imom_adham Rasmiy kanali
2.21K subscribers
8K photos
1.84K videos
54 files
822 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Гӯзал_қироат

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️


@imom_adham👈👈👈👈👈
Сизга жаҳл қилмоқчи бўлган кимса дунёдаги энг яхши инсон бўлсангиз ҳам сабаб топади. Худди шундай, бир инсон сизни кечиришни, севишни истаса дунёдаги энг ёмон инсон бўлсангиз ҳам бир сабаб топади. Фарқи сизнинг яхши ёки ёмонлигингизда эмас, қаршингиздаги инсоннинг олдида қадр-қийматингиз неқадар эканлигида...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️


@imom_adham👈👈👈👈👈👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун сешанба
31 Март, 2026 Мелодий
12 Шаввол, 1447 Ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!     

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈
❤1
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари

☪️ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб дуо қилардилар: "Аллоҳумма, аслиҳ лий дийний, аллазий ҳува ъисмату амрий. Ва аслиҳ лий дунйаайаа, аллатий фийҳаа маъааший. Ва аслиҳ лий аахиротий, аллатий фийҳаа маъаадий. Важъалил ҳайаата зиядатан лий фий кулли хойр. Важъалил мавта роҳатан лий мин кулли шарр"

📚 (Имом Муслим ривояти).

📌 Маъноси: Аллоҳим! Борлиғимнинг негизи бўлган динимни ислоҳ қилгин. Тирикчилигим бўлган дунёимни ислоҳ қилгин. Қайтар жойим бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Ҳаётни мен учун барча яхшиликларнинг зиёда бўлишига сабаб қилгин, ўлимни эса мен учун барча ёмонликлардан халос қилувчи роҳат қилгин.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
❤2
#Ҳадис

Хайр-эҳсон қилиш билан ҳаргиз мол озаймаслиги ҳақида.

قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: ثَلَاثَةٌ أُقْسِمُ عَلَيْهِنَّ، وَأُحَدِّثُكُمْ حَدِيْثاً فَاحْفَظُوهُ: "مَا نَقَصَ مَالُ عَبْدٍ مِنْ صَدَقَةٍ، وَلَا ظُلِمَ عَبْدٌ مَظْلَمَةً فَصَبَرَ عَلَيْهَا، إِلَّا زَادَهُ اللهُ بِهَا عِزًّا، وَلا فَتَحَ عَبْدٌ بَابَ مَسْأَلَةٍ إِلَّا فَتَحَ اللهُ عَلَيْهِ بَابَ فَقْرٍ"
(رَوَاهُ الإِمَامُ أَحْمَدُ وَالإِمَامُ ابْنُ مَاجَهْ).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарсага қасам ичаман: “Банданинг моли садақа ила нуқсонга учрамас. Банда бир зулмга учраса-ю, унга сабр қилса, албатта, Аллоҳ унинг иззатини зиёда қилур. Банда тиланчилик эшигини очса, албатта, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очар”, - дедилар.
Имом Аҳмад ва Имом Ибн Можа ривояти.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
❤1
Аллоҳ Таоло айтади: «Раҳмондан ғойибона қўрққан ва қайтувчи қалб ила келган кимсага», Қоф сураси, 33-оят.

- «Албатта Роббиларидан ғойибона қўрқадиганлар учун мағфират ва улуғ ажр бордир», Мулк сураси, 12-оят.

- «Қасамки, Аллоҳ ким Ундан ғойибона қўрқишини билиш учун сизларни...», Моида сураси, 94-оят.

Қўрқув учун ҳақиқий ўлчов, сени Ундан бошқа ҳеч ким кўрмайдиган жойда Аллоҳдан қўрқишингдир.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️


@imom_adham👈👈👈👈👈👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Гӯзал_қироат

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️


@imom_adham👈👈👈👈👈
👍1
Қуръон

Бақара сурасини ўқишни одатланинг

Эй бепушт (ёки бефарзанд) аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Эй турмушга чиқиши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Эй дўхтирлар даволашдан ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Эй сеҳр таъсир қилган, жиндан зиён кўрган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Эй иффатни истаётган, лекин фақирлиги ёки аёл танлаш қийин бўлгани учун никоҳга қодир бўлолмаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Эй (муаммо қаршисида) уни ўзгариши маҳолдир, деб турган ҳожатманд, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атиги бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлашни ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Дастлаб бироз қийналишинг, зерикишинг мумкин, тўлиқ ўқиб чиқа олмаслигинг эҳтимоли бор... Лекин сен сабр қилиб, ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этаркансан, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга одатланади, берилиб кетади.

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Қуръон ўқинглар, чунки у Қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади. Икки порлоқни – Бақарани ва Оли Имрон сурасини ўқинглар, чунки бу иккови Қиёмат куни гўё булут ёки соябон бўлиб ёхуд соҳибларини ҳимоя қиладиган икки сафбаста қушлар тўдаси бўлиб келади. Бақара сурасини ўқинглар, чунки уни (ёдлаб) олиш баракадир, уни ташлаш ҳасратдир. Унга баталаларнинг қурби етмайди». (Ровий) Муовия айтади: «Менга етиб келдики, батала – сеҳргарлардир». Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: «Батала» сўзини баъзилар дангасалар, бошқалар ботилчилар, яъни сеҳргарлар дея изоҳлаган. Биринчисига кўра, сура узун бўлгани учун уни дангасалар ўқий олмайди, деган маъно чиқади. Иккинчисига кўра, уни ўқиганга сеҳгарлар таъсир қила олмайди, деган маъно келиб чиқади. 

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг:

@imom_adham👈👈👈👈👈
❤4
....2 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, махсус тагликдан чиқиб тоза юришини бошлаганингиздир...

....3 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, қошиқни қандай ушлаш кераклигини ўрганиб, оқизмай ~томизмай овқат ея олишингиздир...

....4 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, кийимларингизни ҳўл қилиб қўймаслигингиздир...

....5 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, уйингиз манзилини тўғри топиб кела олишингиздир...

....12 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, дўст ~ошнали бўлишингиздир...

....18 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, мошина бошқаришга рухсатнома олишингиздир...

....23 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, олийгоҳни тамомлашингиздир...

....25 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, бирор бир ишнинг бошини ушлашингиздир...

....30 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оила қурган бўлишингиздир...

....45 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ёшлик кўринишингизни сақлаб қола олишингиздир...

....50 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларингизга берган тарбиянгиз ўз самарасини беришидир...

....55 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оилавий муносабатдаги  вазифаларингизга қодир бўлишда давом этаётганингиздир...

....60 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улов ҳайдашга қийналмай, ёрдамсиз ўзингиз бошқаришингиздир...

....65 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, касал бўлмай яшашингиздир...

....70 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларга қарам бўлиш нима эканлигини сезмаслигингиздир...

....75 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улфатингиз, ҳамсуҳбат, ошнали бўлишингиздир...

....80 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, адашмасдан уйингизни топиб келишингиздир...

....85 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ётган жойингиз, кийимларингизни ҳўллаб қўймаслигингиздир...

....90 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, тагликсиз покиза ўтиришингиз, қошиқни тўғри ушлаб оқизмай ~томизмай овқатлана олишингиздир...!

УМРИНГИЗ БАРАКОТЛИ, РИЗҚИНГИЗ УЛУҒ, МАНЗИЛИНГИЗ ЖАННАТ БЎЛСИН ҚАДРДОНИМ !!!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
❤5
13312. Маъсиятдан кейинги маъсият, ўша маъсиятнинг жазосидир.
Яхшиликдан кейинги яхшилик, ўша яхшиликнинг савобидир.

🟢Изоҳ: Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: "Ҳасанотнинг мукофоти — ундан кейинги ҳасанотдир. Кимки бир яхшилик қилса ва унинг ортидан яна бир яхшилик қилса, бу унинг биринчи ҳасаноти қабул бўлганининг белгисидир", деди.

Олимлардан бири деди: "Гуноҳнинг жазоларидан бири — унинг ортидан келадиган бошқа гуноҳдир. Худди яхшиликнинг мукофоти унинг ортидан келадиган бошқа яхшилик бўлганидек. Банда бир яхшилик қилса, ундан кейинги яхшиликка эшик очилади. Бир гуноҳ қилса, ундан кейинги гуноҳга эшик очилади. Аввалги гуноҳ кейинги гуноҳга олиб борувчи бўлади".
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️


@imom_adham👈👈👈👈👈👈
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун пайшанба
02 Апрел, 2026 й мелодий
14 Шаввол, 1447й ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!     

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
❤2
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўққиз нарсани васият қилдилар:

Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
🔸 Аллоҳга ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташлансанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам.
🔸 Фарз намозни қасддан тарк қилма. Ким фарз намозни қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди.
🔸 Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир.
🔸 Ота-онангга итоат қил. Агар улар сенинг бу дунёдан чиқиб кетишини буюрса ҳам улар учун чиқ. (Яъни мол-дунёларингни сарфла деса сарфлагин)
🔸 Ишбошилар билан мансаб талашма, гарчи
ўша мансабга ўзингни лойиқ деб билсанг ҳам.
🔸 Жанг пайтида душмандан қочма, гарчи ҳалок бўлсанг ҳам, шерикларинг қочиб кетса ҳам.
🔸 Топганингдан аҳлингга инфоқ қил.
🔸 Аҳлинг бошига асоингни кўтарма.
🔸 Ва уларни Аллоҳ азза ва жалладан қўрқит.


Одоблар хазинаси китобидан.

▫️Суннатга амал қилиб яшашда Аллоҳ иймонимизни мустаҳкам қилсин!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
👍4❤1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!

Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!

Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг

Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
Ассалому алайкум!

Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин...

каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇


@imom_adham👈👈
❤1
ЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ:

1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир” (Бухорий (879) ривояти);

2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” (Бухорий (883) ривояти). Бу ҳадисда ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Бундан келиб чиқадики, ҳадисдаги покланишдан мақсад фақат ғусл қилиш эмас, балки покланишга сабаб бўладиган бошқа ишларни ҳам қилиш экан. Шунга биноан, жума куни аврат ва қўлтиқ тукларини тозалаш, тирноқларни олиш ҳамда мўйлабни қисқартириш жума кунининг одобларидан саналади. Баъзилар покланиш ниятида жума куни соқолини ҳам қиртишлаб олади. Бу жуда ҳам катта хато. Чунки соқолни қиртишлаб олиш ҳаромдир. Шунингдек, оғзи, оёғи ёки қўлтиғи ҳидланадиган кишилар доимо, айниқса, жума куни имкон қадар шу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари, қўланса ҳидларни кеткизадиган замонавий воситалардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир;

3) Атир сепиш: жумага борганда одамларга турли хил ёқимсиз ҳидлар билан озор бермаслик учун атир сепиш шу куннинг суннатларидан саналади;

4) Энг чиройли кийимларни кийиш ва сочни ёғлаш: мусулмон киши жума намозига борганда қалбини поклаш билан бир қаторда ташқи кўриниши ҳам гўзал бўлиши лозим. Шунинг учун жума намозига боришдан олдин энг чиройли кийимларингизни кийишингиз ва агар сочингиз узун бўлса, соч учун ишлатиладиган махсус крем, гел ва ёғлар ёрдамида сочингизни тартибга келтириб олишингиз ҳам суннатдир;

5) Мисвок ишлатиш ёхуд тишни ювиш: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, мен уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлардим” – деганлар (Бухорий (887) ривояти);

6) Юқоридаги ҳадисда айтилган савобга эришиш учун масжидга боргандан сўнг одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаслик кераклиги айтиб ўтилди. Чунки бу иш ўтирганларга азият беради ва уларда сизга нисбатан нафрат уйғотади. Ҳолбуки мусулмон кишига азият бериш ҳаромдир;

7) Каҳф сурасини ўқиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради” (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган, бу ҳадисни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган);

8) Кўп дуо қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан дуо-илтижо қилиб сўраса, албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради” – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар (Муслим (1926) ривояти). Бироқ ҳадисда бу вақт қачон экани аниқ айтилмаган. Шу вақтга тўғри келиб қолиш ниятида жума куни вақтингизни ҳеч ҳам бекорчи нарсаларга сарфламай, доим дуода бўлишингиз мақсадга мувофиқ бўлади;

9) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти рўбару қилинади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади” – деганлар (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган);

10) Бошқа кунлар қолиб, фақат жума куни рўза тутмаслик: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳеч ким фақат жума куни рўза тутмасин. Бироқ жумага қўшиб бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутса бўлаверади”

(Бухорий ривояти).
❤1
#Жума

Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!


1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад)

2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг

3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг!


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇


@imom_adham👈👈
❤1
Жума айёмингиз муборак бўлсин.


@imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин.


@imom_adham👈👈
Ассалому алайкум. Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам, уларнинг сифатлари ўзгармас экан. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам,  саховатли бўлиб қолаверар, мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам, кечиримли, Аллоҳ севган инсон бўлса, номард одамлар тўдаланиб қаршилик қилсалар хам хокисор бўлиб қолаверар эканлар. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзал кўринар, ва  баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчи бўлар экан. Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади-ки,  бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқ экан. Хазрати инсон,  СИЗ айнан қалб қаъридан гўзаллик тарата оладиган , гўзал хулқлилар сардорисиз. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин....


@imom_adham 👈👈👈👈👈👈
ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

    Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз.

      🕌🕌Бинобарин, жума куни:
Дуолар ижобат бўлади.


     Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим).

🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.

     Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).

🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади.

    Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.

    Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади.

    Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
    Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар.

🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.

    Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа).
     
      Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

Яқинларимизга ҳам улашайлик!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham