Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Одамларга ишониш керак!

Ишдан қайтишда нон олмоқчи бўлиб, бир нечта новвойхоналардан ўтиб келдим. Ногоҳ йўл четида турган "Нон" ёзувини кўриб тўхтадим. Коляскада усти ўралган нон, 4000 деган ёзув бор. Аммо сотувчи йўқ. Шу атрофдаги тўрт бешта дарвозани тақиллатдим, ҳеч ким чиқмади, чиққаниям бизга тегишли эмас, дейишди. Нима қилишни билмай турсам, бир йигит: "ака нонни олиб, пулни қўйиб кетаверинг" деди. Нон ўралган адёлни кўтардим, димоғимга гуп этиб иссиқ нон тафти урилди. Боз устига ўзим яхши кўрадиган чапчак нон эканлиги учун гарчи эҳтиёж 4 та бўлса ҳам 10 та олиб, пулини адёл тагида қолдирдим. 10 та ноннинг пули устига яна ўн минг қўшиб ҳам қўйдим. Уйга келиб энди кийим алмаштираман деганимда, бир дўстим телефон қилиб чақириб қолди. Зарур иш деди. Тезда етиб бордим, иш битгач яна ўша нон турган жойдан ўтишга тўғри келди. Қарасам, бир ўсмир йигитча турган экан. Нон тугаган. Мен унга ярим соат олдин нон олмоқчи бўлганимни, аммо ҳеч ким йўқлиги учун кетиб қолганимни айтиб, нега шу ерда турмайсан, дедим. Нонни биров индамай кўтариб кетса, нима қилардинг, дея танбеҳ ҳам берган бўлдим. У эса новвойхонада ўзи ва акаси ишлашини, нонни қўриқлаб ўтиришга вақти йўқлигини, ҳали шу пайтгача ноннинг пули ҳеч кам чиқмаганлигини айтаркан, одамларга ишониш керак, деди.
Нонни сотиб бўпсан, нега кетмаяпсан, десам, э, ака, кимдир ўн минг ортиқча пул ташлаб кетибди, адашиб бергани эсига тушса, қайтиб келар, деб турибман, деди...

Ёш боланинг тоза қалби, ишончи, беғуборлигини кўриб, шубҳа гумонларга борганимдан, уни синамоқчи бўлганимдан уялиб кетдим. Аста мошина томон юрарканман, дунёнинг бузилиб кетишига йўл қўймайдиган бу йигитчанинг гаплари миямни, вужудимни эгаллаб олган эди:

"ОДАМЛАРГА ИШОНИШ КЕРАК!"

@IBRATLY - Ибрат улашамиз
👍51❤8👏2🤝1
Султон Сулаймон вафотидан олдин уч нарсани васият қилган экан:

1. Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;

2. Бор бойликлари - жавоҳиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;

3. Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.

Сарой пешволари ҳайрон бўлиб, буни сабабини сўрашибди.


Султон Сулаймон қуйидаги жавобни берган экан:

1- Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин, одамлар кўришсин, энг зўр табиб ҳам Аллоҳдан келган ажал олдида ожиздирлар, ўлим ҳақ.

2-Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, одамлар кўришсин, инсон ҳар қанча мол-дунё йиғиб ҳам, уни охиратига олиб кетолмайди.

3-Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, одамлар кўришсин, қандай катта давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаяпман.

Бу дунёда фақат яхшилик қолади. Яхшилик қилишдан хеч қачон чарчаманг.

@IBRATLY - Ибрат улашамиз
👍33❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu tezlikni oldida tovush tezligi ham kopeyka🥰😅

Nima dedingiz??🤭

https://t.me/IBRATLY
🥰10👍9😁9❤1
​​📝​​​Эрталаб чой ичиб ўтиргандим. Аёлим келиб ёнимга ўтирди. Пиёлага чой қуйиб узатаркан, аста гап бошлади:
Дадаси, бугун сиз бошқа бир аёлни кечки овқатга таклиф қилишингизни истайман.
Чайнаб турган ноним тиқилиб қолди.
Тинчликми онаси? Қанақа аёл билан кечки овқатга бораман, кўрганлар нима дейди, эсингни едингми? дедим ўзимни ўнглаб.
Мен сизни қаттиқ севаман, хаммадан қизғонаман, лекин аниқ биламанки, у аёл сизни менданда ортиқ севади, ва сиз билан бир сония бўлсада бирга сухбат қуриб, дийдорингизга тўйишни истайди. Бу инсон сизнинг онангиз, деди аёлим.
Чуқур ўйга толиб қолдим. “Мана 19 йилдирки, онам дадамсиз, биргина укам билан қишлоқда яшайди. Учта бола ва аёлимни яхши кийинтириб, яхши боқаман деб, бирор марта тузукроқ онамга эътибор бермабман. Ўле, эээ ўғил бўлмай, тур ўрнингдан”, дея ўзимни ўзим койиб ўрнимдан турдим. Телефонимни олиб онамга қўнғироқ қилдим. Гўшакни кўтарибоқ, “Тинчликми болам, нима бўлди, бунча барвақт телефон қилдинг”, деб қолдилар. Онажон, хавотирланманг. Фақат ёмон нарса бўлиши керакми, сахарлаб қўнғироқ қилишим учун? Сизни соғиндим, дедим нафасим қисилиб. Онам қулоқларига ишонмадилар шекилли. Чунки бу гапни анча йиллардан бер биринчи марта айтишим эди.
Болам гапларинг ёқмаяпти. Худди ўлимидан олдин васият қиладиганларга ўхшаб гапирма! Нима бўлди? - дея яна сўрадилар. Хеч нарса эмас онажон. Майлими, бугун кечга сизни бирор ресторанга кечки овқатга таклиф қилсам? Иккаламиз шу оқшомни бирга ўтказсак?- Бир оз жим қолдиларда, “Жон жон дейман болам” дедиларда, пиқиллаб йиғлаб юбордилар Кечқурун машинамни миниб, онамнинг уйи томон кетарканман, худди узоқ кутган севгилиси билан учрашув олдидан хаяжонга тушиб қоладиган ошиқдек, балки ундан хам баттар холга тушиб, юрагим тез-тез ура бошлади. Етиб келиб тўхтаганимда, хаво совуқ бўлишига қарамай, онам дарвоза олдида кутиб турардилар. Онажон, нега чиқиб олдингиз? Келиб ўзим олиб чиқардим, совуқда музлабсиз-ку. Онам келиб пешонамдан ўпиб сўрашдилар-да, “Болам юрагим тоқат қилмай чиқиб олдим”, дедилар. Онам худди учрашувга чиққандек ясаниб олганлар. Холатларини кўриб дам кулгим келарди, дам ўзимни ёмон кўрардим: “Нега шу пайтгача онангни бир марта бўлса-да шундай хурсанд қилмадинг”, деб.
Машинага ўтирар эканлар, “Дугоналаримга бугун ўғлим мени ресторанга таклиф қилди десам, хаммасининг менга хаваси келди” дедилар. Шахар марказидаги шинамгина ресторанга кирдик. Кирар эканмиз, онам қўлимдан ушлаб олиб, виқор билан, худди шахарнинг биринчи рақамли хонимидек юриб борардилар. Кўзларидаги қувончни яширишнинг имкони йўқ эди. Столга ўтирар эканмиз, менюни олиб ўқидим. Онам анча кўздан қолибдилар, фақат катта харфларни кўра олдилар холос. Сен болалигингда ўқишни билмасдинг, менюни мен ўқирдим, сен эса эркаланиб бирор нарса танлагунингча анча вақт ўтарди, энди эса сенинг навбатинг келибди, дедилар онам, узоқ ўтмишни эслаб. Сухбат қуриб узоқ ўтирдик. Вақт алламахал бўлганини хам сезмабмиз. Қалбимда қандайдир ширин хотиралар, нотаниш илиқлик жўш ура бошлади. Қанчалар ажойиб кеча бўлди. “Шундай аёлни нега шу пайтгача бир марта бўлса-да ресторанга таклиф қилмабман? Бу шунчалар ажойиб экан-ку”, дея ўзимни ўзим тергай бошладим. Онамни уйларига қўяр эканман, “Болам сен билан яна ўша ерга боришни истайман”, дедилар. Бажонидил онажон, унда келаётган хафтада борамиз, дедим. Лекин бу сафар ман тўлайман рестораннинг пулини, дедилар қайсарлик билан. Майли онажон, сиз нима десангиз шу, дедим. Уйга қайтганимда аёлимга рахмат айтдим, ахир у менга ажойиб бир оқшомни ўтказишда катта ёрдам бердида. Орадан 2 кун ўтмай сахарда укам телефон қилиб, “Ака тез келинг, онамнинг юраклари хуруж қилди”, деб қолди. Онамни тирик кўриш насиб қилмади. Боргунимча жонлари узилибди. Маъракалардан кейин укам бир конверт тутқазди, онам бериб қўйган эканлар. Очдим. У ерда бир парча қоғозга хат қолдирибдилар: “Болам, ваъда қилганимдек, аввалдан бориб ресторанга икки кишилик кечки овқатни хисоблатиб, пулини тўлаб келдим. Тўлов қоғози хам шу ерда. Балки ўша кунгача мен етиб бормасман. Лекин сен албатта аёлингни олиб ўша ерга боргин. Иккаламиз ўтирган жойда.

©Solixa_Ayol

@IBRATLY - Ибрат улашамиз
1👍37😢18❤4👏2😘1
Сийлаи рахим

(Ота-онаси вафотидан сўнг яқин қариндошларидан азият чеккан
икки етим бола хақида).


Эрта етим қолдик ота-онамдан,
Хайхотдек ховлида қолгандик бўзлаб.
Меросга чанг солди яқинларимиз,
Иккита етимнинг хаққини кўзлаб.

Бири дейди менга автомашина,
Яна бири «дача»ни олишни ўйлар.
Кимдир бошқармоқчи фирма ишини,
Кимга ўтди каранг кошона, уйлар.

Мехрибонлик уйига топшириб бизни,
Ўзларича топишди ажойиб чора.
Нафсига қул бўлди қариндошларим,
Бунчалар бўлмаса ичлари қора.

Мана ўтиб кетди йиллар кетма-кет,
Бизлар хам улғайиб камолга етдик.
Биримиз шифокор, биримиз олим,
Тақдир сўқмоғидан мардона ўтдик.

Ахволини айтсам қариндошларнинг,
Биздан олганлари насиб қилмади.
Бирини қийнайди, оғир хасталик,
Бирига яратган фарзанд бермади.

Келгин унутайлик барини укам,
Бошимизга неларни солган бўлсалар.
Барчаси бизларга берилган синов,
Кулиб қарши олайлик кириб келсалар.

Улар душман эмас, жигарларимиз,
Бири тоғамиздир, амма, холамиз.
Бугун кечирмасак, уларнинг айбин,
Жаннатда қандайин бирга бўламиз.

Узилмасин дейман сийлаи рахим,
Ота-онамизнинг рухи бўлсин шод.
Умматимиз ахир Расулуллохнинг,
Хатто «Вахший»ни хам кечирган у зот.

Шухрат Шукур

@IBRATLY - Ибрат улашамиз
👍42❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Dunyo imoratlari ichida eng ulug'i maktab bo'lsa, kasblarning ichida eng sharaflisi o'qituvchilik va murabbiylikdir!

https://t.me/IBRATLY
👏8👍5😢2❤1🥰1
Аёл йўлда кетаётиб, ерга нималарнидир чизаётган бир болага кўзи тушиб:
- Ҳой бола, нима қиляпсан? - деди
- Жаннатни бўлаклаб сотяпман.

Боланинг бу жавоби аёлни хурсанд қилди.
- Менга ҳам сотасанми?
- Ҳа, сотаман.
- Неча пул туради?
- 20 лира.

Аёл болага пулни бериб, ўша куни ухлаб туш кўрибди, тушида аёл жаннатда юрганмиш.

Эртаси кун кўрган тушини эрига айтиб берибди, эри шошилганча ўша боланинг олдига бориб, худди аёли каби савол сўрабди.
- Ҳой бола, нима қиляпсан?
- Жаннатни бўлиб сотяпман.
- Менга ҳам сотасанми?
- Ҳа, сотаман.
- Неча пул туради?
- 1 000 000 лира.
- Вой, сан нималар деяпсан, кечагина аёлимга 20 лирага сотдин-ку?
- Амаки аёлингиз жаннатни олиш учун эмас, кўнглимни олиш учун 20 лира бердилар, сиз эса жаннатни олиш учун беряпсиз.

Жаннатга эришиш шунчалик осон, шунчалик қийин,  жаннат на арзон на қиммат. Жаннатни олмоқ учун эзилган, қийналган, зулм остидаги инсонларнинг кўнглини олмоқлик керак.


@IBRATLY
👍30❤7👏4🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бузилаётган оилаларнинг 20% телефон туфайли бузилмоқда

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

©BintuSodiq

@IBRATLY - Ибрат улашамиз
👍13👏1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳолвапаз уста бир куни болаларининг олов ёқиш учун тўплаган ўтинлари орасидан тўғри ва текис бўлганларини ажратиб олаётганига кўзи тушади.

— Нимага уларни ажратиб оляпсизлар?- дея сўрайди болаларидан.
— Тўғри ва текисларини ажратяпмиз, болта, ўроқ, кетмонга даста бўлади,- дейди болалари.

Ҳолвапаз ерга чўккалаб, кўзида ёш билан самога тикилади:

— Ўтинларининг ҳам тўғриси оловда ёнишдан қутулиб қолар экан. Инсон қачон дўзах оловидан қўрқиб ўзини тўғрилайди?!..


@IBRATLY
👍32😢7
Дўстнинг қарори

Икки бадавлат дўст бор эди. Уларнинг ўзаро меҳр-оқибатига ҳамма ҳавас қиларди. Тақдир тақозоси билан улардан бири камбағал бўлиб қолди. У шу даражада камбағаллашдики, ҳатто, сўнгги молини ҳам сотишга мажбур бўлди. Фақирлик «оловли кўйлак» деганлар. Бу бечора эса бирданига бу «кўйлак»ни кийгани учун телба бўлаёзди. Нима қилишини билмай қолди.

Ниҳоят, бой дўстига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Унинг эшигини тақиллатди. Бой хизматкорларига: «У одамни қувиб юборинглар, даф бўлсин!» дея бақирди. Хизматчилар бечора камбағални эшикдан шундай қувдиларки, фақир довдираб, мажнун каби ақлини йўқотди, бутун дунё унга сўнгсиз азоблар берадиган зиндондай кўриниб кетди. Уйига шуурсиз, худди ўлик каби қайтди. Ўз-ўзига: «Ҳа, демак дунё шунчалик зиндон, одамлар шу қадар ваҳшийлашган экан, энг сўнгги умид ўлимдир» дея қарор қилди.

Бир қоғозга шундай васиятнома ёзди: «Оҳ, ҳаёт! Қанчалар аччиқ экансан. Уни фақат бошимга тушганда англадим. Ҳозир ҳар тарафим тақдир олови ичида ёнаяпти. Бошқа хеч кимдан умидим қолмади». Арқонни қўлига олиши билан уйнинг эшиги қаттиқ тақиллади. Эшикнинг бемаҳал тақиллаши уни ҳайратлантирди.

Бой дўсти бир қарияни чақириб унга шундай деган эди:
-Боринг! Бу ҳамёндаги олтинни олинг. Фақир бўлиб қолган дўстимга бу отасининг пули эканлигини айтиб, қўлига беринг. Вақтида қайтаролмадим деб, кечирим сўрангу, кетинг. Асло мен хақимда гaп очманг, - деди. Қария ҳозир фақирнинг эшигини шу боис тақиллатарди. Ўлишга чоғланиб турган фақир эшикни очди. Қария камоли таъзим билан салом берди ва:
- Болам! Анча йил аввал раҳматли бобонгдан минг олтин қарз олган эдим. Шуни бугун келтирдим, — деди...

Олтинни кўриб йигитнинг кўзлари ёшланди. Бошқадан умид йўқлигини билган йигит бу олтинларни режа билан сарфлади. Ҳеч кимга пулини олдирмади. Кундан-кунга иши ривожланди. Уй солиб, дўконлар очди. Жосус бу ҳолни бойга етказди. Бой дўсти: «Бўлди, энди дўстимнинг зиёратига борамиз», — деди.

Зиёрат қилгани келган дўстини фақир дўсти яхши қарши олмади. Қувиб солишни ҳам ўйлади. Бошида минг турли ёмон фикр кезди. Бой дўсти: «Биз сен билан содиқ дўстмиз» дейиши билан фақир дўсти чидай олмади:
-Ёлғон! - деди ва унга аччиқ сўзларни айтишни бошлаши билан бой дўсти:
-Билсанг, сен учун қанча изтироблар чекдим. Сенинг энг ғамли пайтингда фалон қариядан сенга пул жўнатган мен эдим. Яна фалон куни фалон соатда минг олтин юборган мен эдим, - деди.

Йигит бу сўзларни эшитиб ҳайрон бўлди:
-Нега бундай қилдинг? - деди у бой дўстига:
-Дўстим! Агар пулни мен берганимда, менга асир бўлар эдинг. Ҳолбуки сени жуда яхши кўраман. Сени ҳаётга қайтариш орзусида эдим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бугун сени ҳаётда мустақил ва ўз ўрнингни топган ҳолда кўриб турибман, — деди.

Хулоса:
Бу қиссадан ҳисса шуки, кишига энг катта ёрдам уни мустақил яшашга тайёрламоқдир. Энг яхши сармоя ҳам шудир. Киши юксалиши учун унинг энг муқаддас ҳаққи - ўз эркини ўзида қолдириш энг яхши ёрдамдир. Кишилар мана шундай ёрдам туфайлигина улғаядилар.


@IBRATLY
👍41❤3👏1
Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат тутқазди.
- Бу соат 200 йил олдин ясалган. Бизга бобонгнинг боболаридан мерос қолган. Сен буни маҳалла бошидаги соатсозга олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини менга келтир, - деди. Ўғил бориб, соатсоздан:
- Бунинг эски экан, беш доллар бераман, деган жавобни олиб келди.
- Энди буни антиквар-ноёб нарсалар сотиладиган дўконга олиб боргин, - деди ота.
У ерга борган ўғил дўкондорнинг «беш минг доллар бераман» деган жавоби билан қайтди. Ота яна ўғлини юбора туриб:
- Энди буни давлат музейига олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт, - деди. Музейга бориб, отаси ёнига жуда ҳайратланган ҳолда қайтган ўғил:
- Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, уни яхшилаб текширганларидан сўнг шу бир парчагина темирни бир миллион доллар деб баҳолашди-я, - деди.
Шунда ота:
- Болам, сенга ўргатмоқчи бўлганим, сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган жойда. Ўзингни нотўғри ерга қўйиб, қадрингга етмасалар, хафа бўлиб юрма. Қадрингни билган қадрингга ҳам етади. Ўзингга нолойиқ бўлган ерда ҳаргиз қолма!» дея насиҳат қилган бўлди.


@IBRATLY
👍40
Бурч

Ҳатто булбул ҳам бола очганидан  кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.

#Daftar ҳошиясидаги битиклар

👉 @Otkir_Xoshimov
👍21❤5👏1
#Tabassum

Ота ўғлининг олдига келди.
Ота: - Сенга хотин топиб қўйдим.
Ўғил: - Иложи йўқ.
Ота: - У Президентнинг қизи.
Ўғил: - Келишдик.

Ота Президентнинг олдига келди.
Ота: - Ўғлим учун қизингизнинг қўлини сўраб келдим.
Президент: - Иложи йўқ.
Ота: - Ўғлим банк мудири.
Президент: - Келишдик.

Ота банкирнинг олдига келди.
Ота: - Ўғлимни ишга олишингизни хоҳлайман.
Банкир: - Иложи йўқ.
Ота: - Ўғлим Президентнинг куёви.
Банкир: - Келишдик.


@IBRATLY
👍28😁12
Ака, сингил ва янга

Гарчи замон мумсиқроқ,                               
Олам жуда тор эди.
Бир онадан туғишган
Ака-сингил бор эди.

Қўл учида кун кўриб
Яшар эди акаси.
Узатилган сингил ҳам
Ўзга уйнинг бекаси.

Беш боланинг ҳаммаси
Мурғак эди, ёш эди.
Шунинг учун аканинг
Чайнагани тош эди.

Тинмас эди куну тун
Елкалари хўп яғир.
Ўшандай бир замонда
Савдо тушди кўп оғир.

Хабар келди тилпонда
Сингил ётиб қолибди.
Чорасизмиш, куёви
Ғамга ботиб қолибди.

Ака, янга шу онда
Югурдилар, елдилар.
Сингилларин уйига
Тонг саҳарда келдилар.

Сингил шўрлик бир ахвол
Ётар эди қалтираб.
Қаватида қизчаси
Ўтирарди мўлтираб.

Куёв қургур, қарангки,
На бир чора этибди.
Хабар бергач акага,
Шошиб ишга кетибди.

“Қаратамиз,- деди янга,-
Олиб боринг дўхтирга.
Хафа бўлманг куёвдан
Унинг вақти йўқтир-да”.

Элтдилар ва топдилар
Докторларнинг зўрини.
Тугатдилар бир кунда
Топган қуту қўрини.

Доктор айтган дорилар
Топилармиш Москопдан.
Ака шўрлик ҳоли танг
Кўзи тинди ҳисобдан.

“Туринг,– деди хотини,–
Нега тошдай қотасиз?
Ана қўйлар, ғам еманг,
Бозор куни сотасиз”.

Қўйлар бари сотилди
Қўра қолди ҳувиллаб.
Пулнинг эси йўқ экан,
Кетаверди шувиллаб.

Ҳафта ўтмай докторлар
“Янги дори” дедилар.
“Бу касалнинг ягона
Шудир кори” дедилар.

Қотиб қолди кўзлари
Бир нуқтага тикилди.
Ака шўрлик ҳоли танг
Елкалари букилди.

Шу туришда унинг-чун
Дунё ўзи дор эди.
Ўн эркакча ҳимматли,
Лекин ёри бор эди.

“ Ялинманг ҳеч кимсага
Қайдан қайга чопасиз.
Омон бўлса бошингиз
Бир кун барин топасиз.

Сотинг,– деди,– ана сиз,
Ёлғизгина сигирни.
Пайғамбарлар сийлаган
Ахир, мунгли сағирни.

Тош остида эмасдир
Билинг, икки қўлингиз.
Сийласангиз сингилни
Худо берар йўлингиз”.

Сигирни ҳам сотдилар
Харж қилдилар бемалол.
Аммо сингил кундан кун
Сўлиб борар бемажол.

Доктор деди:”Оғир дард,
Умид фақат худодир”.
Янга деди:”Курашгум,
Ўнта жоним фидодир”.

Яна деди:”Айтинг сиз,
Бунга шифо бор қайда?”
Доктор деди:”Чораси
Япон деган бир жойда.

Икки буйрак қуриган,
Шунинг учун кўп беҳол.
Ўша ёққа элтсангиз,
Яшаб кетар эҳтимол.
Элтмоқ, лекин у ёққа
Жуда қиммат бўлармиш...”
Инсон учун зўр бойлик
Билинг, ҳиммат бўлармиш.

Қандай куч бор аёлда
Ёлғиз худо билади.
Бел бойласа дунёни
Остин-устун қилади.

Доктор сўзи акани
Бир сонияда ўлдирди.
Янга уни бир силтаб
Сўнг ўзига келтирди.

“Бу дард билан қасдма-қасд
Ким енгарга ўйнайман.
Синглингизни энди мен
Тузатмасдан қўймайман.

Сотинг,– деди,– ҳовлини,
Бир кунимиз кўрамиз.
Боллар катта бўлгунча
Ижарада турамиз.

Дунёнинг бир қавати
Бизга ўхшаш одамдир.
Ташвиш қилманг ҳар недан,
Ризқ бергувчи эгамдир.

Номусингиз – синглингиз,
Яшайсизми ҳеч орсиз?
Биз кўнамиз ҳар нега
Бошимизда Сиз борсиз”.

Кўзларида ўт чақнаб,
Гапни шундай дўндирди.
Ҳушсиз, ҳолсиз эрини
Уй сотишга кўндирди.
Ота ҳовли сотилди
Ҳар томонга чопдилар.
Излай-излай охири
Ижара уй топдилар.

Янга қолди болларин
Ўраб эски чопонга.
Ака эса сингилни
Олиб кетди Японга.

Уч ой ўтиб орадан
Гул-гул яшнаб қайтдилар.
Шифо берган тангрига
Шукроналар айтдилар.

Сўрасангиз охирин
“Нима бўлди, не этди?”
Бир кун кўрдим акани
Миниб ўтди “Ласетти”.

Ўша янга омондир,
Яшайди шу замонда.
Ёнингизда, сиз ёқда,
Ёки бизлар томонда.

Эй акалар, демангиз:
“Бу шунчаки ҳикоят”.
Ўйлаб кўринг, сизда ҳам
Борми шундай шижоат.

Акаларнинг қалбига
Меҳр доим ёр бўлсин.
Сингилларнинг бахтига
Мард янгалар бор бўлсин!!!


✍️Муаллифга рахмат

👉 Telegram.me/IBRATLY
👍56❤17😢7🔥1
Бир донишманд айтди:
— Ўзи вафот қилиб гуноҳлари ҳам ўзи билан бирга ўлган кишига қандай яхши! Ўзи вафот қилиб гуноҳлари ундан кейин ҳам яшайдиган кишининг ҳолига вой! Улар сабаб у қабрда азоб чекади. Улар тугагунича улардан сўралади.
— Вафотидан кейин давом этадиган гуноҳлар қандай? — деб сўрашганда шундай жавоб қилди.
— Интернет саҳифаларида, ижтимоий тармоқларда ёзадиган нарсаларимиз ва қўядиган суратларимизга эҳтиёт бўлайлик. Бизга ўлим тўсатдан келса ёзган нарсаларимиздан бизга фақат савоб борсин. Булар қиёматда бизга қарши ҳужжат бўлмасин. Фаҳш ва бузуқ фикрлардан эҳтиёт бўлайлик. Инсон Аллоҳни ҳеч қачон унутмаслиги лозим. Аллоҳ хаммамизни ғафлатдан асрасин!

@IBRATLY
👍13😢10❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнги пушаймон,
Ўзинга душман.

@IBRATLY
👍12❤2
Устоз

Бир зиёфатда бир киши ўзининг бошланғич синф устозини кўриб қолди. У устозига мутлақ ҳурмат ва эҳтиром билан боқиб:
– Устоз! Мени танидингизми? Мени эсладингизми? – деди.
Устоз:
– Афсус, эслай олмадим, – деди.
У киши деди:
– Қандай эслай олмайсиз?! Ахир мен синфдошларимдан бирининг соатини ўғирлаган эдим. Соатини ўғирлатган синфдошим йиғлай бошлади. Сиз бизнинг барчамизни ўрнимиздан турғизиб чўнтакларимизни текширмоқчи бўлдингиз. Мен энди синфдошларим ва устозлар олдида шарманда бўлишимга ишондим. Энди улар мени доимо масхара қилишади, шахсиятим бутунлай барбод бўлади деб ўйладим.
Сиз ўшанда биздан деворга қараб кўзимизни юмиб туришимизни сўраган эдингиз. Сиз чўнтакларни текшира бошладингиз. Менинг навбатим келганида чўнтагимдан соатни олдингиз ва текширишни давом эттирдингиз. Охирги болани ҳам текшириб сўнгра бизни ўтиришимизни айтдингиз.
Мен ҳамон шарманда бўлишдан қўрқиб дағ-дағ титрар эдим. Сиз соатни эгасига қайтардингиз. У бола шодликдан йиғлаб юборди, соатини ким ўғирлаганини билмай қолди. Бутун ўқишим мобайнида ўғирлик ҳақида менга гапирмадингиз. Бошқа устозлар ҳам ўғирликни эслашмади. Эсладингизми устоз? Қандай эсламаслигингиз мумкин? Буни унутишингиз мумкин эмас!

Устоз бутунлай хотиржамлик билан деди:
– Йўқ, эслай олмадим. Ўшанда мен сизларни кўзларимни юмган ҳолатда текширганман!

@IBRATLY
👍45👏17❤8😢6