Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!

.

.
Download Telegram
Сулаймон алайҳиссалом бир чумолини кўриб ундан:
– Бир кунда қанча буғдой ейсан? – деб сўрабдилар. Чумоли:
– Бир дона, – деб жавоб берибди.
Сулаймон алайҳиссалом унинг олдига бир дона буғдойни қўйибдилар-да, устидан бир косани ағдариб:
– Кунлик ризқингни мен келтириб тураман! – дебдилар.
Эртасига келиб, косани олиб қарасалар чумоли бир дона буғдойнинг ярмини еб, қолган ярмини ушлаб турганмиш! Сулаймон алайҳиссалом чумолига:
– Менга, бир дона буғдойни бир кунда ейман, деган эдинг! Ярми ортиб қолибди-ку!? – дебдилар. Чумоли у зотга қараб:
– Ризқим Аллоҳнинг зиммасида экан, у Зот менга кунлик ризқимни етказишни унутмайди! Бунга ишончим комил! Лекин куним сизга қолгач, эсингиздан чиқиб қолсам-чи, деган хавотир билан ярмини олиб қўйдим. Чунки бандага ишонч йўқ! Ризқ фақат Аллоҳдандир! – деб жавоб қилибди.

@IBRATLY
👍29
Шукр қилган

Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?

– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора…

Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!
Ўткир Ҳошимов

https://t.me/IBRATLY
👍20
Аёллар эркаклардан кўпроқ ухлайдилар, сабаби, аёллар кўп вазифаларни бажарадилар, яъни уларнинг миялари кўпроқ ишлайди ва шунинг учун тикланиш учун кўпроқ вақт керак бўлади.

P.S.: Шунинг учун аёлингиз кўп ухласа, уни койиманг!

@IBRATLY
👍6❤1
Оқибат

Авваллари яқинларимизни кўргани борардик, силаи раҳм деб. Дийдордан бахтли эдик.

Кейин осонгина қўнғироқ қилмоқни одат қилдик. Овозларидан уларнинг саломат ва тинчлигини билиш учун.

СМС бизга ёрдамга келди, сўзлар ҳам қисқа "яхшимисиз?" Гарчи бемор бўлсада, улар ҳам жавоб ёздилар -"Алҳамдулиллaҳ"

Ҳозир эса ижтимоий тармоқдан унумли фойдаланиб, уларга жўнатган ГИФларимиз - ёнғоқни шалдирашига ўхшайди.

Меҳр оқибат ҳақидаги чиройли статусни бошқаларга "поделится" қиламиз, гўё унга амал қилаётгандек..

ОҚИБАТ эса бир четда хомуш...

Муҳаммад Иброҳимов

@IBRATLY
👍11👏4😢2
​​МУКОФОТ.....

Бир кишининг кекса отаси бўлиб, у йигит умрини фақат отасининг хизматида ўтказар эди. Аллоҳ таоло унинг отасига қилаётгани хизмати сабаб ризқига барака берар эди. Аёлининг: “Бирор бир касб-ҳунар ўрганинг, отангиздан сўнг нима қиласиз?” деган саволларига доим: “Мен касб билан машғул бўлиб қолсам, отам қаровсиз қолади”, дея жавоб қайтарар эди.
Йигит узоқ йиллар отасининг хизматини қилиб, дуосини олди. Отаси қазо қилди. Тирикчилиги учун келаётган ризқи ҳам тўхтади.
Йигит мардикорчилик қилиш ниятида шаҳарга тушди. Аксига олиб уни ҳеч ким юмушга олиб кетмади. Киши уйига егулик топа олмаганидан афсусланиб, ғамгин ҳолда бир дарахт соясида уйқуга кетди. Тушига отаси кирди.
– Ўғлим, нега ғамгинсан? – деди. Ўғил аҳволини айтди.
– Ўғлим, хафа бўлма, ётадиган жойимнинг бош тарафига юз дирҳам тилло танга кўмиб қўйганман, уни олиб тирикчилигингга ишлат. Лекин бу пулларнинг баракаси йўқ… – деди.
Ўғил уйига борди. Аёлининг: “Егулигимиз учун бирор нима топдингизми?” деган саволига: “Йўқ, бугун топа олмадим, худо хоҳласа, эртага топиб келаман”, деб жавоб берди. Эртаси куни у яна шаҳарга йўл олди. Бироқ яна юмуш топа олмади. Ғамга ботганча дарахт соясида ухлаб қолди. Отаси тушига кирди.
– Ўғлим, нега юз дирҳамни олмадинг? – деди. Ўғил:
– Отажон, ўзингиз у пулларнинг баракаси йўқ, дедингиз. Баракаси бўлмаса, олиб нима қиламан? – деди.
Ота:
– Ётган жойимнинг паст тарафини қара, ўша ерда ўн дирҳам бор, шуни ишлат. Лекин бу ақчанинг ҳам баракаси йўқ, –деди.
Ўғил: “Отам баракаси йўқ, деган дирҳамларни олмайман”, деб пулга қўл текизмади. Учинчи кун яна шу ҳол такрорланди. Ота ўғлидан сабабини сўради. Ўғли баракаси бўлмагани учун олмаганини айтди. Шунда отаси ҳовлидаги мевали дарахт тагига бир дирҳам кўмганини ва бу пулнинг баракаси борлигини айтди.
Ўғил дарахт тагини кавлаб, бир дирҳамни олди. Бозорга борди. Бозорни роса айланди. Бир дона балиқдан бошқа ҳеч нарса сотиб ололмади. Уйига келиб балиқни тозалаб, қорнини ёрса, ичидан икки дона қимматбаҳо дур чиқди. У дурни бир донасини сотиш учун бозорга чиқди.
Иттифоқо, бозорда вазир айланиб юрган экан. У дурни тўрт хум тиллога сотиб олди. Вазир шоҳга қимматбаҳо дурни кўрсатди. Шоҳ уни сотган кишини топиб, ҳузурига олиб келишини айтди. У келгач, бошидан ўтган воқеаларни шоҳга ҳикоя қилиб берди. Шунда доно шоҳ:
– Сен отангни хизматини қилиб, дуосини олган одам экансан. Бугундан эътиборан, менинг вазирим бўласан, –деди.

Қиссадан ҳисса шуки, ота-онанинг хизматини қилиб дуосини олган фарзанд ҳеч қачон кам бўлмайди. Аллоҳ таоло барчаларимизга ота- оналаримизнинг хизматларини қилиб дуоларига мушарраф бўлишимизни насиб қилсин.
Мақсуд ҚОСИМОВ.

https://t.me/IBRATLY
👍29
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЧОН ЎЗИЗ УЧУН ҲАМ ЯШАЙСИЗ ОНА?

👉 @IBRATLY
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙

💫✨Ҳаёт гўзаллигини ҳеч ҳис қилганмисиз? Тонгда отган қуёшни, шомда ботган қуёшни, юлдузларни ойларни..? Бу чинакам мўъжиза!

⭐️Биз нафас оляпмизми, тилимиз сўзлаяптими, қулоғимиз тинглаяптими, оёқларимиз юряптими, ақлимиз фикрлаяптими..? Демак тирикмиз! Мана шунинг ўзи мўъжиза эмасми!?

✨Ҳаёт неъматларидан баҳраманд бўлинг азизлар.

🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ!!!✨
@IBRATLY
👍8😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ АЛАЙКУМ.!
Қалбидан иймон, тилидан ширин сўз,
Юзидан табассум,
Фақат яхши аммалдан
чарчамайдиган қадрдонларим!

ХАЙРЛИ ТОНГ ...

@IBRATLY
👍1
​​АҚЛГА ИШОРА - НОДОНГА КАЛТАК

Ота-онам уйида эрка қиз бўлиб юрган даврларим, айниқса кечки овқатдан сўнг ота-онам билан суҳбатлашиб, баъзан мақтов, баъзан танбеҳ эшитганларим, қисқаси оилада онамдан олган ҳаётий сабоқларим турмушга чиққанимда жуда қўл келди.
- “Қиз бола деган одамнинг кўзига қараб туриши керак, нима деяётганини кўз қиридан англаши лозим”, - дердилар онам раҳматли. Яна таъкидлаб танбеҳона айтадиган гаплари бор эди:
“Ақлга – ишора, нодонга калтак” ёки “Ақлинг оқсаса ҳам, фаросатинг оқсамасин”, “Аълочи бола баҳосига боқар, ташаббускор бола ҳаммага ёқар” каби сўзларига кўпда қўшилмай тортишиб қолардим.
- Ақлли болани ҳамма яхши кўриб, ҳурмат қилади-ю, нега ақлинг оқсасаям фаросатинг оқсамасин”, - деяпсиз, дердим ўпкалаб.
Онам шунда бир ривоятни айтиб бергандилар.
Қадим замонда бир донишманднинг ёлғиз ўғли бўлиб, у жуда баъмани, одобли, илмли йигит экан. Қўлида гулдай ҳунари ҳам бор экану, аммо у отасидан дакки эшитаверар экан.
- Отаси, ўғлимизга ҳамманинг ҳаваси келади, фақат сиз ундан камчилик топаверасиз, - дебди аёли бир кун хафа бўлиб.
- Мен ўғлимнинг ҳар тарафлама мукаммал инсон бўлишини истайман - аммо ўғлинг бирор ишни ўзича бошламайди. Доим мен унга буюришим, таъкидлаб туришим керак, ахир
ўзидан ҳам бирор фикр чиқиши керакку, - депти ота хафа бўлиб, - ёш эмас, уйланадиган вақти етди.
- Уйланадиган болага дакки бераверишингиз менга ёқмаяпти, - депти она ранжиб, - мана кўрасиз, у доноликда сиздан ҳам ўзиб кетади.
Кунлар ўтибди. Бой ўғлининг ўзича ташаббус кўрсатишини кутибди. Баҳор фасли экан, гул бозоридан гул кўчатлари билан бирга турли хил райҳон кўчатлари ҳам келтириб, ошхона олдига ташлаб қўйибди. Аммо йигит кўчатларни кўрса-да, ерни суғориб, ариқ олишни, отаси келтирган гулу райҳонларни вақтида тартиб билан экиб қўйишни ўйламабди. Намоз ўқиб, масжиддан қайтган ОТА ҳовлига кира солиб гул экиладиган жойга қарабди. Ер бўм-бўш. Ҳеч нарса экилмаган. Жаҳл билан ўғлини чақирибди. Отанинг таҳдидли овозини эшитган йигит уйдан чиққан заҳотиёқ, отаси уни уришиб кўчагача қувиб чиқибди-ю, дарвоза олдида тўпланиб турган қўшниларни кўриб тўхтаб қолибди:
- Ҳа, нима гап? - дебди ён қўшниси ҳайрон бўлиб, ўғлингиздан нега хафа бўлаяпсиз?
- Шундай билимдон, ақлли йигитни хафа қилиш керак эмас ота, - деб яна бир қўшни гапга қўшилибди. Қўшнилар мақтовидан ҳижолат бўлган ўғил ерга қараб индамай қолибди.
- Ўғлим чиндан яхши, - депти ОТА хурсанд бўлиб, аммо жузъий бир камчилиги бор. Шуни йўқотса мукаммал инсон бўларди.
Ҳамма ҳайрон бўлиб бойга қарабди:
- Бу бола фақат айтганимни бажаради. Агар айтмасам ўзича бирор ишга қўл урмайди, фаросатдан худо қисган...
- Э-э-э... шунга шунчаликми? Биз нима гап экан деб хайрон бўлаётгандик. Буюрганингизни хўп деб бажарса, сиздан бахтли ота йўқ экану...
Шу пайт кўчага сув сепгани чиққан қўшни қиз бу гапларни эшитиб шундай депти:
- Отахон ўғлиларига тўғри дакки бердилар. Айтилган ишни ёш бола ҳам уддалайди. Ақлли, фаросатли одам эса айтилмасдан бурун ўзи бажаради.
Доно қизнинг гапини ўғли ҳам эшитибди. Бой уйига киргач, қўшни қизининг ақлига ҳамма қойил қолганини гапира бошлаган экан, аёлининг юзига табассум югурибди:
- Кўпдан буён шу қўшни қизда ўғлингизнинг кўнгли борлигини сезиб юрибман. Рози бўлсангиз эртагаёқ совчиликка чиқсам дегандим... майлими, отаси?
Онасидан бу сўзни эшитган ўғилнинг чеҳраси ёришибди:
- Отамнинг даккиларига кўниккан эдим, она, - депти ўғил, энди бундан буён қўшни қиздан қанча танбеҳ бўлса эшитишга тайёрман...
Демак, инсонга фақат ақлгина эмас, фаросат ҳам зарур экан.
ҲАФИЗАХОН ШАРОФХЎЖА қизи.

https://t.me/IBRATLY
👍20❤5
ҚАРҒИШ...

Табиатан ювош Самиғ отанинг ҳовлисидан эшитилган шовқин-сурон қўшниларга эриш туюлди. Ён қўшнилар ва уларнинг фарзандлари ҳам Самиғ отани ўзларига яқин олиб "бобо" деб аташарди. "Бобо"нинг хонадони тинч ва осойишталиги билан ажралиб турарди. Аммо Ҳилолани турмушга беришди-ю, ана шу осойишталик барҳам топди. Қўшни қишлоққа келин бўлиб тушган қизи куёв билан ҳар келганида ота юрак ҳовучлаб турадиган бўлиб қолди. Алҳол, куёвбола бирор нарсани баҳона қилиб жанжал чиқаришни одатга айлантирганди. Аслида у хотинининг уйига ҳам келар, аммо ҳар келганида қайнотасининг дилини ранжитиб кетарди. Бугун ҳам ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас, деганларидек бўлди. Арзимаган нарсани баҳона қилиб, хотинини ҳақоратлади. Кейин қайнотасига ўда ғайлади. Дарвоза тагида тўпланган қўшниларни кўриб, ҳижолат чеккан Сами ғ ота бошини солинтирганича ичкари кириб кетди.

... Ҳилолага Жамшиддан совчилар келганида розилик беришга Самиғ отанинг негадир кўнгли чопмаган эди. Аммо ўртага қишлоқ оқсоқоллари тушгач, уларнинг сўзларини қайтара олмади. Одам оласи ичида деганлари рост экан. Дастлаб мўмингина бўлиб кўринган йигит кейинчалик қилиқ чиқара бошлади. Нобоп шерикларга қўшилиб қолди. Ичкиликка берилди. Кейин нашага ружу қўйди. Ана шу касофат туфайли бинойидек ишлаб турган корхонасидан ҳайдалди. Ҳамқишлоқлари орасида обрўсини йўқотди. Хурмача қилиқларидан безиган таниш-билишлари ҳам иложи борича унга рўбарў келмасликка уринадиган бўлиб қолди. Чунки Жамшид маст бўлди дегунча, учраган одамга осилиб, кайфиятни бузарди.

Жамшид энди кайф-сафо учун пул тополмай қийнала бошлади. Ошна-о ғайниси ҳам қарз бермай қўйди. Қўли гул чевар Ҳилола тиним билмай ишлаб топаётган пулнинг ҳам баракаси учди. Хумор тутган пайтда Жамшиднинг кўзига ҳеч нарса кўринмай қолар, аламини хотинидан оларди. Топган-тутганини юлқиб кетарди. Эри кайф бўлиб келган кунлари Ҳилола ўзини қўярга жой тополмасди. Аммо ундан қочиб қутулишнинг иложи бўлмасди. Шу боис кейинги пайтларда Ҳилоланинг афт-башараси, танаси тез-тез моматалоқ бўлиб турарди. Бемаврид калтакланиши таъсирида бир эмас, икки марта ҳомиласи тушди. Кейин эса бўйида бўлмай қолди.

Энди Ҳилоланинг нафақат со ғли ғи ва ороми, балки тилла-тақинчоқлари ва қимматбаҳо буюмлари йўқола бошлади. Жамшид айримларини хотинига билдириб олса, айримларини билинтирмай оладиган бўлди. Оқибатда хонадонда ҳафталаб қора қозон қайнамайдиган пайтлар ҳам бўлди. Аммо оила сирини ташқарига чиқармасликка аҳд қилган Ҳилола бу ҳақида ҳеч кимга о ғиз очмади.

Бир куни қизининг анча вақт жимиб кетганидан хавотирланган ота кечга томон бозорлик қилиб, уникига йўл олди. Кўча эшикдан кириши билан куёвнинг бўралаб сўкаётганини эшитиб, бир зум тўхтаб қолди. "Сизга нима ёмонлик қилдим" дея ингранаётган овоз қизиники эканлигини сезиб, юраги хаприққанча уй томон шошилди. Аммо бостириб киришга ботина олмади. Куёвнинг "Тез бўл дедим сенга" деб ўда ғайлаши, қизининг "Йўқ пулни қаердан оламан" дея зорланиши отанинг кўнглини дилгир қилиб юборди. Андишани йи ғиштириб қўйиб, уй эшигини шахд билан очди. "Ҳа, тинчликми?" Бурчакдаги тахланган кўрпачалар устига мук тушган қизи ҳам, унинг чап қўлини билагидан қайириб турган куёви ҳам бир зум қотиб қолишди. Жамшид хотинининг қўлини силтаб қўйиб юборганча қайнотасига салом ҳам бермай, ғудраниб ташқарига чиқиб кетди. Самиғ ота дастлаб "Эр-хотиннинг орасига эси кетган тушади" деган ҳикматга амал қилмоқчи бўлди. Аммо қизининг аҳволини кўриб, юрак-ба ғри эзилиб кетди. "Кийин, қизим, уйга кетамиз".

Онаси ўлганидан бери отасига суяниб қолган Ҳилола уйига келгач, барча воқеани сўзлаб берди. Куёвнинг бунчалик олчоқлигидан дар ғазаб бўлган ота дастлаб, у билан эркакчасига гаплашиб қўйишни ният қилди. Орадан бир ой ўтса ҳамки, куёвдан дарак бўлмади. Энди Сами ғ отанинг юрагига ғул ғула тушди. Эшитганлар нима дейди? Фалончи қизини уйига келтириб олибди, деган иснодга қандай чидайди? Кейин орага одам қўйди. Гарчи айб бўлмаса-да, куёвидан узр сўраб, маҳалла оқсоқолларидан икки кишини жўнатди. Эртаси куни Жамшид гўё ҳеч нарса бўлмагандек кириб келди. Аммо ичиб олгани яққол сезилиб турарди. Сами ғ ака ўзи ош дамлади........
👍24
ЕТИМНИНГ ХАҚҚИ!

Бир киши вафот этди, аёли - ёш жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасига ишониб, унининг тасарруфига топширди. Кўзлари хасаддан қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомабиль олди - сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёли ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.
Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.

- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ! Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкала! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.

Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Амаки, унинг аёли, фарзандлари; барчалари вафот этишди.

Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.

У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.

Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.

Хулоса
Инсон бировга зулм қилиши, унинг ҳаққини осонгина **** кетиб, унутиши мумкин! Аммо...
«Роббингиз унутувчи эмасдир!»
( Марям сураси, 64-оят).
«Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!»

Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари ва Аҳмад ривояти.

@IBRATLY
👍23
Савол: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин?
Жавоб: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг.

Савол: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин?
Жавоб: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” ни айтинг.

Савол: Қандай қилиб сизга Жаннатда хурмо дарахти экилиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг.

Савол: Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар”ни айтинг.

Савол: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бора айтинг. (ва гуноҳларга қайтманг)

Савол: Қандай қилиб Аллоҳ таоло ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин?
Жавоб: “Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува Алaйҳи таваккалту ва ҳува Роббул АршилАзим” ни 7 марта айтинг.

Савол: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин?
Жавоб: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг.

Савол: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин?
Жавоб: “Астағфируллоҳал Азималлази лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг.

Савол: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг.

Савол: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг.

Савол: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг.

Савол: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин?
Жавоб: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум мамат” ни ўқинг.

Савол: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин?
Жавоб: Яна Ихлос сурасини 3 марта ўқинг.

Савол: Қандай қилиб шу амалларни ҳаммасини бир неча баробари савобига эришиш мукин.
Жавоб: Шу рисолани тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.

@IBRATLY
👍32❤1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу дунёда ўзинг учун ўзинг харакат қилмасанг бўлмайди!

@IBRATLY
👍7😁5❤1
Мева

Мевали дарахтга ўтган ҳам тош отади, кетган ҳам. Ногаҳон тошлардан бири мевага тегиб узилиб тушди. Тош теккан жойи бир зада бўлса, ерга тушган жойи яна бир зада бўлди — кўркини йўқотди. Энди унга ҳеч ким қарамай қўйди: тош теккан дейишди, зада бўлган дейишди. У дарахт соясида, оёқ остида қолиб кетди. Отилган тошдан эҳтиёт бўлмаганидан пушаймон мева...

@IBRATLY
👍8
​​​​“АНА, РИСОЛАТНИНГ ЭРИ...”

Беш йил аввал...
“Дадаси, ана, чопиққа чиқма, дейсиз, кеча Жума фермер уч юз минг сўм берди. Шу пулга иккита қўзи олиб боқмоқчиман. Кузда сотсам, пулини шифернинг пулига қўшиб қўяман. Яна қирқта жўжа ҳам очирдим. Бу ёқда сигиримиз туғади яқинда... Бу йил худо хоҳласа, томни ёпиб олармиз. Чакканинг тагида қишламаймиз энди... Худога минг шукур. Кимдан камимиз бор? Ана, Рисолатнинг эри...”
Уч йил аввал...
“Олий маълумотлиман, домулламан, деб кўкрак кериб юраверсангиз, биров бир сўм берадими? Бир миллион сўм ойлигингизга рўзғор ўтмайдию, орттириб бўларканми? Ана, Рисолатнинг эри у ёқда икки йил ишлаб, участкасини қаср қилиб олди. Эртадан кейин қайнингиз Питерга кетаяпти. “Поччамниям менга қўшиб юборинг, йўл пули мендан”, – дейди. Ҳатто жигарингиз ҳам бундай яхшилик қилолмайди. Гап шу! Кетасиз, дедимми, кетасиз! Менинг ҳам қанчадан-қанча орзу-ҳавасим бор...”
Бир йил аввал...
“Алло! Қанча жўнатдингиз? Беш юз доллар ҳам пулми? Ана, Рисолатнинг эри... Э-э-э, мен билмайман, йиғиштиринг баҳонани... Ўтган ойнинг пулими? Ҳа, тилла “тросс” олдим. Жума фермернинг хотинидан кам жойми борми?”
Олти ой аввал...
“Нима, мен далага, чопиққа чиқаманми? Мен-а? Ковушимнинг пулини берадими? Нима, қайтаяпсиз? Шундай ишни ташлаб-а? Бу ёқда нима бор? Яна юрасиз-да фермернинг ерида судралиб... Нима, “йиқилдим”, “оёғим қайрилди”? НимагаМ йиқиласиз? Бу ёқда қизингизнинг тўйи бўлай турипти... Шунинг учун уйга чопиб келиш шартми? Ўша ерда даволанаверинг...Ана, Рисолатнинг эри...”
Кеча...
“Ука, нималар деяяпсан? Нима бўлди поччангга? Қандай тушиб кетади? Алло, алло... Иккинчи қаватдан?! Синди? Оёқми? Кўзларингга қарасанглар бўлмайдими? Э-э-э, эркак кишиям шундай латта бўладими? Тузукмилар?! Иш жойидан товон пули беришарканми? Нимага энди... ана, Рисолатнинг эри...”
Нуриддин ЭГАМОВ.

https://t.me/IBRATLY
👍23😢4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙

🍃🌹... Уйқуга кетишдан олдин ҳаётингиздаги барча инсонларга ва ҳаётингизда бор бўлган нарсаларга миннатдорчилик билдиринг!

🍃🌹... "Ҳаётимда борлигингиз учун миннатдорман!!!"

🌙ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!!

@IBRATLY
👍6😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Aссалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

😇 Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

👉
@IBRATLY
👍7
❗️Намознинг жисмоний фойдалари

Қиём — тик туриш:
➖ белдаги оғриқларни 25%;
➖ тиззалардаги оғриқларни 52%;
➖ кафтдаги оғриқларни 32%;
➖ оёқ бармоқларидаги оғриқларни 22% камайтиради.

Рукуъ ҳолати:
➖ белдаги оғриқларни 18%;
➖ тиззадаги оғриқларни 63%;
➖ кафтдаги оғриқларни 32%;
➖ оёқ бармоқларидаги оғриқларни 22% камайтиради.

Сажда ҳолати:
➖ белдаги оғриқларни 24%;
➖ оёқ бармоқларидаги оғриқларни 13%;
➖ тиззадаги оғриқларни 53%;
➖ билаклардаги оғриқни 28% камайтиради.

Қаъда ҳолати:
➖ белдаги оғриқларни 37%;
➖ оёқ бармоқларидаги оғриқларни 17% камайтиради.

@IBRATLY
👍17❤4
Аёллар, албатта, ўқисинлар ва амал қилсинлар!!!

1. Эрингизга ёқадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилинг;
2. Эрингиз яхши кўрадиган таомларни ширин килиб пиширинг, у уйини соғинсин;
3. Эрингиз уйдан чиқаётганида уни кузатиб қўйинг, кечқурун ишдан қайтаётганида эса очиқ юз билан кутиб олинг;
4. Эрингизга гўзал кўринишга харакат қилинг.
5. Эрингизга доимо ташаккур айтишни унутманг. Кучи етмайдиган ишларга ундаманг, бошқаларга шикоят қилманг;
6. Камхарж бўлинг, исрофгар бўлманг. Оғир дамларда хам эрингизга қарши бош кўтарманг;
7. Эрингизнинг қариндошларига ва яқинларига яхши муомалада бўлинг.
8. Сиздан хамиша муаттар хид таралсин;
9. Қайнонангизни тажрибали она сифатида кўриб, хурмат қилинг. Эрингизнинг сизга нисбатан мехри ошсин;
10. Фарзандларингизни одоб-ахлоқли қилиб вояга етказинг, бошқалар хам сизни яхши инсон сифатида тилга олсин.

Ана шу оддийгина кўринган амалларга амал қилсангиз, сиз бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, фаровонликка эришасиз.

@IBRATLY
👍21❤1

👍14🥰2❤1