Баъзан қуёшнинг чиқишини ёки ботишини томоша қилиб фикр қиламан... Ҳеч қачон чиқмасдан қолган ой ёки ботишни истамаган қуёшни ёки бағрини ерга босиб ётган тушкун чумолини, уйи бузилгани учун кимгадир шикоят қилаётган каптарни кўрмаганман.
Оддий майсаларга ҳам эътибор беринг. Устидан эзғилаб ўтиб кетсангиз ҳам, ўсишда, яшашда давом этаверади (сиз ундан узр сўрамасангиз ҳам).
Кўпқаватли уйларда яшаймиз. чордоқдаги каптарларнинг орасида бир оёғи йўқ каптар хам бор. Уям доим ризқини теришда бардавом, уни кимдир етаклаганини кўрмадим.
Асалари хам бир қошиққина асал тўплаш учун ҳеч қандай эвазсиз ишлайдиган Аллоҳнинг яратиғи, унинг асалини олаётганимизда, ёнимизга келиб: асалимга тегма, ахир бу менинг меҳнатимку, нега олдинг, деб биз билан уришмаган.
Биласизми, нега?!
Улар Аллоҳнинг буйруқларига мутлақ бўйсунувчилардир.
Улар бу дунёга нега келганларини унутмаганлар!
Буларда бизлар учун ибрат бор...
©konspektor
https://t.me/IBRATLY

Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍20❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃
🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻
Канал 👉 @IBRATLY

👍8
КИМ САБРЛИ?!
Сўрашса сабрли аёлми эркак. Эркаклар биз дея кўкрак керади. Ҳаттоки бир зумга қурмасдан хаёл. Аёллар сабрсиз дея кулади.
Ҳаммани дунёга келтирган аёл. Сабрла тўққиз ой кўтариб юриб. Аёлни устидан мазах қилгунча. Қани ўзинг, бола кўргинчи туғиб.
Онангни авайла кўтар бошингга. Дуо ол қўшилсин ёшлар ёшингга. Аёлинг авайла кунгли тўлади.
Бир умр вафоли ёринг булади.
Синглингни аҳволин сўрагин ҳар кун.
Ундан бахтли инсон бўлмас ўша кун.
Она қизим дея эркала қизинг. Севинчдан иккита қилмайди сўзинг.
Аёлни қалбини оғритманг асло.
У сизни фойданггиз ўйлайди доим. Ақл ўргатма деб бермангиз азоб. Ҳар бир қилмишингиз кўрар Аллоҳим.
Аёл сабр қилар кутар келишингиз. Йулингизга интизор бўлиб кўзлари. Аллоҳдан бахт сўраб инсофлар тилаб.
Ичи йиғласаям кулар юзлари.
Ўйлаб кўрдингизми бир зумга тўхтаб.
Аёлнинг ўрнига қўйиб ўзингиз.
Ўчир овозинг деб бақириб унга. Ўтмай қолганида бирор сўзингиз.
Ўйлаб кўрдингизми бир зумга тўхтаб.
Онанггиз ўрнига қўйиб ўзингиз. Емаю едириб киймай кийдириб. Алла айтиб ухлатиб силаб юзингиз.
Ўйлаб кўрдингизми бир зумга тўхтаб.
Қизингиз ўрнига қўйиб ўзингиз. Дадам қайда дея мўлтирар кўзи. Дейдики совғамас келсинлар ўзи.
Ўйлаб кўринг қани бир зумга тўхтаб. Ўзингни қўйишни ёринг ўрнига. Бегона аёллар кўнглини овлаб. Ҳаром танла келсанг ёринг қўйнига.
Юзта ўйнаш топсанг ёш қарисидан. Биргина аёлинг ўрнини босмас. Куни келиб қочар ўйнашлар бари. Ёлғизгина аёлинг, бил сендан қочмас.
Пул омад ёшликлар бари ўткинчи. Фақат оиланггина сани тарк этмас. Бойлигинг ҳам кетар, кучинг ҳам кетар.
Билсанг вафо қилиб аёлинг кетмас.
Бошингга тушганда кулфат ногоҳон.
Биринчи тепангда онанг йиғлайди. Бир жойинг оғрибу ётсанг тўшакда. Бошингда парвона ёринг йиғлайди.
Синглингни ҳолидан олмасанг хабар.
Акам меҳрсиз деб синглинг йиғлайди.
Меҳрингга зор бўлиб қолганда қизинг. Ич-ичига ютиб қизинг йиғлайди.
Аёлларнинг сабри тошдан ҳам қаттиқ.
Қанча азоб берсанг чидар барига. Аёллар бор ғамин ютар ичига. Аёллар йиғлайди фақат қадрига.
Муаллифга Рахмат
Ҳаётий Ҳикоялар ва шерлар 👇
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👉 @IBRATLY

👍27👏3🤝2❤1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кечки овқатни онанг билан еб, кўнглини шод қилишинг, нафл ҳаж қилгандан яхши!
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
👉 @IBRATLY
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
👉 @IBRATLY
👍20🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Она ва фарзанд суҳбати
–Ўғлим, агар менинг кўзларим нурини йўқотса, нима қиласан?
–Сизни юртимиздаги энг яхши шифохонога олиб бораман, онажон.
–Агар мени у ерда даволай олишмаса-чи, болам?
–У ҳолда сизни дунёдаги энг яхши шифохонага олиб бораман, онажон.
–Улар ҳам мени даволай олишмаса-чи, ўғлим?
–У ҳолда сизга умр бўйи ғамхўрлик қиламан, онажон.
–Сени яхши кўраман, раҳмат, болажоним!
–Агар мени кўзларим нурини йўқотса, нима қилардингиз, онажон?
–Сенга кўзларимни берардим, болам.
@IBRATLY

👍20😢11❤2
🌙Арафа Муборак бўлсин
Шу кунларга сиз ва бизларни соғ-саломат етказган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин🤲

👍12❤4🤝1
Бир орзумиз кетидан иккинчи ҳавасимиз келаверади. Лекин қайсидир орзу-ҳавас ҳалокатли бўлиши мумкин. Тўхташни билиш керак. Ортда қўлга киритганларга қараб мамнунликни ҳис қила олиш лозим.
Кеч бўлмасидан.. 👇
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
@IBRATLY
Кеч бўлмасидан.. 👇
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
@IBRATLY
❤1👍1
Муҳаммад Машъалини биласизми?
Суратда кўриб турганингиз доктор Муҳаммад Машъали. У Мисрдаги энг кўп маош оладиган шифокорлардан бири эди.
Бир куни бир она унинг текширувига боласини олиб келади, болага игна санчмаса бўлмас эди, игна эса қиммат эди. Боланинг онаси, шу игнани олсам, бир ой оч қоламиз, ёрдам беринг, деб ялина бошлади. Буни эшитган катта фарзанди онасига укам ва синглимга ғамхўрлик қилинг, дейди ва деразадан ўзини ташлайди. Уйда нон ейдиган битта оғиз камайиши учун ўз жонига қасд қилади...
Шундан сўнг, Машъали учун ҳаммаси ўзгарди. Доктор Машъали укасини тирик қолдириш ва дастурхондан бир товоқни камайтириш учун ўзини қурбон қилган акани ҳеч қачон унутмади. У Мисрнинг энг қашшоқ маҳалласида шифохона очди, барча беморларни текинга даволади.
Айниқса, болаларни. Қашшоқлардек кийина бошлади. Камбағаллар шифокори сифатида бутун Миср, бутун тиббиёт олами уни тан олди. Камбағаллар ва уйсизлар табиби Муҳаммад Абдулғаффар Машъали.

👍41❤7
ОДАМЛАР.....
Имконга ўхшайди баьзи одамлар,
Меҳри ила дардинг тузатадилар.
Тиконга ўхшайди баьзи одамлар,
Санчилиб, йиғлашинг кузатадилар
Ризвонга ўхшайди баьзи одамлар
Юзинга шодонлик улашадилар
Ҳайвонга ўхшайди баьзи одамлар
Фақат нафси учун курашадилар.
Виждонга ўхшайди баьзи одамлар
Тўғри йўлни топсанг, алқаб суярлар.
Зиндонга ўхшайди баьзи одамлар
Ўзингни ўзинга қамаб қўярлар.
Достонга ўхшайди баьзи одамлар
Дардини дунёга тинмай айтади.
Чистонга ўхшайди баьзи одамлар
Сирларга ўралиб яшаб ўтади.
Шайтонга ўхшайди баьзи одамлар
Гуноҳга ботсангиз ҳузурлар қилар
Иймонга ўхшайди баьзи одамлар
Кўрсатган йўлидан ажрлар тилар
Хақиқий ошиқдир баьзи одамлар
Бир ёрни соғиниб, суйиб ўтарлар
Мунофиқ, фосиқдир баьзи одамлар
Гуноҳлар йўлини махкам тутарлар
Дилдорга ўхшайди баьзи одамлар
Хаммага яхшилик тилаб юради.
Юраги дардларга тўлиб кетса ҳам
Билдирмай, жилмайиб кулиб туради.
Дилдора Абдиназарова
https://t.me/IBRATLY
Имконга ўхшайди баьзи одамлар,
Меҳри ила дардинг тузатадилар.
Тиконга ўхшайди баьзи одамлар,
Санчилиб, йиғлашинг кузатадилар
Ризвонга ўхшайди баьзи одамлар
Юзинга шодонлик улашадилар
Ҳайвонга ўхшайди баьзи одамлар
Фақат нафси учун курашадилар.
Виждонга ўхшайди баьзи одамлар
Тўғри йўлни топсанг, алқаб суярлар.
Зиндонга ўхшайди баьзи одамлар
Ўзингни ўзинга қамаб қўярлар.
Достонга ўхшайди баьзи одамлар
Дардини дунёга тинмай айтади.
Чистонга ўхшайди баьзи одамлар
Сирларга ўралиб яшаб ўтади.
Шайтонга ўхшайди баьзи одамлар
Гуноҳга ботсангиз ҳузурлар қилар
Иймонга ўхшайди баьзи одамлар
Кўрсатган йўлидан ажрлар тилар
Хақиқий ошиқдир баьзи одамлар
Бир ёрни соғиниб, суйиб ўтарлар
Мунофиқ, фосиқдир баьзи одамлар
Гуноҳлар йўлини махкам тутарлар
Дилдорга ўхшайди баьзи одамлар
Хаммага яхшилик тилаб юради.
Юраги дардларга тўлиб кетса ҳам
Билдирмай, жилмайиб кулиб туради.
Дилдора Абдиназарова
https://t.me/IBRATLY
Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍24
Ўрни тўлмайдиган инсонларингизни асло йўқотманг. Кейин ўшалар қолдирган бўшлиқни ҳеч ким билан тўлдиролмайсиз.
👉 @IBRATLY
👉 @IBRATLY
👍9😢7
‼️Фарзандингизни отасига меҳрибон қилиб тарбияланг ва ҳар қадамда отанинг ўрни бошқачалигини ҳис қилиб яшасин.
🔹 Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
🔹 Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак
.
🔹 Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
🔹 Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.
🔹 Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
🔹 Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
🔹 Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!
🔹 Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

👍9
Бузилган никоҳ
Уйни қонуний бўлишдингиз...
Мол-мулкни қонуний бўлишдингиз...
Муҳаббат бўлакланди...
Садоқат бўлакланди...
Бола-чи? Болани қайси қонун билан бўлишасиз? Онаси билан бўлса, отасиз қолса. Отаси билан бўлса, онасиз қолса... Яхшиси, униям иккига бўлинг! Бир нимтаси-эрга! Бир нимтаси-хотинга!
Қани кўтаринг болтани, боланинг уволи тутгурлар!
© @Otkir_Xoshimov

👍9😢6
Аёл уйга келганида 15 ёшли қизи йўқ эди. У ҳайрон бўлиб, ҳамма хоналарни бирма бир қараб чиқди, сўнг столда турган мактубни қўлига олди. Қизининг ҳуснихатини таниб, дарҳол ўқишга тушди. Ўқир экан, аёлнинг қўллари титраб кетарди.
“Азиз онажоним!
Мени кечиринг, илтимос. Мен уйдан қочиб кетишга ва йигитим билан яшашга қарор қилдим. Уни жудаям севаман. Севганим ажойиб йигит, баданига турли татиуровкалар туширилган, у шуниси билан кўркам-да! Мотоцикл минганда янада яхши кўриб кетаман уни. Аммо кетишимга булар сабабчи эмас. Асосий сабаб шуки, мен ундан ҳомиладорман. Аҳмед бирга бахтли яшашимизни башорат қиляпти. Унинг кулбаси ўрмонда жойлашган. У ерлар жуда чиройли. Ахмед кўп фарзандларимиз бўлишини истайди, мен ҳам. Ахмед менга кўп нарсаларни ўргатди. Айтишича, озроқ марихуана тотиб туриш зарарли эмас экан. Шунинг учун уни ўрмонда етиштириб, дўстларимизга тарқатяпмиз. Улар эвазасига бизни кокоин билан таъминлаб туришибди. Онажон, биз билан бирга Яратганга ёлворинг: тезроқ ОИТСнинг давосини топишсин! Куёвингиз Аҳмед зора бу дарддан халос бўлса. У яшаши керак! Мендан ҳавотир олманг. Аллақачон ўн бешга кирдим, ўзим ҳақимда қайғура оламан. Қачонлардир сизникига меҳмонга борамиз, набираларингизни олиб.
Сизнинг қизингиз.
Эслатма. Ойижон! Юқорида ёзганларимнинг бари ёлғон! Аслида мен қўшниникида ўтирибман. Буни ёзишдан мақсадим ҳаётда ана шундай аянчли ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин. Сиз бир марта паст баҳо олганим учун мени қаттиқ уришдингиз. Ҳаётда нелар бўлмайди? Мен ҳали аъло баҳолар олиб сизни хурсанд қиламан, ойижон! Фақат ҳозирги бахтимизни қадрига етайлик...”
Нодирабегим таржимаси

👍39😢10🥰5
Angela xolamlar ichardi pivo,
Cho‘chqaning go‘shtini yer edi, hatto.
Va lekin hech bitta nemis haqqiga,
Xiyonat qilmadi, yemadi aslo...
Biznikilar esa ichishmas aroq,
Harom go‘shtga, hatto, nazar solishmas.
Qolgan barchasini yeyishar biroq,
Birovning haqqidan xazar qilishmas...
✍️ Vafo Mo‘min
👉 @IBRATLY
Cho‘chqaning go‘shtini yer edi, hatto.
Va lekin hech bitta nemis haqqiga,
Xiyonat qilmadi, yemadi aslo...
Biznikilar esa ichishmas aroq,
Harom go‘shtga, hatto, nazar solishmas.
Qolgan barchasini yeyishar biroq,
Birovning haqqidan xazar qilishmas...
✍️ Vafo Mo‘min
👉 @IBRATLY
👍33😢4👏1