади. “Ўғлим, онанг ҳам кун бўйи ишлаб, жуда чарчайди. Бир марта куйган нон есам, ҳеч нима бўлмайди. Лекин оғзимдан чиққан ёмон сўздан онангни дили оғрийди. Ахир у ҳаммамиз учун керак. Ҳаёт хатоларимизни тушуниб етишимиз учун баъзан жуда ҳам қисқалик қилади”, деди».
Йўлда келарканман, атрофимизда ўз масъулиятини бажармай туриб, аёлидан аёллик вазифасини талаб қиладиган, хотинини аёл, она сифатида кўрмай, иззат-нафсига тегиб, ҳақоратлайдиган, ҳатто калтак­лайдиган эркак­лар ҳам борлиги ҳақида ўйлардим...
Ҳакикий эркак аёлидан талаб килиши эмас,унинг учун бор-будини бериши керак.Ахир аёлнинг жуфти халолидан бошка суянадиган, яхши-ёмон кунида унга таянч буладиган яна кими бор? Эркак киши оиланинг суянган тоғи, ишонган боғи бўла олса, аёл ҳам бор меҳрини, бор умрини шу оиласига қурбон этади.. Эркакларга хам, аёлларга хам Аллоҳим ўзи инсоф ва иймон берсин!!!

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ♻️

👉
@IBRATLY 👈
👍23❤2
Аллоҳ 3 нарсани 3 нарса ичига яшириб қўйди.

1.
У ўз ғазабини гуноҳ ичига яшириб қўйди ва қайси гуноҳлигини айтмади, биз кичкина санаган гуноҳ ичида эҳтимол Аллоҳнинг ғазаби бор, эҳтиёт бўлайлик;
2. У ўз раҳматини савоб ичига яшириб қўйди ва қайси савобдалигини айтмади, кичкинами каттами савоб ишларни қилайлик, Аллоҳнинг раҳматини топамиз, Иншаоллоҳ;
3. У ўз дўстларини бандалари ичига яшириб қўйди ва кимлар ичидалигини айтмади. Биз ҳақир санаган, ижирғанган одам Аллоҳнинг дўстидур, эҳтиёт бўлайлик.


@IBRATLY
👍17❤1
​

БАХТЛИ ЯШАШ СИРИ

Араб донишмандларидан бири шундай деган экан:

Оила аъзоларингга нисбатан қаҳр ва мулойимлик ўртасида муомала қилиб яшагин!

Одамлар билан гоҳ уларга аралашиб, гоҳида улардан узлатга чекиниб яшагин!

Биродарларинг билан жиддийлик ва ҳазил орасида яшагин!

Шогирдларинг билан виқор ва оддийлик орасида яшагин!

Фарзандларинг билан қаттиққўллик ва меҳрибонлик орасида яшагин!

Қорнинг борасида тўйиш ва очлик орасида муомала қилиб яшагин!

Жисминг билан чарчатиш ва дам олдириш орасида яшагин!

Ўз нафсинг билан бермаслик ва бериш орасида яшагин!

Роббинг билан қўрқув ва умид орасида яшагин! Шунда сен бахтли яшайсан!

«Кўҳна дунё ривоятлари»китобидан

@IBRATLY
👍16❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўлсиз яратилган инсон ҳамма юмушларини оёқда бажарар экан.
Ибратли одам

👉 @IBRATLY
👍21😢4
ОҚИБАТ  ЎЛМАСИН

Жигар, жигар деймизу,
Кўриш учун чопмаймиз.
Ғамин доим еймизу,
Боришга вақт топмаймиз.

Ишимиз рўзғор, бола,
Топмаймиз бекор онни.
Қалбига бир қўл сола,
Элтмаймиз икки нонни.

Ишдаман, йўлдаман деб,
Ўтавераркан йиллар.
Бағритош қўлдаман деб,
Йиғлар экан кўнгиллар.

Қўлига сумка илиб,
Узатамиз боламиз.
Шунга ҳам зарда қилиб,
Ғурурланиб оламиз.

Шуми айтинг оқибат,
Оқибатни билмаймиз.
Қийнамаса мусибат,
Бир қўнғироқ қилмаймиз.

Азизлар умримизни,
Бекорга совурмайлик.
Кеч очиб кўзимизни,
Аттангда қоврулмайлик.

Мактуба Шайдо ✍


https://t.me/IBRATLY
👍13❤1
Бенжамин Франклиннинг кун тартиби

Бенжамин Франклинни Америка давлатининг отаси дейишади. Исмини билмасангиз ҳам расмини кўргансиз – 100 долларлик купюрадаги сочи тўкилган инсон ўша бўлади. Айримлар уни АҚШ президенти бўлган деб янглишади. У президент бўлмаган, аммо ўта юксак мартаба эгаси бўлишдан ташқари мутафаккир олим, кашфиётчи, ёзувчи ва мусиқачи бўлган.

Бенжамин иш кунини тўғри ташкил этиш орқасидан катта муваффақиятга эришган. Келинг, унинг кун тартиби билан танишиб чиқинг ва ўзингизники билан солиштириб кўринг.

Бенжамин Франклиннинг 10 ўгити:
1.
Ланж тулки уй паррандасини тутолмас;
2. Йўқотган вақтингни қайтаролмайсан;
3. Ялқовликнинг суст одими туфайли камбағаллик уни тезда қувиб етади;
4. Эрта туриб, эрта ётиш кишини соғлом, бой ва доно қилади;
5. Машаққатсиз муваффақият бўлмас;
6. Тиришқоқлик муваффақиятнинг онасидир;
7. Бўш вақт ва дангасалик бошқа-бошқа нарсалар;
8. Вақт – пулдир;
9. Ишлатиладиган калит зангламайди, доим ярақлаб туради;
10. Ишни назорат қилмаслик – ишчиларга ҳамённи очиб қўйишдай гап.

https://t.me/IBRATLY
👍11❤2
ЎҒИЛ ФАРЗАНДЛАРГА

Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим ҳабар олиб тургин деб айтаверинг, айтаверинг, умрингиз тугагунча айтинг.

Чунки қиёматда эркаклар опа-сингилларидан ҳабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан ҳабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.

Ривоятларда шундай дейилади: Бир солиҳ киши биродарлари билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар.
Шу қабрдаги одам қабрда азобланябди, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.

Одамлар бу одам қандай гуноҳ қилган деб у кишидан сўрасалар:
-Бу йигитнинг бутун танаси ёнябди фақатгина ўнг қўли ёнмаябди дейишди.

Сабаби у опа-сингилларидан ҳабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябди. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди. Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.

Буни кўпчилик билмайди шунинг учун буни билмаганларга тарқатинг, жигарларимизни охират азобидан ўзинг асра эй меҳрибон Яратган эгам!!!

https://t.me/IBRATLY
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Агар қиз бола ўқиса, фарзандлари ҳам билимли бўлади..."

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев


@IBRATLY
👍5❤3
Барвақт уйғониш умрни узайтиради.

Замонавий илм-фаннинг тасдиқлашича, қуёш чиқишидан олдин барвақт уйғониш умрни узайтиради, ҳужайралар фаолиятини жонлантиради, инсон ақл-идрокини яхшилайди. Олимларнинг таъкидлашича, кечаси соат 22 дан тонгги 04 гача олти соат ухлаш кундузги 12 соат уйқуга тенг келади.

Субҳаналлоҳ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намози учун барвақт уйғонишга буюрганлар. Аллоҳ таоло тунги уйқунинг аҳамиятли экани ҳамда роҳатбаҳш ва намунали уйқуга восита экани, тунги уйқу инсон учун гўё либос бўлиб, уни нафс ва танадаги муаммолардан ҳимояловчи эканига ишора қилган:

"У Зот – сизлар учун кечани бир либос, уйқуни эса бир ором қилиб қўйган, кундузни эса (сизлар учун) қайта тирилиш қилган Зотдир" (Фурқон сураси, 47 оят).

@IBRATLY
👍15
40 ФАРЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Исломда 5 фарз бор.
Иймонда 7 фарз бор.
Намозда 12 фарз бор.
Таҳоратда 4 фарз бор.
Таяммумда 4 фарз бор.
Ғуслда 3 фарз бор.
Амру маъруфда 1 фарз бор.
Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ҳайзда 1 фарз бор.
Нифосда 1 фарз бор.
Илм излашда 1 фарз бор.

Исломдаги 5 фарз:
1. Иймон;
2. Намоз;
3. Рўза;
4. Закот;
5. Ҳаж.

Иймондаги 7 фарз:
1. Аллоҳ Таолога иймон келтириш;
2. Фаришталарга иймон келтириш;
3. Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш;
4. Пайғамбарларига иймон келтириш;
5. Қиёмат кунига иймон келтириш;
6. Яхшилик ва ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлигига иймон келтириш;
7. Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш.

Намоздаги 12 фарз:
Намоздан ташқаридаги 6 фарз:
1. Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлиши;
2. Жойи пок бўлиши;
3. Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши;
4. Қиблани топиши;
5. Ният;
6. Ўз вақтида ўқиш.

Намознинг ичидаги 6 фарз:
1. Такбири таҳрима (Дунё ишларини ҳаром қилиб, охират ишларини ҳалол қилувчи такбир. "Аллоҳу Акбар" деб намозга кирилади);
2. Қиёмда туриш;
3. Қироат қилиш;
4. Руку;
5. Сажда;
6. Қаъдаи охир (Аттаҳиёти миқдорида ўтириш)

Тахоратдаги 4 фарз:
1. Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш;
2. Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш;
3. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш;
4. Икки оёқнинг тўпиқлари билан бир борадан ювиш.

Таяммумнинг 4 фарзи:
1. Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш;
2. Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган, тупроқ, тош, қум кабилар);
3. Икки қўлини тупроққа уриб юзига масҳ тортиш;
4. Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масҳ тортиш.

Ғуслдаги 3 фарз:
1. Оғизга сув олиб ювиш;
2. Бурунга сув олиб ювиш;
3. Бутун баданга сув етказиб ювиш.

Амру маъруфдаги 1 фарз:
Яхши амалларни ўзи бажариб, бошқаларга ҳам буюриш.

Наҳий мункардаги 1 фарз:
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб, бошқаларни ҳам қайтариш.

Ҳайздаги 1 фарз:
Ҳайз хукмларини билиш. Ҳайз кунларининг ози уч кун, кўпи ўн кун. Ҳайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ. (Бир умр ҳайз кўрмаса, намоз ўқийверади).
Ҳайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутмайди, жинсий алоқа қилмайди. Ҳайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради, рўзасини тутади. Ҳайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди. Рўзанинг қазоларини тутади. Ҳайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди, Мусҳафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.

Илм излашдаги 1 фарз:
Илм излаш, ўқиш фарз.

@IBRATLY
👍19❤2🥰1