imom_adham Rasmiy kanali
2.22K subscribers
7.98K photos
1.83K videos
54 files
822 links
Download Telegram
​​#Ҳадис

Абу Бакр ибн Ҳафсдан ривоят қилинади: «Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У гуноҳ қилган эди. Бас, у зот: «Сенинг онанг борми?» – дедилар. «Йўқ», – деди. «Сенинг холанг борми?» – дедилар. «Ҳа», – деди. «Бор! Унга яхшилик қил!» – дедилар».
Ҳасан Марвазий ривоят қилган.


Шарҳ: Яъни, она йўқ бўлса, ўрнига хола ўтар экан. Демак, ўша холани онаси йўқ пайтида онанинг ўрнида кўриш керак. Борида онадан дуо сўрайдиган бўлса, унинг йўғида холадан сўрайди. Яхшилик қиладиган бўлса, унга яхшилик қилади. Гуноҳга ботиб қолиб, қандай қилсам гуноҳим мағфират қилинади, деган ҳалиги одамга Расулуллоҳ онаси ўрнида қолган холасига яхшилик қилишни буюрганлари шуни кўрсатади.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Гуноҳ қилган одам олимлардан маслаҳат сўраши кераклиги.
2. Гуноҳ қилган одам онасининг дуоси ила мағфират топиши имкони борлиги.
3. Онанинг ўрнини хола босиши.
4. Холага яхшилик қилиш билан ҳам гуноҳ мағфират бўлиши.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
#кун_ояти

فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ ۚ أَيْنَ مَا تَكُونُوا يَأْتِ بِكُمُ اللَّهُ جَمِيعًا ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.

"Яхшиликларга шошилинг. Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ сизларни жамлайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир".
(Бақара сураси, 148-оят).

Тафсир: Гап бу ерда фақат ибодат пайтида қараладиган томон ҳақида эмас, балки умумий ҳолат ҳақида кетмоқда. Ҳар кимнинг ўз танлаган йўли бўлиб, у бошқаларни ҳам шу йўлга юритмоқчи бўлади. Жумладан, аҳли китоблар турли услуб ва амалларни ишга солиб, сизларни ўз йўлларига юритмоқчи бўладилар. Уларга эътибор берманглар. Ўз йўлларингизни маҳкам тутиб, яхшиликларни кўпроқ қилишга ошиқинглар. Чунки иймонли инсон икки дунёда ҳам яхшиликларининг ҳажмига қараб мукофот олади. Қани, бу дунёда ҳар ким ўз қибласига юзланиб, ҳар ким ўз ибодатини қилиб юраверсин-чи, охиратда, барибир, Аллоҳ ҳисоб-китоб учун барчани бир ерга жамлайди.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
❤2
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун душанба
— 28 сентябрь 2026
—17 робиъус соний 1448

МУРУВВАТ ва МАРДЛИК дўстларнинг тойилишларини сезмагандек юришдир!"
Амр ибн Усмон Маккий

Холид ибн Сафвондан сўрадилар:
— Сиз учун қайси биродарингиз суюкли?
— Узримни қабул қилиб, хатоимни маъзур билиб, нуқсонимни тўғрилаб-тўлдириб кетган биродаримни кўпроқ яхши кўраман...
Аллоҳим, бизларни ҳам дўстларининг хатосини кечирадиган, узрини қабул қиладиган ва яхшилик билан тўғри йўл кўрсатадиган мурувватли инсонлардан қилгин. Бир-биримизга бу дунёда суянч, охиратда эса яхшиликка сабаб бўладиган солиҳ дўстлардан қилгин.

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
Тилни сақланг!


Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу шундай деганлар:

«Аллоҳ таоло тилни шу қадар мустаҳкам қўрғон билан ўрадики, бошқа бирорта аъзо бунчалик мустаҳкам муҳофаза қилинмаган. Тилнинг олдида ўттиз иккита тиш саф тортган, тишларнинг ортидан иккита лаб ёпилган, ичкарида тилнинг усти кичик тилча билан қопланган, ундан ичкарида эса қалб туради. Шундай экан, Аллоҳдан қўрққин, бу маҳбусни қочириб юборма. Тилнинг офатидан сақлана олишингга ишонч ҳосил қилсанггина уни эркин қўйишинг мумкин».

(«Унваанул байон»)


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤2
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун Сешанба
29 Сентябр, 2026 мелодий
18 Рабиус саний, 1448 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! 

Сешанба тонги муборак бўлсин!    

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤1
БАХТСИЗЛИК БОРМИ?

Урва ибн Амир айтади: Аҳмад Қурайший бундай деди: Бир куни ҳазрат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бахтсизлик ҳақида сўз очилди. Шунда ул зот: "Бунинг энг яхшиси феъл (бахтни ичдан чиқаришдир). (Бахтсизлигига ишониш) ҳеч бир мусулмонни йўлдан адаштириб қўймасин. Сизлардан бирингиз ёқимсиз бирор нарсани кўрганда ушбу дуони ўқисин: "Аллоҳумма ла яъти биъл-хасанати илла анта ва ла ядфаъус-саййиати илла анта вала ҳавла ва ла қуввата илла бика".
(Аллоҳим! Хайрни фақат Сен бера оласан, ёмонликни ҳам фақат Сен бартараф қила оласан. Ибодат, меҳнат, ҳимоя қилиш учун муҳтож бўлганимиз куч-қувват ҳам фақат Сендандир)", дея марҳамат қилдилар (Абу Довуд ривояти).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади, Расули акрам: "Бахтсизлик келтириб чиқариш ширкдир, бахтсизлик келтириб чиқариш ширкдир, бахтсизлик келтириб чиқариш ширкдир. (Беихтиёр қалбига бахтсизлик ваҳимаси келиб, унда баъзи нарсаларга нисбатан нафратни ҳис қилган)дан ташқари биздан ҳеч кимда бу ҳол йўқдир. Лекин Аллоҳ таоло уни таваккул билан кетказади", дея марҳамат қиладилар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Ҳазрат Анас розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "На (Аллоҳнинг изнисиз) касалликнинг юқиши, на шумланиш бордир. Менга феъл хуш ёқади".
Шунда ёнларида ўтирган инсонлар сўради:
– Ё Расулуллоҳ, феъл нима?
– Ширин, ёқимли бирор сўз! – дея марҳамат қилдилар ул зот.

Яқинларингизга ҳам улашинг

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
ОНА ДУОСИ – ҚЎРҒОН

Мусо алайҳиссалом қавми билан бирга Ватан ҳимоясига  тайёргарлик кўраётган эдилар.
Ҳар бир киши ўз қурол-аслаҳасини тайёрлаб, совутини кийиб, жангга чиқиши шарт эди. Бир пайт у кишининг назарига бир ёш йигит тушди. Бу йигитнинг на совути, на қуроли бор эди.
Мусо алайҳиссалом бу ҳолни кўриб, ҳайрон бўлиб ундан сўрадилар:
– Эй йигит, нега сен бошқалар каби қуролланмадинг? Совут киймадинг? Нега жангга бундай чиқяпсан?
Йигит жавоб берди:
– Эй Аллоҳнинг расули! Менинг биргина қуролим бор, у ҳам  бўлса, онамнинг дуосидир. Онам менга ҳар доим дуо қилади: "Эй Парвардигорим! Ўғлимни ҳар қандай офат ва балодан сақла. Уни ўз ҳимоянгда асра!”
Шунинг учун мен Аллоҳнинг каломи ва онамнинг дуоси билан жангга чиқдим, деб жавоб берди.
Мусо алайҳиссалом бу гапни эшитиб, Аллоҳ таолодан ваҳий келишини кутди. Шу заҳоти ваҳий келди: “Эй Мусо! У йигит ҳақиқатан Менинг муҳофазамда. Унга ҳеч қандай офат етмайди. Чунки у онасининг рози қилган ва дуоси олган”.
Орадан бир неча йил ўтиб, яна Ватан ҳимоясига отланганлар орасида ҳалиги йигит ҳам бор эди. Олдингилардан фарқли равишда у совут кийган ва қуролланиб олган эди. Буни кўриб Мусо алайҳиссалом сўради:
– Сен совут киймас, қурол олмас эдинг-ку. Не бўлди: совут кийиб олибсан?
Йигит жавоб берди:
– Онам вафот этди. Энди мени дуо қиладиган, Аллоҳга омонат топширадиган инсон йўқ, шу боис совут кийиб, қуролланиб олдим.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤1
#Ҳадис

Ихлос сурасининг фазилати.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: «Бирортангиз бир кечада Қуръоннинг учдан бирини ўқишга ожизлик қиладими?» дедилар. Бу уларга қийин туюлди ва: «Қай биримиз буни қила олардик, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот: «Аллоҳул вааҳидус сомад – Қуръоннинг учдан биридир», - дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.


Изоҳ: «Аллоҳул вааҳидус сомад» – Ихлос сурасига ишора. Ушбу калималар билан бошланган сура, яъни Ихлос сураси мазмунан Қуръони Каримнинг учдан бирига тенг.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
❤4👍1
#БИР ОЯТ...

( وَقَالَتِ امْرَأَتُ فِرْعَوْنَ قُرَّتُ عَيْنٍ لِّي وَلَكَ ۖ لَا تَقْتُلُوهُ عَسَىٰ أَن يَنفَعَنَا أَوْ نَتَّخِذَهُ وَلَدًا وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ )

Ал-Қосос сураси 9-оят

  Яъни, "Фиръавннинг хотини: "(Бу бола) мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар. Шоядки, у бизга фойда берса ёки уни бола қилиб олсак", деди. Ҳолбуки, улар сезмадилар!".

   #Юқоридаги гапни Фиръавннинг хотини Осиё онамиз дарёда оқиб келган гўдак бўлмиш Мусо алайҳис саломни тутиб олиб эри Фиръавнга айтган.

   #Фиръавн хотинига: "Майли сен учун шундай бўлақолсин.  Менинг эса унга эҳтиёжим йўқ!", деди.
   #Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳодисани шарҳлаб шундай дейдилар:
   "Агар Фиръавн ҳам Осиё айтган гапни айтиб иқрор қилганида Аллоҳ уни ҳидоят қилиши мумкин эди. Аммо Аллоҳ уни бундан маҳрум қилди!".
    #Қадар тилга ҳам боғлиқ. Ҳаётда оптимист бўлишга ҳаракат қилиш керак. Ана шунда яхшиликларни кўраверасиз.
   #Бир мансабга ўтирганда ич-ичингиздан "бу мансаб менга бахтсизлик келтиради" десангиз ўшандай бўлиши мумкин.
    #Бир аёлга уйланганда ич-ичингиздан "бу никоҳ менга яхшилик келтирмайди" десангиз айтганингиздек бўлиши мумкин.
   #Гумонни яхши қилинг, сўзларингизни тузатинг.
   #Кишининг бошига бало тилидан келиши ҳам мумкин...

@Yorilgan_masjidi👈👈#БИР ОЯТ...

( وَقَالَتِ امْرَأَتُ فِرْعَوْنَ قُرَّتُ عَيْنٍ لِّي وَلَكَ ۖ لَا تَقْتُلُوهُ عَسَىٰ أَن يَنفَعَنَا أَوْ نَتَّخِذَهُ وَلَدًا وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ )

Ал-Қосос сураси 9-оят

  Яъни, "Фиръавннинг хотини: "(Бу бола) мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар. Шоядки, у бизга фойда берса ёки уни бола қилиб олсак", деди. Ҳолбуки, улар сезмадилар!".

   #Юқоридаги гапни Фиръавннинг хотини Осиё онамиз дарёда оқиб келган гўдак бўлмиш Мусо алайҳис саломни тутиб олиб эри Фиръавнга айтган.

   #Фиръавн хотинига: "Майли сен учун шундай бўлақолсин.  Менинг эса унга эҳтиёжим йўқ!", деди.
   #Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳодисани шарҳлаб шундай дейдилар:
   "Агар Фиръавн ҳам Осиё айтган гапни айтиб иқрор қилганида Аллоҳ уни ҳидоят қилиши мумкин эди. Аммо Аллоҳ уни бундан маҳрум қилди!".
    #Қадар тилга ҳам боғлиқ. Ҳаётда оптимист бўлишга ҳаракат қилиш керак. Ана шунда яхшиликларни кўраверасиз.
   #Бир мансабга ўтирганда ич-ичингиздан "бу мансаб менга бахтсизлик келтиради" десангиз ўшандай бўлиши мумкин.
    #Бир аёлга уйланганда ич-ичингиздан "бу никоҳ менга яхшилик келтирмайди" десангиз айтганингиздек бўлиши мумкин.
   #Гумонни яхши қилинг, сўзларингизни тузатинг.
   #Кишининг бошига бало тилидан келиши ҳам мумкин...

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
👍2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ

🌿Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🍃

Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...

🍀Ушбу тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака тилаймиз.

🍀Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга беҳиссоб шукрона айтамиз.

🍀 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🍀Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилаймиз.

🌦Хайрли тонг...🍁

✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
❤1
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир», - дедилар».
Имом Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳокимлар ривоят қилишган.


Шарҳ: Силаи раҳм-қариндогалик алоқаларини яхшилаш кишига бу дунёнинг ўзида ҳам бир қанча фойдаларни беради. Улардан бу ҳадиси шарифда саналгани қуйидагилардир:

1. Аҳлнинг муҳаббати.
▫️
Ким аҳлининг муҳаббатига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

2. Молу мулкнинг кўплиги.
▫️ Ким кўп молу мулкка сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

3. Умрнинг зиёдалиги.
▫️ Ким умрининг зиёдалигига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
👍1👏1
Ношукрлик қилган бўлса ҳам, дўстдан узилма. Шукр қилаётган бўлса-да, душманга суянма.

Изоҳ. Ҳар бир кишининг ўзига хос бармоқ излари бўлгани каби инсон табиати ҳам бири-бириникидан фарқланади. Албатта бу фарқ табиий асосдаги ҳар хиллик билан чегараланмасдан, муҳит тарбияси каби ташқи омиллар таъсирида янада чуқурлашади. Натижада ҳар бир инсон гўё алоҳида олам сифатида шаклланади, табиийки, бу оламнинг иқлими, тартиб-қоидалари бошқаникига ҳамиша ҳам тўғри келавермайди.

Лекин шундай мураккаб шароитда ҳам инсон зоти табиати, қарашлари, майли ўзига яқин одамларни умр бўйи излайди, минг машаққатлар билан уларга йўлиқади. «Ғоз ба ғоз, кабутар ба кабутар» деганларидек, бир-бирини битта сўз билан тушунадиган инсонлар табиий равишда яқинлашиб, дўст тутинишади, муносабатлари самимий ва давомли бўлади. Тўғри, баъзида шундай дўстлар ўртасида ҳам тушунмовчилик рўй бериб, орага бироз совуқчилик тушиши мумкин. Саломингизга яхши алик олмагандир, қилган яхшилигингизга тузук миннатдорчилик билдирмагандир ва ҳоказо. Буларга жавобан сиз ҳам дўстингизга айни муносабатда бўлсангиз, кўп машаққатлар орқали эришилган дўстлик деган неъматга сиз ҳам дўстингиз каби ношукрлик қилган бўласиз. Оқибатда ора очилиб, Оллоҳ ато этган улуғ неъматдан маҳрум бўлиб қолиш ҳеч гап эмас.

Балки шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтгандир: «Ўзаро ёмон кўришманг, ҳасад этманг, бирингиз бошқангизга қарши тадбир қилманг. Эй Оллоҳнинг бандалари, биродар бўлинг! Ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиш мусулмон инсонга ҳалол эмас» Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривояти.

Демак, соғлом эътиқод асосига қурилган дўстлик риштасини узиши мумкин ҳар кандай сабаб дўстлик деган бебаҳо неъматга нисбатан ношукрлик саналади. Албатта, бунинг акси душманингиз саломингизга чиройли алик олиб, сиздан миннатдор эканини ҳақли ўринда изҳор қилаётган бўлса-да, унинг бу шукрига алданиб қолманг. Билингки, то у билан ақидада фарқланар экансиз, гўзал либослар билан бурканган муносабатларнинг асли адоватдан иборат бўлиб қолаверади.

“Унвонул баён”дан

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!

Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!

Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг

Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
Ассалому алайкум!

Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин...

каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇


@imom_adham👈👈
ЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ:

1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир” (Бухорий (879) ривояти);

2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” (Бухорий (883) ривояти). Бу ҳадисда ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Бундан келиб чиқадики, ҳадисдаги покланишдан мақсад фақат ғусл қилиш эмас, балки покланишга сабаб бўладиган бошқа ишларни ҳам қилиш экан. Шунга биноан, жума куни аврат ва қўлтиқ тукларини тозалаш, тирноқларни олиш ҳамда мўйлабни қисқартириш жума кунининг одобларидан саналади. Баъзилар покланиш ниятида жума куни соқолини ҳам қиртишлаб олади. Бу жуда ҳам катта хато. Чунки соқолни қиртишлаб олиш ҳаромдир. Шунингдек, оғзи, оёғи ёки қўлтиғи ҳидланадиган кишилар доимо, айниқса, жума куни имкон қадар шу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари, қўланса ҳидларни кеткизадиган замонавий воситалардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир;

3) Атир сепиш: жумага борганда одамларга турли хил ёқимсиз ҳидлар билан озор бермаслик учун атир сепиш шу куннинг суннатларидан саналади;

4) Энг чиройли кийимларни кийиш ва сочни ёғлаш: мусулмон киши жума намозига борганда қалбини поклаш билан бир қаторда ташқи кўриниши ҳам гўзал бўлиши лозим. Шунинг учун жума намозига боришдан олдин энг чиройли кийимларингизни кийишингиз ва агар сочингиз узун бўлса, соч учун ишлатиладиган махсус крем, гел ва ёғлар ёрдамида сочингизни тартибга келтириб олишингиз ҳам суннатдир;

5) Мисвок ишлатиш ёхуд тишни ювиш: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, мен уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлардим” – деганлар (Бухорий (887) ривояти);

6) Юқоридаги ҳадисда айтилган савобга эришиш учун масжидга боргандан сўнг одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаслик кераклиги айтиб ўтилди. Чунки бу иш ўтирганларга азият беради ва уларда сизга нисбатан нафрат уйғотади. Ҳолбуки мусулмон кишига азият бериш ҳаромдир;

7) Каҳф сурасини ўқиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради” (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган, бу ҳадисни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган);

8) Кўп дуо қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан дуо-илтижо қилиб сўраса, албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради” – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар (Муслим (1926) ривояти). Бироқ ҳадисда бу вақт қачон экани аниқ айтилмаган. Шу вақтга тўғри келиб қолиш ниятида жума куни вақтингизни ҳеч ҳам бекорчи нарсаларга сарфламай, доим дуода бўлишингиз мақсадга мувофиқ бўлади;

9) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти рўбару қилинади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади” – деганлар (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган);

10) Бошқа кунлар қолиб, фақат жума куни рўза тутмаслик: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳеч ким фақат жума куни рўза тутмасин. Бироқ жумага қўшиб бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутса бўлаверади”

(Бухорий ривояти).
#Жума

Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!


1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад)

2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг

3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг!


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇


@imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин.


@imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин.


@imom_adham👈👈
Ассалому алайкум. Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам, уларнинг сифатлари ўзгармас экан. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам,  саховатли бўлиб қолаверар, мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам, кечиримли, Аллоҳ севган инсон бўлса, номард одамлар тўдаланиб қаршилик қилсалар хам хокисор бўлиб қолаверар эканлар. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзал кўринар, ва  баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчи бўлар экан. Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади-ки,  бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқ экан. Хазрати инсон,  СИЗ айнан қалб қаъридан гўзаллик тарата оладиган , гўзал хулқлилар сардорисиз. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин....


@imom_adham 👈👈👈👈👈👈
ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

    Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз.

      🕌🕌Бинобарин, жума куни:
Дуолар ижобат бўлади.


     Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим).

🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.

     Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).

🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади.

    Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.

    Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади.

    Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
    Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар.

🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.

    Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа).
     
      Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

Яқинларимизга ҳам улашайлик!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
❤1