Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Қурбон хайитингиз муборак бўлсин 😊

@IBRATLY
👍6🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍8
ОДАМЛАР.....

Имконга ўхшайди баьзи одамлар,
Меҳри ила дардинг тузатадилар.
Тиконга ўхшайди баьзи одамлар,
Санчилиб, йиғлашинг кузатадилар

Ризвонга ўхшайди баьзи одамлар
Юзинга шодонлик улашадилар
Ҳайвонга ўхшайди баьзи одамлар
Фақат нафси учун курашадилар.

Виждонга ўхшайди баьзи одамлар
Тўғри йўлни топсанг, алқаб суярлар.
Зиндонга ўхшайди баьзи одамлар
Ўзингни ўзинга қамаб қўярлар.

Достонга ўхшайди баьзи одамлар
Дардини дунёга тинмай айтади.
Чистонга ўхшайди  баьзи одамлар
Сирларга ўралиб яшаб ўтади.

Шайтонга ўхшайди баьзи одамлар
Гуноҳга ботсангиз ҳузурлар қилар
Иймонга ўхшайди баьзи одамлар
Кўрсатган йўлидан ажрлар тилар

Хақиқий ошиқдир  баьзи одамлар
Бир ёрни соғиниб, суйиб ўтарлар
Мунофиқ, фосиқдир баьзи одамлар
Гуноҳлар йўлини махкам тутарлар

Дилдорга ўхшайди баьзи одамлар
Хаммага яхшилик тилаб юради.
Юраги дардларга тўлиб кетса ҳам
Билдирмай, жилмайиб кулиб туради.

Дилдора Абдиназарова

https://t.me/IBRATLY
👍24
Ўрни тўлмайдиган инсонларингизни асло йўқотманг. Кейин ўшалар қолдирган бўшлиқни ҳеч ким билан тўлдиролмайсиз.

👉 @IBRATLY
👍9😢7
‼️Фарзандингизни отасига меҳрибон қилиб тарбияланг ва ҳар қадамда отанинг ўрни бошқачалигини ҳис қилиб яшасин.

🔹 Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

🔹 Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак
.
🔹 Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

🔹 Ота бор уйда  ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

🔹 Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

🔹 Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

🔹 Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

🔹 Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

👉 @IBRATLY
👍9
Бузилган никоҳ

Уйни қонуний бўлишдингиз...
Мол-мулкни қонуний бўлишдингиз...
Муҳаббат бўлакланди...
Садоқат бўлакланди...
Бола-чи? Болани қайси қонун билан бўлишасиз? Онаси билан бўлса, отасиз қолса. Отаси билан бўлса, онасиз қолса... Яхшиси, униям иккига бўлинг! Бир нимтаси-эрга! Бир нимтаси-хотинга!
Қани кўтаринг болтани, боланинг уволи тутгурлар!

© @Otkir_Xoshimov

👉 @IBRATLY
👍9😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибратли_хикоя

💡ЭНГ БОЙ КАМБАҒАЛ ОИЛА

...Дунё қалбингиз  гўзаллиги даражасича  гўзалдир...


👉 @IBRATLY
👍16🥰2😢1
Аёл уйга келганида 15 ёшли қизи йўқ эди. У ҳайрон бўлиб, ҳамма хоналарни бирма бир қараб чиқди, сўнг столда турган мактубни қўлига олди. Қизининг ҳуснихатини таниб, дарҳол ўқишга тушди. Ўқир экан, аёлнинг қўллари титраб кетарди.

“Азиз онажоним!
Мени кечиринг, илтимос. Мен уйдан қочиб кетишга ва йигитим билан яшашга қарор қилдим. Уни жудаям севаман. Севганим ажойиб йигит, баданига турли татиуровкалар туширилган, у шуниси билан кўркам-да! Мотоцикл минганда янада яхши кўриб кетаман уни. Аммо кетишимга булар сабабчи эмас. Асосий сабаб шуки, мен ундан ҳомиладорман. Аҳмед бирга бахтли яшашимизни башорат қиляпти. Унинг кулбаси ўрмонда жойлашган. У ерлар жуда чиройли. Ахмед кўп фарзандларимиз бўлишини истайди, мен ҳам. Ахмед менга кўп нарсаларни ўргатди. Айтишича, озроқ марихуана тотиб туриш зарарли эмас экан. Шунинг учун уни ўрмонда етиштириб, дўстларимизга тарқатяпмиз. Улар эвазасига бизни кокоин билан таъминлаб туришибди. Онажон, биз билан бирга Яратганга ёлворинг: тезроқ ОИТСнинг давосини топишсин! Куёвингиз Аҳмед зора бу дарддан халос бўлса. У яшаши керак! Мендан ҳавотир олманг. Аллақачон ўн бешга кирдим, ўзим ҳақимда қайғура оламан. Қачонлардир сизникига меҳмонга борамиз, набираларингизни олиб.
Сизнинг қизингиз.

Эслатма. Ойижон! Юқорида ёзганларимнинг бари ёлғон! Аслида мен қўшниникида ўтирибман. Буни ёзишдан мақсадим ҳаётда ана шундай аянчли ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин. Сиз бир марта паст баҳо олганим учун мени қаттиқ уришдингиз. Ҳаётда нелар бўлмайди? Мен ҳали аъло баҳолар олиб сизни хурсанд қиламан, ойижон! Фақат ҳозирги бахтимизни қадрига етайлик...”

Нодирабегим таржимаси

👉 @IBRATLY
👍39😢10🥰5
Angela xolamlar ichardi pivo,
Cho‘chqaning go‘shtini yer edi, hatto.
Va lekin hech bitta nemis haqqiga,
Xiyonat qilmadi, yemadi aslo...

Biznikilar esa ichishmas aroq,
Harom go‘shtga, hatto, nazar solishmas.
Qolgan barchasini yeyishar biroq,
Birovning haqqidan xazar qilishmas...

✍️ Vafo Mo‘min

👉 @IBRATLY
👍33😢4👏1
Онамга Ҳаж тилайман


Аллоҳнинг пок номини олиб тилимга
Аввало ўзига ҳамд-сано бўлсин
Саломлар айладим ўнгу-сўлимга
Онам қадамлари Маккага етсин 

Шунча машаққату меҳнати ҳаққи
Энди бутун умри шодликда ўтсин 
У инсон арзийди у инсон ҳақли
Онам қадамлари Маккага етсин

Барча намозлари бўлиб ижобат
Дилида бор ғаму дардлари кетсин
Каъба қаршисида қилсин ибодат
Онам қадамлари Маккага етсин

Расулуллоҳ қабрини зиёрат қилиб
Биздан чексиз саломлар айтсин
Аллоҳим номинга саловат ўқиб
Онам қадамлари Маккага етсин 

Омон бориб қайтсин саломат
Муқаддас пойини Арофат ўпсин
Онамни елкангга кўтар самолёт
Онам қадамлари Маккага етсин

Бир банданг ўтинчин қабул қил Аллоҳ
Уни ризо қилмай умрим ўтмасин
Онамнинг сабрига бир ўзинг гувоҳ
Онам қадамлари Маккага етсин.

17.02.2022

Тахаллус: 🌺Гулкўнгил🌺

Муаллиф:Раҳимова Гулҳаёт Собир қизи

https://t.me/IBRATLY
👍22❤5😘1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5 дақиқаю 11 сония вақт топиб шу видеони охиригача кўрсангиз, ҳақиқий ногиронлар кимлар эканини билиб оласиз, иншаа Аллоҳ.

@IBRATLY
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY
❤4🥰1
Бир аёл турмуш ўртоғини текширмоқчи бўлади.

Турмуш ўртоғи ишдан келишига яқин «ортиқ у билан яшай олмаслигини, муҳаббати адо бўлганини ва уйни ташлаб кетганини» ифодаловчи мактуб ёзади.

Мактубни хонтахтани устига қўйиб, турмуш ўртоғи нима қилишини томоша қилиш учун шкафни ортига беркиниб олади.

Турмуш ўртоғи келиб мактубни кўради, уни ўқиб бўлгач, у ҳам бир мактуб ёзиб хонтахтани устига қўяди ...

Ва ортидан рақсга тушиб, жуда хурсанд кайфиятда бирига телефон қилди.

«Ало, гулим қалесан? Сенга хушхабар, у уйни тарк этибди. Ортиқ орамизда ҳеч қандай монелик йўқ. Ҳозир тезда олдингга бораман» дея шошилганча уйдан чиқиб кетди.

Шкафни ортида яширинган аёл қалби жуда ҳам маҳзун, кўзларидан шашқатор ёшлар оқизганча ташқарига чиқди ва эри ёзган мактубни ўқиди.

Мактубда шундай сўзлар ёзилган эди:

«Оёқларинг кўриниб турибдику, Ҳумайро. Чой дамлаб тур, машинадан овқатни олиб келай...»

https://t.me/IBRATLY
😁36👍14❤3
Кундалик ҳаётингиздан позитив энергия олиб хурсанд бўлиш сирлари

— Ҳар куни кун давомида бўлиб ўтган ижобий нарсаларни, воқеаларни эслаб ёзиб қўйинг.
— Совуқ хабарлардан (ТВда, интернетда уруш, зўравонлик, табиий офатлар, қисқаси кўнгил чўктирувчи) узоқроқ юринг!
— Фақат яхши хабарлар ўқишга, тинглашга интилинг!
— Ҳаётдан нолийдиган, ғийбатчи, ношукур инсонлар билан камроқ иложи бўлса умуман гаплашманг!
— Ҳаётингиздаги ҳар бир қийинчиликка кулиб, дарс, сабоқ деб қабул қилинг. Ҳар бир ишда ҳикмат бор.
— Ҳаётга кулиб боқинг! Ўз-ўзидан йўлларингиз очилиб ишларингиз юришиб кетганини сезмай қоласиз!

https://t.me/IBRATLY
👏10👍3❤1
Болани моддий таъминлаб қўйиш оталик вазифаси эмас!

Оталар муҳим ишлар билан машғул. Шу даражадаки, фарзандлари билан бироз шуғулланишларидан ҳам муҳим. Оталар фарзандларининг моддий эҳтиёжларини қондириш билангина оталик вазифаларини бажардим деб ўйламасликлари, виждонларини бироз роҳатлатиш учун болаларини ҳафтада бир марта сайрга олиб чиқиш етарли, деб тушунмасликлари керак. Бу тарзда оталик қилаётганлар хафа бўлишмасин, оталик вазифаси булардан иборат эмас! Икки ҳафта фарзанди билан ниманингдир режасини тузган отага буни яна бир бор эслатмаса унутиб қўядиган ота қўрқиши, қаттиқ қўрқиши керак. Модомики, сизнинг вақтингиз ҳисобли, фарзандингиз учун вақтингиз бўлмаса, у ҳолда ўзингизнинг келажагингиз ҳақида ҳозирдан қайғуришингиз керак бўлади.

Энди сиз 15 кун ёки 1 ойда бир марта тўрттагина нон билан бир соатга кўргани келадиган фарзандингиз устидан шикоят қилишни умуман ҳаёлингизга келтирмаслигингиз керак. "Ўғлим, қизим, нега мен билан гаплашиб ўтиргани бемалол келмайсан, келасану кетасан" деган сўзларингизга жавобан "уйда ҳамма нарса етарли бўлса, мазза қилиб ўтирсангиз-чи, мени ишларим бошимдан ошиб ётибди," деган жавобларига тайёр туришингиз керак. Чунки сиз ҳақиқий оталик фарзандни моддий эҳтиёжларини қондириш деб ҳисобласангиз, кун келиб болаларингиз ҳам отамни моддий томондан таъминласам, фарзандлик вазифамни адо этган бўламан деб тушунади.

Хўш, сиз шунга тайёрмисиз?

https://t.me/IBRATLY
👍12❤5
Бир кун ҳаммаси яхши бўлади, деймиз.. Аслида бугунимиз ҳам энг яхшиси эканлигини билмаймиз.

Бир кун ўша ёр ҳам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар...

Аммо... Аммo, ўша вақтда бугунингиздаги каби ёшроқ бўлмайсиз. Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун хоҳлаётганингизни хоҳламай қолишингиз мумкин...

Бугунингизни қадрланг! Аслида энг яхши кун бугундир!

©️ Ориф Таскин ("Ҳаёт менга шуни ўргатди")

https://t.me/IBRATLY
👍21🔥1😢1
#ИБРАТ

Икки фарзандини етаклаб, бир фарзандини бағрига босиб келган сингил ўзи туғилиб ўсиб, катта бўлган хонадонга кириб келдию, йиғлаб юборди. Бу ҳолатни кўрган ака ҳеч нарсани англай олмасди. Бироқ акани бағрига ўзини отган сингил йиғлаб пичирлар эди: "Наҳот, фарзандларим ота мехридан маҳрум бўлсалар?" Ака гап қаерда эканлигини бир оз англагандек бўлди, “аммо нега”  деган савол тўхтамай тилида айланар эди. Акани ҳаёлидан бир зумда бир нечта яхши-ю, ёмон гумонлар ўтиб кетди. Ақлини жиловлаб деди:
-  “Синглим, менга аста ҳаммасини тушунтириб айтмасанг ҳозир ақлдан озиб қоламан. Самандарга нима бўлди ёки у нима қилди?”
Сингил кўзларидан ёшини артиб сўри четига омонатгина ўтирди. Бу ҳолатни кўрган келин, сингилни қўлидаги болани олди ва икки катта ўғлини хам етаклаб уй ичига кириб кетди. Сингил аста сўз бошлади
-  “Фалокат содир бўлди ака, фалокат. Аллоҳ бизга синов юборди. Ҳабарингиз бор, куёвингиз бир бойваччани машинасини ижарага хайдаб рўзғоримизни тебратиб турар эдилар. Кеча кечаси бахтсиз ходиса рўй берибди. Куёвингиз машинада кетаётган вақт йўлига ёш бола югуриб чиққан. Болани ҳаётини сақлаб қоламан деб, машинани қаттик бурган. Машина ағдарилиб ёна бошлаган. Машина ичидаги бир йўловчи воқеа содир бўлган жойдан оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган, аммо касалхонада жон таслим қилган. Машина эса ўша жойда ёниб қора темирга айланган. Куёвингизни ҳозир қамаб қўйишган. Машина эгаси ва ҳалок бўлган мархумнинг уйидагилари куёвингиз устидан ариза ёзишган. Агар машинани пулини тўламасак ва мархумни уйидагиларини рози қилмасак куёвингиз қамалар экан" - деди-ю, кўзларидан шашқатор ёш қуйиларди – “Бу вокеадан хабар топган ойижонимни (қайнона) юраклари хуруж қилиб қолди. Уларни ҳам касалхонага ётқиздик. Биласиз адажон (қайнота) ва ойижонлар қариб қолишган, бу дардни кўтара олмайдилар" - қўшиб қўйди қалтироқ овозда. Ака махзун ўйга толди:
-  "Ҳа синглим, яхши иш бўлмабди, сен менга хўжайнинг қаердалик манзилини айт. Мен хозироқ бориб барча ишларни суриштириб билейчи. Ўзинг эса тез уйингга қайт. Адажонингга яхши қара. Уларни ёнида бўл, ойингдан хабар ол, борақол синглим" - деб, сингилни кузатгач ўзи хам йўлга чоғланди.
Эртасига тонгда акани ховлиси деворига ёзилган эълон барчани хайрон қолдирди. "УЙ СОТИЛАДИ". Қўшнилар ўзаро шов-шув қилишарди. Айрим қўшнилар бетоқат бўлиб нима гаплигини билгани ҳам киришди, хонадон сохиблари табассум билан "ҳа пул зарур бўлиб қолди, ховлини сотиб кичикроқ квартирада яшаб турсак хам бўлаверади" - деган жавобни олишди. Узун қулоқ гаплар сирлигича қолмади. Кичик бир шахарчада барча бир бирларини таниганлиги учун бу гап тез тарқалди ва ака нима сабабдан уйини сотмоқчи эканини англаб етишди. Сингил ҳам бу гапдан хабар топиб, акани ёнига чопди. Ундек қилмаслигини ўтиниб сўради, аммо ака сингилни гапига қулоқ солмади.
-  "Самандар у ёқда қийинчиликда, сен рухан азобда жиянларим ота деб бўзлаб турса, мен қандай хотиржам данғиллама ҳовлида яшайман? Кўз ёшингни йиғиштирда, бор уйингга. Сабр қилиб кут, Инша Аллоҳ хаммаси яхши бўлади" - ака табассум билан синглисини кўнглини хотиржам қилиб уйига кузатиб юборди. Ҳовлига ҳа деганда харидор топилмади, топилган харидор эса нархига келиша олмади. Орадан кунлар ўтди. Бир куни акани аёли деди:
-  "Фалон пул бўлса сотаман" - деб ўтирсак ўша нархга харид қиладиган харидор чикқунча Самандарни иши бир ёқлик бўладику. Кирган нархига сотинг. Тезлаштириб Самандарни олиб чиқинг" - бу сўзларни эшитган ака Аллоҳга хамдлар айтди, негаки шундек аёлни умр йулдош қилиб берганидан.
Орадан бир икки кун ўтиб эшик таққиллади. Харидор бўлса керак деб хурсанд бўлиб эшик томон ошиқди. Кўчада шахарча масжидини имоми қори ака турар эдилар.. Зудлик билан уларни ичкарига таклиф қилишди. Ҳол-аҳвол, салом аликдан сўнг қори ака чой устида гап бошладилар:

"Аллоҳга шукрки, орамизда сиздек сингилга мехрибон акалар борлигидан, яна Аллоҳга шукрким орамизда саҳоватпеша сахий бойларимиз борлигидан. Сизни оилангиз бошига тушган ташвишдан хамшаҳарлар барчаси хабар топишди. Уч  тўрт саховатли бой муслимлар ўзаро келишиб сизга керакли суммани тахминан йиғиб Аллоҳ йўлига эхсон қилдилар.
👍43
Улар кимлигини сир сақлашимни илтимос қилдилар. Сиз ва болаларингиз синглингиз жонига оро кириб, ховли сотилиб, кўчада бошпанасиз қолишингизни истамадилар" - дедида елим халтага солинган бир талай пулни ака қўлига узатди.

Азизлар! Орамизда сингилларга меҳрибон акалар ва саховатли сахий бойлар жуда кўп. Аллоҳ уларни Ўз панохида асраб, икки дунёларини обод қилсин.

@IBRATLY
👍42😢5👏3