Ибратли Хикоялар
2.25K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Туғилган кун

— Аҳволинг яхшими, ўғлим?
— Яхшиман, тинчликми ишқилиб, бирор гап бўлдими, она? Ўзингиз саломатмисиз?
— Яхшиман, Худога шукр, шунчаки овозингни эшитгим келди.
— Шугина учун ярим кечада қўнғироқ қилдингизми? Ахир соат уч ярим. Эрталаб гаплашишимиз мумкин эди-ку?
— Безовта қилдимми, ўғлим?
— Бўлмасам-чи , она, безовта қилдингиз.
— Ўттиз йил олдин сен ҳам мени мана шу вақтда безовта қилгандинг, болам, туғилган кунинг муборак бўлсин.

Усканбоева Мафтуна

👉 @IBRATLY
😢26❤9👍6
Оталар Жаннатдан умидвор бўлиб дуо қилса, Аллоҳ уларга “ Жаннат” нинг калитини туҳфа қилар экан....

Охиратда фақатгина қиз фарзандгина - "Отамни жаннатга киргизмагунингча, мен хам кирмайман" - дер экан...

Уйингиздаги гул-райхонларингизни авайланг....

@IBRATLY
❤15😢6👍3
ОТА-ОНАЛАР ДУОИ БАДИДАН САҚЛАНИНГ!*

Аллома Замахшарий айтади:

Ёшлигимда бир чумчуқни ушлаб олиб, ўйинчоқ сифатида ўйнаб, бир оёғини синдириб қўйдим.

Шунда онам чумчуққа раҳмлари келиб, мендан ғазабланиб: _"ҳей оёғинг сингур..."_ , деб уришиб бердилар.

Катта бўлганимдан сўнг бир куни Бухорога сафар қилдик, йўлда маркабимдан йиқилиб тушдим ва оёғим синди.

Табиблар "қирқиб ташланмаса бўлмайди", деб ташхис қўйдилар ва ниҳоят онамнинг дуолари урди.

(Имом Заҳабийнинг "Тарихул-ислом" китоби, 11/697).

Аллоҳ Ўзи кечирган бўлсин...

Шу ўринда ота-оналарга ҳам фарзандларга ҳам мурожаат қиламиз:

Эй ота-оналар!

Фарзандингиз ҳар қанча шўхлик қилса ҳам тилингизга эҳтиёт бўлиб, уларга фақат ва фақат дуойи хайр қилинг!

Эй фарзандлар!

Ота-оналарингизни хафа қилиб қўйишдан мутлақо узоқ бўлинг! Уларнинг буйруқларидан ранжиб *"уф"* дейиш ҳам улкан гуноҳ!

Муҳиддин Обидхон қори ўғли Дин насиҳатдур

@IBRATLY
❤23👍11
ЯҚИНЛАРИМ

🎙Ўлмасбек Самарқандий

👉 @IBRATLY
👍7❤5
​​БУ КУНЛАР ҲАМ ЎТАР КЕТАР!

Қаттиқ қувонмоққа шошма,
Бахтли кунлар тез тарк этар.
Омад кулса ҳаддан ошма,
Бу кунлар ҳам  ўтар кетар!

Синов келса исён қилиб,
Дема: "Тўйдим,  бўлди етар!
Эсингни йиғ,  тавбанг қилиб,
Бу кунлар ҳам ўтар кетар!

21:43-16.06.2022
Абдурроҳман Мешаян

@IBRATLY
❤9👍7😢1😘1
​​Болалигимизда бекинмачоқ ўйнаркан, «Ўнгача санайман!» дердик, аммо «тўққиз»дан кейин албатта «тўққиз ярим» ҳам айтиларди. «Тўққиз ярим» дегандан кейин ҳам маълум фурсат кўзларимизни очмасдан жим турардик: яна фурсат берардик дўстларимизга. Шу қадар виждонли эдик!..
Дўстларимизнинг қаерга яширинганини тахминан билсак ҳам, атайин у ерларга қарамасдик: кўпроқ завқланишини истардик дўстларимизнинг. Шу қадар самимий эдик!..
Катта одам бўлишнинг одамзотга қанчалик қимматга тушишини энди англаяпман...

Dilfuza Komil

@IBRATLY
3👍18❤6😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тафаккур қилинг! Уйимиздаги сув қаердан келади?

@IBRATLY
🔥7❤6👍3🕊3
МЕНКИМ ШЎРТУМШУҚ БЎЙДОҚ

(Шунчаки кайфият учун ҳазил шеър(

Томда ҳар кун мушук миёвлар,
Улар янги келин-куёвлар.
Нуқул кулар устимдан ёвлар:
"Мушукнинг ҳам хотин бор ўртоқ,
Сенчи ҳануз шўртушмуқ бўйдоқ.

Ёлғиз эмас океанда кит,
Жуфтин топган ўн беш ёш Ҳолид.
Суйкалишиб юрар икки ит,
Кучукда ҳам хотин бор ўртоқ,
Менчи ҳануз шўртумшуқ бўйдоқ.

Илонлар ҳам албат топишар,
Бир бирига маҳкам ёпишар.
Дарахтда бир жуфт қуш ўпишар,
Чаёнда ҳам хотин бор ўртоқ,
Менчи ҳануз шўртумшуқ бўйдоқ.

Ўттиз бир йил боқдим қаёнга?
Етмоқдадир ёшлик поёнга.
Тегди тоқлик мақоми жонга,
Қуёнда ҳам хотин бор ўртоқ,
Менчи ҳануз шўртумшуқ бўйдоқ.

Қарамайди иссиқ, совуққа,
Бўйсуниб нафс берган буйруққа.
Битта ўзи ўттиз товуққа,
Бас келади хўроз ҳам ўртоқ,
Менчи ҳануз шўртумшуқ бўйдоқ.

Бир арслонман бисёрдир кучим,
Қилгим келар охуга хужум.
Мен қаерга сарфлайин кучим,
Арслонда ҳам хотин бор ўртоқ,
Сиртлонда ҳам хотин бор ўртоқ,
Қоплонда ҳам хотин бор ўртоқ,
Илондаҳам хотин бор ўртоқ,
Қуёнда ҳам хотин бор ўртоқ,
Чаёнда ҳам хотин бор ўртоқ,
Жайронда ҳам хотин бор ўртоқ,
Хайвонда ҳам хотин бор ўртоқ,
Менчи ҳануз шўртумшуқ бўйдоқ.

22:54-28.06.2022
Абдураҳмон Мешаян

@IBRATLY
❤13😁8🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОНАНГИЗ БИЛАН ҚАЧОН РАСМГА ТУШДИНГИЗ?

Воқеалар таниқли ёзувчи Ўткир ХОШИМОВнинг СУРАТ деб номланган қисқа ҳикояси асосида тасвирга олинди.

Яқинларга юбориб қўйиш эсдан чиқмасин…


👉 @Otkir_Xoshimov
❤8👍7😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиз туғилса "Ё Раббий" деб ҳамма ҳам қувонсайди...

Мулоҳазага ундовчи шер


👉 @IBRATLY
👍7❤6👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳам_табассум
#ҳам_ҳақиқат

Мен ва мен ўйлаб топган муаммоларим. 😔😉😆

@IBRATLY
😁8❤3👏3😘3😢1