Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тортмисан тортлар. Бунақаларини кўрмагансиз, офарин! 👏

@IBRATLY
👍19👏6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кўрган энг яхши видеоларимдан бири...😢

Ўзи тирик, руҳи ўликлар...

@IBRATLY
😢19👍10❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 2023-yilda eng ko'p qo'yilgan O'GIL FARZAND ISMLARI! TOP-10

👉 @IBRATLY
👍9
Уруш тугаб Қўмондонлар қўл бериб кўришишади
Бечора Аёл эса Ҳалок бўлган Ўғлини
кутганча қолаверади.

@HikmatliSatrlar
😢9👍4🔥2❤1
ОНА

Жажжи гўдак йиғлар бетоқат,
Атрофида аёл парвона.
Гоҳ бешикка белар боласин,
Гоҳ кўксидан сут тутар она.

Ойлар ўтиб эмаклар бола,
Она бундан севинар чандон.
Боласининг ҳар кулгусидан,
Яйраб кетар шукронада жон.

Тетапоя қилиб туртиниб,
Болажон илк қадамин ташлар.
Аёл Ҳаққа шукрона айтиб,
Севинчидан кўзларин ёшлар.

Йиллар қувлаб бири бирини,
Орадан вақт ўтиб борарди.
Тун ярмида уйғониб аёл,
Ғайрат ила хамир қорарди.

Тандир-тандир нон ёпиб тонгда,
Олиб чиқар эди бозорга.
Уч-тўрт сўм пул орттириб ундан,
Ишлатарди уйга, рўзғорга.

Битта бошин минг ўтга уриб,
Ёдгор қолган ўғлин боқарди.
Қийинчилик озор берганда,
Кўз ёшлари пинҳон оқарди.

Ҳеч кимдан кам бўлмасин болам,
Дея тиним билмади тун-кун.
Кўзларининг қораси, ўғли,
Ўсиб йигит бўлди бир дуркун.

Ўғил ўқиш, илм қасдида,
Шаҳар сари очди кенг қулоч.
Онаизор пул топиб турди,
Қолса ҳамки баъзи вақтлар оч.

Йиллар ўтиб ўғил у ёқда,
Кўнгил қўйди гўзал дилдорга.
Она қарзга пул олиб анча,
Уйлантирди эрта баҳорда...

Тўйдан кейин шаҳарлик келин,
Сўзларида пичинг ва кибор.
Эрига дер:- юринг, кетамиз,
Бу қишлоқда бизга нима бор.

Ўғил кетди шаҳарга кўчиб,
Муштипарин бир ўзин ташлаб.
Дуо қилиб яшади аёл,
Соғинчларда кўзларин ёшлаб.

Фарзандга бахт сўраган она
Дуолари самога етди.
Беш-ўн йилда эрка ўғилнинг,
Ишлари зўр, бой бўлиб кетди.

Манманлик ва кибр олови,
Тушди унинг жисму жонига.
Ўзи каби димоғдор бойлар,
Қуллуқ қилиб келар ёнига.

Унутилди қишлоқда она,
Гоҳи қолди иссиқ овқатсиз.
Ойда бир бор кўриб келмоққа,
Ношуд фарзанд бўлди тоқатсиз.

Оғир меҳнат қилган неча йил,
Унга осон бўлмаган ҳаёт.
Кексаликнинг касалликлари,
Жисм-у жонда кўринар бот-бот.

Бир кун бетоб яна бир кун соғ,
Амал-тақал кунин кўрарди.
Жойнамозга чўк тушиб тонглар,
Дилбандига умр сўрарди...

Соғинчларда ўртаниб жони,
Етти чоғи дийдор ноласи.
Кириб келди бир тонг эшикдан,
Жигарбанди, жони боласи.

Ўғли олиб кетди онасин,
Уй-жойини кўрсатмоқ учун.
Шунча бойлик, ҳашаматлари,
Мақтанишга арзимас нечун.

Онаизор қасрга келиб,
Ҳайрат билан боқиб турарди.
Неваралар тинчин бузмай деб,
Оҳиста ва сокин юрарди.

Кошонада она ўзини,
Ошиқчадек сезарди фақат.
Ўғли ҳамда келин томондан,
Кўрмасди чин меҳр-муҳаббат.

Бир тун қуриб она томоғи,
Ошхонага йўл олди шу он.
Ўғли ҳамда келиннинг сўзи,
Қулоғига келди ногаҳон.

-Индамасам ўрнашиб олди,
Онангиз ҳам жуда бу ёққа.
Айтиб қўяй, хизмат қилмайман,
У майдагап, текинтомоққа.

Хуши учиб гўё бошидан,
Аёл қалт-қалт титради шу тоб,
Манман, тантиқ келинга ўғли,
Қайтаради муносиб жавоб!

Айтади-ки: - Тиғ санчма, аҳмоқ,
Юрагимнинг оғриқ жойига.
Онам учун бутун дунёни,
Керак бўлса сочгум пойига.

Ўз-ўзини эплолмас гўдак,
Бир парча гўшт эдим у замон.
То бугунги кунимга қадар,
Мени одам қилган шу инсон.

Ўзи кўрмай охорли кўйлак,
Кийинтирди мени беклардек.
Йўқчиликка қилиб қаноат,
Истакларим бажо қилди лек.

Сават-сават нон сотиб яна,
Дала чопди олиб кетмонни.
У офтобда куйганида мен,
Еб ўтирдим қаймоқли нонни.

Бугун шундай яшашим асли,
Сабабкори шу меҳрибоним.
Битта "болам" деган сўзига,
Фидо қилсам арзийди жоним.

Берган ҳалол оқ сутин ҳаққин,
Қилолмайман юз йилда адо.
Ҳасрат чеккан онамнинг энди,
Умрин узоқ қилсин-да Худо.

Ўғил бўлиб хизматин қилай,
Оёқларин ўпайин йиғлаб.
Сен иккинчи бундай сўз айтма,
Онам ҳақда юрагим тиғлаб.

..Кутди шундай сўзларни она,
Ҳапқирганча юраги шув-шув.
Эшитгач лек боласин сўзин,
Кўз ёшлари юмалар дув-дув.

- "Эҳ, гапирма хотин, ўзим ҳам,
Безор бўлиб кетдим очиқ гап.
Ёш боладек ҳолим сўрайди,
Ё хонада юради шап-шап.

Ишга кетсам вақтимни олиб,
Ярим соат қилади дуо.
Назарида менинг омадим,
Тилагига боғлиқдек гўё.

Қолмабди-ку гапида маъно,
Гоҳи боғдан, гоҳ тоғдан сўзи.
"Қайтиш керак энди уйга" деб,
Айтиб қолар менимча ўзи.

Сабр косам лиммо-лим тўлган,
Ўзимнинг ҳам сенга дил ёрсам.
Яхши бўлар балки тонг саҳар,
Мошинага солиб юборсам?

(давоми бор)

✍ Дилобар Ўролова

👉 @IBRATLY - Ибрат макони
👍37🔥2👏2❤1😢1🤝1
ОНА

(давоми) 2

.. Шу тун сира отақолмас тонг,
Аёл берар ўзига савол.
Оқ сут берган боласига ҳам,
Келибди-да борлиги малол.

Бутун умр кўрган азоби,
Кўз ўнгидан ўтди лаҳзада.
Пичирлиб дер: " Худойим кечир,
Болам хато қилди, алҳазар.

Ёш-да ҳали, бироз қизиққон,
Йўқса пойим қиларди тавоф.
Билмай айтган гаплари учун,
Қиёматда бермасин жавоб.

... Тонгда қўлин очиб дуога,
Она сўрар юртга омонлик.
-Ўғлим, энди мен уйга қайтай,
Бу ҳаётда кўрма ёмонлик.

Қайда бўлма Яратган Ўзи,
Асрасин-да омонат жонинг.
Ҳалол топгин илло ризқингни,
Йўқотмагин сира виждонинг.

Фарзандларинг роҳатин кўрсанг,
Қолмас сира армоним, нолам.
Ногоҳ менга бирор гап бўлса,
Сен онангдан рози бўл, болам.

Кел, бағримга босай бир бора,
Ҳидлаб олай ҳидларинг тўйиб.
Билсанг уйда ухлайман ҳатто,
Суратингни бошимга қўйиб".

Она қайтди уйига маъюс,
Юрагини ташлаб шаҳарга.
Не қисматки шу тунда руҳи,
Жон тарк этди, етмай саҳарга.

Тунда чироқ ёнганин билиб,
Қўшни ҳабар олди эрта тонг.
Аммо совуқ жасадни кўриб,
Фарёд солди бўлиб ҳанг-у манг.

Юборилди шаҳарга ҳабар,
Ўғил етиб келди туш чоғи.
Юраклари тиради ногоҳ,
Ҳис қилганда айрилиқ доғин.

Фоний дунё, бевафо дунё,
Шу экан-да инсон қисмати.
Вақтинчалик меҳмон бўлар у,
Сўнгра кетар, битгач иззати.

Сўнгги йўлга кузатиб қайтгач,
Хоналарга кирди бемадор.
Эски уйнинг ҳар бурчагида,
Яширинган хотиралар бор.

Онасининг жавонин очиб,
Кўзи тушди тугунлар қатор.
Қизиқсиниб қўлига олди,
Очиб кўрди, нималари бор.

Томоғига тиқилди йиғи,
Бўғзи куйди ва тишлади лаб.
Болаликда кийган кийимлар,
Сақлаганди она авайлаб.

Соғинганда ёлғиз ўғлини,
Ёш тўлганда мунгли кўзига.
Жигарбандин буюмларини,
Ҳидлаб-ҳидлаб босган юзига.

Кароватнинг бошида яна,
Турар эди қути бежирим.
Ўғлига ҳеч етиб бормаган,
Хатлар билан тўлганди лим-лим.

Қўли титраб хатлардан бирин,
Очиб аста ўқий бошлади.
Қотиб қолган юраги эриб,
Армонлардан кўзи ёшланди.

Катта-кичик харфларда она,
Очган эди кўнгил қатини.
Сўзларини қоғозга сочиб,
Изҳор этган муҳаббатини.

-Салом болам, кўзим қораси,
Юрибсанми, соғ-у саломат?
Аллоҳ Ўзи асраб жонингни,
Ишларингга ёр бўлсин омад.

Катта шаҳар, минг ҳил одам бор,
Сен ўзингни қилгин эҳтиёт.
Кўз нурингни авайла, болам,
Уйқу учун ўз вақтида ёт.

Эсингдами бола чоғингда,
Ширгуручни яхши кўрардинг.
Идишингда тугамай туриб,
Яна борми дея сўрардинг.

Келиним ҳам қўллари ширин,
Бўлса керак жуда пазанда.
Нонуштасиз қўймасин сени,
Куч бўлади еганинг тонгда.

Кўчага чиқ қалин кийиниб,
Совуқ тушиб қолибди анча.
Жонга ором бўларди аввал,
Уйимизда кичкина танча.

(давоми бор)

✍ Дилобар Ўролова

👉 @IBRATLY - Ибрат макони
👍20❤1
Она.

(давоми) 3

Гоҳи оғриб қолардинг болам,
Бедор эдим саҳарга қадар.
Қўй ёғидан суриб ўрардим,
Бетобликдан қолмасди асар.

Бир гал ўтиб кетмади сира,
Қув-қув йўтал ҳамда иситманг.
Берган дори гиёҳларим ҳам,
Таъсир қилай демасди аттанг.

Қаҳратон қиш.Ярим тунда сен,
Оғир-оғир нафас олардинг.
Алаҳсираб ёнардинг оташ,
Юрагимга вахм солардинг.

Чидолмадим тонгни кутгани,
Вақт ўтарди секин ҳаяллаб.
Зим-зиё тун, қўшни қишлоққа,
Кетавердим йўлни чамалаб.

Эшитгандим ўша томонда,
Бор деб битта яхши шифокор.
Умид шундан, унинг давоси,
Иншааллоҳ қилар дедим кор.

Гуппиллатиб ёғиб турар қор,
Бордим унинг уйини топиб.
Дарвозасин урдим бетоқат,
Уй эгаси чиқувди чопиб.

Олиб кирдик сени ичкари,
Эҳтимолки йўлда толгандинг.
Кўрпачангни очсак авайлаб,
Ширингина ухлаб қолгандинг.

Сўнг шифокор синчковлик билан,
Сени обдон текшириб кўрди.
Уйда нима даво қилганим,
Эринмасдан битталаб сўрди.

Сўзларимни эшитгач деди:
-Буни қайдан билган экансиз.
Ўзингиз зўр шифокордан ҳам,
Яхши даво қилган экансиз.

Фақат битта муаммо қаранг,
Қор тинмади ўчакишгандай.
Изғирин жон оламан дейди,
Бу совуқда кетасиз қандай?

Мана менинг ахли аёлим,
Суҳбат қуриб бирга ичинг чой.
Тонг отганда йўлга чиқасиз,
Бу маҳалда хавфли хойнахой.

Иситма йўқ мутлоқ танада,
Аҳвол яхши, олманг ҳавотир.
Уйда яна даво қилгани,
Дори ёзиб бераман ҳозир.

-Йўқ, бирпасда етиб оламан,
Деб ортимга қайтибман у чоқ.
Совуқ ҳамда тун қўрқувидан,
Жисм-у жоним қуршаган титроқ.

Маҳкам босиб сени бағримга,
Яратгандан ҳимоя сўраб.
"Бисмиллаҳ" деб йўлга чиқгандим,
Тезлик билан уйимга қараб.

Шу экан-да она қисмати,
Гулдек асраб катта қиласан.
Болам, ота-она қадрини,
Ота-она бўлгач биласан.

Бу миннат ё шикоят эмас,
Кўнглимдагин шунчаки айтдим.
Хат орқали шундай сен билан,
Дийдорлашгум соғинган пайтим.

..Ўғил хатни ўқиган сари,
Уйғонарди сўнган виждони.
Кеч англади онанинг қадрин,
Энди мангу қийнар армони.

-Оҳ онам-а, ёлғон дунёдан,
Қутилдингми тинчгина ўлиб?
Мен кимман, айт,бирор корингни,
Бажармадим фарзандинг бўлиб.

Титраганча ўғил бармоғи,
Қўлга олди иккинчи хатни.
Она изҳор қилганди бунда,
Меҳр билан чин муҳаббатни.

(давоми бор)

✍ Дилобар Ўролова

👉 @IBRATLY - Ибрат макони
👍24❤1
Она

(давоми) 4

-Салом болам, омонми жонинг,
Оиланг соғ-саломат, тинчми?
Эҳтиёт қил доим ўзингни,
Шудир сенга дуо, ўтинчим.

Кеча қўшни аёллар билан,
Борган эдик катта бозорга.
Товуқларга дон-дун дегандай,
Яна у-бу керак рўзғорга.

Дўконларни айлана туриб,
Кўзим тушди қалин палтога.
Шуни сенга олиб қўяй деб,
Қўл солибман бозор халтага.

Афсус, камдек пулимнинг чўғи,
Етмади-да, мунғайиб қолдим.
Кейин қўшни Норхол момонгдан,
Қарзга деб бироз пул олдим.

Яна озроқ ками бор эди,
Мардлик қилди сотувчи бола.
-Фарзандим деб бунчалар шодсиз,
Олаверинг, розиман хола.

Ўтирибман авайлаб, асраб,
Йўлларингга интизор кўзим.
Эҳ, уйингни билганимда-чи,
Шарт кўтариб борардим ўзим.

Бир кун қўшни қишлоқлик Наби,
Сотиб келди табиий, зўр асал.
Айтишича кунда еб турса,
Бўлмас экан сираям касал.

Илиндим-да сенга жон болам,
Мен-ку писанд қилмам совуқни.
Айирбошлаб бериб юбордим,
Катакдаги тўртта товуқни.

Йўлинг тушиб бир келиб кетсанг,
Опкетардинг йиққан-терганим.
Дийдорингни бир кўрсам бўлди,
Неъматимсан Худо берганим.

Ўғил йиғлаб бошқа номани,
Очиб ўқий бошлади аста.
Ох, бу хатни ёзган маҳали,
Бўлган экан онаси ҳаста.

-Болажоним юрибсанми соғ,
Жойидами ишларинг бари?
Сенга айтмай дейман-у бироқ,
Холим ёмон кун ўтган сари.

Қон босимим ошгандан-ошган.
Увишади қўл-у оёғим.
Қақшаяпти жисмим оғриқдан,
Яқин чоғи энди "у ёғим".

Рўзғор қолди пала-ю партиш,
Ярасайдим ишларга зора.
Яхшиям бор қўни-қўшнилар,
Ҳабар олиб турар кунора.

Қуриб кетсин, кўнгил экан-да,
Ичгим келди қайнатма шўрва.
Лекин илик қаёқда дейсан,
Қора қозон қайнайди зўрға.

Кўрмайсанми дори-дармонни.
Бирам қиммат нархи осмонда.
Қўшни дейди: -ўғлизга айтинг,
Арзон бўлар шаҳар томонда.

-Унинг мингта юмушлари бор,
Деб қўшнининг оғзини ёпдим.
Сен ҳавотир олма, шу ердан,
Барча керак дорини топдим.

Аслида-ку ойдан ойгача,
Етар эди нафақа пулим.
Лекин эшик қоқиб турибди,
Остонада фаришта-ўлим.

Мендан кейин қийналмагин деб,
Йиғиб қўйдим сармоя бироз.
Ўтар бўлсам маракаларга,
Шу пулларни ишлат илтимос.

✍ Дилобар Ўролова

Ибрат учун яқинларга юборинг!

👉 @IBRATLY - Ибрат макони
👍30😢19❤6😘2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY
❤6👍1🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингизни тарбияламанг. Ўзингизни тарбияланг. Чунки улар сиздан ўрнак олишади...

"Уч нуқта"
жамоасидан ниҳоятда ибратли ролик.


@IBRATLY
👍12