👍9❤4
Бир кун хаммаси яхши бўлади деймиз.
Аслида бугунимиз хам энг яхшиси эканини билмаймиз.
Бир кун ўша ёр хам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар.
Аммо, аммо ўша вақтда бугунингиздагидек ёшроқ бўлмайсиз. Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун хохлаётганларингизни хохламай қолишингиз мумкин.
Бугунингизни қадрланг. Аслида энг яхши кун бугундир.
Ориф Таскин "Хаёт менга шуни ўргатди" китобидан
#Ибрат
ㅤㅤㅤㅤ
@IBRATLY

❤18👍7😢1
ОТА ВА УНИНГ ҚИЗЛАРИ
Фарзандларимга нима иш қилишимни айтмаганман. Мени деб уялишларини истамайман. Кичик қизим нима иш қилишимини сўраганда, оддий ишчиман қизалоғим, дердим. Уйга қайтиш олдидан кўчадаги умумий ҳаммомда ювиниб, кейин борардим. Токи улар менинг нима иш қилишимни сезмасинлар.
Ҳамма қизларимни мактабга юборишни, уларнинг таълим олишларини, келажакда инсонлар олдида азиз ва ҳурматли шахс бўлиб етишишларини хоҳладим. Уларга бирор киши менга қилганидек муомала қилмаслигини, паст назар билан қармаслигини истадим. Одамлар мени менсимасликка ўрганиб ҳам қолишган.
Топадиган ҳамма пулларимни қизимни ўқитиш учун йиғиб қўйдим. Ҳеч қачон ўзимга янги кўйлак сотиб олмадим. Бунинг ўрнига фарзандларимга китоблар олиб бердим.
“Эҳтиром”. Мана шу мен орзу қилган нарсадир. Ҳа, мен кўча тозаловчи бўлиб ишлайман.
Ўтган куни қизимнинг ўқишига пул топшириш вақти эди. Аммо мен керакли пулни тополмадим. Ўша куни қўлим ишга бормади. Ишлолмай, кўз ёшимни яширишга уриниб, ахлат қутиси ёнига ўтирдим. Ҳамкасбларим менинг аҳволимни кўришди, аммо ёнимга кела олишмас, бирорталари мен билан гаплашишга ботинишолмасди. Қизимнинг ўқишни давом эттириш орзуси рўёбга чиқмади. Жуда сиқилдим, ичим эзилди. Бугун уйга борганда қизим билан қандай кўришишимни, агар у мендан пул ҳақида сўраса, нима деб жавоб беришимни билмайман.
Мен фақир оилада туғилганман. Бугун ишдан сўнг ҳамкасбларим ёнимга ўтиришди-да, “Бизни ўзингга дўст деб биласанми?” деб сўрашди. Ҳали жавоб беришга улгурмасимдан барчалари бугун олган иш ҳақларини менга узатишди.
Пулларни олишдан бош тортдим. Шунда улар “Биз нари борса бир оз оч қолармиз. Аммо қизинг албатта ўқиши керак!” дейишди. Бу гапларини эшитиб ўзимни тута олмай йиғлаб юбордим. Шу куни ҳаммомга ҳам кирмай уйга бордим. Ҳамма ёғим кир эди.
Бугун эса... Қизларимдан бири университетни тугатиш арафасида. Қизларим мени кўча тозалаш ишига юборишмади. Катта қизим университет қошидаги бир бўлимда ишлайди. Қолган учтаси эса университетнинг имтиёзли стипендиясини олишади.
Гоҳида катта қизим олдин ишлаган жойимга мени олиб боради. Борганимиздан сўнг ўша ерда ҳалиям меҳнат қилаётган ҳаммкасбларимга овқат улашиб келамиз.
Бир куни ўша ердаги ҳамкасбларимдан бири кулиб туриб қизимга бир савол берди: “Нега бизга доим овқат олиб келасан?”
Қизалоғим уларга шундай жавоб берди: “Мен бу мартабага эришишим учун сизлар ҳаммангиз бир муддат оч қолгансизлар. Шу боис Аллоҳ таолога дуо қилинглар, У Зот менга сизларга ҳар куни овқат олиб келишимни насиб этсин!”
Ҳа, бугун мен ўзимни фақир ҳисобламайман. Қандай қилиб фақир бўлайин, ахир Роббим менга шундай қизларни ато этган-ку!
👉 @IBRATLY

❤35👍22😢6🔥2
Forwarded from Хикматли Сатрлар 🌓
Истиғфор туфайли қанча-қанча бўйдоқлар уйланган, қанча-қанча беморлар шифо топган, қанча-қанча бепуштлар фарзандли бўлган, қанча-қанча фақирлар бойиган, қанча-қанча ғам-қайғулар ариган ва қанча-қанча маҳзунликлар хурсандчиликка айланган.
Истиғфорни кўпайтиринг!
@HikmatliSatrlar
Истиғфорни кўпайтиринг!
@HikmatliSatrlar
👍23❤8
Кунларнинг бирида подшоҳга иккита бургут полапонлари совға қилинди. подшоҳга бургутчалар жуда ёқибди ва уларни яхши парвариш қилиш учун махсус одамларни тайинлабди. Ҳар куни бургутларнинг парвоз қилишини сабрсизлик билан кута бошлабди.
Ва ниҳоят бургутларнинг биттаси уча бошлабди. Ўз парвози билан самоларни қучибди. Подшоҳни эса учмаётган иккинчи бургут ташвишга соларди.
Салтанатдаги барча овчилар ва табибларни йиғиб бургутни учмаётгани сабабини аниқлаш ва бургутчани парвоз қилишини амалга ошириш ҳақида топширма берибди. Лекин барча уринишлар зое кетиб, бургут барибир учмабди…
Доно вазир подшоҳга саройдаги боғбонни бу ишга жалб қилишни маслаҳат солибди. Боғбонга вазиятни тушунтириб подшоҳнинг топшириғини етказишибди. Боғбон бургут яшаётган боғ томон юриб кетибди. Бироздан сўнг самода иккинчи бургут кўринибди. У қанотларини қоқиб боғ узра мағрур парвоз қилибди. Подшоҳ қувонч билан боғбондан сўрабди:
— Сен топшириқни аъло тарзда бажардинг, энди айтчи, ҳеч ким уддалай олмаган ишни қандай уддаладинг?
— Подшоҳим, мен деярли ҳеч нарса қилмадим. Бор-йўғи бургут қўниб турган шохни кесиб ташладим, бургут эса ноилож уча бошлади…
Ҳаётингиздаги тўсиқ ва муаммоларни енга олишингизга ўзингизга ишонч йўқ бўлса ҳеч қачон уларни енгга олмайсиз, бир умр шохда “қўниб” ўтираверасиз...

👍19❤14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТЕКИН БЎЛГАН МЕҲРНИ АЯМАНГ.
НИМАДИР БЕРИШ У ЁҚДА ТУРСИН, ОДДИЙГИНА АҲВОЛИНГ ҚАНДАЙ?, - ДЕГАН СЎЗГА ЭРИБ КЕТАДИГАН ҚАЛБЛАР БОР.

самимий қалб эгаларига юбориб қўйинг !
@IBRATLY
👍12❤9😁1
Туғилган кун
— Аҳволинг яхшими, ўғлим?
— Яхшиман, тинчликми ишқилиб, бирор гап бўлдими, она? Ўзингиз саломатмисиз?
— Яхшиман, Худога шукр, шунчаки овозингни эшитгим келди.
— Шугина учун ярим кечада қўнғироқ қилдингизми? Ахир соат уч ярим. Эрталаб гаплашишимиз мумкин эди-ку?
— Безовта қилдимми, ўғлим?
— Бўлмасам-чи , она, безовта қилдингиз.
— Ўттиз йил олдин сен ҳам мени мана шу вақтда безовта қилгандинг, болам, туғилган кунинг муборак бўлсин.
Усканбоева Мафтуна

😢26❤9👍6
Оталар Жаннатдан умидвор бўлиб дуо қилса, Аллоҳ уларга “ Жаннат” нинг калитини туҳфа қилар экан....
Охиратда фақатгина қиз фарзандгина - "Отамни жаннатга киргизмагунингча, мен хам кирмайман" - дер экан...
Уйингиздаги гул-райхонларингизни авайланг....

❤15😢6👍3
ОТА-ОНАЛАР ДУОИ БАДИДАН САҚЛАНИНГ!*
Аллома Замахшарий айтади:
Ёшлигимда бир чумчуқни ушлаб олиб, ўйинчоқ сифатида ўйнаб, бир оёғини синдириб қўйдим.
Шунда онам чумчуққа раҳмлари келиб, мендан ғазабланиб: _"ҳей оёғинг сингур..."_ , деб уришиб бердилар.
Катта бўлганимдан сўнг бир куни Бухорога сафар қилдик, йўлда маркабимдан йиқилиб тушдим ва оёғим синди.
Табиблар "қирқиб ташланмаса бўлмайди", деб ташхис қўйдилар ва ниҳоят онамнинг дуолари урди.
(Имом Заҳабийнинг "Тарихул-ислом" китоби, 11/697).
Аллоҳ Ўзи кечирган бўлсин...
Шу ўринда ота-оналарга ҳам фарзандларга ҳам мурожаат қиламиз:
Эй ота-оналар!
Фарзандингиз ҳар қанча шўхлик қилса ҳам тилингизга эҳтиёт бўлиб, уларга фақат ва фақат дуойи хайр қилинг!
Эй фарзандлар!
Ота-оналарингизни хафа қилиб қўйишдан мутлақо узоқ бўлинг! Уларнинг буйруқларидан ранжиб *"уф"* дейиш ҳам улкан гуноҳ!
Муҳиддин Обидхон қори ўғли Дин насиҳатдур

❤23👍11