imom_adham Rasmiy kanali
2.21K subscribers
7.99K photos
1.83K videos
54 files
822 links
Download Telegram
#Ҳадис

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг буюк Роббингиз саҳоватли, барҳаёт зотдир. Банда қўлларини кўтариб (сўраса) Аллоҳ қўлларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади», дедилар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мусибат тушган ва ғамгин вақтларида қилган дуоларнинг ижобат бўлиши хурсанд қилишини хоҳлаган киши бемалол хотиржам вақтларида дуо қилсин», - дедилар».
Имом Термизий ривояти.

«Аллоҳни зикр қилувчилар учун кунлик вазифалар» китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
❤1
#Ҳадис

ЖАМОАТ ФАЗЛИ

Абу Умомадан қилинган ривоятда: «Қоронғуда масжидга борувчиларга қиёмат кунида нурдан бўлган минбар бўлишининг хабарини хурсандлик ила бер. Кишилар қўрққанида улар қўрқишмайди», - дейилган.
Имом Табароний ривояти.

Шарҳ: Биз бу дунёда қоронғуда масжидга боришга қодир бўлмаймиз-у, лекин унинг фойда ва самараларини, иншааллоҳ, қиёмат даҳшатлари пайтида кўрамиз. Кечасида масжидга бориб орттирган баъзи қийинчилик ва машаққатларимиз нурдан бўлган қубба ва нур сочувчи қуёшга айланиб қолади. Қиёмат зулумотида қаерга борсак, у нур ҳам биз билан бирга юради.

«Фазоилул аъмол» китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
❤2👍1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!

Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!

Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг

Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
Ассалому алайкум!

Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин...

каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇

@imom_adham👈👈
ЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ:

1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир” (Бухорий (879) ривояти);

2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” (Бухорий (883) ривояти). Бу ҳадисда ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Бундан келиб чиқадики, ҳадисдаги покланишдан мақсад фақат ғусл қилиш эмас, балки покланишга сабаб бўладиган бошқа ишларни ҳам қилиш экан. Шунга биноан, жума куни аврат ва қўлтиқ тукларини тозалаш, тирноқларни олиш ҳамда мўйлабни қисқартириш жума кунининг одобларидан саналади. Баъзилар покланиш ниятида жума куни соқолини ҳам қиртишлаб олади. Бу жуда ҳам катта хато. Чунки соқолни қиртишлаб олиш ҳаромдир. Шунингдек, оғзи, оёғи ёки қўлтиғи ҳидланадиган кишилар доимо, айниқса, жума куни имкон қадар шу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари, қўланса ҳидларни кеткизадиган замонавий воситалардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир;

3) Атир сепиш: жумага борганда одамларга турли хил ёқимсиз ҳидлар билан озор бермаслик учун атир сепиш шу куннинг суннатларидан саналади;

4) Энг чиройли кийимларни кийиш ва сочни ёғлаш: мусулмон киши жума намозига борганда қалбини поклаш билан бир қаторда ташқи кўриниши ҳам гўзал бўлиши лозим. Шунинг учун жума намозига боришдан олдин энг чиройли кийимларингизни кийишингиз ва агар сочингиз узун бўлса, соч учун ишлатиладиган махсус крем, гел ва ёғлар ёрдамида сочингизни тартибга келтириб олишингиз ҳам суннатдир;

5) Мисвок ишлатиш ёхуд тишни ювиш: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, мен уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлардим” – деганлар (Бухорий (887) ривояти);

6) Юқоридаги ҳадисда айтилган савобга эришиш учун масжидга боргандан сўнг одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаслик кераклиги айтиб ўтилди. Чунки бу иш ўтирганларга азият беради ва уларда сизга нисбатан нафрат уйғотади. Ҳолбуки мусулмон кишига азият бериш ҳаромдир;

7) Каҳф сурасини ўқиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради” (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган, бу ҳадисни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган);

8) Кўп дуо қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан дуо-илтижо қилиб сўраса, албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради” – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар (Муслим (1926) ривояти). Бироқ ҳадисда бу вақт қачон экани аниқ айтилмаган. Шу вақтга тўғри келиб қолиш ниятида жума куни вақтингизни ҳеч ҳам бекорчи нарсаларга сарфламай, доим дуода бўлишингиз мақсадга мувофиқ бўлади;

9) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти рўбару қилинади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади” – деганлар (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган);

10) Бошқа кунлар қолиб, фақат жума куни рўза тутмаслик: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳеч ким фақат жума куни рўза тутмасин. Бироқ жумага қўшиб бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутса бўлаверади”

(Бухорий ривояти).
#Жума

Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!

1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад)

2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг

3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг!

каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇

@imom_adham👈👈
❤1
Жума айёмингиз муборак бўлсин.

@imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин.

@imom_adham👈👈
Ассалому алайкум. Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам, уларнинг сифатлари ўзгармас экан. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам,  саховатли бўлиб қолаверар, мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам, кечиримли, Аллоҳ севган инсон бўлса, номард одамлар тўдаланиб қаршилик қилсалар хам хокисор бўлиб қолаверар эканлар. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзал кўринар, ва  баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчи бўлар экан. Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади-ки,  бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқ экан. Хазрати инсон,  СИЗ айнан қалб қаъридан гўзаллик тарата оладиган , гўзал хулқлилар сардорисиз. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин....

@imom_adham 👈👈👈👈👈👈
ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

    Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз.

      🕌🕌Бинобарин, жума куни:
Дуолар ижобат бўлади.

     Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим).

🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.

     Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).

🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади.

    Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.

    Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади.

    Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
    Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар.

🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.

    Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа).
     
      Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

Яқинларимизга ҳам улашайлик!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун Шанба
06 Июн, 2026 йил мелодий
20 Зулҳижжа, 1447 йил ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!     

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈👈
#Ҳикмат

Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳга: “Аллоҳ таоло мендан рози бўлишини истайман”, - деди. Шунда у зот: “Сен ҳам Ундан рози бўлсанг, У ҳам сендан рози бўлади”, - деди. Ҳалиги киши: “Қандай қилиб Аллоҳдан рози бўламан?”, - деди. Ҳасан Басрий: “Бошингга мусибат етган кунида худди неъматга хурсанд бўлганингдек хурсанд бўлсанг, Аллоҳдан рози бўлган бўласан”, - деб жавоб берди.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈👈
#Ҳадис

ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ.

Авс ибн Авс разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кунларингизнинг энг афзали жума кунидир. Ана шу кунда менга салавотни кўпайтиринглар. Чунки менга шу куни салавотларингиз кўрсатилади», дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, сизнинг суякларингиз чириб кетса, қандай қилиб бизнинг салавотларимиз сизга кўрсатилади?» дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», - дедилар.
Имом Абу Довуд ривоят қилганлар.

     •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤1
#Ҳадис

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг буюк Роббингиз саҳоватли, барҳаёт зотдир. Банда қўлларини кўтариб (сўраса) Аллоҳ қўлларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади», дедилар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мусибат тушган ва ғамгин вақтларида қилган дуоларнинг ижобат бўлиши хурсанд қилишини хоҳлаган киши бемалол хотиржам вақтларида дуо қилсин», - дедилар».
Имом Термизий ривояти.

«Аллоҳни зикр қилувчилар учун кунлик вазифалар» китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
#Ҳадис

ЖАМОАТ ФАЗЛИ

Абу Умомадан қилинган ривоятда: «Қоронғуда масжидга борувчиларга қиёмат кунида нурдан бўлган минбар бўлишининг хабарини хурсандлик ила бер. Кишилар қўрққанида улар қўрқишмайди», - дейилган.
Имом Табароний ривояти.

Шарҳ: Биз бу дунёда қоронғуда масжидга боришга қодир бўлмаймиз-у, лекин унинг фойда ва самараларини, иншааллоҳ, қиёмат даҳшатлари пайтида кўрамиз. Кечасида масжидга бориб орттирган баъзи қийинчилик ва машаққатларимиз нурдан бўлган қубба ва нур сочувчи қуёшга айланиб қолади. Қиёмат зулумотида қаерга борсак, у нур ҳам биз билан бирга юради.

«Фазоилул аъмол» китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
👍3❤2
#ТАФАККУР...

Жалолиддин Румий ўз маснавийларида келтирадилар: “Бир қишлоғда ниҳоятда ғариб камбағал киши бор эди. Унинг қишлоғида қаттиқ қаҳатчилик бўлиб, қудуқлар, ҳовузлар барчаси қуриб қолган эди. Бир куни хотини унга: “Бағдод халифасини ниҳоятда карамли, саҳоватли деб эшитганман, унинг олдига боринг, шояд бирданига камбағалик зойил бўлса” деди. Эри унга: “Халифанинг ҳузурига совға саломлар билан бориш керак. Бизда эса арзирли ҳеч нарса йўғу!” деди. Шунда хотини унга: “Бизнинг фалон чуқуримизда бироз шаффоф чучук сув йиғилиб қолган. Бундай ширин сув халифанинг ҳузурида қаёғдан ҳам бўлсин. Ўша сувни бир идишга солиб олиб боринг” деди. Бу фикр эрига ҳам маъқул бўлди. Эр сув солинган кўзачани кўтариб йўлга тушди. Хотин эса, жойнамозни солиб, эри сувни олиб халифанинг ҳузурига соғ‑саломат етиб олишини дуосини қила бошлади. Эр эса йўл бўйи: “Роббим мени ва кўзамни саломат етказ. Бирор жойда қоқилиб, синдириб қўймай” деб тинмай дуо қилиб борарди. Чунки у бечорада ҳаммаси бўлиб шу нарсаси бор эди холос. Аллоҳ‑Аллоҳ қилиб, соғ‑саломат Бағдодга етиб борди. Дорвазабон ижозат бергач, уни саройга халифа ҳузурига олиб кирди. Халифа: “Қўлингдаги нима?” деб сўради. Бадавий: “Бу жаннат суви, бундай сувни ҳеч ким ҳеч қачон ичган эмас”, деди. Халифа анча муддатдан бери очилмаган кўзанинг оғзини очишга буюрди. Унинг оғзини очишлари ҳамоно бадбўй ҳиди бутун саройни тутиб кетди.

#Азизлар! Бу ҳолат бизнинг амалларимизнинг ҳолатидир. Амалларимиз жудаям бадбўй. Лекин халифанинг қанчалик карамли ва саховатлилигини қарангки, сувнинг ҳидидан озорланганини ҳалиги бадавийга озгина бўлса ҳам сездирмади. Балки унинг сувини ниҳоятда латиф ва ширин сув экан деб мақтаб, суувини икром билан чиройли идишга солиб юқори бир жойга қўйдириб қўйди ва бадавий кетгач, уни тўктириб юборди.

#Аллоҳ таоло ҳам бизнинг бадбўй амалларимизга нисбатан худди шундай муомалани қилади. У зот фақат ўзининг фазлу‑карами билангина бундай амалларимизни юқори қадрлайди. Аслида эса бу амалларимиз ҳеч нарсага арзимайди.

Сўнгра хизматкорларига кўзасини тўлдириб олтин бериб юборишга ва уни Дажла дарёси орқали қайиқда кузатиб қўйишга буюрди. Токи унинг чарчоғи чиқсин, қалбига хурсандчилик кирсин ва унга ўзининг қилган ҳадиясининг қийматию ва бизнинг унга қилган карамимизнинг юксаклигини мушоҳада қилишига имкон бўлади деди. Уни Дажланинг қирғоғига олиб боришгач, унинг сувининг кўплиги, латифлиги ва ширинлигини кўриб ҳижолатда сув-сув терга ботиб кетди. Аллоҳ, Аллоҳ Бу халифа қандаям саховатлия! Унга менинг бадбўй ва лойқа сувимнинг нима зарурати бор эди. Унинг шаҳарида шаффоф, ширин сув дарё бўлиб оқиб ётган экан‑ку, деди. Халифа унга қилган бу муомаласи бу фазлу карами фақатгина унинг дилини шод қилиш учунгина бўлгани бадавийга маълум бўлди. Аслида эса ундан ҳеч нарсага халифанинг мухтожлиги йўқ. Ўзининг ҳузурида уникидан чандон-чандон яхши нарсалар дарё бўлиб оқиб ётибди.

Азизлап! Худди шундай муомала бизларга ҳам бўлади. Биз яхшилик деб ўйлаб қилаётган амалларимиз аслида ёмонликлардан иборат. Аммо Аллоҳ таоло фақат ўзининг фазлу‑карами билангина бу амалларимизни яхши амаллар деб қабул қилади ва бизларни ўзига итоат қилгувчилар сафига қўшиб қўяди. Аллоҳ таоло: “Уларнинг саййиотларини ҳасанотларга алмаштириб қўямиз” деган оятнинг маъноси аслида шундай.

Халифа бадавийнинг сасиб қолган суви эвазига олтинлар ҳадя қилганидек, биз ҳам Аллоҳ таолога қурбонликларимиз туфайли ўз жонимизни тортиқ қиламиз. Аслида эса бу жонимизнинг ҳақиқати бадбўйликлардангина иборат эди. Чунки бизнинг жонимиз разил сифатлар ва ёмон ахлоқлар билан сифатлангандир. Лекин Аллоҳ таоло бизларнинг бу жонимиз эвазига яхши сифатлар эгаси бўлган жон ҳадя қилади. Мана шунинг отини фано ва бақо дейилади."

@imom_adham👈👈👈👈👈
❤8
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!

Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!

Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг

Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
❤2