This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КEЛИНЖОНИМ, ЎҒИЛГИНАМ ОЛИБ КEТМАНГ😢
Не умидда ўстирдим мен, ният қилиб,
«Қариганда ёнгинамга кирарми?»,— деб,
Келин олдим, келин эмас қизимсиз деб,
Келинжоним, ўғилгинам олиб кетманг.
Ўғил-қизим мени, ёлғиз ташлаб кетманг,
Кенг ҳовлимни этагини тордек тутманг,
Қайтар дунё, болажоним, сиз унутманг,
Келинжоним, ўғилгинам олиб кетманг.
Рўзғор борки, яхши-ёмон кунлар ўтар,
Аста-секин сабр қилинг, бари кетар,
Яхшилик қилинг, яхшиликка ҳамма етар,
Келинжоним, ўғилгинам олиб кетманг.
Еру кўкка ишонмасдим ўғлимни мен,
Авайлардим кўзу суқдан ўғлимни мен.
Қизғанардим барчасидан ўғлимни мен,
Келинжоним ўғилганам олиб кетманг!
Ундан кўра хизматимни қилиб юринг,
Давримда ҳўп яйраб юриб ўйнаб юринг.
Ўлгунимча бироз ҳурмат қилиб туринг,
Келинжоним ўғилганам олиб кетманг.
Пойимни сиз олсангиз гар жаннат бўлар,
Ҳурматимни қилсангиз гар ўрнак бўлар,
Келажакда боларингиз сиздай бўлар,
Келинжоним ўғилганам олиб кетманг.
👉 @IBRATLY
Не умидда ўстирдим мен, ният қилиб,
«Қариганда ёнгинамга кирарми?»,— деб,
Келин олдим, келин эмас қизимсиз деб,
Келинжоним, ўғилгинам олиб кетманг.
Ўғил-қизим мени, ёлғиз ташлаб кетманг,
Кенг ҳовлимни этагини тордек тутманг,
Қайтар дунё, болажоним, сиз унутманг,
Келинжоним, ўғилгинам олиб кетманг.
Рўзғор борки, яхши-ёмон кунлар ўтар,
Аста-секин сабр қилинг, бари кетар,
Яхшилик қилинг, яхшиликка ҳамма етар,
Келинжоним, ўғилгинам олиб кетманг.
Еру кўкка ишонмасдим ўғлимни мен,
Авайлардим кўзу суқдан ўғлимни мен.
Қизғанардим барчасидан ўғлимни мен,
Келинжоним ўғилганам олиб кетманг!
Ундан кўра хизматимни қилиб юринг,
Давримда ҳўп яйраб юриб ўйнаб юринг.
Ўлгунимча бироз ҳурмат қилиб туринг,
Келинжоним ўғилганам олиб кетманг.
Пойимни сиз олсангиз гар жаннат бўлар,
Ҳурматимни қилсангиз гар ўрнак бўлар,
Келажакда боларингиз сиздай бўлар,
Келинжоним ўғилганам олиб кетманг.
👉 @IBRATLY
👍20👏2
Шахсиятингизни икки нарса белгилаб беради:
1. Қўлингизда хеч нарса бўлмаган пайтдаги сабрингиз.
2. Қўлингизда ҳамма нарса бўлган пайтидаги ахлоқингиз.
👉 @IBRATLY
1. Қўлингизда хеч нарса бўлмаган пайтдаги сабрингиз.
2. Қўлингизда ҳамма нарса бўлган пайтидаги ахлоқингиз.
👉 @IBRATLY
👍13
❗️
—Кўчада ёмғир ёғяпти! Юр айланиб келамиз!
—Қўйсангизчи! Aхир кўчада ёмғир ёғяпти!
Aржумандбегим
👉 @IBRATLY
—Кўчада ёмғир ёғяпти! Юр айланиб келамиз!
—Қўйсангизчи! Aхир кўчада ёмғир ёғяпти!
Aржумандбегим
👉 @IBRATLY
👍10😘2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃
🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻
Канал 👉 @IBRATLY
🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻
Канал 👉 @IBRATLY
👍8❤1
Садақа
Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.
Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.
Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.
Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.
Анвар Аҳмад таржимаси
@IBRATLY

👍22❤3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қайтар_Дунё
Фарзандингиз келажакда сизга товушини кўтаришини хоҳламасангиз, ҳозир унга бақириб, сўкиб муомала қилманг!
Бола ойна кабидир, сизда кўрганини албатта бир кун қайтаради...
@IBRATLY
Фарзандингиз келажакда сизга товушини кўтаришини хоҳламасангиз, ҳозир унга бақириб, сўкиб муомала қилманг!
Бола ойна кабидир, сизда кўрганини албатта бир кун қайтаради...
@IBRATLY
👍23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃
🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻
Канал 👉 @IBRATLY
🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻
Канал 👉 @IBRATLY
👍2❤1
Минг таассуфки, мусулмонлик даъвосини қилиб юрган кўпларимиз бу улуғ ибодатнинг моҳиятини англаб етмаймиз, турли баҳоналарни рўкач қилиб, намозга киришни пайсалга солиб юрамиз. Биримиз ишимиз кўплиги, рўзғор ташвишлари, бола-чақа муаммоларидан бўшамаётганимизни баҳона қиламиз, намоз ўқишга вақт етишмаётганини баҳона қиламиз. Бошқамиз «Нафақага чиқиб олсам», «Қизимни узатиб олсам», «Манави ишимни битириб олсам», «Анави юмушимдан қутулиб олсам», деган ҳисобсиз, тугамас важ-карсонларни рўкач қилиб, намозни бошлашни пайсалга соламиз, орқага сурамиз. Гўёки ана шу ишни қилгунча ёки нафақага чиққунча умр кўришимизга Аллоҳ кафолат бериб қўйгандек... Гўёки ажал бу юмушларимизни битириб, пешонамиз саждага тегишини кутиб турадигандек...
Manba©bintusodiq
@IBRATLY
Manba©bintusodiq
@IBRATLY
👍16😢7
📝Машҳур комик актёр Чарли Чаплин бир интевюсида шундай дейди:
• Ёш бола эдим…
• Дадам мени циркка олиб борди…
• Билет учун узун навбатга турдик…
• Биздан олдинги сирада эр-хотин олтита боласи билан навбатда турарди…
• Камбағал эканлари эски кийимларидан маълум эди, болаларнинг эса циркка кириш қувончлари кўзларидан шундоқ кўриниб турарди.
• Навбатлари келди, ота чиптахона туйнугидан чипта нархини сўради.
• Чиптачи аёл нархни айтган эди, бечора ота каловланиб қолди.
• Ранги дув қизарган, ночор ҳолда хотинининг қулоғига эгилиб пичирлади.
• Чиптага пуллари етмаслиги сезилиб турар, олтита болачалар эса жовдираб дадаларига қарашарди.
• Шунда тўсатдан дадам чўнтагидан йигирма доллар пул чиқариб, уни ерга отди ва олдида турган кишининг елкасига туртиб:
- Жаноб, пулингиз тушиб қолди!-, деди.
• Ҳалиги киши дадамга қаради, пулни оларкан кўзлари жиққа ёш эди.
• Титроқ овоз билан:
- Раҳмат!-, дегани ҳамон қулоғим остида жаранглаб туради.
• Менинг ҳаётимда энг муҳташам саҳна кўриниши эди, бу ҳолат.
• Улар циркка кириб кетишди.
• Дадам менинг қўлимдан тутиб, навбатдан олиб чиқди.
• Чунки дадамнинг ҳам ўша кишига берган йигирма доллардан бошқа пули йўқ эди.
• Мен дадам билан фахрланаман, чунки ўша куни дадам мен учун икки дақиқалик шундай саҳна қўйиб бергандиларки, у менинг ҳаётимни тубдан ўзгартириб юборди.
• Ишонаманки, ўша кунги мен кўра олмаган циркдан кўра мен кўрган саҳна кўриниши ажойиброқ эди.
😢😢😢
©️ Таржимон Маҳбубий
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍51😢11❤3
Намознинг кўзга фойдаси
Германияда бир кўз шифокори қабулига келган мусулмон йигитни текширади. Текшириб бўлиб унга савол беради:
— Сен намоз ўқийсанми?
— Менинг кўзимдаги дард билан намознинг қандай алоқаси бор. Мендан намоз ўқиш-ўқимаслигимни сўраяпсиз?
— Агар сен намоз ўқисанг, ўқиб бўлиб, икки томонга салом бераётгандаги ҳаракатни қилганингда бу касаллик сенда бўлмасди...
Изоҳ: Яъни, салом бераётганда икки елкамизга салом берамиз, шунда кўзимиз ҳаракатланади. Кўз ҳаракатланиши кўзнинг саломатлиги ва нури учун фойдали. Кўз машқларида бу бор. Субҳаналлоҳ, намоз ибодатимизда кўзимиз учун ҳам сиҳат бор экан. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Намоз - кўзимнинг нури", деган маънодаги ҳадислари ёдга тушади. Роббимиз биздан талаб қилган ибодатлар ҳам руҳимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Роббимиз бизнинг ибодатларимизга муҳтож эмас, аксинча, биз уларга муҳтожмиз.
Германиялик шифокор сўзида давом этиб:
— Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқийдилар. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Холбуки, яратилишга кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.
Шифокор кейинчалик Исломни қабул қилиб мусулмон бўлади.
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси ва изоҳи

👍27❤5😢1
Кулишлари чиройли Онам...
Таббассумнинг аълоси унда,
Бутун олам маъноси унда,
Дардларимнинг давоси унда,
Кулишлари чиройли Онам...
Асраб мени жонгинасида,
Мехр оқар қонгинасида,
Кутиб эшик ёнгинасида,
Туришлари чиройли Онам...
Парво қилмай золим замонга,
Яхшимсан деб мендек ёмонга,
Келдингми деб менинг томонга,
Юришлари чиройли Онам...
Эркаланиб кетсам атайлаб,
Ёш болая дейдилар яйраб,
Пар қўлида аста авайлаб,
Уришлари чиройли Онам...
Жаннатгинам гўзалим хушрўй,
Райҳон ҳидли ифори ҳушбўй,
Кўзим тушар баъзан турфа ўй,
Суришлари чиройли Онам...
Кўпайтириб фироқларини,
Гоҳ унутсам сабоқларини,
Мехр билан қовоқларини,
Уюшлари чиройли Онам...
Эй юрагим тингла буни ҳўп,
Таъзим қилиб оёқларин ўп,
Бутун дунё севгисидан кўп,
Суюшлари чиройли Онам...
Таббассумнинг аълоси унда,
Бутун олам маъноси унда,
Дардларимнинг давоси унда,
Кулишлари чиройли Онам...
📝 Зоҳид Зиё...
@IBRATLY
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
Таббассумнинг аълоси унда,
Бутун олам маъноси унда,
Дардларимнинг давоси унда,
Кулишлари чиройли Онам...
Асраб мени жонгинасида,
Мехр оқар қонгинасида,
Кутиб эшик ёнгинасида,
Туришлари чиройли Онам...
Парво қилмай золим замонга,
Яхшимсан деб мендек ёмонга,
Келдингми деб менинг томонга,
Юришлари чиройли Онам...
Эркаланиб кетсам атайлаб,
Ёш болая дейдилар яйраб,
Пар қўлида аста авайлаб,
Уришлари чиройли Онам...
Жаннатгинам гўзалим хушрўй,
Райҳон ҳидли ифори ҳушбўй,
Кўзим тушар баъзан турфа ўй,
Суришлари чиройли Онам...
Кўпайтириб фироқларини,
Гоҳ унутсам сабоқларини,
Мехр билан қовоқларини,
Уюшлари чиройли Онам...
Эй юрагим тингла буни ҳўп,
Таъзим қилиб оёқларин ўп,
Бутун дунё севгисидан кўп,
Суюшлари чиройли Онам...
Таббассумнинг аълоси унда,
Бутун олам маъноси унда,
Дардларимнинг давоси унда,
Кулишлари чиройли Онам...
📝 Зоҳид Зиё...
@IBRATLY
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍11❤2
Қўлида қилич тутган минглаб ғайридинлар мен учун хавф туғдирмайди. Қўлида май тутган мусулмонлар эса мен учун хавфли.
Салоҳиддин Айюбий
@IBRATLY
Салоҳиддин Айюбий
@IBRATLY
😢10👍6👏1