Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Қадимда бир подшоҳ катта ҳовуз қурдирибди. Халқни жамлаб, эълон берибди:
— Мен бу ҳовузни сут билан тўлдирилишини хоҳлайман. Ҳамма кечаси бир косадан сут олиб келиб ҳовузга қуйсин. Эрталаб келиб ҳовуз бўйида йиғилишамиз. Дунёга донғи кетган ҳовуз бўлсин!

Ҳамма уй-уйига тарқалибди. Воқеамиз қаҳрамони ҳам. Бу инсон ярим тунда бир коса сутни кўтариб уйдан чиқибдилар. 1-2 қадам юрган эканлар, ҳаёлларига шундай фикр келибди:
— Ҳозир ярим тун. Ҳеч ким кўрмаяпти. Кейин ҳамма сут қуйганда, мен бир коса сув қуйсам, ҳеч нарса бўлмайди, билинмай кетади. 1 коса сут ёнимга қолади.

Уйга қайтиб, сутни қўйиб, сувни олиб, ҳовузга бориб, қуйиб келибди.

Эрталаб Подшоҳ, амалдорлар ва бутун халқ сут билан тўлдирилган ҳовузни томоша қилгани етиб келишибди. Минг ҳаяжон билан келиб қарашса, ҳовуз тўла сув экан...

Ҳамма бизнинг қаҳрамонимиз каби "Мен сув қуйсам қолганларники билан билинмай кетади. Сут қуйганим билан бирор нарса ўзгариб қолармиди?" деб ўйлаб, сув қуйиб кетишган экан.

Ўша қаҳрамон биласизми ким? Сиз ва мен!

Сизу бизнинг ўзгаришимиз бутун жамиятни ўзгартиради.
Чунки бир косагина сут қуйилган тақдирда ҳам бир оқ нарса сузиб юрарди ўша ҳовузда.

Инсон юкини халққа, давлатга ташлайвермасдан, масъулиятни зиммасига олиб, бутун инсониятга фойда келтиришни мақсад қилиб яшай бошлаши керак!

@IBRATLY
👏6👍5🥰1
Оппоқ қоғоз ва қора доғ

Профессор дарсхонага кириб келиши биланоқ талабаларидан ажойиб бир тестга тайёргарлик кўришларини сўради. Муаллим ҳар доимгидек тест қоғозини орқа ўгириб тарқатиб чиқди. Талабалар тест саволларини ўқиш мақсадида қоғозни ўгиришди. Қоғоз ўртасида битта қора нуқтадан бошқа ҳеч қандай топшириқ йўқ эди. Бундан ажабланган талабалар бир-бирларига ҳайрон қараб қолишди.

Профессор талабаларнинг юзида ажабланишни кўриши билан уларга: “Мен қоғозда нимани кўраётган бўлсангиз, шу ҳақда ёзишингизни сўрайман”, деди. Талабалар иккиланиш билан тушунарсиз шартни бажаришни бошладилар. Талабаларнинг барчаси фақатгина қора нуқта ҳақида, унинг қоғознинг ўртасида жойлашгани ҳақида ёзган, ўз фикрини баён қилган эдилар.

Жавоблар ўқиб бўлингач, орага сукунат чўмди ва бироз ўтиб профессор талабаларга: “Мен бу жавобларга баҳо қўймоқчи эмасман. Сизларни мулоҳазага чорламоқчиман холос. Ҳеч ким ўз жавобида қоғознинг оқ қисми ҳақида ёзмабди. Барча диққат-эътиборни қора нуқтага қаратибди. Афсуски худди шу ҳолат бизнинг ҳаётимизда ҳам мавжуд. Биз ҳар доим инсонларнинг ёмон одатларига эътибор берамиз, худди қоғоздаги қора нуқта каби. Аслида қоғознинг оқ жойи қора нуқтага қараганда анча даражада кўп эди. Тўғри, ўша қора нуқтага ҳам эътибор қаратишимиз, уни тўғрилашга ёрдам беришимиз керак. Лекин бу оқ жойларни унутмаган ҳолда бўлиши лозим. Қора нуқта эса оқ жойларга нисбатан жуда ҳам кичкина, кўринмасдир”, деди.


@IBRATLY
👍13❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингизни қарамликдан қутқаринг!
@IBRATLY
😢4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Йиғлаб эшитиладиган ривоят экан... 😢

@IBRATLY
😢6👍5❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

1 КУНЛИК КЕНГЛИК - 1 ЙИЛЛИК БАРАКАГА ТЕНГ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Эртага Ашуро куни кириб келмоқда. Ғафлатда қолманг.

Оилангизга кенглик қилинг

👉 @IBRATLY
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌹ХАЙРЛИ ТУН🌹🌙

🌙Ёғоч михга айтди: — Мени
яраладинг!
Мих: — Бошимга тушган
зарбаларнинг оғирлигини
билганингда эди, мени
кечирардинг.

✨🌙Инсонларга бўлган
ниятингизни тўғирланг Чунки сиз
уларнинг ҳолатларини
билмайсиз...

✨🌙Ёруғ дунёда Аллоҳ сўнгги
эмас, танҳо умиддир!
🌙Хайрли тун Азизларим!


Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг 👇🏻👇🏻

@IBRATLY
👍6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум! Янги кун муборак!

🌤 Тонг отиб, меҳрибоним, янги кун келса,
💐 Гуллар ифори ила шаббода елса,
🌼 Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан,
🌷 Ажабмас бирма бир ижобат бўлса...


@IBRATLY
🥰3👍1
Бир подшоҳ бўлган экан. Бир куни вазирларини чақириб:
- Менга шундай бир жумла топиб берингларки, йиғлаб турганимда кулдирсин; кулиб турганимда йиғлатсин, - дебди.

Вазирлар нима қилишларини ўйлаб, роса бош қотиришибди ва бир чекка қишлоқдаги донишманднинг дарагини эшитиб, олдига боришибди. Донишманд вазирларни эшитиб бўлиб, қоғозга қуйидаги жумлаларни ёзиб берибди:

"БУ КУНЛAР ҲAМ ЎТИБ КЕТAР!"

P.S.: Дарҳақиқат, азизлар, вақт дегани ҳеч кимни аямасдан ўтиб бормоқда. Бу кунларнинг қадрига етайлик!

@IBRATLY
👍4❤2
Икки киши дунёси учун ҳаракат қилмай қўяверсин. Бири ота-онасининг дуосини олган одам, иккинчиси уларнинг қарғишини олган одам. Ота-онасининг дуосини олган одам ғам емасин, Аллоҳ унинг дунёсини обод қилади, барака топади. Ота-онасининг қарғишига қолган кимса овора бўлмасин, барибир косаси оқармайди, барака топмайди.


@IBRATLY
👍7
Омадингиз бор экан...

• Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!
• Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!
• Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз!
• Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!
• Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!
• Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!
• Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги жуда ноёб инсонлар қаторида ўз ўрнингизга эгасиз!

Берган неъматларига яратганга шукур айтинг!
@IBRATLY
👏5👍3❤1
ЖАННАТ ТУПРОҒИ

Муаллим ўқувчилардан имтиҳон олди. Жавоб варақаларини текширгач, уларни яна шогирдларига тарқатди. Шунда ўқувчилардан бири:
— Устоз, менинг жавобларимга бирорта ҳам тузатиш киритмагансиз, хатоси йўқ. Аммо, нега менга ўн балл эмас, саккиз балл қўйдингиз? - деб сўради. Муаллим:
— Сен тузган жумлалар менга маъқул келмади, шу туфайли икки балл кам қўйдим, - деб жавоб берди.

Аслида, ўқувчи имтиҳоннинг барча саволларига тўғри жавоб берган, ёзма ишни ҳам маъноли ёзган эди. Бироқ, устоз унинг синфдаги энг иқтидорли, аълочи бола эканини тан олгиси келмаётганди. Ўқувчи баҳосидан ҳадеб норози бўлганини кўриб, муаллим унинг таъзирини бериб қўймоқчи бўлди:
— Агар менга жаннат тупроғидан олиб келсанг, сенга ўн балл қўйиб бераман, - деб шарт қўйди.
— Эртаси куни ўқувчи халтачани тўлдириб тупроқ олиб келди.
— Бу нима? — сўради устоз.
— Жаннат тупроғи, — дея жавоб берди бола.
— Қаердан олдинг буни?
— Онамни тупроқ устидан юргизиб, ўшандан олиб келавердим. Эсингизда бўлса, бизга: "Жаннат оналар оёғи остидадир", деган ҳадисни ўргатган эдингиз.

Бундай жавобни эшитган устоз шогирдининг заковати-ю фаросатига қойил қолиб, унга энг юқори баҳони қўйди.

P.S.: Онасини қадрлайдиганлардан буюк инсонлар чиқади!

Хулоса ўзингиздан!

@IBRATLY
👍18❤1
Келин-куёв турмуш қурганларининг биринчи кунида эшикни ҳеч кимга очмасликка қарор қилишди. Биринчи бўлиб куёвнинг ота-онаси ёш оилани кўришга келди. Келин-куёв бир-бирига қаради, куёв эшикни очишни истади, лекин қарорлари туфайли шаштидан қайтди. Шундай қилиб, ота-она кўп кутмай қайтиб кетишди.

Ўша куни бироз вақтдан кейин келиннинг оиласи келди. Келин-куёв бир-бирига термулди. Келин кўзида ёш билан “бундай қилолмайман“, деб эшикни очди. Куёв ҳеч нима демади...

Йиллар ўтиб эр-хотин бирин-кетин тўрт ўғил кўришди. Кейин тўрт ўғил ортидан қиз фарзанд дунёга келди. Ота янги туғилган чақалоқ учун катта тантана ўтказишни истади ва ҳамма танишларини таклиф қилди. Хотини эридан нима учун 4 ўғлига бундай тантана ўтказмай, бу сафар бундай қилганини сўради. Эр ўйчан нигоҳ билан шундай жавоб берди:
— Чунки қизим менга эшик очади!

@IBRATLY
👍17
Аёл эрининг вафот этганига бир неча йил бўлган эсада, унинг кўйлагини ҳамон жавонга осиб қўйганди. Кўйлакнинг чўнтагига эса доимо бир миқдорда пул солиб қўйишни одат қилганди.

Ҳар сафар фарзандларидан бири эҳтиёжи учун пул сўраганида, хонадонда ота номи янграб туриши учун "Отангнинг чўнтагидан ола қол, болам" дейишни жуда жуда ёқтирар эди...

P.S.: Аёл нақадар кучли бўлмасин, суянадигани бўлмаса, синиб кетиши ҳеч гап эмас! Шунинг учун ҳам эрларингизни қадрланглар, муҳтарама аёллар!!!

@IBRATLY
👍14😢4
Aмал тегмаганлар ичидан бўзлаб,
Мартаба завқини тотсам, дер экан.
Aмалга минганлар юксакни кўзлаб,
Қадамни каттароқ отсам, дер экан.

Сардор вазирликни ҳар кун туш кўриб,
Вазир илож топса шоҳни ўлдириб,
Ярим кун бўлса ҳам тахтга ўлтириб,
Шон-шавкат ганжига ботсам, дер экан.

Шоҳ нима истайди, унга нима кам?
Улус ғавғосидан боши тўла ғам,
Тинч кулба бўлсаю ёвғон ичсам ҳам,
Бирор дам хотиржам ётсам, дер экан.

Эркин Воҳидов

@IBRATLY
👍10
🫶🥳🤩
👏6❤4👍3
• Эркакнинг садоқати аёли касал булганда;
• Аёлнинг садовати эри камбағал бўлганида;
• Фарзанднинг садоқати ота-онаси қариганда;
• Дўстнинг садоқати дўстининг бошига иш тушганида билинади.

Ана шундай дамларда ёнингизда турган одамларни қадрланг!

@IBRATLY
👍12
Туғилганимизда қўлимизга бир янги дафтар берилади. Биз унга яхши-ёмон ёзув(амал)ларимизни ёзамиз. Лекин бу дафтар ҳали "чўрнавой", унда ёзишни машқ қиламиз холос.

Балоғатга етгач, у дафтаримизни ташлавориб, қўлимизга яна бир янги дафтар тутқазишади. Энди буниси ҳақиқий, ҳар ёзувимизнинг ҳисоби бор. Лекин меҳрибон Парвардигоримиз карамини қарангки, бу дафтаримиз ташлаворилмасада, ундаги хатоларни ўчириб, ўрнига яхшисини ёзиш имкони берилади. Аммо бу дафтар саҳифалари тугагач, у ёпиб, сақлаб қўйилади, ёзувлари ўзгартирилмайди. Шунга қараб ҳисоб берилади.

Келинг ҳаёт дафтаримиз очиқ экан, унга яхши нарсалар ёзайлик, хатолардан тозалаб, ўрнини эзгуликларга тўлдирайлик. Зеро, "Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади." (Ҳуд сураси, 114-оят)

"Гуноҳдан тавба қилувчи, гуноҳи йўқ киши кабидир". (Ибн Можжа ривоятлари.)

©️ Мубашшир Аҳмад

@IBRATLY
👍5😢3
ФИТНА

"... Аллоҳ учун ушбу хабарни,
Юз кишига дарҳол тарқатинг!"
Эй воҳ дўстим, бу ёзувлардан,
Наҳотки тоқ бўлмас тоқатинг?!

"... Уч кун ўтмай, хушхабар сизни,
Қувонтиргай, ишонинг бу рост!"
Ҳеч бир мужда эмас, бу мактуб,
Ғайридинлар фитнаси, холос.

Аллоҳ учун "смс" ёзмоқ,
Мунофиқдан буйруқ эмасми?!
Интернетдан хушхабар кутмоқ,
Шудгордаги қуйруқ эмасми?!

Наҳот, сенинг қалб кўзинг сўқир,
Ё иймонинг заиф шунчалар.
Хушхабарни бергувчи Ҳақдир
Содда бўлма дўстим, бунчалар!

Фитнакорлар мудом сен каби,
Соддаларни излагай, абас.
Тармоқларда хат тарқатгунча,
Ибодат қил Аллоҳ учун, бас!

Ўқимасдан, ўчириб ташла,
Келса агар сенга ҳам шу хат.
Фитналардан огоҳ бўлсин деб,
Юз кишига шеъримни тарқат!

©️ Ўлмасбек Самарқандий

@IBRATLY
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота! Елкамга чиқ, ҳажга борамиз!

Шеър ва ижро:
Ўлмасбек Самарқандий

@IBRATLY
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юринг дада кетамиз уйга!

Ароқ ичиб, болаларига, оиласига азоб берадиган инсонлар учун ибратли шеър.


@IBRATLY
😢7👍2