Ибратли Хикоялар
2.23K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
🍃🌸🍃
#Ёқимли_шеър

МИНГ ГЎЗАЛГА АЛИШМАСМАН КАМПИРИМНИ
{чоллар номидан}

Ҳолин сўрсам, яхши мени ҳолим дейди,
Эркалатиб, мени сассиқ чолим дейди,
Аразласам, менинг қандим, болим дейди,
Минг гўзалга алишмасман кампиримни.

Ширин сўзлар, сўзларини ниши йўқдир,
Эҳ оғзида, бир дона ҳам тиши йўқдир,
Бу дунёда ундан яхши киши йўқдир,
Минг гўзалга алишмасман кампиримни

Таёқчасин таққиллатиб юрса бўлди,
Адо бўлган юракчаси урса бўлди,
Мен ўлгунча, ўлиб қолмай турса бўлди,
Минг гўзалга алишмасман кампирини.

То тонггача термасини терар эди,
Жоним десам, жонини ҳам берар эди.
Оғзидаги нонини ҳам берар эди,
Минг гўзалга алишмасман кампиримни.

Йиллар аро, бир хатосин ушламадим.
Ёниб севдим, бир бора ҳам мушламадим.
Мен қизларга ҳавас қилдим, хушламадим!
Минг гўзалга алишмасман кампиримни.


@IBRATLY

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍24❤8😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Eslaysizmi otangizni jasoratini?

👉 @IBRATLY
😢8👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин
Хонадонингизга тинчлик,
рузгорингизга барака,
чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.
Кунингиз хайрли хамда барокатлик бўлсин азизлар
…

👉 @IBRATLY
👍6
​​#ШИФО

НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР

– Поклик иймондандир;

– Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;

– Доим тоза, покиза овқатлар енг;

– Ҳаромда шифо йўқ;

– Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;

– Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;

– Қон олдириш – шифо;

– Қора седана ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;

– Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;

– Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;

– Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;

– Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;

– Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;

– Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;

– Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;

– Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;

– Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;

– Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;

– Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;

– Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;

– Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;

– Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;

– Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;

– Дастурхонингиздан хурмо аримасин;

– Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;

– Ёлғиз овқатланманг;

– Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.


𝑰𝑩𝑹𝑨𝑻 𝑼𝑳𝑨𝑺𝑯𝑼𝑽𝑪𝑯𝑰 𝑲𝑨𝑵𝑨𝑳 ↙️

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍25
РАҲМАТ ТЎНИМ.

Бир ҳовлида одамлар,
Эҳсонга жам бўлибди.
Киринг-киринг қилишиб,
Катта ҳона тўлибди.

Усти ҳароб бир
киши,
ўтирибди тўрига.
Дашном бериб одамлар,
Роса ғавғо қилибди.

-Сенга не бор тўрида,
Тўридан жой олибсан.
Билиб олгин ўрнингни.
Илминг йўқ бир омисан.

Судраб чиқиб кўчага,
Бир тепибди кетига.
Не ҳам қилсин бечора,
Йўл олибди бозорга.

Бориб аста бозорга,
Ясан-тусан қилибди.
Яна қайтиб эҳсонга,
Гўё илк бор келибди.

-Эй-эй келинг тақсир деб,
Одамлар ҳуш кутибди.
Ҳурмат- эҳтиром қилиб,
Тўридан жой берибди.

Дастурхонга таомлар,
Бирин кетин келибди.
Қўл узатмай одамлар,
Меҳмонга кўз тикибди.

Шунда меҳмон алжираб,
Гапирибди тўнига.
-Тўридаман сен сабаб,
Рахмат дебди тўнига.

-Ҳой-ҳой тўним ҳой тўним,
Олгин, егин сен тўним.
Аҳир ушбу ҳурматга,
Лойиқдирсан сен тўним.

Қиссадан ҳисса дўстлар,
Боқманг биров сиртига.
Борки шундай валийлар,
Зеб бермайди сиртига.

✍ Лутфуллоҳ Хўжаев

@IBRATLY

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍23❤1
Дунёда энг ахмоқ эркак - кўпчилик олдида ўз аёлини ерга уриб унинг камчиликларини ҳаммани олдида айтувчи ва доим аёлидан шикоят қилувчи эркакдир.

Дунёдаги энг нодон аёл - ўз фарзандларини олдида эрини қадр-қийматини оёқ ости қилувчи ва фарзандларини отасига қарши қайровчи аёлдир.

👉 @IBRATLY
👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қачонки йиқилиб тушар экансан, ўрнингдан тур. Ҳаракат қилишда давом эт. Ҳали ҳаёт олдинда, ҳали марра олдинда! Таслим бўлма!

@IBRATLY
👍18
Эй инсон, мен жуда бахтлиман, деб айт...
Ҳар дам Яратганга шукринг билдириб,
Шайтоннинг тушкунлик дунёсидан қайт,
Ёмондан ҳам яхши одат қидириб,

Гоҳо уловдасан, яйдоққа қараб,
Уйланмаган қари бўйдоққа қараб,
Шамолдай югуриб, чўлоққа қараб,
Эй инсон, мен жуда бахтлиман, деб айт...

Ишонган дўстларинг сотиб кетса ҳам,
Жигарлар жафоси ботиб кетса ҳам,
Юрсанг гар саломат,кам қилмас Эгам,
Эй инсон, мен жуда бахтлиман, деб айт...

Иллат изламагил кўнгилсиз, ёрдан,
Умрлик савдо бу топмас, бозордан,
Фазилат ахтаргил йўқ эмас, бордан,
Эй инсон, мен жуда бахтлиман, деб айт...

Бош қўйсанг хоки зар Ватанинг бўлса,
Булбул чақ-чақлаган чаманинг бўлса,
Душман хужумига камонинг бўлса,
Эй инсон, мен жуда бахтлиман, деб айт...

Эмин-эркин чиқса олган нафасинг,
Тошдай метин магар феълу асабинг,
Эй дўстим, ўлмасин орзу-ҳавасинг,
Эй инсон, мен жуда бахтлиман, деб айт...

@IBRATLY
👍15
​​#ЧУМОЛИГА_ҲАВАС

Эй ўрмалаб юрган майда чумоли,
Ҳушингни олмаган дунёнинг моли.
Ҳавасим келади сенга, ахир сен,
Қиёмат кунида сўроқдан ҳоли.

Тупроққа кетасан охир қоришиб,
Юрмаслар жарроҳлар қорнинг ёришиб.
Сени дахрий янглиғ жазоламаслар,
Заққумзор дўзахга олиб боришиб.

Ҳеч қачон падарга бўлмагайсан оқ,
Волиданг қарғамас, боланг ҳам бир боқ.
Кечалар тўлғониб ўйлаб чиқмайсан,
Бир кун ўтарман деб сиротдан қандоқ?

Сен ўз Ватанингни сотмагандирсан,
Дўстни пешонадан отмагандирсан.
Қавминг қишда музлаб қалтираган дам,
Иссиқ саройларда ётмагандирсан.

Гарчи сен эмассан тож бирла тахтли,
Йўлбарсдек шиддаткор, арслондек шахтли.
Рўзалари чала, намози қазо,
Закот бермайдиган бойдан сен бахтли.

Эй ўрмалаб юрган майда чумоли,
Ҳушингни олмаган дунёнинг моли.
Ҳавасим келади сенга, ахир сен,
Қиёмат кунида сўроқдан ҳоли.

Абдураҳмон Мешаян

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍15👏8
Ўртадаги фарқ бир метр ва етмиш йилдир!

Болакай олдига (келажакка) назар солиб, келажакдан қўрқмоқда. Аёл эса, ортига (ўтмишга) назар солиб, орзу қилмоқда.

Тафаккур қилинг, келажак унчалик узоқ эмас!
Ўтмиш эса, қайтиб келмайди!

@IBRATLY
👍22😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY
👍6
Қайтар дунё

Ўғлинг бўлса ўғрининг
Хеч устидан кулмагин
Қизинг бўлса фохишани
Сира мазах қилмагин

Гадо кўрсанг кўчада
Уриб тепиб ўтмагин
Соқовга савол бериб
Кулиб жавоб кутмагин

Гарангни карсан дема
Жиннига тош отмагин
Қайтар дунё қайтармиш
Бу гунохга ботмагин

Йиғлаб юрган бечоранинг
Кимдир кулса изидан
Ўзига хам қайтади
Ўғли ё қизидан

Яхшилиқ қил дилдан қил
Йўл бермагин миннатга
Кибрли мақтанчоқлар
Кирмас экан жаннатга

Бировни кийимига қараб
Ўзингча берма бахо
Шароити шундайдир
Балки ўзи бебахо

Сени яратган Aллох
Уларнинг хам Худоси
Етти осмонга етар
Мазлумларнинг дуоси.

#Ибрат

Канал 👉 @IBRATLY
ㅤㅤㅤ
👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Албатта Кўринг Ибрат олинг

Видеони фойдали деб билсангиз
яқинларга улашиб қўйинг!.

Жуда таъсирли видео 😔

👉 @IBRATLY 🕊
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизда ҳам шунақа қўшнилар борми? ))) 👇

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍10
Аёл эрининг гапига қулоқ соладиган ягона ҳолат - эрнинг уйқуда гапиришидир.

Кунингиз хайрли ўтсин!

👉 @IBRATLY
😁14👍4😘1
#Ибрат_соҳиллари

Масжиддан хуфтон намозини ўқиб чиқаётган ҳазрати Умар розийаллоҳу анҳу қоронғуда бир одамга туртиниб кетдилар.
Кимга урилиб кетганини фарқламаган у одам ўшқирди:

- Нима бало, эшакмисан!

- Йўқ, Умарман, - дедилар мўминлар амири ва йўлда давом этдилар.

У зотнинг ҳамроҳларидан бири дедики:

- Эй Умар, у нодонни жазоламайсизми?

- Нима учун жазолашим керак? - дедилар Умар розийаллоҳу анҳу. - У мендан «эшакмисан», деб сўради, мен «йўқ, Умарман», дедим...

...Аллоҳим, бизларга ҳам Умарий қалблар бергин!


Дилфуза Комил

👉 @IBRATLY
👍20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оқибат...

Дўстларингизга ҳам улашинг
!👇

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍10
Омонат дунёда омонат инсон,
Менга биттагина мурувват қилинг.
Ёдингизга тушган маҳал ўша он
Ҳақимга, илтимос дуолар қилинг.

Балки отамдирсиз ва ёки онам,
Балки қўшнимдирсиз, ёки ҳамхонам
Қачон тўлар бўлса агар паймонам,
Ҳақимга, илтимос дуолар қилинг.

Кимгадир бормиди менинг керагим,
Кун келиб тўхтайди митти юрагим,
Меҳрибон инсоним сиздан тилагим,
Ҳақимга, илтимос дуолар қилинг.

Орзулар бормоқда сарғайиб-сўлиб,
Ажал жоми борар кунма-кун тўлиб,
Чўбин отга минсам, сиз рози бўлиб
Ҳақимга, илтимос дуолар қилинг.

©  Абдулазиз Ғофуров. 03/03/2023


Ушбу шер муаллифнинг охирги ижод намунаси екан Аллоҳ рахматига олсин! 😢

👉 @IBRATLY
👍10😢8❤2🤝2