imom_adham Rasmiy kanali
2.21K subscribers
7.99K photos
1.83K videos
54 files
822 links
Download Telegram
Кўплаб олимлар, жумладан, Мулла Али Қори роҳимаҳуллоҳ ва бошқа имомлар бу иборанинг мазмуни тўғрилигини таъкидлаганлар. Ҳатто Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ ҳам бу ибора Қуръон ва Суннатга мувофиқ тўғри маънода тафсир қилинса, қабул қилинишини айтиб, шундай деган:
“Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари Меърож кечасида, қаламларнинг шитирлаши эшитиладиган мақомга кўтарилганларида ва фаришталарнинг мақомларидан юқорилаганларида намоён бўлди. Муҳаммад алайҳиссалом Одам фарзандларининг саййиди, махлуқотларнинг энг афзали ва Аллоҳга энг мукаррамидир. Шу боисдан, баъзи олимлар: “Аллоҳ у зот сабабли оламни яратди” ёки “Агар у зот бўлмаганида Аллоҳ на Аршни, на Курсийни, на осмон-у ерни ва на қуёш-у ойни яратарди”, дейишган. ... Бу гапни тўғри маънода тафсир қилиш мумкин. Агар инсон махлуқотларнинг хотимаси (якуни), ундаги жамики хусусиятларни жамловчиси ва энг афзали бўлса, Муҳаммад алайҳиссалом эса ушбу инсониятнинг кўзи, бу тегирмоннинг ўқидир. Шундай экан, гўёки у зот махлуқотлардан кўзланган олий ғоядир. Шу сабабли “Ҳамма нарса у зот учун яратилди, агар у зот бўлмаганида яратилмас эди” дейилиши инкор қилинмайди. Агар бу сўз Қуръон ва Суннат далолат қилган тўғри маъно билан тафсир қилинса, қабул қилинади”.
Шу сабабли бирор масалада биргина китобнинг ёки биргина олимнинг гапи билан хулоса қилиш катта хато ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@imom_adham👈👈👈👈👈
❤1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ! ☀️

🤲 Муборак якшанба тонги ҳаётингизга хайр-барака олиб келсин!
Тонгги дуо: Ё Аллоҳ! Бугунги кунимизни зикринг билан бошланишини, авфинг билан гўзал бўлишини ва раҳматинг билан якун топишини насиб қилгин. Бизни ва яқинларимизни Ўз паноҳингда асра.

✨ Эслатма: Бугун дам олиш куни. Ҳафта давомидаги чарчоқларни унутиб, ота-онангиз, оилангиз ва яқинларингизга вақт ажратинг. Уларнинг дуосини олиш энг катта бахтдир!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
👍1
#САТР
Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Аз-зуҳд” номли китобида келтиради:
Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурига бир йигитни келтиришди. У ўғирлик қилган эди. Йигит қасам ичди:
Аллоҳга қасамки, олдин ўғирлик қилмаганман, биринчи марта ўғирлик қилдим!
Умар розияллоҳу анҳу деди:
Аллоҳга қасамки, сен ёлғон гапирдинг! Аллоҳ таоло бандасини биринчи қилган гуноҳи туфайли шарманда қилмайди!

#Аллоҳ таоло биринчи гуноҳ қилиш билан бандасидан сатрни кўтармайди. Ҳатто бандаси минг марта гуноҳни такрорласа ҳам пардани йиртмайди. Шарти, бандаси синиқ ҳолида қолиши, Аллоҳга нисбатан адабли бўлиши ва ўзини хор тутиши керак
#Қачон банда кибрланиб ўзидан кетса, Аллоҳ билан очиқ жангга чиқса, гуноҳидан уялмаса, мутакаббирлик қилса ана шунда Аллоҳ уни шарманда қилади, сатрни кўтаради
#Энди гуноҳларингизга қаранг. Қалбингиз синиқ ҳолда қилган гуноҳларингизни Аллоҳ ўзгаларга ошкор қилганми?
#Бандаси очиқ-ойдин сурбетлик билан журъат қилмас экан, Аллоҳ сатрни ҳеч қачон кўтармайди

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
❤2
#Кун_ҳикмати

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

•  «Бир-бирингизни ёмон кўришманг.
•  Бир-бирингизга ҳасад қилманг.
•  Бир-бирингизга қарши тадбир қилманг.
•  Эй Аллоҳнинг бандалари! Биродар бўлинг!
•  Мусулмон учун ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаш ҳалол эмас»
, - дедилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
👍2
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун Душанба
20 Июл, 2026 мелодий
06 Сафар, 1448 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!     

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
#Ҳадис

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, сўнг икки ракъат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», - деб айтганлар.
Имом Термизий ривояти.


Изоҳ: Ушбу ривоятда васф қилинаётган намоз шуруқ намози ҳам дейилади. Шуруқ эса қуёшнинг чиқишидир. Бу ҳадиси шарифда бомдод намози билан қуёш чиққунгача бўлган вақтни Аллоҳнинг зикри билан ўтказишга ва айни пайтда шуруқ намозини ўқишга тарғиб қилинмоқда. Аввал айтилганидек, шуруқ намози чошгоҳ намозининг энг аввалги вақтидаги намоздир. Шунингдек, ҳадисда бомдод намозини жамоат билан ўқишга тарғиб борлиги ҳам очиқ-ойдин кўриниб турибди.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
#КУН_ҲИКМАТИ

✅    Ёмон қарашни ташла – хушфеълликка эришасан.

✅    Бекорчи ғийбатни ташла – ҳикматга эришасан.

✅    Ортиқча овқатланишни ташла – ибодатда собит бўлишни уддалайсан.

✅    Бошқаларни айблашни ташла – ўз камчиликларингни тан олишни ўрганасан.

✅    Аллоҳ ҳақида чуқур ўйга толиб кетма – адашиш, фитнадан қутиласан.

Абдуллоҳ ибн Муборак.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈
👍1
#ТАВСИЯ

• Соддалик қилиб ҳаммага муаммоларингни айтаверма!
• Сирингни очаверма!
- Аҳволларинг яхшими?-, деган савол кўпинча сенинг аҳволингни билиш учун берилмайди, балки шунчаки сўзни бошлаш учунгина қўлланилади холос...
• Соддалик қилма!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун Сешанба
21 Июл, 2026 мелодий
07 Сафар, 1448 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!     

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Чоршанба тонги муборак бўлсин!
​Бугунги кун сизга ва оилангизга хотиржамлик, қут-барака ва чексиз қувонч олиб келсин. Бошлаган барча эзгу ишларингиз хайрли ва унумли бўлсин.
​Кунингиз юқори кайфият, куч-ғайрат ва муваффақиятларга тўлиб-тошсин!
Тонгингиз хайрли ўтсин!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
👍1
ТАВБА

“Албатта, Мен тавба қилган, имон келтирган ва яхши амал қилган, сўнгра тўғри юрганларни кўплаб мағфират қилгувчиман”
(Тоҳо сураси,  82-оят).

Тавба – банда ўзлигини англаб, қилган гуноҳларига надомат чекиб, келгуси ҳаётида яна шундай ҳолатга дучор бўлиб қолса ҳам, олдинги  қилган гуноҳни такрорламасликка чин дилдан қарор қилишдур. Шундагина банда ҳақиқатан Аллоҳга тавба қилган ва Унинг розилиги йўлига юрган саналади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло кечасида гуноҳ қилган бандалари тавба қилишлари учун кун бўйи илтифот қилади. Кундузи гуноҳ қилган бандалари тавба қилишлари учун кечаси билан  илтифот қилади.

Тавба икки хил бўлади: биринчиси, меҳрибон ва шафқатли Аллоҳ таоло томонидан бўла ди. Бу – Аллоҳнинг бандаларига марҳамати ва банданинг тавбасини қабул қилишлиги; иккинчиси, банда томонидан бўлади. Бу – гуноҳдан қайтиш ва истиғфор айтиб гуноҳи кечирилиши дан умидвор бўлиш.
– Пок Парвардигорнинг раҳмати ҳар бир нарсани ўзи ичига олгусидур. Унинг раҳмати кенгдур. Гуноҳдан қайтмоқчи бўлган ҳар бир гуноҳкор осий бандага етиб борур. Аллоҳ суб ҳонаҳу ва таоло тавба қилиб, истиғфор айтган бандасидан Ўз раҳматини дариғ тутмагай. Шу нинг учун мен тавбанинг фазилати қанчалар буюк, тавба қилган бандага тавба қилгани учун Парвардигори томонидан марҳамат қилинадиган мукофотлари қанчалар улуғлиги далил бўлсин деб бу бобда қиссалардан бир қанчасини тақдим қилдим.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳадиси қудсийда айтади:
“Эй одам боласи! Мен сени Ўз қудратим билан яратдим, неъматим ила тарбия қилдим. Сен эса менга хилоф қилдинг ва осийлик қилдинг. Агар Менга қайтсанг, Мен сенинг тавбангни қабул қиламан. Мен шунчалик кечиримли ва меҳрибондурман, сен Менга ўхшаган Аллоҳни қаёқдан топа оласан?!”.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
🔆​​ҲАДЕБ ИССИҚ ДЕМАЙ, АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ ҲАМ ДЕНГ.. 😓

Шу кунларда ҳамма жойда машҳур гап - «Жуда иссик булдия!»
«Хаттоки бемалол одамлар қуёш тафтида тухум пиширишяпти»😥.
Аммо, Роббимизнинг марҳаматини қаранг.....
Инсонинг танаси ўзини-ўзи совутиш системасини ёқар экан, яъни терлаб, териси музлаб, одамнинг харорати 36.6° дан тушмас ва ошмас экан.

Бу Аллоҳу Акбар ва Алҳамдулиллаҳга яраша марҳаматдир.
Хадеб иссиқ демасдан, Аллоҳ бизга мўжиза бергани учун Алҳамдулиллаҳ ҳам дейлик азизлаp!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
🔥3❤1
​​​​—  Эй туғмаётган бепушт аёл, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй оила қуриши кечикаётган синглим, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй ҳожатманд киши, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!


... Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос...
Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан...

... Бунинг ҳеч қандай ҚИЙИН жойи йўқ...
Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга «ОШИҚ» бўлиб қолади...

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
-  "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_қорилар

Шайх Хасан Солих томонидан   гўзал тиловат.

Юсуф сураси.

••┄┄┄❅┄┄┄••                Яқинларингизга ҳам улашинг!                                                
@Yorilgan_masjidi👈👈👈
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!

Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!

Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг

Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
Ассалому алайкум!

Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин...

каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇


@imom_adham👈👈
ЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ:

1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир” (Бухорий (879) ривояти);

2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” (Бухорий (883) ривояти). Бу ҳадисда ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Бундан келиб чиқадики, ҳадисдаги покланишдан мақсад фақат ғусл қилиш эмас, балки покланишга сабаб бўладиган бошқа ишларни ҳам қилиш экан. Шунга биноан, жума куни аврат ва қўлтиқ тукларини тозалаш, тирноқларни олиш ҳамда мўйлабни қисқартириш жума кунининг одобларидан саналади. Баъзилар покланиш ниятида жума куни соқолини ҳам қиртишлаб олади. Бу жуда ҳам катта хато. Чунки соқолни қиртишлаб олиш ҳаромдир. Шунингдек, оғзи, оёғи ёки қўлтиғи ҳидланадиган кишилар доимо, айниқса, жума куни имкон қадар шу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари, қўланса ҳидларни кеткизадиган замонавий воситалардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир;

3) Атир сепиш: жумага борганда одамларга турли хил ёқимсиз ҳидлар билан озор бермаслик учун атир сепиш шу куннинг суннатларидан саналади;

4) Энг чиройли кийимларни кийиш ва сочни ёғлаш: мусулмон киши жума намозига борганда қалбини поклаш билан бир қаторда ташқи кўриниши ҳам гўзал бўлиши лозим. Шунинг учун жума намозига боришдан олдин энг чиройли кийимларингизни кийишингиз ва агар сочингиз узун бўлса, соч учун ишлатиладиган махсус крем, гел ва ёғлар ёрдамида сочингизни тартибга келтириб олишингиз ҳам суннатдир;

5) Мисвок ишлатиш ёхуд тишни ювиш: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, мен уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлардим” – деганлар (Бухорий (887) ривояти);

6) Юқоридаги ҳадисда айтилган савобга эришиш учун масжидга боргандан сўнг одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаслик кераклиги айтиб ўтилди. Чунки бу иш ўтирганларга азият беради ва уларда сизга нисбатан нафрат уйғотади. Ҳолбуки мусулмон кишига азият бериш ҳаромдир;

7) Каҳф сурасини ўқиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради” (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган, бу ҳадисни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган);

8) Кўп дуо қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан дуо-илтижо қилиб сўраса, албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради” – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар (Муслим (1926) ривояти). Бироқ ҳадисда бу вақт қачон экани аниқ айтилмаган. Шу вақтга тўғри келиб қолиш ниятида жума куни вақтингизни ҳеч ҳам бекорчи нарсаларга сарфламай, доим дуода бўлишингиз мақсадга мувофиқ бўлади;

9) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти рўбару қилинади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади” – деганлар (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган);

10) Бошқа кунлар қолиб, фақат жума куни рўза тутмаслик: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳеч ким фақат жума куни рўза тутмасин. Бироқ жумага қўшиб бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутса бўлаверади”

(Бухорий ривояти).
#Жума

Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!


1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад)

2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг

3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг!


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇


@imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин.


@imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин.


@imom_adham👈👈