Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!
Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!
Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг
Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!
••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham

❤2
Ассалому алайкум!
Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин...
каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
@imom_adham👈👈

❤1
ЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ:
1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир” (Бухорий (879) ривояти);
2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” (Бухорий (883) ривояти). Бу ҳадисда ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Бундан келиб чиқадики, ҳадисдаги покланишдан мақсад фақат ғусл қилиш эмас, балки покланишга сабаб бўладиган бошқа ишларни ҳам қилиш экан. Шунга биноан, жума куни аврат ва қўлтиқ тукларини тозалаш, тирноқларни олиш ҳамда мўйлабни қисқартириш жума кунининг одобларидан саналади. Баъзилар покланиш ниятида жума куни соқолини ҳам қиртишлаб олади. Бу жуда ҳам катта хато. Чунки соқолни қиртишлаб олиш ҳаромдир. Шунингдек, оғзи, оёғи ёки қўлтиғи ҳидланадиган кишилар доимо, айниқса, жума куни имкон қадар шу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари, қўланса ҳидларни кеткизадиган замонавий воситалардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир;
3) Атир сепиш: жумага борганда одамларга турли хил ёқимсиз ҳидлар билан озор бермаслик учун атир сепиш шу куннинг суннатларидан саналади;
4) Энг чиройли кийимларни кийиш ва сочни ёғлаш: мусулмон киши жума намозига борганда қалбини поклаш билан бир қаторда ташқи кўриниши ҳам гўзал бўлиши лозим. Шунинг учун жума намозига боришдан олдин энг чиройли кийимларингизни кийишингиз ва агар сочингиз узун бўлса, соч учун ишлатиладиган махсус крем, гел ва ёғлар ёрдамида сочингизни тартибга келтириб олишингиз ҳам суннатдир;
5) Мисвок ишлатиш ёхуд тишни ювиш: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, мен уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлардим” – деганлар (Бухорий (887) ривояти);
6) Юқоридаги ҳадисда айтилган савобга эришиш учун масжидга боргандан сўнг одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаслик кераклиги айтиб ўтилди. Чунки бу иш ўтирганларга азият беради ва уларда сизга нисбатан нафрат уйғотади. Ҳолбуки мусулмон кишига азият бериш ҳаромдир;
7) Каҳф сурасини ўқиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради” (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган, бу ҳадисни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган);
8) Кўп дуо қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан дуо-илтижо қилиб сўраса, албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради” – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар (Муслим (1926) ривояти). Бироқ ҳадисда бу вақт қачон экани аниқ айтилмаган. Шу вақтга тўғри келиб қолиш ниятида жума куни вақтингизни ҳеч ҳам бекорчи нарсаларга сарфламай, доим дуода бўлишингиз мақсадга мувофиқ бўлади;
9) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти рўбару қилинади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади” – деганлар (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган);
10) Бошқа кунлар қолиб, фақат жума куни рўза тутмаслик: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳеч ким фақат жума куни рўза тутмасин. Бироқ жумага қўшиб бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутса бўлаверади”
(Бухорий ривояти).

#Жума
Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!
1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад)
2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг
3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!
4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг!

Ассалому алайкум. Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам, уларнинг сифатлари ўзгармас экан. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам, саховатли бўлиб қолаверар, мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам, кечиримли, Аллоҳ севган инсон бўлса, номард одамлар тўдаланиб қаршилик қилсалар хам хокисор бўлиб қолаверар эканлар. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзал кўринар, ва баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчи бўлар экан. Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади-ки, бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқ экан. Хазрати инсон, СИЗ айнан қалб қаъридан гўзаллик тарата оладиган , гўзал хулқлилар сардорисиз. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин....
@imom_adham 👈👈👈👈👈👈
@imom_adham 👈👈👈👈👈👈
❤2
ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз.
🕌🕌Бинобарин, жума куни:
Дуолар ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим).
🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).
🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.
🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.
🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар.
🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа).
Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.
Яқинларимизга ҳам улашайлик!
👇👇👇👇👇👇👇👇

❤4
РАМАЗОН ҲАЙИТИ
МУБОРАК БЎЛСИН!
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ !
Ҳурматли қадрдон ДИНИМИЗ ХОДИМЛАРИ!
«Исломхон» жоме масжиди жамоаси Сизни ва сиз орқали барча оила аъзоларингизни
муборак Рамазон ҳайити билан қутлайди !
Ушбу нурафшон кунлардаги барча хайрли дуоларингиз
ижобат бӯлсин. Хонадонингизга файз, қалбингизга
ҳаловат ва ишларингизга барака тилаймиз!
Аллоҳ таъоло барча гуноҳ ва хатоларимизни ӯзи кечирсин.
Янаги РАМАЗОНИ ШАРИФГА соғ омонликда етказсин!.
@imom_adham👈👈👈👈

Ассалому алайкум акам
Сизни қутлуғ Рамазон ҳайити билан табриклайман. Ушбу муқаддас кун қалбингизга хотиржамлик, хонадонингизга файз ва ишларингизга хайрли барака олиб келсин.
Эзгу ниятларингиз ижобат бўлсин!
@imom_adham👈👈👈👈👈

❤4👍3
Бишр ибн Ҳорис раҳимаҳуллоҳ: “Ўзинг ва шаҳватлар орасига тўсиқ, девор қўймагунингча ибодат ҳаловатини топа олмайсан”, деди.
“Сияру аъламин нубало” асаридан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
@imom_adham👈👈👈👈👈
“Сияру аъламин нубало” асаридан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
@imom_adham👈👈👈👈👈
👍2
Дуонинг дуо қилувчига бўлган баракотлари.
Дуо қилувчи биргина нарсани сўраб дуо қилса-да, дуоси табиий равишда бир неча сўровларни қамраб олган бўлади. Mасалан, киши Aллоҳдан Фирдавс жаннатини сўраса, шу биргина сўрови билан Aллоҳнинг розилигини, ҳидоятини, жаннат аҳлининг амалини, солиҳ амаллар узра саботни, дунё ва охиратда солиҳ зотлар билан бирга бўлишни ва Aллоҳнинг жамолини сўраётган бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «...Ундай бўлса, дуони кўпайтирайликми?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Aллоҳ сўраб дуо қилганингиздан ҳам кўпайтириб берувчи», дедилар.
(Имом Tермизий ривояти)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг:

😭2
Фақат шу калималарни кўпроқ зикр қилинг!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кундузидан то кеч киргунича шайтондан омонлик бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетади", дедилар. Ва яна у зот: "Ким: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи", деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади", - дедилар.
Муттафақун алайҳ.
"Риёзус солиҳийн" китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

АЛЛОҲГА ЯҚИНЛИКНИ ТАНЛА
Эй болам, ўтган нарсага ачинишни, умид қилиб бўлмайдиган нарсага кўз тикишни қўй! Танг ҳолга сабр қилсанг, енгиллик келиши шубҳасиз. Беркилган эшик очилиши аниқ. Албатта, Аллоҳ таоло бир қийинчиликка икки енгиллик, сабрда икки дунё яхшилигини қилган. Сабр билан доим муваффақият ва яқинлик, сабрсизлик билан эса ҳаловатсизлик ва умидсизлик келган. Сен ўзинг учун Аллоҳга яқинлаштирадиган нарсани танла, ғам, бало келтирадиган нарсани ташла.

❤2👍1🔥1
#Ибрат
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан сўрадилар:
– Нима учун одамларнинг гапларига парво қилмайсиз?
– "Мен туғилганимда бир ўзим туғиламан, ўлаётганимда ҳам бир ўзим ўламан.
Қабрга ҳам бир ўзим кираман. Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳисоб-китоб пайтида ҳам бир ўзим ҳисоб-китоб қилинаман.
Агар дўзахга кирсам, бир ўзим кираман, агар жаннатга кирсам, бир ўзим кираман.
Шундай экан, одамларнинг гапларидан менга нима!?" — дея жавоб берган эканлар.

- Ҳаёт нима?
- Улкан бир бозор...
Унда жамдир дилкаш, дилозор...
- Одамларчи?
- Зўр савдогарлар...
Меҳр сотар, ёки ситамлар...
- Умр нима?
- Йил фасллари...
Баҳорда очилиб...., Куз-хазонлари....
- Унда вақтчи?
- Шамолдай учқур...
Дами ўткир ҳанжар миллари...
- Сабр нима?
- Баланд бир қоя....
Чўққисин забт этмоқ, мушкул бир ғоя...
- Тоқатнингчи, борми баҳоси?
- Унга тенгдир Жаннат сабоси....
- Ота-она қандай мўъжиза?
- Сув ва ҳаво, шундай мўъжиза..!
- Дўсту-ёрга берарсиз таъриф?
- Қалб ҳақида мумкинми тавсиф?!
- Во ажабким, саволлар бисёр...
- Шархламоқчи? Сизда ихтиёр...
Жалолиддин Румий
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
@imom_adham👈👈👈👈👈
- Улкан бир бозор...
Унда жамдир дилкаш, дилозор...
- Одамларчи?
- Зўр савдогарлар...
Меҳр сотар, ёки ситамлар...
- Умр нима?
- Йил фасллари...
Баҳорда очилиб...., Куз-хазонлари....
- Унда вақтчи?
- Шамолдай учқур...
Дами ўткир ҳанжар миллари...
- Сабр нима?
- Баланд бир қоя....
Чўққисин забт этмоқ, мушкул бир ғоя...
- Тоқатнингчи, борми баҳоси?
- Унга тенгдир Жаннат сабоси....
- Ота-она қандай мўъжиза?
- Сув ва ҳаво, шундай мўъжиза..!
- Дўсту-ёрга берарсиз таъриф?
- Қалб ҳақида мумкинми тавсиф?!
- Во ажабким, саволлар бисёр...
- Шархламоқчи? Сизда ихтиёр...
Жалолиддин Румий
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
@imom_adham👈👈👈👈👈
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА🌹
🌹РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА🌹
🌹БАРОКАТУҲ!🌹
⛅️Набий алайҳиссалом тонг пайти: “Тонгга етиб келдик, Аллоҳнинг барча мулки ҳам. Ва Аллоҳга ҳамд бўлсин”, деб дуо қилардилар.
Ва яна: “Ё Роббим, бу куннинг аввалини эзгулик ва яхшилик, ўртасини бахт-саодат ва нажот, охирини муваффақият ва омадли қилгин, эй меҳрибон Зот!”, дер эдилар..
🕊Кунинг хайрли, ризқингиз кенг, ишларингиз осон, омад, фойда, соф даромад, соғлик ва хотиржамлик ҳамроҳингиз бўлсин!
💐🌸🌞ХАЙРЛИ ТОНГ!☀️🌸💐
✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг!

📜Шаввол ойи ҳақида
Шаввол ойи ҳижрий-қамарий тақвимнинг ўнинчи ойидир. Бу муборак ойнинг фазилатлари бор. Улардан баъзиларини санаб ўтамиз:
✅ Ушбу ой байрам билан бошланади. Яъни, ҳижрий тақвим бўйича шавволнинг биринчи куни Рамазон ҳайитидир.
✅ Шаввол ҳаж ибодатига тайёргарлик кўриш мавсумидир.
Ҳаж Ислом арконларидан бири ҳисобланган улуғ ибодат экани маълум. Зеро, мабрур ҳажнинг мукофоти жаннатдир. Ҳаж ибодатидан олдин алоҳида ҳозирлик кўриб, унга доир аҳкомларни, кўрсатмаларни ўрганиш керак. Бу ой эса қулай фурсатдир.
✅ Уйланиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ҳайит орасида, айнан, шаввол ойида Оиша розияллоҳу анҳога уйланганлар. Демак, икки ҳайит орасида тўй қилиш мумкин, ҳатто мустаҳаб саналади.
✅ Олти кун нафл рўза тутиш
Бу ойда соғлиғи ва имкони бор кишилар нафл рўза тутсалар, кўплаб ажру савобларга эришадилар.
Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, сўнг кетидан шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дея марҳамат қилганлар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг

❤2👍2
#ЖАННАТДА...
Абу Ҳурайра р.а. айтадилар:
- “Жаннатда “Ийно” деган бир ҳур бор. Юрса, атрофида, ўнг ва сўл тарафида етмиш минг хизматчи бўлади. У:
- “Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарганлар қаерда?” - деб айланиб юради, дедилар.
#ЖАННАТДА...
Абдуллоҳ ибн Аббос р.а. айтадилар:
- “Жаннатда “Лаъба” деб аталувчи ҳур бор. Агар у денгизга туфласа, суви ширин бўлиб кетади. Унинг дудоғига:
- “Ким мени хоҳласа, Парвардигоримга итоат қилсин” - деб ёзиб қўйилган”.
#ЖАННАТДА...
Жобир розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
- “Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам), жаннат аҳли ухлайдими?” - дейишди. У зот:
- “Йўқ, уйқу ўлимнинг биродаридир. Жаннатда ўлим йўқ” - дедилар
(Имом Доруқутий ривояти)
(Имом Қуртубий, “Жаннат васфи”)
#ФИРДАВС ЖАННАТИ...
Ато ибн Ясор р.а. дан, у Муоз ибн Жабал р.а. дан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Жаннатда юзта даража бордир. Ҳар бир даража осмон билан ер орасича. Энг баланди Фирдавсдир. Фирдавснинг устида Арш бор. Жаннат дарёлари ўша ердан оқиб чиқади. Бас, агар Аллоҳдан сўрасанглар, Фирдавсни сўранглар”.
(Имом Термизий ривояти).
#Эй меҳрибон Роббимиз, бизларни ота оналаримиз, фарзанди аҳлларимиз, биз муҳаббат қилган ва бизга муҳаббат қилганлар билан ЖАННАТУЛ ФИРДАВС да жамла..

❤8
Оила қуришга бўлган иштиёқингиз сизга муносиб бўлмаган кишини танлашга, қабул қилишга мажбур қилмасин. Сўранг, суриштиринг, маслаҳатлашинг, истихора қилинг…
Ҳиссиётлар оғушида шошиб қолманг, чунки шошқалоқлик қанчадан-қанча инсонларга қимматга тушган.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❤6