imom_adham Rasmiy kanali
2.22K subscribers
7.98K photos
1.83K videos
54 files
822 links
Download Telegram
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ 🌹
Янги кунни хадия этган Аллоҳга беҳисоб ҳамду-санолар бўлсин!

Роббим🤲

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни файзли барокатли дунё ва охиратимиз учун манфаатли қилсин

@imom_adham 👈👈👈👈👈👈👈
#ҲИДОЯТ ТУҒИЛДИ, КОИНОТ НУРГА ТЎЛДИ!
(мавлид кунларида)
  
    Биламан эй Аллоҳнинг Расули! Охирги пайғамбарлик сиздан ўзгасига муносиб эмас эди. Олдин келган пайғамбар биродарларингизнинг ўз қавмига келиш вақти сиздан олдин бўлсада, сиз улардан мақомда олдиндасиз. Биринчи бўлиш учун охирда келдингиз. Рисолатларнинг охирида мушкдан бўлган муҳр бўлиши шарт. Мушкнинг эса инсон бўлиши тақдир қилинганда , сиздан ўзга ким ҳам мушк бўла олар эди?!
   #Эй инсонларнинг энг гўзали, энг хушбўйи, энг қалби юмшоғи, энг меҳрибони ва саййиди! Сизга салом бўлсин!
   #Омина бинт Ваҳбга салом бўлсин! У зулматга ғарқ бўлган бу сайёрага ёритувчи чироқ ҳадя қилди. У тушида кўрганидек Бусродан Шомгача эмас, биз ўнгимизда кўраётганимиз машриқдан мағрибгача ёритувчи чироқсиз!
   #Абдулмуттолибга салом бўлсин! У ота-онасиз қолган, келгусида ер юзининг тарбиячиси бўладиган етимни тарбия қилди!
   #Ҳалимайи Саъдийяга салом бўлсин! У Маккадан қуруқ қайтмаслик учун сизни эмизишга олди. Етим боладан қанақа қилиб пул ишлаш мумкин?! Кейинроқ билдики, энг буюк бойликка эга бўлган экан. Сиз уларнинг қабиласига борганингизда Бани Саъд диёрига барака ёғилди. Қаерга борсангиз ширинлик атрофида чумоли айланганидек, сизга хайр ва барака эргашиб юрар эди!
    #Абу Толибга салом бўлсин!  У фақирлигига қарамасдан сизга гирдикапалак бўлди, боқди, кафолатига олди.
   Ёшингиз кичкина бўлсада амакингизга юк бўлишни қабул қилмадингиз. Унга ёрдам бериш учун чўпонлик қилдингиз. Сиз гўдаклигингиздан бошлаб инсонлар саййиди эдингиз!
   #Ҳадича розиёллоҳу анҳога саломлар бўлсин!  У сизга қабила, қўшинингиз бўлмаган кунларда эса муҳаббатга тўла қўшин эди. Сиз ваҳий даҳшатидан титраганингизда бағрига олган эди. бошингизни қўллари билан силаган эди. Сизга сўзлар кўринишидаги қалби ила: “Аллоҳ сизни хорламайди!”, деган эди. Сизни ким эканлигингизни яхши билар эди. Сиз ҳам унинг қанақанги аёл эканлигини билар эдингиз. Шунинг учун унинг вафотидан йигирма йил ўтиб қўй сўйиб: “Бунинг гўштидан Ҳадичанинг дугоналарига ҳам беринглар!”, деганингиздан ажабланмаса ҳам бўлаверади. Нақадар вафодорсиз эй Аллоҳнинг Расули! Нақадар вафодорсиз!
   #Варақа ибн Навфалга салом бўлсин! У тўдасидан ажралиб қолган қуш сингари ёлғиз эди. У бузилмаган Инжил, ўзгартирилмаган Таврот эди. У отангиз Иброҳимнинг динида бўлган ёлғиз қалб эди. Сизнинг келишингиз яқинлигини биладиган ақл эди. Сизга ваҳий келганида у сизга: “Яқинда қавминг сени ҳайдаб чиқаради!”, деди. Сиз даҳшат билан: “Ҳали мени улар ҳайдаб чиқаришадими?!”, дедингиз. У сизнинг ҳайратингизни кетказиш учун деди: “Сен келтирган нарсани ким келтирган бўлса албатта уни душман тутишган, юртидан чиқаришган!”.
   Аммо қавмингиз сизни ўзи билмаган ҳолда даъват машаққатидан давлат азизлиги томон чиқарган эди!
#Абу Бакр розиёллоҳу анҳуга салом бўлсин! Умр дўстингиз, йўлдаги йўлдошингиз, ғордаги шеригингиз, учинчиси Аллоҳ бўлган икки шерикнинг бири эди у!
   #Покизаликдан халқ қилинган аҳли байтингизга, покиза завжаларингизга, танланган зотлар бўлмиш саҳобаларингизга салом бўлсин!
   #Қиличингиз ва асойингиз бўлган Авс ва Ҳазраж қабилаларига салом бўлсин!
#Бадрга, Уҳудга, Ҳайбарга, Ҳунайнга ва бу диннинг қиличсиз тарқалгани ҳақида хабар берадиган бошқа маконларга салом бўлсин!
   #Ҳудайбийяга салом бўлсин! Бу сулҳдан кейин ғалаба ва фатҳ туғилди. Бу фатҳда Уззо хор бўлди, Ҳубал синдирилди. Билол розиёллоҳу анҳу Каъбанинг устига чиқди ва бутун коинотга Аллоҳ энг буюклигини айтиб ҳайқирди!
   #Сизга салом бўлсин! Сизга бу дунёда қолиш ёки Роббингиз ҳузурига кетиш танлови берилганида “Олий Дўст”ни танладингиз!
   #Сизга салом бўлсин! Сиз бизнинг ичимизда доимо тириксиз. Сиз ҳеч қачон ўлмайсиз. Биз сизни яхши кўрамиз. Сизни яхши кўрганларни ҳам яхши кўрамиз. Ўзингиз хабар берганингиздек, учрашув жойимиз Ҳовуз бўйидадир. Биз сизга ишонамиз!
  
@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг

Гўзал тасбеҳ

«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман» .

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
#МУЛОҲАЗА...

    Замон нега ўзгарувчан, нега унда омонлик йўқ деб сўрайсиз. Биз айтамизки, кунлар Аллоҳнинг лашкарларидир. Уни инсонлар ичида айлантириб туради. Бу билан У инсонларга ер юзида Ўзидан ўзга ҳеч бир нарса, қандай бўлса шундайлигича қолмаслигини кўрсатмоқда.
   #Дўстим! Фиръавн золим эди. У: “Миср мулки меники эмасми, мана бу дарё оёқларим остида оқмаяптими?!”, дер эди. Аллоҳ замонни айлантирди. Сув Фиръавннинг устидан оқди. Жаброил алайҳис саломнинг унинг қасрига сут эмиш учун келган бир гўдак сабабли унинг оғзига лой тиққанларини кўрганингда эди!
   #Дўстим! Намруд: “Мен ўлдираман, мен тирилтираман”, дер эди. Аллоҳ замонни айлантирди. Биргина чивин унинг тахтини вайрон қилди, ҳаётини хароб қилди. Унинг бошига хизматкорлари тинмай уриб туришар эди. Улар унинг бошига уриб туришса оғриғи енгиллашар эди. Ваҳоланки, сал олдин унинг бошига ураётган хизматкорлар уни илоҳ деб унга сажда қилишар эди.
   #Дўстим! Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан тун қоронғусида чиқдилар. Қурайш ҳар бир қабиладан бир кишини олиб у кишини ўлдирмоқчи эди. Шундай қилинса у кишининг қонлари барча қабилага тарқалиб кетади, деб ўйлашган эди. Аллоҳ замонни айлантирди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккага ғолиб бўлиб кун ёруғида кириб келдилар.
   #Дўстим! Агар сен Билол розиёллоҳу анҳуни Умайя ибн Халаф қийнаганини, Макканинг қайноқ қумлари устига ётқизиб устига оғир тошлар бостириб қўйганини кўрганингда “бу азобларнинг охири бормикин?!”, деган бўлар эдинг. Аллоҳ замонни айлантирди. Бу икки шахс Бадрда учрашишди. Агар ўшанда Билол розиёллоҳу анҳунинг Маккадаги хўжайини Умайя ибн Халафнинг кўксига қиличини санчганини кўрганингда, Аллоҳнинг ҳикмати замонни айлантиришида эканлигини англаган бўлар эдинг.
   #Дўстим! Кунлар мана шу. Уларни яратган зот махлуқоти узра мана шундай жорий қилиб туради. Гоҳида касаллик, гоҳида соғлик. Гоҳида бойлик, гоҳо фақирлик. Гоҳида шодлик, гоҳо ғам. Тоинки кучли инсон мағрурланмасин. Заифлар умидсизланмасин, бойлар ўзидан кетмасин. Фақирлар тушкунликга тушмасин. Аллоҳ инсонларни қадар ўқи билан нишонга олади. Ҳар қанақа ҳолатда ҳам ўқни отадиган томонда бўлсанг нажот топасан!
  САЛОМЛАР БЎЛСИН ҚАЛБИНГГА!
  
  
@imom_adham👈👈👈👈👈👈
❤1
#Ҳикмат

Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

“Биз неъматларга шу даражада одатланиб қолдикки, агар ҳол-аҳвол сўрашса: "Ҳеч қанақа янгилик йўқ", деб жавоб берамиз.
Наҳотки, (ҳар куни, ҳар соат бизга ато этилмиш) офият янгиланиб, неъматлар бардавом қолаётганини ҳис қилмаяпмиз?!
Эй Роббим, соғ танамиздаги ҳужайралар миқдорича Сенга ҳамд бўлсин!
Иллат ёки беморликларимиздан сенга юзланиб шикоят қилмаган кунларимиз миқдорича Сенга ҳамд бўлсин!
Аҳли оиламиз учун маскан-уйимиз учун ҳамда (бундан бошқа) биз санаб адоғига етолмайдиган, берган неъматлари сонича Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Унга доимо ва абадий ҳамд бўлсин!”

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
❤1👍1🔥1
#Ҳикмат

Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Аллоҳнинг сендан дунёни тўсиб, сенга шиддат ва балоларни кўпайтираётганини кўрсанг, билгинки, Унинг ҳузурида азизу мукаррам экансан, У Зотнинг ҳузурида ўрнинг бор экан. У Зот сени Ўзининг дўстлари ва сайлаган бандалари йўлига йўлламоқда.
У Зот сени кўриб турибди. Ахир, У Зот таолонинг «Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан» деган сўзини эшитмаганмисан?
(Тур сураси, 48-оят).

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
👍4❤1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!

Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!

Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг

Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
Ассалому алайкум!

Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин...

каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇


@imom_adham👈👈
ЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ:

1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир” (Бухорий (879) ривояти);

2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” (Бухорий (883) ривояти). Бу ҳадисда ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Бундан келиб чиқадики, ҳадисдаги покланишдан мақсад фақат ғусл қилиш эмас, балки покланишга сабаб бўладиган бошқа ишларни ҳам қилиш экан. Шунга биноан, жума куни аврат ва қўлтиқ тукларини тозалаш, тирноқларни олиш ҳамда мўйлабни қисқартириш жума кунининг одобларидан саналади. Баъзилар покланиш ниятида жума куни соқолини ҳам қиртишлаб олади. Бу жуда ҳам катта хато. Чунки соқолни қиртишлаб олиш ҳаромдир. Шунингдек, оғзи, оёғи ёки қўлтиғи ҳидланадиган кишилар доимо, айниқса, жума куни имкон қадар шу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари, қўланса ҳидларни кеткизадиган замонавий воситалардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир;

3) Атир сепиш: жумага борганда одамларга турли хил ёқимсиз ҳидлар билан озор бермаслик учун атир сепиш шу куннинг суннатларидан саналади;

4) Энг чиройли кийимларни кийиш ва сочни ёғлаш: мусулмон киши жума намозига борганда қалбини поклаш билан бир қаторда ташқи кўриниши ҳам гўзал бўлиши лозим. Шунинг учун жума намозига боришдан олдин энг чиройли кийимларингизни кийишингиз ва агар сочингиз узун бўлса, соч учун ишлатиладиган махсус крем, гел ва ёғлар ёрдамида сочингизни тартибга келтириб олишингиз ҳам суннатдир;

5) Мисвок ишлатиш ёхуд тишни ювиш: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, мен уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлардим” – деганлар (Бухорий (887) ривояти);

6) Юқоридаги ҳадисда айтилган савобга эришиш учун масжидга боргандан сўнг одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаслик кераклиги айтиб ўтилди. Чунки бу иш ўтирганларга азият беради ва уларда сизга нисбатан нафрат уйғотади. Ҳолбуки мусулмон кишига азият бериш ҳаромдир;

7) Каҳф сурасини ўқиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради” (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган, бу ҳадисни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган);

8) Кўп дуо қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан дуо-илтижо қилиб сўраса, албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради” – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар (Муслим (1926) ривояти). Бироқ ҳадисда бу вақт қачон экани аниқ айтилмаган. Шу вақтга тўғри келиб қолиш ниятида жума куни вақтингизни ҳеч ҳам бекорчи нарсаларга сарфламай, доим дуода бўлишингиз мақсадга мувофиқ бўлади;

9) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти рўбару қилинади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади” – деганлар (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган);

10) Бошқа кунлар қолиб, фақат жума куни рўза тутмаслик: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳеч ким фақат жума куни рўза тутмасин. Бироқ жумага қўшиб бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутса бўлаверади”

(Бухорий ривояти).
#Жума

Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!


1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад)

2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг

3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг!


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇


@imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин.


@imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин.


@imom_adham👈👈
Ассалому алайкум. Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам, уларнинг сифатлари ўзгармас экан. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам,  саховатли бўлиб қолаверар, мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам, кечиримли, Аллоҳ севган инсон бўлса, номард одамлар тўдаланиб қаршилик қилсалар хам хокисор бўлиб қолаверар эканлар. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзал кўринар, ва  баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчи бўлар экан. Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади-ки,  бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқ экан. Хазрати инсон,  СИЗ айнан қалб қаъридан гўзаллик тарата оладиган , гўзал хулқлилар сардорисиз. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин....


@imom_adham 👈👈👈👈👈👈
ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

    Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз.

      🕌🕌Бинобарин, жума куни:
Дуолар ижобат бўлади.


     Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим).

🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.

     Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).

🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади.

    Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.

    Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади.

    Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
    Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар.

🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.

    Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа).
     
      Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

Яқинларимизга ҳам улашайлик!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
❤3
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун Якшанба 
27 Сентябр, 2026 мелодий
16 Рабиус саний, 1448 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! 

Якшанба тонги муборак бўлсин!    

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤1
​​#Ҳадис

Абу Бакр ибн Ҳафсдан ривоят қилинади: «Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У гуноҳ қилган эди. Бас, у зот: «Сенинг онанг борми?» – дедилар. «Йўқ», – деди. «Сенинг холанг борми?» – дедилар. «Ҳа», – деди. «Бор! Унга яхшилик қил!» – дедилар».
Ҳасан Марвазий ривоят қилган.


Шарҳ: Яъни, она йўқ бўлса, ўрнига хола ўтар экан. Демак, ўша холани онаси йўқ пайтида онанинг ўрнида кўриш керак. Борида онадан дуо сўрайдиган бўлса, унинг йўғида холадан сўрайди. Яхшилик қиладиган бўлса, унга яхшилик қилади. Гуноҳга ботиб қолиб, қандай қилсам гуноҳим мағфират қилинади, деган ҳалиги одамга Расулуллоҳ онаси ўрнида қолган холасига яхшилик қилишни буюрганлари шуни кўрсатади.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Гуноҳ қилган одам олимлардан маслаҳат сўраши кераклиги.
2. Гуноҳ қилган одам онасининг дуоси ила мағфират топиши имкони борлиги.
3. Онанинг ўрнини хола босиши.
4. Холага яхшилик қилиш билан ҳам гуноҳ мағфират бўлиши.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
#кун_ояти

فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ ۚ أَيْنَ مَا تَكُونُوا يَأْتِ بِكُمُ اللَّهُ جَمِيعًا ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.

"Яхшиликларга шошилинг. Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ сизларни жамлайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир".
(Бақара сураси, 148-оят).

Тафсир: Гап бу ерда фақат ибодат пайтида қараладиган томон ҳақида эмас, балки умумий ҳолат ҳақида кетмоқда. Ҳар кимнинг ўз танлаган йўли бўлиб, у бошқаларни ҳам шу йўлга юритмоқчи бўлади. Жумладан, аҳли китоблар турли услуб ва амалларни ишга солиб, сизларни ўз йўлларига юритмоқчи бўладилар. Уларга эътибор берманглар. Ўз йўлларингизни маҳкам тутиб, яхшиликларни кўпроқ қилишга ошиқинглар. Чунки иймонли инсон икки дунёда ҳам яхшиликларининг ҳажмига қараб мукофот олади. Қани, бу дунёда ҳар ким ўз қибласига юзланиб, ҳар ким ўз ибодатини қилиб юраверсин-чи, охиратда, барибир, Аллоҳ ҳисоб-китоб учун барчани бир ерга жамлайди.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
❤2
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун душанба
— 28 сентябрь 2026
—17 робиъус соний 1448

МУРУВВАТ ва МАРДЛИК дўстларнинг тойилишларини сезмагандек юришдир!"
Амр ибн Усмон Маккий

Холид ибн Сафвондан сўрадилар:
— Сиз учун қайси биродарингиз суюкли?
— Узримни қабул қилиб, хатоимни маъзур билиб, нуқсонимни тўғрилаб-тўлдириб кетган биродаримни кўпроқ яхши кўраман...
Аллоҳим, бизларни ҳам дўстларининг хатосини кечирадиган, узрини қабул қиладиган ва яхшилик билан тўғри йўл кўрсатадиган мурувватли инсонлардан қилгин. Бир-биримизга бу дунёда суянч, охиратда эса яхшиликка сабаб бўладиган солиҳ дўстлардан қилгин.

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
Тилни сақланг!


Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу шундай деганлар:

«Аллоҳ таоло тилни шу қадар мустаҳкам қўрғон билан ўрадики, бошқа бирорта аъзо бунчалик мустаҳкам муҳофаза қилинмаган. Тилнинг олдида ўттиз иккита тиш саф тортган, тишларнинг ортидан иккита лаб ёпилган, ичкарида тилнинг усти кичик тилча билан қопланган, ундан ичкарида эса қалб туради. Шундай экан, Аллоҳдан қўрққин, бу маҳбусни қочириб юборма. Тилнинг офатидан сақлана олишингга ишонч ҳосил қилсанггина уни эркин қўйишинг мумкин».

(«Унваанул байон»)


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤2
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун Сешанба
29 Сентябр, 2026 мелодий
18 Рабиус саний, 1448 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! 

Сешанба тонги муборак бўлсин!    

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤1