Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Яратган етказган Жума айёми
муборак азизлар!


🌹 Сочларига оқ тушган Онам
🌹 Отам учун сўрайман тилак
🌹 Акам укам Опа сингиллар
🌹 Азизларим ЖУМА МУБОРАК

🌹 Келинг бугун дардлашайлик
🌹 Дуо қилинг толгунча билак
🌹 Энг гўзал кун саййидул айём
🌹 Азизларим ЖУМА МУБОРАК
@IBRATLY
👍5❤2
@IBRATLY kanalidagi postlar yil davomida 3.6 mlnga yaqin oʻqildi

TGStat xizmati @IBRATLY kanalining 2024-yilgi statistikasini chiqardi:

➖ yil davomida 949 ta post qoldirilgan;

➖ yil davomida kanaldagi postlar jami 3.6 mln marta ko‘rildi;

➖ kanaldagi postlarni odamlar yil davomida turli guruhlarga va o‘zaro bir-biriga 45.3 ming marta ulashgan;

➖ 17 ta kanal bizdan iqtibos olgan, 59 marta boshqa kanallar eslagan, 26 marta repost qilishgan;

➖ Eng mashhur post 20 ming marta oʻqilib, 381 marta repost qilingan.

Bizni kuzatib borayotgan va qoʻllab-quvvatlab turgan barchaga rahmat!

@IBRATLY
👍16👏3❤2🔥2
"Менга салом бермай қўйишган эди..."

Ўғлим Абдул Азиз 7 ёшда. Одатда, кўчада таниган-танимаганига салом беради. Бугун бозорга тушдик. Абдул Азиз бир савдогарга салом берди-да, кетидан: “Аллоҳ ишларизга ривож берсин!” деди. Туйқусдан савдогар чўнтагини ковлаб, ўғлимга пул бермоқчи бўлди-да, сўнг кийимига қараб қўлини чўнтакдан олди. Кўрмасдан тиланчи деб ўйлади, шекилли. Савдогарнинг шериклари ҳам анча донг қотиб қолишди, биз узоқлашганимиздан сўнг “нима деди, нима деди?” деганларини эшитиб қолдим.

Ўғлим орқада енгил юкларни кўтариб борарди. Кимгадир салом берди. Кимнингдир таажжуб билан “Мангами? Ва алайкум...” деганини эшитиб орқага ўгирилдим. Одмироқ кийинган қари аравакаш экан. У юкини ташлаганча ўғлимнинг олдига келди-да, сўрашиб, “Худо рози бўлсин! Менга анчадан бери салом бермай қўйишган эди...” деди.

Давронбек Тожиалиев.

https://t.me/IBRATLY
👍23😢6🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Гулни вайрон қилманг, вақти келади сиз ўстирган гулни ҳам бошқа инсон қўлига топширасиз

@IBRATLY
👍18😢2❤1
​​​​МУКАММАЛ АЁЛ

Шогирдлар устоздан сўраб қолишди:
— Сиз шунчалар доно ва муҳтарамсиз. Ҳамма сизга ўхшашни истайди. Бизда бир савол пайдо бўлди - нега хотинингиз йўқ?
Устоз бироз жим турди-ю кейин сўз бошлади. — Биласизларми, мен ҳамиша ҳар томонлама мукаммал аёлни изладим. Уни топиш учун кўп юртларни кездим. Бир куни уни учратдим. У жуда соҳибжамол эди. Лекин унинг қалби гўзал эмас эди. Биз ажрашдик. Кейин яна бир қизга дуч келдим. У гўзал, доно эди. Лекин, феъл-атворимиз тўғри келмади. Умуман, ҳаётимда жуда кўп яхши аёлларни кўрдим, лекин хотинликка бекаму-кўст аёл истагандим. 
— Нима, шундай аёлни учратмадингизми?
— Учратдим. Бир вақтлар шундай аёлга дуч келгандим. У аъло даражада эди — ақлли, гўзал, илм-маърифатли, меҳрибон, бир сўз билан айтганда — мукаммал.
— Унга уйландингизми? — бетоқатлик билан сўрашди шогирдлар.
— Йўқ! Бахтимга қарши у ҳам мукаммал эркакни излаётган экан.



@IBRATLY - Ибрат улашамиз !
👍16❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунақа ёрдамчиси бор оталар — ҳақиқий бахтли!

@IBRATLY
👍26❤12
Таниш бир акамиз бўлардилар, Аллоҳ рахмат қилсин. Бир куни суҳбатимиз чоғида ажойиб гап айтиб қолдилар:
- Фарзандларим ҳар кун ухлашдан олдин эртак айтиб беришларини сўрашарди. Уларни жойларига ётқизиб, қайсидир қахрамонлар, маликалару - шахзодалар ҳақида эртак айтиб берардим. Бир кун ажойиб фикр келиб қолди, Аждарҳо ҳақида афсона айтгунча, фарзандларим тарбияси билан шуғуллансамчи!?
Шу оқшом янги эртак айтиб бердим:
- Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Абдуллоҳ деган бола бор экан. У ҳар куни тонгда бомдод намозини ўқишга ўрнидан эрта турар экан. Намозни ўзига яраша шартлари бор экан. Аввал тахорат қилиш керак экан. Биринчи, қўлини уч марта "бисмиллах" деб ювар экан. Кейин ўнг қўлига сув олиб уч марта оғзини чайқар экан...
Фарзандларим зерикиб қолмасин деб кейинги сафар Абдуллоҳ деган болани бирор қишлоққа юбораман, олдидан ҳовуз чиқиб қолади, у яна хар сафаргидек тахоратини бошлайди...
Кейин қудуққа дуч келади, дарёга боради, қайиққа тушади, от боқади, қўй боқади, лекин бари-бир тахорат қилиб намоз ўқийверади...
Биласизми, бу эртакларим бошланиши ҳар ердан бўлгани билан бир ерда тугарди, кунлар ўтгандан кейин қайси эртак бўлса ҳам сув олдига етиб келганда фарзандларим бир-бирига гап бермасдан:
- У ёғини мен биламан, қўлини бисмиллах деб уч марта ювади, кейин яна қўлига сув қуйиб.... - деб давом эттирадиган бўлди. Менинг ҳикматли эртагим самарасини берди -дея кулиб қўйдилар...

Ён дафтарингизга ёзиб қўйинг, зора сизнинг хам фарзандларингизга фойдаси тегса, эртакчи амакини эса дуо қилиб қўйинг, мени хам қўшиб қўярсиз.
Дуоларингиздан умидворман.


@IBRATLY
👍33❤13👏2
АЛДАНИБ ҚОЛМА!

Бир одам йўлда кетаркан, деҳқонга дуч келибди ва салом берибди:
- Ассалому алайкум!
- Ваалайкум ассалом! Йўл бўлсин, биродар?
- Сигиримга ем олмоқчиман, шу тарафда бир баққол бор экан, шунинг дўконига кетяпман.
- Шунақами... ундай бўлса, эҳтиёт бўл, алданиб қолма!
- Мени ҳеч ким алдай олмайди!
- Мен айтдим-қўйдим-да...

У одам баққолнинг дўконига етиб келибди. Салом-аликдан сўнг, емнинг нархини сўрабди. «Фалон нарх», - дебди баққол.
- Яхши, менга ўн кило берсангиз.
Баққол ўтирган жойидан қўзғалмабди. Қўли билан дўконнинг орқа томонига эринибгина ишора қилиб:
-Ўша ёққа ўтиб, емдан керагини олгин-да, менга пулини тўлаб кетавер. Ем тўкиб қўйилган жойда тарози ҳам бор, - дебди.

Харидор кўрсатилган тарафга ўтиб, халтасини тарозига қўйиб, ем сола бошлабди, ўн кило бўлгандан кейин қараса, атрофда ҳеч ким йўқ, баққол ўтирган жойдан бу тараф кўринмайди ҳам. Одам халтасига тўрт-беш кило ортиқча ем солибди ва баққолга ўн кило ем учун пул тўлаб, уни алдабди. Чиқиб, ўз йўлига кетибди. Йўлда яна бояги деҳқонни учратибди.
- Ем олдингми? – сўрабди деҳқон.
- Ҳа олдим. Сиз алданиб қолма, дегандингиз. Баққолингиз алдашни эплайдиган одам эмас-ку, бир жойда мудраб ўтирибди. Қайтага мен уни бопладим, тўрт-беш кило ортиқча ем олдим, сезгани ҳам йўқ...

Деҳқон бу одамнинг юзига ачиниш билан боқиб, бошини сарак-сарак қилибди:
-Мен сенга айтгандим-а, алданиб қолишдан эҳтиёт бўл, дегандим-а! Афсус...
Аслида сен алдандинг! Арзимаган 4-5кило ем учун хайр-баракангни қўлдан бой бердинг, баққолнинг гуноҳларини ўз елкангга олиб, дўзахни ўзингга тайин қилиб қўйдинг.

@IBRATLY - Ибрат улашамиз !
👍32😢8❤1
Абу Бакр р.а. вафот этиб, халифалик Умар р.а.га топширилди. Умар р.а. давлат ишлари билан машғул бўладилар. Ҳужжатларни бирма-бир кўздан кечириб чиққан Умар р.а. сандиқларнинг биридан бир идиш топадилар. Дирҳам билан тўла идишнинг ичида бир қоғоз ҳам бўлади. Қоғозда шундай ёзилган бўлади:

"Мен Расулуллоҳнинг халифаси Абу Бакр, хилофотим давомида давлат хазинасидан (байтулмол) менга ажратилган маошни олишга ҳаё қилдим, бир дирҳамини ҳам ишлатмадим. Чунки, менинг мақомим рисолатни ҳақ-ажр эвазига эмас, фақат ва фақат Аллоҳ розилиги учун етказган Расулнинг мақомидир. Кунимни эса ўз ғайратим билан ўтказдим. Мендан кейин бўладиган халифанинг маоши шу идишнинг ичидаги дирҳамдан тўлансин. Давлат хазинасига киритилсин!"

Ҳаёти Абу Бакр р.а. билан мусобақалашиб ўтган Умар р.а. қоғозни ўқиб ўтириб қолдилар. Йиғлаб шундай дейдилар:
— Нақадар буюксан, эй Абу Бакр! Ҳаётлигингда сендан ўзиб кетишимга фурсат бермадинг. Вафот қилиб ҳам имкон бермаяпсан...

@IBRATLY - Ибрат улашамиз!
👍40😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши кайфият улашамиз 😊😄

@IBRATLY
😁15👍6🥰5😘2❤1
Audio
РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИ

«Ҳикматли дунё»
(3-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Эслатма: эртага Ражаб ойининг 1-кунидир.

©BintuSodiq

@IBRATLY
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!

2025- йилнинг илк тонги муборак бўлсин!

Соғлигимиз ва юртимиз тинчлиги бизга берилган Аллохнинг иномидир.

Шундай экан, табассум қилинг, яқинларингизга хуш кайфият, яхшилик улашинг, хатто ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатинг, ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшанг. Токи, биздан фақат яхшилик ва яхши хотира қолсин.

Табассум қилсангиз тиллога тенгдир, 
Яхши ниятингиз Хумога тенгдир. 
Тинч, гўзал диёрда сиз бахтли яшанг, 
Бу диёр торга тор, кенгларга кенгдир.

Бу куннинг файзу шодликлари Сизга хамроҳ бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

👉 @IBRATLY
👍5❤1😘1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу бола махсус мослама ёрдамида илк бор овоз эшитаяпти. Ҳолатини бир кўрингда...

Бизлар эшитиш, кўриш, гапириш каби имкониятларнинг неъмат эканини ҳам ҳис қилмай қўйганмиз деярли!

@IBRATLY
😢18👍6❤2
Ривоят қилинишича, бир киши хакимлардан бирининг ҳузурига келиб:
- Хазрат, менинг бир ўғлим ва бир қизим бор. Улардан ҳар иккисини ўқитишга қурбим етмайди, фақатгина биттасини ўқитишга имконим бор, қайси бирини ўқитай? - деб сўрабди.

Шунда хаким зот:
- Қизингни ўқит, чунки у келажакда фарзанд тарбия қилади. Агар ўғлингни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг, бутун бир жамиятни ўқитган бўласан, - деб жавоб берган экан.

@IBRATLY
👍23❤10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуни тушунмаганингча иймоннинг нималигини тушунмайсан...

@HikmatliSatrlar
👍14❤1😢1
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Муборак Жумага етказди Аллоҳ,
Кимгадир армон бўлди бу кунни кўрмоқ,
Яратганга шукур айлаб сўрайлик паноҳ,
Келаси Жумага ҳам етказсин Аллоҳ!

Кошки эди бу ДУОНИ жамиики инсонларга етказа олсам!😔

• АЛЛОҲИМ!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!

• АЛЛОҲИМ!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!

• АЛЛОҲИМ!
Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир!

• Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, АЛЛОҲИМ!

• Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!

• Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, АЛЛОҲИМ!

• Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, АЛЛОҲИМ!

• Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!

• Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!

• Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!

• Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!

• АЛЛОҲИМ!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.

• Бизларни солиҳ қулларингдан айла!

• Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!

• Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!

• Ота-онамни Ўзинг авф эт!

• Устозларимни раҳматингга ноил айла!

• Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, АЛЛОҲИМ!

• Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!

• Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!

• Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!

• Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!

• Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!

• Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!

• Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!

• Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, АЛЛОҲИМ!

• Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!

• Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!

• Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, АЛЛОҲИМ!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин...
Жаннатда бир ошиёнингиз бўлсин..🤲🤲

Чиройли дуо экан, сизларга илиндим...


@IBRATLY
👍32❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўғил – Неъмат
Қиз – Ҳасанот.


@IBRATLY
👍21❤10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қабрдаги она

Оналар қабрда ётган бўлса ҳам боласини уйлар экан👍😢

Жигарлар орасида Оқибат йўқолмасин



@IBRATLY
👍22❤5😢5
Ривоятларда келади, халифа Ҳорун ар-Рашид ўз замонасининг пири бўлмиш Шақиқ Балхий ҳазратларини тез-тез зиёрат қилиб турар экан. Ана шундай зиёратларнинг бирида ҳазрати Балхий халифага шундай дебдилар:
– Тасаввур қил, саҳрода ёлғиз қолгансан, ташналикдан ўлай деб турибсан. Аммо бир қултум сув бўлса, ҳаётингни сақлаб қолиш мумкин. Шу пайт кимдир келиб, «Сув сотаман», деса, нимангни берган бўлар эдинг?
– Нимани сўраса, бераман. Ундай пайтда пул ҳақида ўйлаб ўтирмайман, – дебди халифа.
– Агар ўша одам бир қултум сув учун бутун бойлигингнинг ярмисини сўраса ҳам берармидинг? – сўрабдилар ҳазрат.
– Албатта берардим, –  дебди халифа.
– Яхши, ярим бойлигингга бир пиёла сув сотиб олиб, ичдинг. Энди тасаввур қил, бироз вақт ўтиб, ўша сув таҳоратингни танг қилди, аммо сен уни чиқара олмай қолдинг. Табибларинг ҳам сени даволай олишмади. Сўнг яна кимдир келиб, «Қолган бойлигингни ҳам берсанг, мушкулингни осон қиламан» деса, рози бўлармидинг?
– О, бундай азобдан қутулиш учун боримни беришга ҳам розиман, тузалсам бўлди, – дебди халифа.
Шунда Шақиқ Балхий дебдурлар: «Ундай бўлса, эҳтиёт бўл. Бир пиёла сувни ичишгаю, сўнг уни чиқариб ташлашга арзийдиган бойлигингга ишонма, у билан мағрурланма!».

@IBRATLY
👍28😢18❤2