imom_adham Rasmiy kanali
2.22K subscribers
7.98K photos
1.83K videos
54 files
822 links
Download Telegram
#БИР ОЯТ..

وَاصْبِرْ عَلَىٰ مَا أَصَابَكَ ۖ إِنَّ ذَٰلِكَ مِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ

Луқмон сураси 17-оят

Яъни, "Ўзингга етган мусибатга сабр қил. Албатта, булар азм этилажак ишлардандир!".

   #Биз бу дунёда Аллоҳнинг қадарига мувофиқ юрамиз. Сизга етиши керак бўлган касалликдан қутилишнинг имкони йўқ аслида.
   #Яқинингиз бошига тушиши керак бўлган ўлим қанча уринсангиз ҳам барибир тушади.
   #Йўқотишингиз керак бўлган мансаб агар ҳар куни эрталаб мудирингизнинг поябзалини дастрўмолингиз билан артиб тозаласангиз ҳам барибир йўқолади.
  
   #Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қалбларни юпатишларига қаранг:
   "Билгинки, сенга тегиши керак бўлган нарса сени хато қилмайди. Сени хато қилиб ўтиб кетган нарса сенга тегмайди!".

   #Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
   "Агар биз фақатгина яхши кўрадиган нарсаларимиз ила ажрланаверсак ажримиз оз бўлиб қолар эди. Аллоҳ сахийдир. Бандасига ажрни кўпайтириш учун уни ёқтирмайдиган нарсаларига мубтало қилиб туради...

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤5
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун чоршанба
— 7 октябрь 2026
— 26 робиъус соний 1448

✍️Суфён Саврий айтади:
"Гумон тилга чиқсагина гуноҳ бўлади. Модомики, тилга чиқмас экан, гуноҳ дейилмайди".

✍️Ҳамдун айтади:
"Биродарингиз бир хато иш қилиб қўйса, унга етмишта узр топинглар. Агар қалбларингиз бу узрларни қабул қилмаса, билингларки, етмишта узрнинг биронтасини ҳам қабул қилмаган қалбларингиз айбдор".

🤲Аллоҳим, қалбларимизни ёмон гумон, кина, ҳасад ва адоватдан поклагин. Тилларимизни ёлғон, ғийбат ва ноҳақ сўзлардан асрагин. Қалбларимизга меҳр, раҳм-шафқат ва бағрикенглик солгин.

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
#Ҳадис

«ҲАР КУНИ МИНГ САВОБ КАСБ ҚИЛИШ»

Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бас, у зот: «Сизлардан бирингиз ҳар куни минг савоб касб қилишдан ожиз бўлурми?» дедилар. Шунда у зотнинг ҳам мажлисларидан бир киши: «Қандоқ қилиб биримиз минг ҳасана касб қилади?» деб сўради. «Юзта тасбеҳ айтади. Бас, унга мингта савоб ёзилади ва ундан мингта хато ўчирилади», - дедилар».

Шарҳ: Демак, бир марта «субҳаналлоҳи» деган бандага ўнта савоб ёзилар ва ундан ўнта хато ўчирилар экан. Бундан Исломда савоб касб қилиш жуда ҳам осонлиги келиб чиқади. Ўша савобни касб қилишни ихтиёр қилганлар қани?!

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун Пайшанба
08 Октябр, 2026 мелодий
27 Рабиус саний, 1448 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! 

Пайшанба куни муборак бўлсин!    

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
#Ҳикмат

Ҳасан Басрий айтдилар:
- Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман.
- Нима учун?- дейишди.
- Исиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди?- деди.
- Аллоҳ, - дейишди.
- Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб, яна азоблаши мумкин?!- деди.

«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас».
(Анфол сураси, 33-оят).

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
#ЎРТАКАШЛИК ЁКИ ЯХШИЛИКГА ДАЛОЛАТ...

   Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг Отаси Абдуллоҳ ибн Ҳаром розияллоҳу анҳу Абуш Шаҳм исмли яҳудийдан ўттиз васақ(1васақ=130кг) хурмо қарзи бор эди.
   Абдуллоҳ Уҳуд ғазотида шаҳид бўлди. Унинг қарзи ўғли Жобир розияллоҳу анҳунинг гарданида қолди. Қарзни тўлаш вақти келганида Абуш Шаҳм келиб қарзни сўради. Жобир розияллоҳу анҳу қарзни тўлашдан ожиз эди.
   Жобир розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ўртага тушиб ёрдам беришларини сўради. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам яҳудий Абуш Шаҳмнинг олдига бориб: "Жобирга муҳлат бер!", дедилар.

   #Мартабангиз қанчалар баланд бўлмасин яхши иш учун ўртага тушишдан ор қилманг.
   #Диний тушунчада умматнинг Пайғамбари, сиёсий тушунчада давлат раҳбари инсонларнинг эҳтиёжи учун ўртакашлик қилишдан бош тортмаяптилар.
   #Қўлингиздан келса оддий инсонларнинг муаммоларини ҳал қилиб беринг. Заифлар учун ўртакашлик қилинг. Шояд сизнинг қўлингиз ила Аллоҳ уларнинг муаммоларини ҳал қилса.
   #Натижадан хавотир олманг. Биров ўртакашлигингизни қабул қилмаса хафа бўлманг. У сизга боғлиқ эмас. Натижа Аллоҳга боғлиқ. Сиз эса ҳаракатдан масъулсиз.
   #Шу муносабат хабарларда келадики, Абуш Шаҳм Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг илтимосларини бажармаган.
   #Бундан олдинроқ Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Муғийснинг илтимоси билан Барийрага ўртакаш бўлиб совчи бўлганлар. Барийра ҳам рад қилган. Шундай бўлсада, Набий алайҳис салом ўртакашликда давом этдилар. Тўхтаб қолмадилар...
   #Биз Аллоҳга ҳаракатимиз билан бандачилик қиламиз, натижани юзага чиқариш бизга эмас,  балки ҳар бир ишнинг эгаси бўлган Роббул ъиззанинг ҳузуридадир...
  
@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
👍3
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!

Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!

Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг

Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
Ассалому алайкум!

Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин...

каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇


@imom_adham👈👈
ЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ:

1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир” (Бухорий (879) ривояти);

2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” (Бухорий (883) ривояти). Бу ҳадисда ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Бундан келиб чиқадики, ҳадисдаги покланишдан мақсад фақат ғусл қилиш эмас, балки покланишга сабаб бўладиган бошқа ишларни ҳам қилиш экан. Шунга биноан, жума куни аврат ва қўлтиқ тукларини тозалаш, тирноқларни олиш ҳамда мўйлабни қисқартириш жума кунининг одобларидан саналади. Баъзилар покланиш ниятида жума куни соқолини ҳам қиртишлаб олади. Бу жуда ҳам катта хато. Чунки соқолни қиртишлаб олиш ҳаромдир. Шунингдек, оғзи, оёғи ёки қўлтиғи ҳидланадиган кишилар доимо, айниқса, жума куни имкон қадар шу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари, қўланса ҳидларни кеткизадиган замонавий воситалардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир;

3) Атир сепиш: жумага борганда одамларга турли хил ёқимсиз ҳидлар билан озор бермаслик учун атир сепиш шу куннинг суннатларидан саналади;

4) Энг чиройли кийимларни кийиш ва сочни ёғлаш: мусулмон киши жума намозига борганда қалбини поклаш билан бир қаторда ташқи кўриниши ҳам гўзал бўлиши лозим. Шунинг учун жума намозига боришдан олдин энг чиройли кийимларингизни кийишингиз ва агар сочингиз узун бўлса, соч учун ишлатиладиган махсус крем, гел ва ёғлар ёрдамида сочингизни тартибга келтириб олишингиз ҳам суннатдир;

5) Мисвок ишлатиш ёхуд тишни ювиш: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, мен уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлардим” – деганлар (Бухорий (887) ривояти);

6) Юқоридаги ҳадисда айтилган савобга эришиш учун масжидга боргандан сўнг одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаслик кераклиги айтиб ўтилди. Чунки бу иш ўтирганларга азият беради ва уларда сизга нисбатан нафрат уйғотади. Ҳолбуки мусулмон кишига азият бериш ҳаромдир;

7) Каҳф сурасини ўқиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради” (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган, бу ҳадисни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган);

8) Кўп дуо қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан дуо-илтижо қилиб сўраса, албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради” – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар (Муслим (1926) ривояти). Бироқ ҳадисда бу вақт қачон экани аниқ айтилмаган. Шу вақтга тўғри келиб қолиш ниятида жума куни вақтингизни ҳеч ҳам бекорчи нарсаларга сарфламай, доим дуода бўлишингиз мақсадга мувофиқ бўлади;

9) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти рўбару қилинади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади” – деганлар (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган);

10) Бошқа кунлар қолиб, фақат жума куни рўза тутмаслик: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳеч ким фақат жума куни рўза тутмасин. Бироқ жумага қўшиб бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутса бўлаверади”

(Бухорий ривояти).
#Жума

Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!


1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад)

2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг

3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг!


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇


@imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин.


@imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин.


@imom_adham👈👈
Ассалому алайкум. Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам, уларнинг сифатлари ўзгармас экан. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам,  саховатли бўлиб қолаверар, мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам, кечиримли, Аллоҳ севган инсон бўлса, номард одамлар тўдаланиб қаршилик қилсалар хам хокисор бўлиб қолаверар эканлар. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзал кўринар, ва  баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчи бўлар экан. Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади-ки,  бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқ экан. Хазрати инсон,  СИЗ айнан қалб қаъридан гўзаллик тарата оладиган , гўзал хулқлилар сардорисиз. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин....


@imom_adham 👈👈👈👈👈👈
ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

    Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз.

      🕌🕌Бинобарин, жума куни:
Дуолар ижобат бўлади.


     Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим).

🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.

     Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).

🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади.

    Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.

    Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади.

    Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
    Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар.

🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.

    Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа).
     
      Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

Яқинларимизга ҳам улашайлик!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
❤1
#БИР ОЯТ..

وَاصْبِرْ عَلَىٰ مَا أَصَابَكَ ۖ إِنَّ ذَٰلِكَ مِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ

Луқмон сураси 17-оят

Яъни, "Ўзингга етган мусибатга сабр қил. Албатта, булар азм этилажак ишлардандир!".

   #Биз бу дунёда Аллоҳнинг қадарига мувофиқ юрамиз. Сизга етиши керак бўлган касалликдан қутилишнинг имкони йўқ аслида.
   #Яқинингиз бошига тушиши керак бўлган ўлим қанча уринсангиз ҳам барибир тушади.
   #Йўқотишингиз керак бўлган мансаб агар ҳар куни эрталаб мудирингизнинг поябзалини дастрўмолингиз билан артиб тозаласангиз ҳам барибир йўқолади.
  
   #Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қалбларни юпатишларига қаранг:
   "Билгинки, сенга тегиши керак бўлган нарса сени хато қилмайди. Сени хато қилиб ўтиб кетган нарса сенга тегмайди!".

   #Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
   "Агар биз фақатгина яхши кўрадиган нарсаларимиз ила ажрланаверсак ажримиз оз бўлиб қолар эди. Аллоҳ сахийдир. Бандасига ажрни кўпайтириш учун уни ёқтирмайдиган нарсаларига мубтало қилиб туради...

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
👍1
​​#Бисмиллаҳ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун шанба
10- Октабр, 2026
29- Рабиус сони, 1448


Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.

Албатта яқинларингизга хам юборинг!


@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_қорилар

Шайх Хасан Солих томонидан   гўзал тиловат.

••┄┄┄❅┄┄┄••                Яқинларингизга ҳам улашинг!                                                
@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
👍1
#МЕНГА ҚИСҚА ВАСИЯТ ҚИЛИНГ...

   Бир киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Менга қисқа васият қилинг!
  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Инсонларнинг қўлидаги нарсадан умидингни уз. Бойлик ана шудир. Тамадан сақлан. У аниқ фақирликдир. Намозни худди дунё билан видолашаётган кишидек ўқи. Узр сўраладиган ишни қилишдан сақлан!

#Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам кишининг бойлигини Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлишида, у билан кифояланишида, ризқи учун Аллоҳга ҳамд айтишида деб ўргатаяптилар. Инсонлар қўлига қарашни фақирлик деяптилар. Демак, бойлик ва фақирлигинг қалбингни қандай ҳис қилаётганига, кўзларинг қандай боқаётганига боғлиқ экан.

   #Бошқалар молик бўлган нарсаларга кўз тиккан инсонлар ўзларига берилган нарсаларнинг қийматини ҳеч қачон билишмайди. Агар инсон ўз қўлидаги нарсага қараса ва ундан қандай фойдаланишни билса бошқалар қўлига қарашга фурсат топа олмайди. Уларга ҳасад қилишга вақти қолмайди. Иблисни ҳалокатга ташлаган гуноҳ ҳасад эди-ку! Аллоҳ фаришталарни саждага амр қилганида Иблис: "Мен ундан яхшиман!", деган эди. Кўп инсонлар Иблиснинг "мен ундан яхшиман" деган назарияси асосида умр кечиришади.
  Унақа инсон агар бировнинг ҳашаматли уйи олдидан ўтса "нега менинг уйим бундай эмас?" , дейди. Агар бировнинг қимматбаҳо машина миниб юрганини кўрса "нега унда бор-у, менда йўқ. Унинг нимаси мендан афзал?", дейди. Бу кабилар Қоруннинг мулкига эга бўлса ҳам бахтли бўла олмайди. Чунки унинг кўзи оч, фақирлиги қалбида!
  
   #Ойлик маошига розилик билан боқадиган, ундаги Аллоҳнинг неъматини ҳис қиладиган, ҳожатини яширишни биладиган, инсонлардан сўрамайдиган киши ойнинг охирида маош олсада, олдинги маошидан ҳеч нарса қолмаган бўлсада бойдир.
   Бировнинг нима сотиб олганига қарайдиган, бошқанинг нимага эга бўлганига боқадиган киши фақир бўлиб яшайди, фақир бўлиб ўлади. Демак, бойлик чўнтакда эмас, қалбда!

   #Намозни худди дунё билан видолашаётган кишидек ўқи. Хаёл қил, ҳар-бир ўқиётган намозинг гўё охирги намозингдир. Ундан сўнг гўё қабрингга кирасан. Ана шу асосда намозни адо қил. Намозда қалбингни ҳозир қил. Қандай буюк зот ҳузурида турганингни ҳис қил. Дунёвий ишларинг қолиб кетаётгани учун шошиб ўқима. Сен ҳожатларни раво қиладиган зот ҳузурида турибсан. Уни тарк қилиб ҳожатингни битириш учун ўзингга-нафсингга суянмоқчимисан?
   #Аллоҳнинг оятларини ҳис қил, тадаббур қил. Фотиҳа сурасидан лаззатлан. Кўпчилик маҳрум бўлган ҳамд айтиш неъматидан баҳраманд бўл. Ибодатига қоим қилиб қўйганидан лаззатлан. Савобидан сен умид қиладиган, жазосидан қўрқадиган, қиёмат кунининг Эгасидан лаззатлан. "Сенгагина ибодат қиламиз, Сендангина ёрдам сўраймиз" оятидан мазза қил. Фақирлигингдан Унинг бойлиги остида паноҳ топ. Заифлигингдан Унинг қуввати остда паноҳ топ. "Бизни тўғри йўлга ҳидоят қил" оятини тадаббур қил. Атрофингдаги борлиқ ҳақида тафаккур қил. Сигирга, дарахтга, тошга, қурбақага, бошлиқларига ибодат қилаётганлардан, динларини ўзгартирганлардан ибратлан. Фақат ана шундагина Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқишдан олдин: "Бизни бир роҳатлантир эй Билол!", деганларини англаб етасан.
  
   #Узр сўраладиган ишни қилишдан сақлан!. Тилингни тий. Ўткинчи ҳолат учун дунёни остин-устун қилма. Ҳиссиётингга берилиб воқеаларга кучли акс-таъсир кўрсатиб, қўпол гапириб сўнгра афсусланиб узр сўраб юрма. Узр сўраш шаксиз яхши иш. Аммо жароҳатловчи сўзлар ёғочга мих уришдек гап. У михни суғурган тақдирингда ҳам тешиги қолиб кетади. Ёмон гап ҳам ана шундай инсон қалбида из қолдиради...

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤5
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун Душанба
12 Октябр, 2026 мелодий
01 Жумадул аввал, 1448 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! 

Душанба тонги муборак бўлсин!    

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤1
#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса бор. Кимда ўшалар бўлсағ Аллоҳ уни паноҳига олади ва жаннатига киритади; Заифга меҳр қилиш, ота-онага мушфиқлик қилиш ва мамлукка яхшилик қилиш», дедилар».

Шарҳ:
Қаранг! Ўз қўл остидаги одамга яхшилик қилиш Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлиш ва охиратда жаннатга киришга сабаб бўладиган иш экан.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1.
Заифга меҳр қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади.
ва жаннатига киритади.
2. Ота-онага мушфикдик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.
3. Қўл остидаги одамга яхшилик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
👍4❤2