"Муҳаммад Алайҳиссалом ҳимоясидаги Абу Толиб"
Абу Толиб ёнига-
Кириб келди ўн киши.
Юзларида алами,
Кир қалбида ташвиши.
Қилганига амаки,
Ўз жиянин ҳимоя.
Ҳимояга мушриклар,
Қўймоқчийди ниҳоя.
"-Тингла эй Абу Толиб-
Бизда бор бир жавоҳир.
Макка ёшлари ичра-
У шеър ёзишга моҳир.
Умора ибн Валид,
Кучли, аҳлоқли ўсмир.
Уни ишлат, фойдалан,
Бошқа не керак ахир?
Бу таклифни туйган он,
Абу Толиб сасланди,
Кўзларига тўлиб қон.
Иш олмоқда жиддий тус,
Бошқа чора топмасдан,
Шивирладилар маъюс:
"-Бизнинг болаларимиз,
Бутга тош отмаяпди,
Унинг қилганинг қилиб-
Янги дин топмаяпти."
Абу Толиб нафратла,
Баланд сасда бу сафар,
Бор ғазабин сочдилар,
Мушрикларга ўн нафар.
"Аминманки жияним,
Энг тозадир наслида.
Ҳаммангнинг фарзандингдан,
Қадри баланд аслида.
Ўғиллларингиз менга-
Бериб боқтирмоқчисиз.
Жиянимни ўлдириб-
Қалбим ёқтирмоқчисиз.
Бундай разил таклифдан,
Қай амаки оғринмас?
Туя ҳам боласидан-
Бошқасини соғинмас.
Энди яхшилаб тингланг,
Айтар сўзларим маним,
Менинг ҳам душманимдир,
Муҳаммадга ким ғаним."
Эртасига борди у,
Жиянининг уйига.
Ҳимоядан ўзгаси,
Келмас эди ўйига.
Муҳаммадни олиб у,
Ҳарам томонга кетди.
Ҳошим ўғилларида,
Унга ҳамроҳлик этди.
Кўкси бирла мустаҳкам-
Қалқон олди ярата.
Айтди Каъба ёнида-
Мушрикларга қарата:
"-Сизлар укамнинг ўғлин,
Ўлдирмоқчи эмишсиз.
Биз кетайлик Маккадан,
Ё у кетсин демишсиз.
Ортимдаги йигитлар,
Битта ишорам кутар.
Муҳаммадга тегсангиз,
Шулар ёқангиз тутар.
Жиянимнинг сочидан,
Битта тола тушган чоғ.
Билингларки қўлимдан,
Биттангиз чиқмайсиз соғ!"
Бу гапдан эсанкираб,
Мушриклар терлаб кетди.
Муҳаммадга шеър айтиб,
Бари уни мадҳ этди.
Тилёғлама мушриклар,
Ҳушомадга ўтишди.
Абу Жаҳл бирла сўнг,
Харамни тарк этишди.
Кофирлар мудом мағлуб,
Аллоҳ дини ғолибдир.
Бадбахт эрур ким солиҳ-
Қардошидан нолибдир.
"-Инсон ўз жиянини-
Қандоқ қилсин ҳимоя?"
Бу саволга энг гўзал-
Жавоб Абу Толибдир!
19:58-12.03.2026
Абдураҳмон Мешаян
@IBRATLY
Абу Толиб ёнига-
Кириб келди ўн киши.
Юзларида алами,
Кир қалбида ташвиши.
Қилганига амаки,
Ўз жиянин ҳимоя.
Ҳимояга мушриклар,
Қўймоқчийди ниҳоя.
"-Тингла эй Абу Толиб-
Бизда бор бир жавоҳир.
Макка ёшлари ичра-
У шеър ёзишга моҳир.
Умора ибн Валид,
Кучли, аҳлоқли ўсмир.
Уни ишлат, фойдалан,
Бошқа не керак ахир?
Унинг ўрнига бизлар,Қабул қилиб бўлмовчи-
Муҳаммадни олайлик.
Сўнг жонига қасд айлаб,
Тез ўлдира қолдирайлик."
Бу таклифни туйган он,
Абу Толиб сасланди,
Кўзларига тўлиб қон.
"-Аввал ўғилларингиз,Мушриклар бир қараса,
Менга беринг ўлдирай,
Кейин жияним сизга,
Орзуингиз бўлдирай!"
Иш олмоқда жиддий тус,
Бошқа чора топмасдан,
Шивирладилар маъюс:
"-Бизнинг болаларимиз,
Бутга тош отмаяпди,
Унинг қилганинг қилиб-
Янги дин топмаяпти."
Абу Толиб нафратла,
Баланд сасда бу сафар,
Бор ғазабин сочдилар,
Мушрикларга ўн нафар.
"Аминманки жияним,
Энг тозадир наслида.
Ҳаммангнинг фарзандингдан,
Қадри баланд аслида.
Ўғиллларингиз менга-
Бериб боқтирмоқчисиз.
Жиянимни ўлдириб-
Қалбим ёқтирмоқчисиз.
Бундай разил таклифдан,
Қай амаки оғринмас?
Туя ҳам боласидан-
Бошқасини соғинмас.
Энди яхшилаб тингланг,
Айтар сўзларим маним,
Менинг ҳам душманимдир,
Муҳаммадга ким ғаним."
Эртасига борди у,
Жиянининг уйига.
Ҳимоядан ўзгаси,
Келмас эди ўйига.
Муҳаммадни олиб у,
Ҳарам томонга кетди.
Ҳошим ўғилларида,
Унга ҳамроҳлик этди.
Кўкси бирла мустаҳкам-
Қалқон олди ярата.
Айтди Каъба ёнида-
Мушрикларга қарата:
"-Сизлар укамнинг ўғлин,
Ўлдирмоқчи эмишсиз.
Биз кетайлик Маккадан,
Ё у кетсин демишсиз.
Ортимдаги йигитлар,
Битта ишорам кутар.
Муҳаммадга тегсангиз,
Шулар ёқангиз тутар.
Жиянимнинг сочидан,
Битта тола тушган чоғ.
Билингларки қўлимдан,
Биттангиз чиқмайсиз соғ!"
Бу гапдан эсанкираб,
Мушриклар терлаб кетди.
Муҳаммадга шеър айтиб,
Бари уни мадҳ этди.
Тилёғлама мушриклар,
Ҳушомадга ўтишди.
Абу Жаҳл бирла сўнг,
Харамни тарк этишди.
Кофирлар мудом мағлуб,
Аллоҳ дини ғолибдир.
Бадбахт эрур ким солиҳ-
Қардошидан нолибдир.
"-Инсон ўз жиянини-
Қандоқ қилсин ҳимоя?"
Бу саволга энг гўзал-
Жавоб Абу Толибдир!
19:58-12.03.2026
Абдураҳмон Мешаян
@IBRATLY
❤25👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Аллоҳ таоло ушбу ойда қилган барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, ушбу ойда гуноҳлардан покланиб чиққан, дўзахдан халос бўлиб, жаннатга эришган бандалари қаторида қилсин!
Аллоҳим ҳаммамизни кейинги Рамазонга соғ-саломат етказсин!
👉 @IBRATLY 🌱

❤10👍2
Эй нафсим, қаршингда тиз чўксам мангу,
Ҳеч-да тўхтатмадинг ҳавас-ўйларни.
Рамазон ойида тузалмадинг-ку,
Қандоқ кучи етсин бошқа ойларни?!
©Xayrulla_hamidov
👉 @IBRATLY
Ҳеч-да тўхтатмадинг ҳавас-ўйларни.
Рамазон ойида тузалмадинг-ку,
Қандоқ кучи етсин бошқа ойларни?!
©Xayrulla_hamidov
👉 @IBRATLY
❤6😢5👍3🔥3
🌿 САДАҚА — ДАРДЛАРГА ШИФО 🌿
Баъзи дардлар борки, дори билан кетмайди…
Баъзи оғирликлар борки, сабабини ҳам тушунолмайсан…
Шунда унутманг:
Садақа — Аллоҳнинг сирли шифоларидан биридир.
📖 Аллоҳ таоло айтади:
“Биз Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган нарсаларни нозил қиламиз.”
🤲 Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
“Беморларингизни садақа билан даволанглар.”
💭 Салафи солихинлар айтган:
— Садақа балони қайтарур
— Садақа тушмаган мусибатни ҳам даф қилур
— Садақа — кўринмас қалқондир
✨ Бир таом беринг…
✨ Бир муҳтожни қувонтиринг…
✨ Бир етим бошини силаб қўйинг…
Балки шу амалингиз сабаб:
— дардинг енгиллар
— ғаминг тарқалар
— дуоларинг қабул бўлар…
🌙 Энг муҳими — ихлос билан қилинг.
Чунки кичик садақа ҳам, агар қалб тоза бўлса, улкан мўъжизага айланади…
🤍 Бугун бир садақа қилинг…
Балолар сизга етмасдан қайтсин…
#Садақа #Шифо #Ихлос #Таваккул
©Asaka_Ziyo

❤19👍17😢1
• Биласизми, бахтли кўриниш бошқа, бахтли яшаш — бутунлай бошқа...
• Аллоҳ таоло шу қадар Ҳикматли Зотки, эркак зотини бежиз оила ва жамият устуни, унинг бошқарувчиси қилиб қўймаган. Бу юксак мартабанинг ортида тоғларни ҳам титратадиган масъулият юки бор. Эркак кишининг елкасидаги юк жуда оғир бўлади. Оила тебратиш, ҳаётнинг тинимсиз синовлари, ишдаги муаммолар ва эртанги кун хавотирлари унинг ичини худди олов каби куйдириб, еб битиради.
• Биласизми, эркак кишининг ичи тўла дард-ташвиш бўлса ҳам, у аёллардек гапириб, дод солиб йиғлаб, ичидагини ташқарига чиқара олмайди. Унинг табиати сукутга, сабрга ва ичига ютишга мослаб яратилган. Аммо чеккан изтироблари ва руҳий чарчоқлари барибир изсиз кетмайди — улар сочларининг оқида, юзидаги теран чизиқларда ва сўлғин чеҳрасида муҳрланиб қолади. Юзи кулиб турса ҳам, аслида қалби бир вайронадек яксон бўлган бўлади...
• Майли, у зўр пул топиб, қимматбаҳо кийимлар олиб бермаётгандир. Майли, сизга ҳар куни "севаман" деб ширин сўзлар айтмаётгандир, гуллар тутқазмаётгандир. Лекин «оилам оч қолмасин» дея, бир бурда нон учун совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демай, фақат сизни ўйлаб меҳнат қиляпти-ку!
• Шуни билингки, ҳаётда ҳиссиётлардан-да қадрлироқ нарсалар бор: бу — Ҳурмат ва Масъулият. Аксар эркаклар севгисини тили билан айтмайди. Уларнинг муҳаббати — "уйда нима кам?", "нима ейсизлар?", "яхши ўтиринглар" дейишида, оиласини боқиш учун дунёнинг заҳматига кўксини қалқон қилиб кўчага чиқиб кетишида намоён бўлади.
• Айтинг-чи, шундай инсонни қандай қилиб "мени севмайди" дея оласиз? Инсон севмаган кишисига шунчалик қайғурадими? Севмаган одами учун ўзини ўтга-чўққа уриб, унинг еб-ичишини ўйлайдими?
Инсон ичидагиларининг ҳаммасини ҳам сўзлаб бермайди...
Баъзи туйғулар фақат амалларда кўринади.
• Эй аёллар жамоаси! Эркакларингизни қадрланг. Уларнинг сукути ортидаги фарёдни, табассуми ортидаги чарчоқни ҳис қилинг. Сизнинг биргина ширин сўзингиз ва миннатдор нигоҳингиз уларнинг елкасидаги тоғдек юкни енгиллатиши мумкин.
• Улар сиз ва фарзандларингиз учун ўзлигини фидо қилаётган қалқондирлар...
©Раббоний
©AbuDovud ✍
©Asaka_Ziyo
https://t.me/IBRATLY

❤39👍16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shayton qulog‘imga bog‘ladi tugun,
Ajal uzoqda deb tazirim yedim.
Janozamni o‘qib ketishdi bugun,
Men ertaga tavba qilmoqchi edim…
@IBRATLY
Ajal uzoqda deb tazirim yedim.
Janozamni o‘qib ketishdi bugun,
Men ertaga tavba qilmoqchi edim…
@IBRATLY
😢14👍7❤4
БИР ТАНГАНИНГ БАРАКАСИ ВА ОНА ДУОСИ
Бошқа бир улуғ зот Боязид Бистомий ҳазратлари ёшликларида тунда нафл ибодат қилиб, узоқ вақт намоз ўқир эдилар. Бир куни қишнинг совуқ кечасида оналари у кишидан сув сўради. Боязид кўзани олиб қарасалар, сув музлаб қолган экан. У зот дарров булоққа бориб, сув олиб келдилар. уйга қайтсалар, оналари қайта ухлаб қолган эди.
Боязид онасини уйғотишга ботинмадилар ва қўлларида сув тўла коса билан оналарининг бош устида тик туриб кутдилар. Совуқдан бармоқлари косага ёпишиб музлаб кетди.
Тонгда оналари кўзини очиб, ўғлини қўлида коса билан кутиб турганини кўрдилар ва йиғлаб юбордилар. Қўлларини дуога очиб: "Аллоҳим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўлгин. Уни инсонларнинг энг азизи ва авлиёси қилгин", деб дуо қилдилар.
Кейинчалик Боязид Бистомий айтган эканлар:
"Менинг топган барча маънавий мақомларим, олимлик ва авлиёлигим — ўша кеча онамнинг қилган биргина чин дилдан чиққан дуосининг баракасидир".
Манба:@mehrob_uz

❤25👍8🔥1
Баъзида биз сукут сақлаймиз. Сукут ҳикмат бўлгани учун эмас, балки гап фойда бермаслигини билганимиз учун.
©AymanYogiy
@IBRATLY
©AymanYogiy
@IBRATLY
❤10👍6👏1