Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Imtixon

-Adashyapsanku, nima qilamiz?
-Yodlab kelaman, domla.
-Yodlaganing bilan bo'lmaydi-da.
-Unda nima qilay?
-Harakat qil.
-Qancha?
-El qatori.
-Yuz bo'ladimi?
-Meni gadoy deb o'ylayapsanmi?!
-Uzr domlajon, erta kelaman.
-To'xta! Joyiga qo'y! Uch.


©Bobur Nusratov

👉 @IBRATLY
👏8👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY
👍2😢1
#Табассум
#ҳазил

Аёл зоти билан содир бўлган тортишувни тўхтатишнинг ягона усули — ўзингизни ўлганга солиш.

© Бернард Шоу

Ана шунақа😉

@IBRATLY
❤4😁4👍1
ОПАЛАРНИ ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ...

ЙИРТИҚ КОВУШ КИЙГАН ОПАМ

   - Қишлоққа борсам опамнинг таний олмадим, бечора озиб - тўзиб бир сиқимгина бўлиб қолибди.Опам ўзида йўқ хурсанд, шаҳардан келган укасини ўтқазгани жой тополмай халак...Беихтиёр, фаслнинг сер ёмғир кунида чилп-чилп этиб одимлаётган йиртиқ ковушни оёғига илиб олган опажонимнинг оёқларига кўзим тушиб юрагим эзилиб кетди...               
                                                     
Меҳрибоним онамдан сўнг,
Деган, мени: Жоним укам.
Қалби сўқир, мен кўзи кўр,
Йиртиқ ковуш кийган опам...

Аҳволинг бир сўрмабмана,
Аянч ҳолинг кўрмабмана,
Кечир, мени о, бечора,
Йиртиқ ковуш кийган опам...

Бунча иссиқ меҳри дилинг,
Изҳори сел - сақов тилинг,
Юзим силар қадоқ қўлинг,
Йиртиқ ковуш кийган опам...

Айланасан минг бошимдан,
Ўргуласан кўз қошимдан,
Ғарибгина қарашингдан...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Қорми сочинг ҳивичида,
Тўрт жияним ташвишида,
Жонин тутган ҳовучида,
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Рўзғор дея, тўзиб кетган,
Қоқсуягим, озиб кетган,
Бор йўғини ол, деб, тўккан,
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Чўкар, ушлаб биқинини,
Силқиб оғрир буйрагини,
Энди билдим, ман дардингни...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Сезмабманку, сир ютганинг,
Совуқдан дир - дир ўтганинг,
Тавонингдан сув ўтганин...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Уй солибман қатор - қатор,
Тагимда зўр уловим бор,
Унутилган дўст, ҳокисор...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Кел, давлатим ёқиб берай,
Дунёларим оқиб берай,
Тилла тишим қоқиб берай...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Тиними йўқ оворасан,
Қачон сиҳатгоҳ борасан?
Сен онамдан ёдгорасан...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Юр бозорга ипи майин,
Шахона либосга буркайин,
Дийдорлари ғаниматим,
Йиртиқ ковуш кийган опам...

Юрдим бахт деб, иш бўлсина,
Қувдим нақд деб, пул ўлсина...
Билсам, тожим мунисгина,
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Дил гавҳарим, топган шоним,
Ожизам, бир тутам жоним,
Мурод суйиб, йиғлар юм - юм...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

МуроджонЖўраев

https://t.me/IBRATLY
👍21😢2❤1
Кўпгина фарзанд ва хотинлар отанинг қадрини фақат йўқотганларидагина биладилар. Имом ва воизлар она ҳақида гапириб отани унутганида оғриқлари янада зўраяди.

Ота жаннат эшикларининг ўртасидир. Она сизни қорнида тўққиз ой кўтариб юрган бўлса, ота барча оилани умр бўйи ақли ва қалбида кўтариб юради. Йўқотиш қанчалик оғирлигини отасини йўқотганлардан сўранг!

Умар Саъдон

@IBRATLY
😢10👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўлда кечаётган умр...😢

Қанча тошинг бўлса, майли, менга от, Фақат фарзандларим йиғлатма, ҳаёт.

👉 @IBRATLY
👍13😢4
Бир йигит қудуққа тушиб кетди. Ёрдам сўраб, додлай бошлаган эди, кишилар унинг овозини эшитиб, қудуқдан чиқариб олишди.

Бир киши у йигитнинг қўлига тинчланиб, ўзига келиб олиши учун бир коса сут тутқазди. Йигит сутни ичиб бўлгач, кишилар ундан қандай қилиб қудуққа тушиб кетганини сўрашди. Йигит одамларга қудуққа қандай қилиб тушиб кетганини кўрсатиб бераман деб қудуқ ёнига борган эди яна бехосдан қудуққа тушиб кетди ва ўлди.

Аҳли илмлардан бир киши ушбу ҳикояни зикр қилиб, унинг ҳикматида шундай дейди:
«Ўша бир коса сут йигитнинг ризқи эди. Йигит эса ўша сутни ичганидан сўнг, ризқи поёнига етди ва вафот этди. Шундай экан, ризқингиз келмай қолишидан қўрқманг! Фақатгина ризқ келадиган сабабларни адо этинг холос. Раззоқ-ризқ бергувчи Аллоҳнинг ўзидир! Ҳеч бир жон ўзига битилган ризқи поёнига етмасдан ва ажали келмасдан туриб ўлиб қолмайди!

@IBRATLY
👍22😢5
​​Уст-боши юпун бир одам дўконга кириб сотувчидан сўради:
— Сизда цемент учун суртма дори (мазь) борми?
Сотувчи бу саволдан кулиб юборди ва масхара оҳангида унга шундай деди:
– Ҳа, бизда тош учун ҳам, темир учун ҳам суртма дори бор. Сизга қанақси керак, четдан келадиган тозасими ёки ўзимиздан чиқадиганими?
– Четдан келадиган тозасидан берақолинг, — деди ҳалиги одам.
Сотувчи:
– Айтиб қўяй, униси қиммат туради, — деди кулиб.

Шунда ҳалиги одам қўлини кўтариб, сотувчига кўрсатди ва шундай деди:
— Цемент ташиб, қўлим ёрилиб кетган. Бу қўлим билан қизалоғимни эркалаб, юзини силай олмаяпман. Агар шу қиммат дорингиз қўлимдаги нарсани кетказса, беринг, пулини тўлайман.

Бу гапдан кейин сотувчи сергак тортди. Аввало олдинроқ қилган муомаласидан, кейин фарзандларини охирги марта қачон эркалаб ўйнатганини эслолмаганидан қаттиқ уялди.

Фақирлик – чўнтак бўшлигида эмас, фақирлик – қалб бўшлигида.

@IBRATLY
👍27😢4❤1
ҚИЁМАТДА ТОШ БОСАДИГАН АМАЛ!

Абу Дардодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
— Кимга мулойимликдан насиба берилган бўлса, ўшанга яхшиликдан насиба берилибди. Ким мулойимлик насибасидан маҳрум бўлса, у яхшилик насибасидан ҳам маҳрум бўлибди. Қиёмат куни мўминнинг мезонида энг оғир тош босадиган нарса — ҳусни хулқдир. Албатта, Аллоҳ фаҳш гап гапирадиган ва сўконғич кимсани ёмон кўради”.

@IBRATLY
👍8👏5❤4
"МЕН" га.

Ўзим! Омонмисан, бормисан,
Толиқтириб қўйдим-а сени?
Балогардон бўлдинг ҳар нега,
Илтимос МЕН, кечиргин МЕНИ.

Азобларда тўкканингда ёш,
Қутқармадим сени, биламан.
Гоҳ етказдим озор ва ситам,
Афв этмасанг нима қиламан?

Қалбинг титраб йиғлаб турганда,
Ўзгаларнинг кўз ёшин артдим.
Ён босмадим сенга неча бор,
Эй, МЕН!
Кечир, сени қаритдим.

Синмасин деб бошқалар кўнгли,
Сени кўп бор синдирганим рост.
Ечдим қанча муаммоларни,
Сени ғамдан этмадим халос.

Яшадим ва яшяпман ҳануз,
Кимлар учун бўлганча фидо.
Ўзим учун яшагунимча,
Умрим тугаб бўлмасми адо.

ЎЗИМ! Афсусдаман, ростанам,
Ҳеч илгари қўймадим сени.
Синиб-синиб қолавердинг жим,
Ёмон кўрсанг керак-а мени?

Аслидаку сўнг йўлга қадар,
Менла қолар фақат бир ўзинг.
Асролмадим ташвиш, ғамлардан,
Бир жонингга берсин-а тўзим.

Гулдек нафис, нурдек ҳарирдан,
Айлантирдим охир тошгача.
ЎЗИМ! Нима дейсан, айтгинчи,
Яшай оламизми, бошқача,
Яшай оламизми, бошқача?..

✍Дилобар Ўролова

Канал 👉 @IBRATLY
👍19👏5🕊2😢1🤝1
Япония бош вазири Синдзо Aбедан Япония тараққиёти, япон мўъжизасининг сабабини сўрашганда: "Биз ўқитувчиларга вазирнинг маошини, дипломатнинг дахлсизлигини ва императорнинг ҳурматини бердик", — деб жавоб қайтарган.

@IBRATLY
👍17👏5
Qo'rquv

-Pora olgan kunim uyga borgunimga qadar yuragim uvishadi.
-Vijdoning qiynalarkan-da...
-Yo'q, uyushtirilmaganmi deb hadiksirayapman...

©Bobur Nusratov

@IBRATLY
😁8👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ZO’RMISAN?


Майлига, бўлсанг-да чиндан ҳам зўрлар,
Бормикан, демагин, мендан ҳам зўрлар,
Жуда кўргинг келса, мозорга боргил —
У ерда ётибди сендан ҳам зўрлар!

Хайрулла ҲАМИДОВ

👉 @IBRATLY
👍11
​​Бахтми ёки бахтсизликми?(тўлиқ!)
Қадим замонда хитойлик қария фермерлардан бири ўз фермасида от боқарди.
Бир куни унинг отларидан бири қочиб кетди. Фермернинг ён қўшниси эса унга тасалли бериб, бу ҳолга бахтсизлик деб таъриф берди. Қария фермер унга:
"Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз?”,-дея жавоб берди.

Бир ҳафтадан сўнг, қочиб кетган от орқасидан бир қанча отларни эргаштириб келди. Ён қўшниси бу сафар "Бахтингиз бор экан, қўшни”-деса қария унга яна
"Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз?”,-дея жавоб берди.

Кейин фермернинг ўғли ёввойи отлардан бирини минмоқчи бўлганида йиқилиб тушиб, оёғи синиб қолди. Энди бу ҳолга маҳалла аҳли "бахтсизлик” деб баҳо беришди. Қариянинг жавоби эса одатдагидай бўлди:
"Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз?”

Бир неча ҳафтадан сўнг, ҳарбий кучлар қишлоққа келиб, хизматга яроқли барча ёшларни тўплаб, урушга олиб кета бошлашди. Улар фермернинг ўғлини кўргач: "Буни оёғи чўлоқ экан, бу бизга ярамайди”,-деб қолдириб кетишди.
Маҳалладагилар фермернинг ўғлини чўлоқ ҳолда кўришгач, ўзлари ҳам бу нарса бахтми ёки бахтсизликми деб ўйлаб қолишди.

Яна ким билади? Ҳаётдаги воқеалар асл кўринишидан бошқача ҳам бўлиши мумкин.
Биз яхши деб ўйлаган нарсаларимизнинг орқасидан ёмонлик келиши ёки жуда ёмон бўлди деб ўйлаган нарсаларимизнинг орқасидан ҳаётимиз учун жуда фойдали нарсалар келиши ҳам мумкин!

👉 Ибратли Хикоялар канали
👍15❤2🔥1
Бир аёлнинг гапи:
"Намоз ўқаётган эдим. Кичик ўғлим олдимга келиб, бир неча марта мени чақирди. Шу вақт икки ёш катта акаси келиб, уни койиб берди: "Икки киши гаплашаётганида орага гап қўшиш — уят! Кўрмаяпсанми, онам Аллоҳ билан гаплашаяптилар, ахир".

Бу гапдан бутун вужудим титраб кетди. Буюк Зотнинг қаршисида турган ожиз-у нотовон банда эканимни ҳис қилдим. Шундан сўнг қачон намозга "Аллоҳу акбар" деб такбир айтсам, ўғлимнинг гапи қулоғим остида жаранглаб, қалбимдаги ғафлатни аритади".

@IBRATLY
👍17
СУЮКЛИ АЁЛ БЎЛИШНИНГ 12 УСУЛИ

Дунёда турмуш ўртоғининг муҳаббатига сазовор бўлишни истамайдиган аёл бўлмаса керак. Чунки бахтнинг асосий мезони эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббатдир. Қолаверса, икки дунё саодатига эришмоқчи бўлган солиҳа аёл биринчи галда эрининг юксак севгисига сазовор бўлади.

Қуйидаги тавсиялар аёлларнинг бахтга эришишларида кўмаклашади:

1. Тингланг, итоат этинг.
Эрига итоат этиш – фарз. Сизнинг умр йўлдошингиз – оила бошлиғи. Унга ана шу туйғуни ҳис этиш имконини беринг. Шунда ҳурмат қозонасиз.
2. Эрингиз мол-мулкини, уй-жойини кўз қорачиғидек асранг. Чунки унинг мулки сизнинг мулкингиз.
3. Бирон жойга борсангиз, албатта эрингиздан рухсат сўранг. Изнсиз остона хатлаб кўчага чиқа кўрманг. Чунки эрингиз сизга жавобгар.
4. Эрингиз учун жозибали бўлинг.
Аллоҳ таоло барча аёлларни эрлари учун пардоз-андоз қилишга, доим гўзал, покиза, ораста бўлиб юришга буюрган. Аллоҳ амр этганидек, эрингиз юрагини забт этиш учун чиройингизни ишга солинг. Бегона эркаклар эътиборини тортишга уринманг.
5. Яхши кайфият билан қарши олинг. Тасаввур қилинг: эрингиз ишдан қайтди. Қаршисида саранжом-саришта уй, ширин калом, яхши кайфият билан кулиб қарши олган гўзал аёли, севиб истеъмол қиладиган мазали таомлар, ақлли фарзандлар. Шунда ҳам эрингизда салбий муносабат кузатилармикан?!
6. Уйингизда зеб-зийнатга бурканинг, эрингиз учун безанинг.
Барча аёллар болалигидан нафис сирғалар, билакузуклар тақади, чиройли кийимлар кияди. Ана шу одатни энди уйингизда давом эттиринг. Бу, эрингизга маъқул келади.
7. Ҳазиллашинг, кайфиятини кўтаринг, эрингизнинг жинсий эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилинг.
8. Оиласи учун қилаётган барча эзгу ҳаракатлари, меҳнатлари учун миннатдорчилик билдириб туринг.
Жаннатий аёлнинг безаги эрини доимий қўллаб-қувватлаш, оиласи фаровонлиги учун қилаётган ишларига ижобий баҳо бериш, раҳмат айтишдир. Зеро, эрининг топганига қаноат қилиш, унга миннатдорчилик билдириш аёлнинг саодат калитидир.
9. Оилавий сирларни, жинсий ҳаёт билан боғлиқ ишларни зинҳор кўчага олиб чиқманг. Бундай гаплар эр-хотин ўртасида қолсин. Бу, оила мустаҳкамлигида жуда муҳим саналади.
10. Баҳс пайтида, айбингиз бўлмаса-да, “Кечиринг”, “Узр” дейишни лозим тутинг.
Ҳар бир хонадонда келишмовчилик, қўйди-чиқдилар бўлиб туради. Бу – табиий ҳолат. Ана шундай пайтда баҳслашманг, оловга мой сепманг, вазиятни кутинг, “Кечиринг, жаҳлингизни чиқардим. Илтимос, баҳслашмайлик, дадаси”, десангиз, олам – гулистон.
11. “Жаннат калити” бўлган эрингиз кўнглини олишга доим ҳаракат қилинг.
12. Никоҳингиз мустаҳкам, оилавий муносабатларингиз яхши бўлишини Аллоҳдан сўранг.

© Зиёвуддин Раҳим
“Бахтли ҳаёт сари” китобидан
@IBRATLY
👍18❤1🤝1
Дунёда ҳар 7 сонияда очарчиликдан бир бола ўлади.

1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 — ўлди...

Фикр қилишингизга шунинг ўзи кифоя!

@IBRATLY
😢15👍2
БИР МАСЖИД ТАРИХИ

Ўн бешинчи асрнинг ўрталарида Истанбулнинг Тўпқопи саройининг деворларига туташган бир кулбада Иброҳим афанди деган бир киши яшар эди. У жуда камбағал бўлиб, такка (дўппи) тикиб сотиб кун кўрар эди. Ўзи фақир бўлса ҳам, кўнгли бой эди. Тақволи мўъмин одам эди. У доимо қалбида бир эзгу истак ташир эди. Тўпқопидан "Қапали чорси"га қатнар экан, у ерлардаги масжидларга ҳавас қилар, "кошки мен ҳам бир масжид қурдирсам", дея орзу қиларди. Бу орзусининг рўёби учун тинмай Аллоҳга дуо қилар эди.

Дўстлари баъзан унинг бу орзусидан кулишар. "Ўзинг кундалик нонингни базўр топиб турган бўлсанг, масжид қуришга йўл бўлсин", дейишарди. Иброҳим афанди эса, уларга парво қилмас. Дуоларида давом этаверар эди.
"Орзулар бир кун ушалар, Дарёлар бир кун туташар", дерди.

Бир куни тушида нуроний пир каби бир зотни кўради. У зот тушида: "Иброҳим, сенинг ризқинг Бағдоддаги икки салқим узумда. Бориб ол ризқингни", деди. Иброҳим ҳаяжон билан уйғонди. "Хайрдир, иншааллоҳ", деди. Иброҳим афанди содиқ тушларга ишонар, аммо тушга кўра амал қилинмаслигини ҳам яхши билар эди. Иккинчи куни ҳам айни тушни очиқ равшан кўрди. Қизиқ-ку. Бу ерда нимадир бор. Борсаммикин Бағдодга, дея ўйланди. Лекин бир қарорга келолмади. Учинчи кун ҳам айни тушни кўргандан сўнг, "Ҳар ҳолда менга йўл кўринди", деди. Халтасига озиғини солиб, ҳеч кимга ҳеч нарса демасдан, Аллоҳга таваккал қилиб йўлга отланди. Бағдодга кетаётган карвонлардан бирига қўшилди. Эсон омон Бағдодга етиб бориб, бир хонадоннинг яқинидаги салқин жойда ўтирди. Халтасидан қуруқ нонни чиқариб ея бошлади. Ўша хонадоннинг бир ходими бу фақир одамни кўриб, унга раҳми келди. Ичкаридан икки бош узум олиб чиқиб, икром қилди. Иброҳим узумни еб, ходимга ташаккур айтиб уни дуо қилди. Дарҳол ўрнидан туриб қайтишга ҳозирланди.

Ходим унинг ҳаракатидан ҳайрон.
– Нима бўлди, бобо? Дарров қўзғалдингиз?
– Истанбулга қайтишим керак.
– Шунча йўл юриб бу ерга келдингиз. Энди дарров қайтмоқчисиз? Мақсадингиз нима эди?
Иброҳим афанди Бағдодга келиш сабабини айтиб, кўрган тушини гапириб берди.
– У одам менга, "Ризқинг икки салқим узумда", деди. Мен ҳам келдим. Мана икки салқим узумни едим. Энди қайтаман.
Буни эшитган ходим:
– Сиз ғалати одам экансиз-ку. Бир тушни деб, Истанбулдан то Бағдодгача келдингизми?

Ходим қах-қах уриб кулди.
– Мен бир неча йилдан бери бир хил туш кўраман. Бир одам тушимда: "Истанбулнинг Тўпқопи деган жойида, дўппичи Иброҳим афанди деган одам бор. Унинг ўчоғининг тагида икки хум олтин кўмилган", дейди. Мен буни бир неча йилдан бери кўрсам ҳам, тушга кўра амал қилинмаслигини биламан. Икки хум олтин учун Истанбулга боришни ҳаёлимга ҳам келтирмадим. Сиз эса, икки бош узумни уч мартагина кўриб, шунча йўл босиб келганингизга ҳайронман!

Иброҳим афанди ўз тушининг маъносини англаб бўлган эди. Ходим билан гапни чўзмасдан хайрлашди. Борган карвони билан орқага қайтди. Истанбулга етиб келиб, айтилган жойдан айнан айтилган олтинларни қазиб олди. Бир қисмини фақирларга тарқатди. Бағдоддаги ходимнинг ҳақини ҳам унутмади. Қолган қисмига Тўпқопида ҳозир ҳам "Таккачи Иброҳим афанди жомеъи" номида қад кўтариб турган масжидни қурдирди.

Аллоҳ учун ҳимматни кенг қилаверинг. Ўз киссасидагига эмас, Аллоҳнинг хазинасига ишонган, ҳақиқий бойдир! Зеро, Унинг ҳазинасининг чеки йўқдир!
"Насиб қилса, келар Шому Ироқдан,
Насиб этмаса, кетар қошу қовоқдан."

© Усмон Шомансуров

@IBRATLY
👍30🥰1👏1
​​Сут сотувчи Имом

Усмонлилар давлати қулагандан сўнг Туркия жанубидаги Қаҳрамонмараш шаҳрига франция босқинчилари бостириб киради. У пайтда туркиялик аёллар ёпинчиқ ўраб, ҳижобда юрардилар. Ёпинчиқда, ҳижобда юрган аёлларни кўрган француз генерали аёлларга қарата «Халифалик давлатингиз кетди. Бугун сизлар франция ҳукуматининг қўл остидасизлар, ҳижобни ечинглар» дейди. Муслималар ҳижобни ечишдан бош тортадилар.

Малъун генерал бир аёлнинг ҳижобини ечиш учун қўлини чўзганда, ўша ерда турган сут сотувчи мусулмон эркакнинг ҳамияти қўзиб, муслима синглисини ҳимоя қилиш учун тўппончани шартта олади-да, малъун генерални отиб ташлайди.

Ушбу воқеадан сўнг инқилоб юз беради ва натижада босқинчи французлар юртдан қувиб чиқарилиб, Қаҳрамонмараш вилояти озод этилади. Кейинчалик сут сотувчига "Сутчи Имом Қаҳрамонмараш вилоятини озод қилган инсон" номли ёдгорлик ҳайкали ўрнатилади. Ҳайкалда ҳижобли аёл, унинг ҳижобига қўл чўзаётган генерал ва уни тўппончада отиб ўлдираётган сут сотувчи тасвирланган.

Сутчи Имом номида университет, вақф ва хайрия жамиятлари ташкил этилган. Имом ўша инсоннинг исми, сутчи лақабидир. Бугун сутчи Имомнинг қиссаси мактабларда ўқувчиларга айтиб бериладиган ҳикоялардан саналади.

©️ Нозимжон Ҳошимжон

@IBRATLY
👍20