Правильное и здоровое питание
712 subscribers
269 photos
309 videos
2 files
463 links
Здоровья начинается с Правильного питания

Мы создали этот канал чтобы помочь вам в питание. Здесь вы узнаете все что необходимо знать.

Админ: @JahongirHamidov
Download Telegram
🤒🧣Gripp mavsumi boshlandi tez tez shomollashlar, davolash uchun 10 lab 💊 dorilar ichiladi bu dorilarni foydali taraflaridan tashqari zararli jihatlari ham buladi, immunitet tizimi buzib ⛏ organizm dorisiz shifo topmaydigan 🤧bolib qoladi, undan tashqari dorilar ham 💸 arzon turmaydi.
Tabiiy 🍯asal Sizga yordam beradi. Asalni foydali hususiyatlarini hammamiz bilamiz lekin hamma ”asal” ham yordam beravermaydi. Tabbiy, asalarilar 🐝tomonidan yig'ilgan Asalni Biz sizga taklif etamiz. Asal narhi 80000,
✅Toshkent shahar buylab 🛵yetkazib berish BEPUL.
✅AKSIYA buyicha 20 oktyabrgacha qungiroq qilsangiz 25% chegirma. Undan tashqari bir kilogramdan kup olsangiz har bir kilogram uchun yana 5000 dan chegirma qilib beramiz.
✅Ya'ni 3 kg olsangiz 270000 sum urniga 170000 sum tulaysiz.
100000 iqtisod.
✅Shoshiling 🐝lar 😴uyquga ketgan 🍯zahiramiz chegaralangan.
☎️
+998 97 4000413 Laziz

@immune_system
🔴Грипп, шамоллаш🤧 даволаш учун кўплаб 💊дорилар.
🔴Дориларинг салбий🤢 жихатлари.
🔴Дориларга кетқазиладиган 💸 пуллар.
Буларни ҳаммаси ЖОНГА ТЕГДИми?
✅Табиий асал🍯
Асални фойдали хусусиятларини ҳаммамиз биламиз, лекин ҳамма “АСАЛ” ҳам ёрдам беравермайди.
🐝Асаларилар томонидан йиғилган табиий 🍯асални Сизга таклиф этамиз.
Асал нархи 80000 сўм.
✅ Акция бўйича 20 октябрга қадар 25% ЧЕГИРМА яъни 60000 сўм,
✅🐝Асаларилар уйқуга кетган, асал захирамиз ЧЕГАРАЛАНГАН.
✅🏎Тошкент шахри бўйлаб етказиб бериш БЕПУЛ.
✅☎️Ҳозироқ ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ +99897 4000413 Лазиз.
Правильное и здоровое питание pinned «🔴Грипп, шамоллаш🤧 даволаш учун кўплаб 💊дорилар. 🔴Дориларинг салбий🤢 жихатлари. 🔴Дориларга кетқазиладиган 💸 пуллар. Буларни ҳаммаси ЖОНГА ТЕГДИми? ✅Табиий асал🍯 Асални фойдали хусусиятларини ҳаммамиз биламиз, лекин ҳамма “АСАЛ” ҳам ёрдам беравермайди. 🐝Асаларилар…»
Тоза асални қандай фарқлаш мумкин? Мутахассисдан оддий маслаҳат
Асалнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида кўп эшитганмиз. Айниқса, қиш мавсумида витаминларга бой бу маҳсулотга талаб ошади. Асалнинг шифобахшлиги унинг тозалигига боғлиқ. Афсуски, бозорларимиз расталари фақат тоза асал билан тўлмаган. Улар орасида қиёмлари ёки қиём аралашлари ҳам кўп. Бундай шароитда тоза асални қиёмдан фарқлаб харид қилишга тўғри келади. Аммо тоза асални қандай фарқлаш мумкин? Бунинг содда усуллари борми?

Бу ҳақда республика асаларичилари уюшмаси томонидан ўтказилган 2017 йилдаги танловда энг сифатли асал номинацияси ғолиби Сарвар Муродов бир нечта маслаҳатларни беради:

Биринчидан, тоза асалга диққат билан қарасангиз, таркибида майда зарраларни кўрасиз. Бу – гулчанг зарралари. Қиёмда эса бундай зарралар бўлмайди. Бундан ташқари, асл асални татиб кўрганингизда турли гуллар ҳиди уфуриб туради.
Иккинчидан, асал таркибида органик кислоталари борлиги учун бироз томоғингизни қиргандай, ачиштиргандай бўлади. Қиём эса бундай хусусиятга эга эмас.
Учинчи фарқ эса, асални бир қошиққа солиб чўзасиз, нормал ҳароратда тоза асал чўзилувчан бўлади.
Асал — нафақат ширинлик, балки соғлиқдаги кўплаб муаммоларни бартараф этишдаги ёрдамчимиз ҳам.

Шуни ёдда тутиш керакки, 1 ёшгача бўлган болалар ва аллергиядан азият чекувчиларга асал истеъмол қилиш мумкин эмас. Асал даволанишдаги асосий эмас, ёрдамчи восита ҳисобланади. "Лайфхакер" асалнинг сиз билмаган 12 шифобахш хусусияти ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.

1. Акнени даволаш

Асалли ниқоб юздаги доғ ва қизаришлардан фориғ бўлишга ёрдам беради. Уни тайёрлаш учун 1 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ зайтун ёғини яхшилаб аралаштириш керак. Ҳосил бўлган массани юзга суриб, 20 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювиб ташлаш лозим. Асал юз терисини тозалаб, унга тетиклик бахш этади.

2. ГЭРКни даволаш

Гастроэзофагель рефлюкс касаллик (ГЭРК) — жиғилдон қайнаши билан бирга кузатиладиган қизилўнгач яллиғланиши. Асал ошқозондаги кислоталилик даражасини нормаллаштиради.

Қизилўнгачнинг шиллиқ қаватини юмшатиш ва тиклаш учун кунига икки марта овқатдан бир соат олдин 1 чой қошиқ (5 мл) асал қабул қилинади.

3. Стоматитни даволаш

Асал кичик яллиғланишларни енгишга ёрдам бериб, стоматит белгиларини енгиллаштиради.

Пахтани сув билан хўллаб, уни оғиздаги яраларга теккизинг. Сўнгра қуруқ пахтали чўп ёрдамида оз миқдордаги асал билан ишлов беринг. Мазкур муолажани кунига бир неча марта такрорланг.

4. Йўтални даволаш



200 г илиқ сувда ярим чой қошиқ қаҳва ва 2,5 чой қошиқ асални аралаштиринг. Кунига уч маҳал қабул қилинг. Асал томоқни юмшатади ва уни дағалликдан халос этади. Кофеин эса бронхларни кенгайтириб, нафас олишни енгиллаштиради.

5. Экзема ва себорея дерматитини даволаш

Экзема терининг дағаллашиши, қизариши, қичиши ва табиийки, қонашига олиб келади. Себорея дерматитида худди шу белгилар юзда ва бошда пайдо бўлади.

Касаллик белгиларини енгиллаштириш учун ҳар куни жароҳат жойига асалли боғламани қўйиб, 3 соатга қолдиринг.

6. Тумовни даволаш

Асал шунингдек тумов белгиларини енгиллаштиришга ҳам ёрдам беради. Агар тумовга йўлиққан бўлсангиз, ҳар уч соатда 1 ош қошиқдан асал енг. Асал чой эса вируслар билан курашда ёрдам бериб, иммунитетни мустаҳкамлайди.

7. Уйқусизликни даволаш

1 ош қошиқ асални бир пиёла сутга солиб аралаштиринг. Таъм бериш учун унга ваниль ёки долчин қўшиш мумкин.

Сут таркибида мелатонин ва триптофан мавжуд - улар тинчлантирувчи хусусиятларга эга бўлиб, уйқуни нормаллаштиради. Асал эса триптофаннинг мияга тезроқ етиб боришига ёрдам берувчи инсулин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.

8. Жароҳатларни даволаш
Кесилган ёки тирналган жойга асалли боғлама қўйинг. Бу унга вирус тушишининг олдини олади. Асал дефенсин-1 оқсили туфайли антибактериал хусусиятга эгадир. Ушбу оқсил асаларилар иммун тизимининг бир қисми ҳисобланади. Шунинг учун асал бактерияларни қуритиб, йўқ қилади.

9. Бавосилни даволаш

1 чой қошиқ асал, 50 мл зайтун ёғи ва 50 г асалари мумидан мазь ҳосил қилинг. Уни докага суриб, кунига икки маҳалдан оғриқли жойга қўйинг. Бу оғриқ, қон кетиш ва дағаллашув жараёнларини камайтиради.

10. Оддий учуқни даволаш

Лаб атрофидаги учуқни даволаш учун кунига тўрт марта асалга ботирилган боғлама қўйинг.

11. Дағаллашган лабларни даволаш

Асалдан лаб учун скраб сифатида фойдаланинг. У юмшатувчи ва намлантирувчи таъсирга эга.

12. Спорт билан шуғуллангандан кейин қайта тикланиш


Асал спорт билан шуғуллангандан кейин қондаги қанд миқдорини нормаллаштиради. Агар машғулотлар вақтида асал қабул қилсангиз, бу ҳатто спортдаги ютуқларингизни яхшилаши мумкин.
Иммунитетни кўтаришга ёрдам берувчи 10та ўсимлик
Саломатлик 30-06-2016
Табиат бизга жуда кўп табиий бойликлар инъом этганки, биз улардан кундалик турмушимизда самарали фойдаланишимиз лозим. Бизнинг юртимизда доривор ўсимликлар жуда кўп бўлиб, улардан оқилона фойдаланган ҳолда бир қатор касалликларнинг олдини олиш мумкин. Иммун тизими мустаҳкам бўлган инсон ҳар қандай касаллик билан кураша олади. Шундай экан, қуйидаги тавсиялар сиз учун!

1. Алоэ ўсимлиги энг қадимий доривор гиёҳлардан бири ҳисобланади.
Уни уй шароитида сақлаш ёки уни махсус дўкондан харид қилиш мумкин. Алоэ верани малҳам сифатида суриш билан бирга уни истеъмол қилиш ҳам мумкин. Агар аввал алоэ истеъмол қилмаган бўлсангиз, секин-аста уни таомномангизга қўшиш тавсия этилади.
Алоэ ўсимлиги Халқаро илмий кенгашнинг сертификатига эга. У ҳақида ҳатто Ибн Сино ва Ҳиппокарат ҳам ёзган. Алоэ шарбати 200дан ортиқ фаол компонентни ўзида жамлайди. Уларнинг орасида микро ва макроэлементлар, витаминлар, ферментлар ва аминокислоталар бор. Ҳар бири инсон организмига ижобий таъсир кўрсатади.

2. Астрагал иммун тизимини мустаҳкамлайди.
Хитой тиббиёти жуда кўп ноёб майда ўсимликларга бой. Улардан бири мамлакатда кўп асрлардан буён қўлланиб келинаётган астрагал ўсимлигидир. Бу ўсимликни асосан илдизи учун йиғиб олишади, чунки у кўплаб даволовчи хусусиятларга эга.
Сиз астрагални чой ёки шўрвага қўшиб истеъмол қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, бу гиёҳни капсула, экстракт ва кукун кўринишида ҳам харид қилса бўлади. Астрагал иммун тизимини мустаҳкамлайди ва ҳаттоки тумовни енгишга ёрдам беради.

3. "Мушук панжаси" вируслар билан курашишга ёрдам бериб, иммун тизимини рағбатлантирувчи кимёвий моддаларни ўзида мужассам қилади.
Ушбу доривор ўсимлик қон босимини пасайтиради, сийдик ҳайдовчи сифатида таъсир қилади ҳамда организмга ортиқча суюқликдан халос бўлиш имконини яратади. Тадқиқотларга кўра, бу ўсимлик ҳаттоки саратон ҳужайраларини ўлдиришга қодир.
"Мушук панжаси" оғриқларни (айниқса артритда) бартараф этишга яхши ёрдам беради. Бу доривор гиёҳ остеоартрит ва ревматоид артритдан халос қилиши мумкин.

4. Эхинацеядан шамоллаш, тумов ва бошқа инфекцияли касалликларни даволашда фойдаланинг.
Ушбу ўсимлик узоқ вақтлардан бери уй шароитида шамоллашни даволашда қўлланилади. Ангинада у билан томоқ чайилса, самарали натижага эришилади. Баъзи маълумотларга кўра, эхинацея юқори нафас йўлларини даволашда ҳам қўл келади.
Шунингдек яралар, қуйиш, экзема, псориаз, УФ-нурланиш, оддий герпес вируси, ари чақиши каби тери касалликларини даволашда ушбу гиёҳдан фойдаланилган.

5. Бузина плюс.
Бу ўсимлик иммун тизимини жуда яхши мустаҳкамлайди, шунингдек шамоллашни камайтиради, нафас йўлларини тинчлантиради, антиоксидант кучга эга.
Ушбу гиёҳ тумов оғир кечишининг олдини олади. Баъзи доривор ўсимликлардан фарқли ўлароқ унинг сиропи ширин таъмга эга.

6. Женшень ҳолсизлик билан курашади ва организмни қўшимча қувват билан таъминлайди.
Бу ўсимлик асосан инсонга қувват бериши билан машҳур бўлса-да, у бир қатор бошқа хусусиятларга эга. У паст қон босими, мунтазам чарчоқлик, иштаҳа йўқлиги, ишчанлик фаолиятининг камайиши, бепуштлик, асаб тизими касалликларида ҳам тавсия қилинади.

7. Най ўтининг мойи балғам кўчишига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.
У астма, артрит ва жароҳатларнинг битишида яқиндан ёрдам беради. Най ўтини таблетка, капсула, чой, қуритилган ўт ва дамлама шаклида истеъмол қилиш мумкин.

8. Қизилмия
Олимлар бу гиёҳда кўплаб фойдали моддалар топишди. Қизилмия ошқозон-ичак язвасининг олдини олиши ва уни бартараф этиши мумкин. Шунингдек у йўғон ичакни тозалайди, жиғилдон қайнашида ёрдам беради, иммунитетни кўтаради.

9. Қичитқи ўти табиий антигистамин препарат ҳисобланади
Ушбу гиёҳ турли аллергияларни даволашда, организмни мустаҳкамлашда ҳамда яллиғланишда самарали натижа кўрсатади. Шунингдек у жигар, буйрак ва ўпка касалликларини даволашда яқиндан ёрдам беради.

10. Зверобой ўсимлиги антидепрессиант сифатида хизмат қилади