Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАНГИЗНИ КЎРИБ КЕЛИНГ

🎙Мархабо Каримова

Қайнонасига меҳрибон келинлардан Аллоҳ рози бўлсин.

Бизнинг канал | @IBRATLY
👍12❤3
Гўдаклардаги қуйидаги бешта хислат агар катталарда бўлганида, улар авлиё бўлар эдилар:

1.Ризқ ҳақида қайғурмайдилар;
2.Касал бўлсалар Холиқдан шикоят қилмайдилар;
3.Таомни кўпчилик билан бирга ейдилар;
4.Қўрқсалар кўзларидан ёш оқизиб йиғлайдилар;
5.Биров билан уришиб қолсалар, тезда ярашиб оладилар.

©Жалолиддин Суютий роҳимаҳуллоҳ
.

👉 @IBRATLY
👍26👏3❤2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ko'pgina insonlarni janozasida bo'lding, lekin haliyam o'zgarmading...

@IBRATLY
1👍15😢2❤1🤝1
Юнус бутун ўқув йили давомида янги телефон олиш учун пўл тўплади. Ҳар сафар отаси мактабда тушлик қилишга пул берганда у қорни очса-да, ўша пулни емасдан уйга қайтариб келарди-да пул йиғадиган идишчага ташлаб қўярди.

Пулим етади деган қарорга келганидан сўнг бир синфдоши билан куннинг иккинчи ярмида телефон харид қилишга бирга боришга келишиб олди. Уйига келиб кийимларини алиштириб чиқди. Қараса, кўчада яна бир синфдош ўртоғи Саид муғнайиб турибди. Улар қўшничиликда яшашади. Саиддан ғамгинлигининг сабабини сўради.
— Синглим оғриб қолди. Ойим мени дори олиб келишим учун дорихонага юбордилар. Аммо, пулим етмади. Уни ойимга қандай айтишни билмай турибман. Ойим жуда сиқиладилар, чунки уйда бошқа пулимиз йўқ. Мен ҳам сиқиляпман. Юр, бир оз ўйнайлик, уйга кечроқ бораман, унгача синглим яхши бўлиб қолар балки, — деди Саид.

Юнус қанчалик ҳаракат қилмасин, аммо ўйини ҳеч қовушмади. Унинг хаёлига Саиднинг айтган гаплари маҳкам ўрнашиб олган эди. Кўз олдига дорининг тезроқ келишини кутиб ётган Марям гавдаланди. У, ҳатто, телефон олиш учун уйдан чиққанини ҳам унутган этди, дафъатан, чўнтагида пули борлиги эсига тушиб қолди.
— Менга дорилар рўйхатини бер-чи, — деди Саидга. Саид нега деб сўраб ҳам ўтирмасдан қоғозни узатди. Юнус қоғозни олиб, дорихонага югуриб кетди. Рўйхатдаги дориларни олди, дорихонадан чиқиб дўконга кирди ва хар хил мевалар харид қилди. Кейин уни кутиб турган Саиднинг олдига хурсанд бўлиб қайтиб келди.
— Юр уйларингга борайлик, мен Марямга керакли дориларни олдим, — деди завқи ичига сиғмай бораётган Юнус.
— Сен телефон олиш учун йиққан пулингни сарфладингми? Нега бундай қилдинг, ахир қанча вақтдан бери орзу қилардинг-ку! — ҳайрон бўлди Саид.
— Телефонни кейинроқ олаверсак ҳам бўлади, Марямнинг соғайиб кетиши муҳим, — жавоб берди Юнус ва болалар Саидларнинг уйига кетишди.

Юнус кечқурун уйига қайтганида уни ажойиб совға кутаётганини билмас эди. У мактабда аъло баҳоларга ўқигани учун ота-онаси унга янги телефон харид қилишган эди. Бола жуда ҳам ҳайратга тушди ва кўзлари ёшга тўлиб:
— Алҳамдуллиллоҳ! Алҳамдулиллоҳ! Бу Аллоҳ таолонинг совғаси, — деди ва бўлиб ўтган воқеани ота-онасига гапириб берди.

@IBRATLY
👍64❤10👏6😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг! 🌤

🍂Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!

🍂 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍂Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, Азизларим!

🍂 Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин.

🍂 Жаннати фирдавсийлар маконингиз бўлсин!

👉 @IBRATLY
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нервинный урганиш😅

Оналар кенг сабр берсин фарзанларингизни рохатини куриб юрилар


👉 @IBRATLY
👍12😁5😘1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўғил бола бўлиб туғилмаганим учун кечиринг дадажон...

Кўз ёшингизни тия олсангиз кўринг...

👉
@IBRATLY
😢23👍7❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY
👍13
Айримларнинг бутун вужуди қалбдан иборат бўлади. Оёқдан сочининг учигача. Уларнинг ҳаёти жуда қийин кечади.

👉 @IBRATLY
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КEЛИНЖОНИМ, ЎҒИЛГИНАМ ОЛИБ КEТМАНГ😢

Не умидда ўстирдим мен, ният қилиб,
«Қариганда ёнгинамга кирарми?»,— деб,
Келин олдим, келин эмас қизимсиз деб,
Келинжоним, ўғилгинам олиб кетманг.

Ўғил-қизим мени, ёлғиз ташлаб кетманг,
Кенг ҳовлимни этагини тордек тутманг,
Қайтар дунё, болажоним, сиз унутманг,
Келинжоним, ўғилгинам олиб кетманг.

Рўзғор борки, яхши-ёмон кунлар ўтар,
Аста-секин сабр қилинг, бари кетар,
Яхшилик қилинг, яхшиликка ҳамма етар,
Келинжоним, ўғилгинам олиб кетманг.

Еру кўкка ишонмасдим ўғлимни мен,
Авайлардим кўзу суқдан ўғлимни мен.
Қизғанардим барчасидан ўғлимни мен,
Келинжоним ўғилганам олиб кетманг!

Ундан кўра хизматимни қилиб юринг,
Давримда ҳўп яйраб юриб ўйнаб юринг.
Ўлгунимча бироз ҳурмат қилиб туринг,
Келинжоним ўғилганам олиб кетманг.

Пойимни сиз олсангиз гар жаннат бўлар,
Ҳурматимни қилсангиз гар ўрнак бўлар,
Келажакда боларингиз сиздай бўлар,
Келинжоним ўғилганам олиб кетманг.


👉 @IBRATLY
👍20👏2
Шахсиятингизни икки нарса белгилаб беради:
1. Қўлингизда хеч нарса бўлмаган пайтдаги сабрингиз.
2. Қўлингизда ҳамма нарса бўлган пайтидаги ахлоқингиз
.

👉 @IBRATLY
👍13
​​❗️

—Кўчада ёмғир ёғяпти! Юр айланиб келамиз!
—Қўйсангизчи! Aхир кўчада ёмғир ёғяпти!

Aржумандбегим

👉 @IBRATLY
👍10😘2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отангни севмасанг
кимни севасан..
Онангни севмасанг
кимни севасан..

👉 @IBRATLY
👍16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY
👍8❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КЎРИНГ ВА БУ СИЗНИ БЕФАРҚ ҚОЛДИРМАЙДИ.

👉 @IBRATLY
👍12❤3
Садақа

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

Анвар Аҳмад таржимаси

@IBRATLY
👍22❤3👏2