imom_adham Rasmiy kanali
2.21K subscribers
8K photos
1.84K videos
54 files
822 links
Download Telegram
ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

    Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз.

      🕌🕌Бинобарин, жума куни:
Дуолар ижобат бўлади.


     Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим).

🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.

     Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).

🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади.

    Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.

    Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади.

    Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
    Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар.

🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.

    Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа).
     
      Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

Яқинларимизга ҳам улашайлик!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар жума кун­лари ота-онаси ёки улардан бирининг қабрини зиёрат қилса, гуноҳлари кечирилади ҳамда "Ота-онасининг розилигини топган", деб ёзиб қўйилади", - дедилар».
Имом Табароний ривояти.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈
👍3❤1
#Дуо
ЗИЛЗИЛА ВАҚТИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Зилзила бўлганда дуо қилиш ҳамда Залзала сурасини ўқиш керак ёки калимаи тоййиба, калимаи шаҳодат ва истиғфорларни кўп айтиш керак.

Зилзила бўлганда айтиладиган дуо:

اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها وخير ما أرسلت به ، وأعوذ بك من شرها وشر ما فيها وشر ما أرسلت به.

«Аллоҳим мен сендан бунинг яхшилигини ва ундаги яхшиликни ҳамда сен юборган нарсанинг яхшилигини сўрайман.
Сендан унинг ёмонлигидан ва ундаги ёмонликдан ҳамда сен юборган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман».
                        

Каналга уланиш
👇👇

@imom_adham👈👈👈
БИЗ УНИНГ ҚАЛБИНИ ЎҒРИЛАДИК

Бир куни Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳнинг уйига ўғри тушибди. Уйни тинтиб қўлга илинадиган ҳеч нарса топа олмабди. Қараса бир чеккада Молик ибн Динор намоз ўқиётган экан. Намозни тугатгач ўғрига қараб: "Дунё матосини излаб келдингми, топа олмадингми? Охират учун ўзингни бирор матоинг борми?" деб сўрабди. Бу гапдан ажабланган ўғри Моликнинг ёнига келиб ўтирибди. Молик ибн Динор унга ваъз-насиҳат айтишда давом этибди. Суҳбатдан таъсирланган ўғрининг кўзларидан ёш оқибди.
Тонгда икковлари масжидга намозга чиқишибди. Уларни бирга кўрган одамлар таажжубда қолишибди, энг катта олим энг катта ўғри билан бирга? Ажабланиб бу ҳолат ҳақида Моликдан сўрашганда: "Бизникига ўғриликка келган экан, биз унинг қалбини ўғрилаб олдик", деб жавоб берибди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈
👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун шанба
04 Апрел, 2026 йил мелодий
16 Шаввол, 1447 йил ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!     

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
❤1
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Ким илм истаса, Қуръонни ўқисин, чунки унда аввалгилар ва охиргиларнинг илми бор”, деди.

Изоҳ: Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ: «Қуръоннинг ҳар бир ҳарфи ўзида катта бир маънони яширган. Агар инсонлар Қуръонни тадқиқ этишда давом этсалар, унинг сирлари асло тугамайди. У инсониятнинг илмий тараққиёти учун доимий равишда янгилик манбаидир», деди.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️


@imom_adham👈👈👈👈👈👈
❤3👍1
#Ҳадис

МОЛ ВА ЖОН ОМОНАТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки: “Инсонлар моллари ва жонларини ишониб топширадиган киши ҳақиқий мўъминдир. Муҳожир хато ва гуноҳлардан йироқ бўлган кишидир”.

Шарҳ: Мўъмин кишида шундай сифат бўлиши керакки, инсонлар унга моллари-ю жонларини бемалол ишониб топширсинлар. Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни "Муҳаммад ал-амин" - "Ишончли, омонатга хиёнат қилмайдиган Муҳаммад" деб аташган.

"Мўминнинг сифатлари" китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈
❤1
"Дуо ибодат турларидан бири бўлиб, инсон билан Аллоҳнинг орасини боғлайди. Дуо инсонда қўшиб яратилган нарса бўлиб, қийинчилик вақтида ўз-ўзидан, биров ўргатмаса ҳам инсон Аллоҳга илтижо қилиб келади. Инсон ҳаётдаги ҳодисалар қаршисида ожиз қолганда ўзига дуодан бошқа суянчиқ топа олмайди".

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
❤2👍1
Аллоҳ таолонинг Ўзи сенга етарли эмасми?

“Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши «Бўл!» демоғи, холос. Бас, у нарса бўлур”, Ёсин сураси, 82-оят.

🟢Сенга етарли эмасми? “...Роббинг шундай деди: «Бу Мен учун осондир”, Марям сураси, 21-оят.

🟢Сенга етарли эмасми? “Ва тезда Роббинг сенга ато қилур ва рози бўлурсан”, Зуҳо сураси, 5-оят.

🟢Сенга етарли эмасми? “Ва У ҳар бир нарсага ўта қодирдир”, Ҳадид сураси, 2- оят.

🟢Сенга етарли эмасми? “Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир”, Шарҳ сураси, 5 - оят.

🟢Сенга етарли эмасми? “Аллоҳ ўз бандасига кифоя эмасми?!”, Зумар сураси, 36-оят.

🟢Сенга етарли эмасми? “У Зот осмондан ергача – барча ишнинг тадбирини қилур”, Сажда сураси, 5-оят.

Аллоҳ билан бўл, Аллоҳ сен билан бўлади!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️


@imom_adham👈👈👈👈👈
👍2😭1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Гӯзал_қироат

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️


@imom_adham👈👈👈👈👈
❤1
Латоифул Қуръон

📜 Қуръони каримда лафзи жалола (Аллоҳ) билан якунланадиган ягона сура бор. У - Инфитор сурасидир.

يَوْمَ لَا تَمْلِكُ نَفْسٌ لِّنَفْسٍ شَيْئًا وَالْأَمْرُ يَوْمَئِذٍ لِّلَّهِ

"Ўша Кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмас. У Кунда иш Аллоҳнинг Ўзига хосдир",
Инфитор сураси, 19-оят.


Доктор Яҳё Ғавсоний.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️


@imom_adham👈👈👈👈👈👈
😭1
ОНАГА ЯХШИЛИК

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: "Мен онага яхшилик қилишдан кўра Аллоҳ азза ва жаллага яқинлаштирадиган амални билмайман".

© Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Гӯзал_қироат

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️


@imom_adham👈👈👈👈👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун душанба
06 Апрел, 2026 йил мелодий
18 Шаввол, 1447 йил ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!     

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
📲 Уяли телефон одоблари

Ажнабий тилдан олинган "телефон" сўзи овозни узоқ масофага узатиш маъносини билдиради. Авваллари бу мақсадга  мўлжалланган асбоблар бўлмаган. Кейинчалик илмнинг ривожланиши натижасида овоз узатиш асбоблари иҳтиро қилинди ва  улардан бошқалар қатори мусулмонлар ҳам фойдалана бошладилар. Телефон алоқаси ва теҳникаси ривожлана бориб, бу соҳада мисли кўрилмаган тараққиётга эришилди. Охири келиб бизда "уяли телефон" деб номланаётган, бошқа халқларда "чўнтак телефони", "қўл телефони","ҳаракатланувчи телефон" каби турли номлар билан аталаётган телефон тури кенг тарқалди.
Ҳозирга келиб, мослама нафақат овозни узоқ масофага узатиш воситаси, балки сурат ва видеотасвирга тушириш, уларни бошқаларга юбориш, овоз ёзиш, қисқа мактублар (СМС) юбориш, интернетга кириш каби бир қанча ишларни амалга ошириш воситасига айланиб қолди.
Албатта, бу нарсаларни тартибга солиш, телефон орқали бўладиган алоқаларнинг меъёри ва одобларини баён қилиш зарурати туғилди. Аммо бу иш билан деярли ҳеч бир одам ёки гуруҳ жиддий шуғулланмаётир. Муаммолар эса борган сари кўпайиб бормоқда.
Фойдали нарсаларнинг ўзига яраша зиён тарафи ҳам бўлганидек, уяли алоқа воситасининг ҳам манфаатли ва зарарли тарафлари бор. Агар уни манфаат йўлида ишлатиб, зарарли тарафларидан сақланилмаса, неъматга нисбатан ношукрлик бўлади, киши ўзининг дунёси учун ҳам, охирати учун ҳам зиёнга ишлайди.

"Ижтимоий одоблар" китобидан.
                                                          

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈
Агар вафот этсам...

Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади:

• кийимларимни ечиб олишади;
• жасадимни ювишади;
• кафанга ўрашади;
• тобутга солишади;
• масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади;
• қабристонга олиб боришади;
• қабрга қўйишади;
• баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади;
• мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар.
• дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди.

Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим:

• ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим;
• уй, машина ва уларнинг калитлари;
• китобларим;
• кийимларим, дўппиларим, поябзалларим;
• пулларим.

Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади.

Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради.

Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан.

Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади.

Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади.

Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади.

Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади.

Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак.

Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади:

1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади.

2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди.

3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади.

Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти.

Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди.

Қабримда мен билан фақат амалим қолади.

Саволлар бошланади:

— Роббинг ким?
— Роббим Аллоҳ!

— Дининг нима?
— Диним Ислом!

— Мана бу одам ҳақида нима дейсан?
— Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар!

Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар:

• ўқиган фарз намозларим;
• тутган фарз рўзаларим;
• берган закотларим;
• қилган ҳажим;
• нафл ибодатларим;
• махфий садақаларим;
• етимнинг бошини силаганим;
• ота-онамга қилган хизматларим;
• бошқа солиҳ амалларим.

Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор.

Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик!

Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!🤲🏻

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
❤1
#ҳайрли_тун

🌙Кечаси қоимларнинг мартабалари🌙

🌺🌙🌟Суфён Саврий айтади: «Кечанинг аввалги қисмида Арш остидан бир нидо қилувчи: «Огоҳ бўлинглар, обидлар турсин!» дея нидо қилади. Шунда обидлар туриб, Аллоҳ насиб қилганича намоз ўқийдилар.

🌺🌙🌟Сўнгра ярим кечада яна бир нидо қилувчи: «Огоҳ бўлинглар, қонитлар (45)
турсин дея нидо қилади. Шунда қонитлар туриб, саҳаргача намоз ўқийдилар.


(45) Қонитлар – ибодатгўй, намозга нисбатан тазарруъ қилувчилар.

📚"Эй фарзанд" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

@imom_adham👈👈👈👈👈
❤2😭1
Субҳаналлоҳ

Укки: Тун посбони ва табиатдаги сирли мўъжиза

   Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, укки қандай қилиб бўйнидаги бирорта артерия томирига зарар етказмасдан бошини 270 даражага бура олади? Укки дунёдаги"мутлақ" сукунатда уча оладиган ягона мавжудотдир.  Уларнинг патлари қирраларида махсус "тароқсимон" тузилмалар бўлиб, улар ҳаво оқимини бўлиб юборади ва қанот қоққанда овоз чиқмайди. Яъни, патлари товушни бутунлай ютиш учун шу қадар маҳорат билан "лойиҳалаштирилган"ки, ҳатто замонавий радар технологиялари унинг қанотлари тузилишига тақлид қилишга уринмоқда. Бу уларга ўлжасига сезилмасдан яқинлашиш имконини беради. У ўлжасини шунчаки овламайди, балки гўё йўқликдан пайдо бўлгандек кутилмаганда намоён бўлади.

Уккининг кўзлари бизники каби шар шаклида эмас, балки калла суяги ичига суякли ҳалқалар билан маҳкамланган узун найчалардир! У кўзларини ўнгга ёки чапга қимирлата олмагани сабабли, Яратган унга бўйнини физика қонунларидан ташқари даражада буриш қобилиятини берган. Агар инсон буни қилишга уриниб кўрса, унинг қон томирлари дарҳол ёрилиб кетар эди.(!)

   Укки бошини кескин бурганда қон айланиши тўхтаб қолмайди: Уларнинг бўйин умуртқаларида артериялар учун махсус бўшлиқлар бор. Бош асосида қон захира қилувчи махсус "омборчалар" бор, бу бош бурилган сонияларда мияни қон билан таъминлаб туради.

Унинг эшитиш қобилияти ҳақида сўз юритсак, уккиларнинг юзидаги патлар худди антенна (локатор) вазифасини бажаради. Улар овозни йиғиб, қулоқ тешикларига йўналтиради. Кўпчилик уккиларнинг қулоқлари асимметрик (бири иккинчисидан баландроқ) жойлашган бўлиб, бу ўлжанинг қаердалигини миллиметрнинг юздан бир қисмигача(!) аниқлаш имконини беради.

  Замонавий илм-фанда ҳам унинг тунда кўриш қобилияти инсонникидан 10 баравар юқори эканлиги тасдиқланган; у худди биз кўришдан тўсилган частоталарни ҳам кўраётгандек туюлади. Уларнинг кўз тўрпардасида ёруғликни сезувчи ҳужайралар жуда кўп, бу эса зулматда ҳам аъло даражада кўриш имконини беради. Бу мавжудот шунчаки йиртқич қуш эмас, балки ўзида  сукунатни, қўрқинчли ўткирликни ва зулмат ортини кўриш қобилиятини мужассам этган биологик машинадир.

"Бас, яратувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли, улуғ бўлди", Муъминун сураси, 14 - оят.

P.S. Суратнинг юқори қисмида тасвирланган қуш — бу Сипуха (Оқ укки) ёки инглизчада Barn Owl (Tyto alba) деб аталадиган турдир

Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️


@imom_adham👈👈👈👈👈
😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун сешанба
07 Аарел, 2026 йил мелодий
19 Шаввол, 1447 йил ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!     

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈
❤2
Жоҳилият даври

  Валийд ибн ан-Назр ар-Рамлий Масарра ибн Маъбаддан, у киши Вазийндан ривоят қилади: Бир одам Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: — Ё Расулаллоҳ, биз жоҳилият кишилари бутларга сиғинар эдик. Болаларимизни ўлдирар эдик. Менинг ҳам бир қизим бор эди. У бутларга ибодат қилишни бошлаган пайтлар эди. Қачон уни чақирсам, хурсанд бўлиб чақирувимга жавоб берар эди. Бир куни мен уни чақирдим ва у менинг ортимдан эргашиб борди. Уйимиздан узоқ бўлмаган бир қудуқнинг ёнига бордим ва қизимни қўлидан тутиб, қудуққа итариб юбордим. Унинг охирги айтган сўзлари: “Эй отажон, эй отажон!”, деб бақиргани бўлди.
  Бу гапларни эшитиб Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзларидан шашқатор ёш оқиб, юзларига тушди. Шу ерда ўтирган саҳобалардан бири ҳалиги кишига: — Сен Расулуллоҳни ғамга ботирдинг, деди. Шунда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: — Тўхта, у ўзини қийнаётган нарса ҳақида сўраяпти, — дедилар. Сўнгра унга қараб: — Яна бир марта айтиб бер, — дедилар. У яна ҳалиги воқеани айтиб берди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам яна йиғладилар, кўз ёшлари соқолларини батамом ҳўл қилди. Кейин дедилар: “Аллоҳ таоло жоҳилият даврида билмай қилинган ишларни кечирган. Энди янгидан, яхши амалларингни бошла”, дедилар.
(Ад-Доримий ривояти)

@imom_adham👈👈👈👈
❤1