Эр ва аёлнинг ўртасида низо пайдо бўлгандан кейин аёл хонасига кириб, чидай олмай йиғлашга тушибди. Шу маҳал аёлнинг қариндошлари аёлдан ҳол-аҳвол сўраб келиб қолишди. Қарашса аёлнинг кўзлари жиққа ёш эмиш. Аёлдан хавотир олиб, нима сабабдан йиғлаганини сўрашибди.
Аёл:
- Ишонасизларми йўқми, сизларни ўйлаб ўтирган эдим. Сизларни жуда хам соғиниб, кўргим келган эди. Субҳаналлоҳ, сизларни менга Аллоҳнинг Ўзи етказди дебди.
Эр эса аёли кўз ёшларини оқлаётганини тинглаб, унга нисбатан хурмати янада ошиб, унинг кўзларида аёли янада буюклашибди. Шахсий сирларини фош этмай асрагани учун, аёлидан кечирим сўраб, уни маҳкам бағрига босибди...
P.S.: Муҳтарама аёллар, эрингизнинг айбини очмасдан, сабр қилсангиз, Аллоҳ сизни энг яхшиси билан мукофотлайди! Қадрингизни янада баланд қилади!
Ибрат учун аёлларга юборинг!
@IBRATLY

❤4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўн саккиз минг олам махлуқотлари ичра фақат одамгина пул топади. Бирор жонзот оч қолмайди, бироқ одам ҳеч қачон тўймайди...
@IBRATLY
@IBRATLY
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отахон аёли билан видолашмоқда...
Кўриб, ўзимни йиғидан тўхтата олмадим. Биродарлар, унутманг, бир куни ҳаммамиз ўтамиз. Шунинг учун ғанимат дунёда бир-биримизнинг қадримизга етайлик!
Яратган ҳар биримизни Жаннатида учраштирсин! Амин!!!
Қайта-қайта кўринг! Фикр қилинг!

👍4😢4❤3
"Дунё ишлари чала қолади!" - деб, Роббингни тарк этма. Зеро мозорлар, ишлари чала қолганлар билан тўладир...
©️ Жалолиддин Румий
@IBRATLY
©️ Жалолиддин Румий
@IBRATLY
👍7
Бўри пистириб кириб келди, шунда хўроз қичқирди. Ит ҳурди. Чўпон сергак тортди, оила уйғонди. Бўри қочди. Чорва омон қолди. Чўпон хотиржам бўлди. Ит ўрнига ётди. Чўпоннинг оиласи (чорваси бўрининг ҳамласидан омонда қолганини) байрам қилиб нишонлаш учун хўрозни сўйишди...
Кўпинча инсонларни огоҳлантирганлар қурбон бўлишади...
@IBRATLY
Кўпинча инсонларни огоҳлантирганлар қурбон бўлишади...
@IBRATLY
😢5👍4❤2
Айтишларича, олдинги замонларда она боласини эмизмоқчи бўлса, "Бисмиллоҳ"ни айтган, сўнг гўдакни улғайганда катта инсон бўлишини ният қилиб, унга кўкрак тутган.
Шижоатли жангчи, ё кучли олим ва ёки маҳоратли йўлбошчи бўлишини кўнглидан ўтказган. Шу туфайли аждодларимиз буюк бўлишган.
Бугунда эса аёлларимиз болаларини ухлатиш ниятида эмизмоқдалар. Шунинг учун умматнинг катта қисми уйқуда.
Хулоса ўзингиздан.
© Мубашшир Аҳмад

😢4👍2
Бир одам эрталаб уйидан чиқаётганда хотинига дебди:
— Бугун, албатта, от сотиб оламан!
— Худо хоҳласа, денг, — эслатибди хотин.
— Худо хохласаям, хохламасаям, барибир, сотиб оламан, — дебди афанди.
Эр бозорда узоқ юриб, яхши от танлабди, баҳосини келишибди, сўнг киссага кўлини солса, пули йўқ эмиш. Унинг фиғони фалак бўлиб уйига қайтаётганда қаршисидан бир нечта отлиқ чиқибди. Улар савол беришса, у чурқ этиб жавоб қилмабди. Аччиқланган отлиқлар уни обдон калтаклаб, олдиларига солиб кетишибди.
Пул олдирган, калтак еган, ўлгудек ҳориган эр ярим тунда уйига қайтибди. Эшик тақиллаганини эшитган хотини сўрабди:
— Ким у?
— Худо хоҳласа, эрингман! — дебди.
P.S.: Биродарлар, Худо хоҳламаса, бир томчи сув ҳам юта олмаймиз. Кимнинг раҳматидан омон юрганимизни фикр қилинг!

👍13😁3😢3
Бир Судья ишини ўзгартириб, ўқитувчилик касбига ўтиб кеибтди. Танишлари у нега бундай қилганини сўрашганида, у шундай жавоб қилибди:
— Менга келган судланувчиларга разм солсам, уларнинг аксарияти ё ўқимаган ёки тўғри қарашга эга бўлмаган одамлар эканлигига гувоҳ бўлдим ва мен ўзимга "Барглар билан шуғулланиш ўрнига, илдизни тўғирлашимиз керак" деган хулосага келдим. Саводсизлик қанча кам бўлса, жиноят шунча кам бўлади. Жамиятнинг ривожи учун сифатли таълимнинг ўрни бебаҳодир...

👍8😘3
Кунларнинг бирида бир йигит Шайх олдига келиб, деди:
— Мен ёшман ва ёш қизлардан кўзимни тия олмаяпман. Нима қилсам бўлади?
Шайх унга сут тўла идишни бериб, бозордаги бир кимсага олиб боришни ҳамда сутнинг бир томчисини хам тўкмасликни тайинлабди. Сўнг Шайх унинг орқасидан шогирдларининг бирини юбриб, кўчанинг ўртасида сут тўкилса, уни қамчи билан савалашни буюрибди. Йигит Шайх вазифасини бажариб сутнинг бир томчисини хам тўкмай эгасига олиб борибди.
У қайтгач, Шайх ундан сўрабди:
— Йўлда қанча қизга кўзинг тушди?
Ёш йигит жавоб берибди:
— Мен йўлда хеч кимни кўрганим йўқ. Сутга диққат бўлдим ва ундан бир томчи тўкилса, кўчада одамлар олдида саваланишимдан қўрқдим. Одамлар олдида шарманда бўлишидан қўрқиб, сутдан бошқа нарсага назар солганим йўқ.
Шунда Шайх дебди:
— Бандасининг қамчисидан қўрқиб, Яратганникидан қўрқмайсанми!? Ҳаётимиз ҳам шундай, йўл бўйи атрофимизга чалғимай, иймонимизни тўкмасдан манзилга олиб боришдан иборат. Акс ҳолда қамчи ейсан!

👍13😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Расулуллоҳ уйимга келди..."
Биродарлар, Фахри коинот жанобимиз бугунги ҳолимизни кўрганларида, биздан нақадар рози бўлар эдилар!? Аҳволимизга қаранг, нақадар хор яшаяпмиз!
Турк ижодкорларидан ниҳоятда ибратли ролик тайёрланибди. Вақтиингиз бўлганида, албатта, кўринг.
Биродарларга юборинг!

😢4👍3
Сен ҳам мусулмонга ўхшаб қолдингми!?
(йиғлатадиган ҳаётий воқеа)
Бир ўзбек акамиз Россияга ишлаш учун бориб бир яҳудий раҳбар бўлган корхонага жойлашибди. Ўтган йилги карантин пайти экан. Турт ой меҳнати давомида яхши ишлаб мўмайгина даромад олибди. Лекин охирги 5-6-ойлардаги маошини раҳбар бермаслигини айтибди. Сабаби иш давомида қандайдир хатоликка йўл куйган экан.
Ўзбек акамиз ҳар куни ишга бориб келишида йўлда саломлашиб ўтадиган ёши каттароқ бир яҳудий билан таниш экан. Бўлган ҳодисани унга айтиб берибди. Шунда яҳудий қўлига ручка ва қоғоз олиб, бир гап ёзибди ва бориб, буни бошлиғингга кўрсат ойлигингни беради, деб айтибди.
Ўзбек акамиз бу белгили ёзувга тушунмабди, аммо бошлиғига берса, хатни ўқиб 2 ойлик маошини бериб юборибди. Ҳайратда қолган ўзбек акамиз бояги яҳудий амакининг олдига келиб, хатда нима деб ёзганини сўрабди. Шунда яҳудий: "Пулингни олдингми, бошқасига қизиқма" дебди. Ўзбек акамиз қайсарлик қилиб хатда нима ёзилганини билишга ҳаракат қилавергач, охири яҳудий шундай дебди: "Сиз мусулмонлар бировнинг ҳаққи ҳаром дейсизлару, аммо аксини қиласизлар. Биз яҳудийлар эса бировнинг ҳаққи ҳаром, демаймиз, аммо бировнинг ҳаққини емаймиз" деб жавоб берган экан. Хатдаги ёзувга келсак "Нима, сен ҳам мусулмонга ўхшаб қолдингми!?" деб ёзилган экан...
https://t.me/IBRATLY

Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍10
• Сўнгги 50 йил ичида УЗИ сабаб 23 млн бола туғилмаган.
• Сабаби нима деб ўйлайсиз? УЗИ нури сабабми? Йўқ.
• Сабаби ота-она болани жинси қиз эканлигини билгандан сӯнг уни олдириб ташлашган экан...
• Наҳот, фикр қилмайсиз: қиз фарзанд - Аллоҳнинг раҳмати, қиз фарзанд - жаҳаннамга парда!
• Одамзод нақадар вахший!

👍1
Куним битиб дунёдан ўтсам,
Ман ҳам жаннат аҳлидан бўлсам.
Бошларига тожлар кийдириб,
Отам билан жаннатга кирсам!
Икки дунё мени деган зот,
Икки дунё ғамим еган зот,
Кўрсатиб мен унга илтифот,
Онам билан жаннатга кирсам!
Касал бўлсам йўқлаб келганим,
Ярим кўнглим тўқлаб келганим,
Онамдан сўнг "она" билганим,
Опам билан жаннатга кирсам!
Йўлатмаган ёнимга ҳеч ғам,
Мен учун минг куюнган одам,
Отамдан сўнг кейинги "отам",
Акам билан жаннатга кирсам!
У бўлмаса кўнглим доим кам,
Татимайди у сиз давлат ҳам,
Татирмиди айтинг жаннат ҳам!
Болам билан жаннатга кирсам!
Доим мени этган минг эъзоз,
Қилмаган ҳеч бирор эътироз,
Ҳурлар хафа бўлманг илтимос,
Ёрим билан жаннатга кирсам!
Болаликдан чиққанмиз йўлга,
Чидаганмиз ёмғирга, дўлга,
Ҳатто, жонин тутқазган қўлга,
Дўстлар билан жаннатга кирсам!
Отамдан ҳам ортиқ суйганим,
Онамдан кўп яхши кўрганим,
Менинг суюк бир пайғамбарим,
Расул билан жаннатга кирсам!
Кечир мени, эй парвардигор,
Жаннат сўраб, нодонлик қилсам,
Шундай менинг ниятларим бор,
Улар билан жаннатга кирсам!
Улар билан жаннатда юрсам!
Жаннатда бирга бўлишни истаганларингизга юборинг!

👍10❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛅️ Aссалому алайкум. Янги тонг муборак бўлсин!
🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
🍃 Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин!
🍃 Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!
🍃 Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!
🍃 Аллоҳ ҳаммамизга икки дунё бахт-саодатини берсин, Илоҳим!

Йўлдаги сабоқ
Ҳар гал шу йўлдан ўтганимда бир ҳовлига ҳавас билан қарайман. Жуда чиройли, саришта уй. Уч-тўрт бола ҳовлида ўйнаб юради. Уй бекасига тасанно айтаман. Чунки ҳар доим ҳам рўзғор иши, ҳам болалар билан озода ўтириш осон эмаслигини аёл сифатида биламан...
Бир куни азонлаб иш билан чиқдим. Ўша кўча, таниш ҳовли. Не кўз билан кўрайки, бир эркак қўлида супурги, ҳокандоз билан чиқиндиларни челакка соларди. Ҳайрат билан ўтаётганимда ичкаридан аёл кишининг: “Дадажониси, кийимларингиз тайёр. Нонуштангиз ҳам... Ишга кеч қоласиз, қолганини ўзим қиламан”, деган овозини эшитдим. “Ҳозир кираман, тугатиб қўяй. Ҳали болалар билан қийналиб қоласан”.
Эркакнинг сўнгги сўзидан жуда таъсирландим.
Йўлда келарканман, атрофимизда ўз масъулиятини бажармай туриб, аёлидан аёллик вазифасини талаб қиладиган, хотинини аёл, она сифатида кўрмай, иззат-нафсига тегиб, ҳақоратлайдиган, ҳатто калтаклайдиган эркаклар ҳам борлиги ҳақида ўйлардим...
Ҳакикий эркак аёлидан талаб килиши эмас, унинг учун бор-будини бериши керак.Ахир аёлнинг жуфти халолидан бошка суянадиган, яхши-ёмон кунида унга таянч буладиган яна кими бор? Эркак киши оиланинг суянган тоғи, ишонган боғи бўла олса, аёл ҳам бор меҳрини, бор умрини шу оиласига қурбон этади.. Эркакларга хам, аёлларга хам Аллоҳим ўзи инсоф ва иймон берсин.

👍9
Саҳобалар ҳар куни эрталаб ризқ учун уйдан чиқишар экан, аёллари "Бизга ҳаром луқма олиб келманг. Биз жаҳаннамда азоблангандан кўра оч қолишни афзал кўрамиз!" деган эканлар.
Қанийди, ҳар биримизнинг уйимиздан чиқишимизда аҳли аёлимиз шундай деса!!! Қанийди, ҳар бир вазир, ҳар ҳоким, ҳар бир раҳбарнинг аёли шундай деса!!!
Балки, бугунгидек хор бўлмасмидик... Балки, халқнинг ҳаққи банчалик таланмас эдими... Балки, бир-биримизнинг ҳаққимиздан ҳазар қилган бўлар эдикми...
Эрингизга Аллоҳнинг ажри ва азобини эслатувчи бўлинг, муҳтарама аёллар!

👍14❤2👏2
Эридан кўп шикоят қиладиган бир танишимни кўчада учратиб қолдим. Мени кўриши биланоқ доимгидек яна арзи-ҳолини бошлади.
Унга айтдим:
Уйингда ўтирибсан, ҳализамон болаларинг мактаб-боғчаларидан қайтишади. Овқат қилишинг керак. Аксига олиб музлатгичда гўшт ҳам, тухум ҳам қолмаган. Ҳаво совуқ. Болаларнинг эса қорни оч. Тўрт-беш соатни амаллаб ўтказдиларинг. Энди совуқ ва очлик азоб беришни бошлади. Камига электр ҳам ўчиб қолган. Кичигинг қорни очиб, йиғини қўйиб юборди. Пластигингда эса пул тугаганига анча бўлди. Нима қилишни билмай кўчага чиқдинг. Ўзига тўқроқ қўшнингдан 50 минг сўм қарз сўраш учун. Юзингни суви етти томиб кирдинг қўшниникига. Рад жавобини оларкан, ер ёрилса-ю, кириб кетиш фикри ҳам ўтди бирров хаёлингдан.
Шу пайт кўчанинг бошида яшайдиган бошқа бир қўшнининг қораси кўринди.
Болаларинг кўплигини, совуқ кунда қийналиб қолганингни юз ифодангдан пайқадими, сен билан сўрашди-да, уйига кириб кетди. Сен ҳам минг изтироб билан, қуруқ қўл билан уйингга қайтдинг.
Орадан 10 дақиқача вақт ўтиб, эшик тақиллади. Очиб қарасанг, ҳалиги қўшни аёл. Қўлида бетига иккита нон ёпилган бир лаган палов ва пластик карточка. "Ассалому алайкум қўшни, мени сизникига эрим жўнатдилар, совуқнинг кунида болалар билан қийналиб қолган кўринасиз, мана буни олинг, камингизга ишлатарсиз" деди-да, олмайман дейишингга ҳам қарамай, беш юз минг сўм солинган пластикни ташлаб чиқиб кетди.
Орадан ҳеч қанча ўтмай, улар бошқа жойга кўчиб кетишди. Бир йилдан кейин у аёл ва унинг эрини, уларнинг сенга қилган яхшилигини эсингдан чиқарасанми?
- Йўқ- деди, танишим.
- Ўн йилдан кейинчи?
- Йўқ, уларнинг қилган яхшилигини умримнинг охиригача унутмайман!
- Қўшнингни бир лаган ошини унутмайсан, лекин эрингнинг сени ва болаларингни тўйдиришини сендан олган қарзини қайтаргани каби қабул қиласан.
Хато-камчиликлари бўлса ҳам, таъминотларингни қилиши уни севишингга, ҳурматини жойига қўйишингга етарли эмасми? Нега улар кўзингга кўринмайди?
У жим бўлиб қолди...
Ҳа, биз бошқалар яхшилик қилса, улардан миннатдор бўламиз, лекин эримизнинг бизга қилганларини у буни қилишга мажбур деб биламиз. Қилади-да, вазифаси-да деймиз. Қадрига етмаймиз...
Неъматнинг қадрига етишимиз, аҳамиятини ҳис қилишимиз учун ундан мосуво бўлишимиз шартми?
Сиз нима деб ўйлайсиз?

👍15😢5🥰2
Ўқитувчи мактабга рангли шарларни олиб келиб, болаларга уларни пуфлаб, сўнг ўз исмларини ёзиб қўйишни буюрибди. Улар айтилган ишни бажариб бўлишгач, пуфланган шарларни мактаб йўлагига олиб чиқишибди. Ўқитувчи шарларни аралаштириб ташлаб, ўқувчиларга 3 дақиқа ичида ҳамма ўз исми туширилган шарни топиши лозимлигини айтибди. Болалар чопиб бориб, ўзига тегишли бўлган шарни излашга тушишган экан, лекин вақт тугагунига қадар уни топа олишмабди...
Шунда ўқитувчи болаларга: "Ҳаммангиз ўзингизга яқин турган шарни олинг-да, унда кимнинг исми ёзилган бўлса, ўшани қўлига беринг", дебди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас барчанинг қўлида исми ёзилган рангли шар бор эди.
Шунда ўқитувчи шундай деган экан: "Бу шарлар худди бахт кабидир - кимки уни фақат ўзи учун қидирса, топа олмайди, бироқ, ҳамма ўзгалар ҳақида қайғуриб, бир-бирига ёрдам берса, уни анча тезроқ топиш мумкин бўлади".

👍12