Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳ таоло Бугунги кунимизни Барчамиз учун хайр-баракотли қилсин, ҳаммамизни ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю зикрда тасбеҳда бардавом айласин.
Муборак кунларни Барчамиз учун бу дунёда билиб-билмай қилинган барча гуноҳ ва хатоларимизга қалқон қилган, рўзани Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Рамазон ойи ҳурматидан гуноҳларимизни мағфират қилиши насиб этсин.
Саҳарлик учун чироғи ёнган уйларга Аллоҳнинг файзу барокати ва Раҳмати ёғилсин...
©Asaka_Ziyo
@IBRATLY

👍24
#Қадр кечасининг баъзи аломатлари:
Бу ҳақда ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Айтилишича,
қадр кечасида сукунат ҳукм суради, юлдузлар учмайди, ҳаво
мўътадиллашади: иссиқ ҳам бўлмайди, совуқ ҳам бўлмайди,
эрталаб қуёш қизариб, тоғарага ўхшаш бўлиб, ёғду сочиши ўта
заиф ҳолатда бош кўтаради. Бир ҳадисда Қадр кечасида ёмғир
ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши ҳам айтилган.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан
ривоят қилишларича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қадр
кечасини тавсифлаб, бундай деганлар: “Бу кеча мурувватли,
(яхши, саховати), бўшашган, (озод, сокин), иссиқ ҳам эмас,
совуқ ҳам эмасдир. Унинг қуёши ўша тонгда қип-қизил заиф бўлиб чиқади”.
(Имом Абу Довуд, Баззор ва Ибн Хузаймалар).
Яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана
бундай деганлар: “Албатта Қадр кечасининг аломатлари
шуки, у мусаффо, ёп-ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой
чарақлаб тургандек бўлади. У кечада (ўта) совуқ ҳам, (жуда)
иссиқ ҳам бўлмайди. Ўша кечада тонггача юлдузлар
отилишига йўл қўйилмайди. Яна унинг аломатларидан бири
қуёш эрталаб ўн тўрт кечалик ойга.ўхшаб, нурсиз
чарақламасдан чиқади. Ўша кун.шайтонлар чиқишига ҳам
йўл қўйилмайди”.
(Имом Аҳмад ривояти. Ҳадиснинг ровийларини
Ибн Ҳажар ал-Ҳайсамий ишончли деган).
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: “У
ёмғирли, шамолли ва яшинли кечадир”.
(Имом Табароний ва
Баззор ривоятлари)

👍17❤10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Аллоҳ таоло ушбу ойда қилган барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, ушбу ойда гуноҳлардан покланиб чиққан, дўзахдан халос бўлиб, жаннатга эришган бандалари қаторида қилсин!
Аллоҳим ҳаммамизни кейинги Рамазонга соғ-саломат етказсин!

❤8👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌹 Яхшилар сафидан бўлган Азиз Инсоним! Ҳайит муборак!🌹
🌙Илоҳим Яратган Эгам, Рамазон ойида қилган илтижою дуоларимизни хайрли қилиб, зиёдаси билан берсин.
🌙Ожизлик қилиб, ўзимиз билиб билмай тилимиз, дилимиз, нафсимиз ила қилган гуноҳларимизни афв этсин🤲🏻
🌙Ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган энг катта бойлик-одамийлик, сахийлик ва кенг қалб соҳиби бўлинг илоҳим🤲🏻

👍18❤3
Ўтмиш эсга олинмайди...
Масъуд ибн Муҳаммад Ҳамадоний раҳимаҳуллоҳ яхши одам эди.
Кўпинча инсонларни кечирар ва уларнинг хатосини кўнглига олмас эди. "Ўтмиш эсга олинмайди", деб қўяр эди.
Вафотидан сўнг бир одам у зотни тушида кўрди ва сўради:
"Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?"
Масъуд ибн Муҳаммад Ҳамадоний раҳимаҳуллоҳ бундай жавоб берди:
"Аллоҳ мени ҳузурида турғизиб, бундай деди:
"Эй Масъуд! Ўтмиш эсга олинмайди! Бор, жаннатимга киравер!😢".

👍22❤16😢15
#Bismillah
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўнгги васиятлари
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
– Эй инсонлар, сизлар гўё мен ҳақимда қўрқаётгандексиз...
Саҳобалар айтишди:
– Ҳа, ё Расулуллоҳ, шундай. Набий алайҳиссалом:
– Эй инсонлар, Сизларнинг мен билан ваъдалашган жойингиз бу дунё эмас, балки Ҳавзи Кавсар бўйидир. Аллоҳга қасам, мен уни турган шу жойимдан кўраётгандекман.
Эй инсонлар! Аллоҳга қасам, сизларнинг фақир бўлишингиздан қўрқмайман. Лекин сиздан олдингилар мол-дунёга берилиб кетганлари сингари сизлар ҳам мол-дунёга ҳирс қўйишларингиздан қўрқаман. Мол-дунё сиздан олдингиларни ҳалок қилгани каби сизларни ҳам ҳалок этади.
– Эй инсонлар! Намозга эҳтиёт бўлинг, намозга эҳтиёт бўлинг! Яъни намозларингизни асрашингиз учун Буюк Аллоҳнинг номи билан онт ичишларингизни истайман, деб бу сўзни бир неча марта такрорладилар. Сўнгра:
– Эй инсонлар! Аёлларнинг ҳақлари борасида Аллоҳдан қўрқинглар. Аёлларга яхшилик қилишингизни васият этаман.
– Эй инсонлар! Банда (ўзларини назарда тутиб)га дунё ва Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсаларни танлаш ихтиёри берилди.
Ҳеч ким Расулуллоҳнинг бу сўзларидан мақсадлари нима эканини англай олмади. Илло, Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу сўзни англаб етди ва ҳўнграб йиғлаб:
“Сизга оталаримиз, оналаримиз, авлодларимиз, аҳлимиз, молимиз фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ!” дея бир неча марта бу сўзни такрорлади.
Одамлар Абу Бакр розияллоҳу анҳуга: “Расулуллоҳнинг сўзларини бўлишга қандай журъати етди?” дея қарашди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр розияллоҳу анҳуни ҳимоя қилиш мақсадида:
“Эй инсонлар! Абу Бакрга индаманглар. Сизлардан ҳар бирингизни ўз фазлига кўра мукофотладик. Илло, Абу Бакрни мукофотлашга қодир эмасмиз. Уни мукофотлашни Аллоҳ таолога ҳавола қилдим. Масжидга чиқиладиган барча эшиклар тўсилсин. Илло, Абу Бакрнинг эшиги асло тўсилмайди.
Ахийри, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушишларидан олдин мусулмонлар учун дуо қилдилар. Бу гўё у зотнинг энг сўнгги дуолари бўлди: “Аллоҳ сизларни ёрлақасин, Ўз паноҳида асрасин, сизларга нусрат берсин, собит қилсин, қўлласин!..”
Коинот султонининг охирги сўзлари:
“Минбардан тушишларидан аввал умматларига: “Эй инсонлар! Қиёматгача менинг умматимдан менга эргашганларга саломимни етказинг. Бирор кишининг олдида мен зикр этилсаму у менга салавот айтмаса, ўша ўта бахилдир”.

❤30👍12😘2