Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
ОСМОН ЯҚИН, ЕР ҚАТТИҚ

Бола эдим. Кекса аммам бўларди. Туриб-туриб, ғалати гаплар айтарди.
Бир куни шундай деб қолди:
- Осмонда меҳр кўп. Ер устида орзу кўп. Ер тагида армон кўп...
- Бу нима деганингиз? - десам,
- Катта бўлганингда тушунасан, - деб қўя қолди.

Ростини айтсам, катта бўлганимда бу гапларни унутиб юборган эканман. Яқинда тасодифан ёдимга тушди. Аммамнинг гапини энди англагандек бўлдим.
“Осмонда меҳр кўп”, - дегани Аллоҳнинг карами кенг, бандаларига меҳрибон, дегани экан. “Ер устида орзу кўп”, - дегани одамзод борига қаноат қилмайди, бир орзуси ушалиши билан бошқасининг кетидан югуради, дегани экан. “Ер тагида армон кўп”, - дегани эса бандаси вафот этганидан кейин тириклик чоғида ўзи билиб-билмай қилган гуноҳлари учун армон чекади, дегани экан...

Билмадим... Ҳарқалай мен шундай тушундим...

ЎТКИР ҲОШИМОВ

👉 @IBRATLY
👍22❤15
Таниш бир акамиз бўлардилар, Аллоҳ рахмат қилсин. Бир куни суҳбатимиз чоғида ажойиб гап айтиб қолдилар:
- Фарзандларим ҳар кун ухлашдан олдин эртак айтиб беришларини сўрашарди. Уларни жойларига ётқизиб, қайсидир қахрамонлар, маликалару - шахзодалар ҳақида эртак айтиб берардим. Бир кун ажойиб фикр келиб қолди, Аждарҳо ҳақида афсона айтгунча, фарзандларим тарбияси билан шуғуллансамчи!?
Шу оқшом янги эртак айтиб бердим:
- Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Абдуллоҳ деган бола бор экан. У ҳар куни тонгда бомдод намозини ўқишга ўрнидан эрта турар экан. Намозни ўзига яраша шартлари бор экан. Аввал тахорат қилиш керак экан. Биринчи, қўлини уч марта "бисмиллах" деб ювар экан. Кейин ўнг қўлига сув олиб уч марта оғзини чайқар экан...
Фарзандларим зерикиб қолмасин деб кейинги сафар Абдуллоҳ деган болани бирор қишлоққа юбораман, олдидан ҳовуз чиқиб қолади, у яна хар сафаргидек тахоратини бошлайди...
Кейин қудуққа дуч келади, дарёга боради, қайиққа тушади, от боқади, қўй боқади, лекин бари-бир тахорат қилиб намоз ўқийверади...
Биласизми, бу эртакларим бошланиши ҳар ердан бўлгани билан бир ерда тугарди, кунлар ўтгандан кейин қайси эртак бўлса ҳам сув олдига етиб келганда фарзандларим бир-бирига гап бермасдан:
- У ёғини мен биламан, қўлини бисмиллах деб уч марта ювади, кейин яна қўлига сув қуйиб.... - деб давом эттирадиган бўлди. Менинг ҳикматли эртагим самарасини берди -дея кулиб қўйдилар...

Ён дафтарингизга ёзиб қўйинг, зора сизнинг хам фарзандларингизга фойдаси тегса, эртакчи амакини эса дуо қилиб қўйинг, мени хам қўшиб қўярсиз.
Дуоларингиздан умидворман.


👉 @IBRATLY
👍26❤22🤝3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу бола махсус мослама ёрдамида илк бор овоз эшитаяпти. Ҳолатини бир кўрингда...

Бизлар эшитиш, кўриш, гапириш каби имкониятларнинг неъмат эканини ҳам ҳис қилмай қўйганмиз деярли!

👉 @IBRATLY
😢17❤6👏2👍1🥰1
Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.

Сен бировга яхшилик қилсанг, жавобини кутма. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади.

Биров сенга ёмонлик қилса, жавоб берма. Сендан қайтмаса, бошқадан қайтади!

✍️Ўткир Ҳошимов

👉 @IBRATLY
👍9❤6🤝1
"Ҳозир олдингизга Абужаҳлнинг ўғли Икрима мусулмон бўлиб киради. Унинг олдида отасини ёмонламанглар".

Хулқ фанидан пайғамбарона дарс.

Айримлар очиқчасига юзига айтишни қаҳрамонлик санаб, уни кишидаги шахсиятнинг кучга тўлганидан, деб биладилар.

Аслида эса бу иш заифлик аломатидир. Зеро, ҳикматнинг учдан бири одамларнинг ҳис-туйғуларига риоя қилиб, улар билан муроса қила билмоқдир.

©Asaka_Ziyo

👉 @IBRATLY
❤15👍10
ҚИЁМАТДА ТОШ БОСАДИГАН АМАЛ!

Абу Дардодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
— Кимга мулойимликдан насиба берилган бўлса, ўшанга яхшиликдан насиба берилибди. Ким мулойимлик насибасидан маҳрум бўлса, у яхшилик насибасидан ҳам маҳрум бўлибди. Қиёмат куни мўминнинг мезонида энг оғир тош босадиган нарса — ҳусни хулқдир. Албатта, Аллоҳ фаҳш гап гапирадиган ва сўконғич кимсани ёмон кўради”.

👉 @IBRATLY
👍16❤13
Бахтиёр оила…
Уни кўришнинг ўзи кўзни қувнатади, дилни яйратади. Инсонга: «ҳаёт қандай ажойиб» деган туйғуни улашади.
Бахтиёр оила — бу фақат манзара эмас, бу ҳолат.
Уни кўриш ҳам инсонга умид беради. Чунки у ерда тинчлик бор, меҳр бор, эҳтиром бор, ишонч бор.
Шундай оилада яшаш — ҳар куни бахтни фақат катта воқеалардан эмас, майда лаҳзалардан ҳам топиш демак: бир пиёла чой устидаги самимий суҳбат, бир-бирига қараб кулган нигоҳлар, қийин пайтда ҳам ёлғиз эмаслигингни ҳис қилиш…
Менимча, ҳаётнинг энг катта завқи — кўнгил хотиржамлиги.
Чунки бахтли оила инсонга нафақат яшаш завқини, балки яшашга куч ҳам беради.


©Ikrom Sharif

👉 @IBRATLY
❤21👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
То ҳамма тиниб тинчиб кетгунича ҳамма бир қозонда овқат ейди...

👉 @IBRATLY
❤12👍5🔥2
Ҳаётда муҳими пул ҳам, шон-шуҳрат ҳам эмас...

Энг муҳим нарса — ёнингда сенга чин дилдан содиқ ва ишончли инсоннинг бўлиши.

Шундай одам ёнингда бўлса, қолганини ҳал қилса бўлади.

👉 @IBRATLY
❤14👍8😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг бу вадалари ҳақдур...

👉 @IBRATLY
👍16❤5😢1
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтган эканлар:
«Бир куни масжидга кетаётган эдим. Йўлда бир уйдан аёл кишининг ўғлини ураётганини ва боланинг қаттиқ йиғлаётганини эшитдим. Бир пайт эшик очилиб, бола қочиб чиқди. Онаси эса эшикни унинг орқасидан ёпиб қўйди.

Бироздан сўнг мен ўша болани учратиб қолдим. У йиғлаб турар, кейин атрофга — ўнгга, чапга ҳам қарарди, аммо бошпана тополмади.

Шунда у яна онасига қайтди. Эшик ёпиқ эди.
Бола эшик остонасига ёноғини қўйиб, ухлаб қолди.

Бироздан кейин онаси ташқарига чиқиб, ўғлини шу ҳолда кўриб ўзини тута олмади, боласининг устига ташланиб, уни ўпиб-шипшаб:
“Болажоним, сен мендан қаерга кетардинг? Сени мендан бошқа ким паноҳига оларди? Ахир сенга айтмадимми, менга қарши чиқма деб…” — деди ва уни бағрига босиб, уйига олиб кириб кетди».

Фузайл ибн Иёз шу манзарани кўриб, кўз ёш тўкиб юбордилар, ҳатто соқоллари ёшдан ҳўл бўлиб кетди ва дедилар:
«Субҳаналлоҳ! Агар банда Аллоҳ таолонинг эшиги олдида сабр билан турса, Аллоҳ унга албатта эшикни очади».

Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтганлар:
«Дуода қаттиқ ҳаракат қилинглар. Чунки эшикни кўп-кўп қоққан одамга тез орада очилади».

Эслатма!
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
“Аллоҳ таоло Ўз бандаларига ана шу она боласига бўлган меҳридан ҳам кўра кўпроқ раҳмлидир.”»
📚 (Саҳиҳ Бухорий, Саҳиҳ Муслим.)

©Asaka_Ziyo


👉 @IBRATLY
❤26👍11👏2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олдинги ва Ҳозирги авлод....

👉 @IBRATLY
👍14❤10👏2
• Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: Ер юзида иккита омонлик бор эди. Улардан бири кетди, иккинчиси қолди.

Биринчиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эдилар. «Модомики сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас».

Иккинчиси эса: Истиғфордир. «Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас».

(Анфол сураси 33 оят)

• "Агар осмондан яшин тушса ҳам, истиғфор айтгувчига тегмайди".

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

• "Аллоҳ Таоло қайсики бандасини истиғфор айтишга илҳомлантирган бўлса, демак уни мағфират қилишни хоҳлабди".

Али розияллоҳу анҳу.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

©Asaka_Ziyo

👉 @IBRATLY
❤13👍8😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎬Nomi: "𝖩𝖺𝗇𝗇𝖺𝗍 𝗈𝗇𝖺𝗅𝖺𝗋 𝗈𝗒𝗈𝗀'𝗂 𝗈𝗌𝗍𝗂𝖽𝖺"
🇺🇿Tili: O'zbek tilida 𝗉𝗋𝗈
📀Sifati: 720p
🌏Davlat: 𝖰𝗂𝗋𝗀'𝗂𝗓𝗂𝗌𝗍𝗈𝗇
📆Yili: 2024
❤8👍4🔥3
Forwarded from Asaka_Ziyo
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху
❤6🥰2
#Эҳсон

Ҳисобчилардан бири сўнгги вақтларда жуда кўп эҳсон қилиб юбораётган Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ёнига келиб пичирлади:
-Устоз сармоя хисобидан хам эҳсон қилиб юбораяпсиз. Пулларимиз тугаяпти.
Абдуллоҳ ибн Муборак эса хотиржамлик билан жавоб берди.
- Хавотир олма,  Умримиз хам тугаяпти.


@IBRATLY
❤14👍5😢1