imom_adham Rasmiy kanali
2.22K subscribers
7.98K photos
1.83K videos
54 files
822 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_қорилар

Шайх Хасан Солих томонидан   гўзал тиловат.

••┄┄┄❅┄┄┄••                Яқинларингизга ҳам улашинг!                                                
@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
👍1
#МЕНГА ҚИСҚА ВАСИЯТ ҚИЛИНГ...

   Бир киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Менга қисқа васият қилинг!
  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Инсонларнинг қўлидаги нарсадан умидингни уз. Бойлик ана шудир. Тамадан сақлан. У аниқ фақирликдир. Намозни худди дунё билан видолашаётган кишидек ўқи. Узр сўраладиган ишни қилишдан сақлан!

#Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам кишининг бойлигини Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлишида, у билан кифояланишида, ризқи учун Аллоҳга ҳамд айтишида деб ўргатаяптилар. Инсонлар қўлига қарашни фақирлик деяптилар. Демак, бойлик ва фақирлигинг қалбингни қандай ҳис қилаётганига, кўзларинг қандай боқаётганига боғлиқ экан.

   #Бошқалар молик бўлган нарсаларга кўз тиккан инсонлар ўзларига берилган нарсаларнинг қийматини ҳеч қачон билишмайди. Агар инсон ўз қўлидаги нарсага қараса ва ундан қандай фойдаланишни билса бошқалар қўлига қарашга фурсат топа олмайди. Уларга ҳасад қилишга вақти қолмайди. Иблисни ҳалокатга ташлаган гуноҳ ҳасад эди-ку! Аллоҳ фаришталарни саждага амр қилганида Иблис: "Мен ундан яхшиман!", деган эди. Кўп инсонлар Иблиснинг "мен ундан яхшиман" деган назарияси асосида умр кечиришади.
  Унақа инсон агар бировнинг ҳашаматли уйи олдидан ўтса "нега менинг уйим бундай эмас?" , дейди. Агар бировнинг қимматбаҳо машина миниб юрганини кўрса "нега унда бор-у, менда йўқ. Унинг нимаси мендан афзал?", дейди. Бу кабилар Қоруннинг мулкига эга бўлса ҳам бахтли бўла олмайди. Чунки унинг кўзи оч, фақирлиги қалбида!
  
   #Ойлик маошига розилик билан боқадиган, ундаги Аллоҳнинг неъматини ҳис қиладиган, ҳожатини яширишни биладиган, инсонлардан сўрамайдиган киши ойнинг охирида маош олсада, олдинги маошидан ҳеч нарса қолмаган бўлсада бойдир.
   Бировнинг нима сотиб олганига қарайдиган, бошқанинг нимага эга бўлганига боқадиган киши фақир бўлиб яшайди, фақир бўлиб ўлади. Демак, бойлик чўнтакда эмас, қалбда!

   #Намозни худди дунё билан видолашаётган кишидек ўқи. Хаёл қил, ҳар-бир ўқиётган намозинг гўё охирги намозингдир. Ундан сўнг гўё қабрингга кирасан. Ана шу асосда намозни адо қил. Намозда қалбингни ҳозир қил. Қандай буюк зот ҳузурида турганингни ҳис қил. Дунёвий ишларинг қолиб кетаётгани учун шошиб ўқима. Сен ҳожатларни раво қиладиган зот ҳузурида турибсан. Уни тарк қилиб ҳожатингни битириш учун ўзингга-нафсингга суянмоқчимисан?
   #Аллоҳнинг оятларини ҳис қил, тадаббур қил. Фотиҳа сурасидан лаззатлан. Кўпчилик маҳрум бўлган ҳамд айтиш неъматидан баҳраманд бўл. Ибодатига қоим қилиб қўйганидан лаззатлан. Савобидан сен умид қиладиган, жазосидан қўрқадиган, қиёмат кунининг Эгасидан лаззатлан. "Сенгагина ибодат қиламиз, Сендангина ёрдам сўраймиз" оятидан мазза қил. Фақирлигингдан Унинг бойлиги остида паноҳ топ. Заифлигингдан Унинг қуввати остда паноҳ топ. "Бизни тўғри йўлга ҳидоят қил" оятини тадаббур қил. Атрофингдаги борлиқ ҳақида тафаккур қил. Сигирга, дарахтга, тошга, қурбақага, бошлиқларига ибодат қилаётганлардан, динларини ўзгартирганлардан ибратлан. Фақат ана шундагина Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқишдан олдин: "Бизни бир роҳатлантир эй Билол!", деганларини англаб етасан.
  
   #Узр сўраладиган ишни қилишдан сақлан!. Тилингни тий. Ўткинчи ҳолат учун дунёни остин-устун қилма. Ҳиссиётингга берилиб воқеаларга кучли акс-таъсир кўрсатиб, қўпол гапириб сўнгра афсусланиб узр сўраб юрма. Узр сўраш шаксиз яхши иш. Аммо жароҳатловчи сўзлар ёғочга мих уришдек гап. У михни суғурган тақдирингда ҳам тешиги қолиб кетади. Ёмон гап ҳам ана шундай инсон қалбида из қолдиради...

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤5
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун Душанба
12 Октябр, 2026 мелодий
01 Жумадул аввал, 1448 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! 

Душанба тонги муборак бўлсин!    

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤1
#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса бор. Кимда ўшалар бўлсағ Аллоҳ уни паноҳига олади ва жаннатига киритади; Заифга меҳр қилиш, ота-онага мушфиқлик қилиш ва мамлукка яхшилик қилиш», дедилар».

Шарҳ:
Қаранг! Ўз қўл остидаги одамга яхшилик қилиш Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлиш ва охиратда жаннатга киришга сабаб бўладиган иш экан.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1.
Заифга меҳр қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади.
ва жаннатига киритади.
2. Ота-онага мушфикдик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.
3. Қўл остидаги одамга яхшилик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
👍4❤2
#Ҳадис

Абу Саид ва Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор мусулмон кишига заҳмат, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам етиб, ҳатто бир тикан санчилса ҳам, Аллоҳ унинг хатоларини ўша сабабли ўчиради”, - дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти
қилганлар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
👏1
​​ОЛТИН ЎГИТ

Иброхим ибн Адҳам ўзига насиҳат қилишини сўраган бир кишига қуйидаги маслаҳатларни берди: Шу олтита ўгитга доим амал қилсанг, ҳеч зарар кўрмайсан ва саодатга эришасан:


⚜ 1. Гуноҳ қилиш истаги уйғонганида Аллоҳ таолонинг ризқини ема.

⚜ 2. Гуноҳ қилмоқчи бўлганингда У Зотнинг мулкидан чиқ.

⚜ 3. Гуноҳ қилаётганингда шундай бир ер топгинки, Роббим сени кўрмасин.

⚜ 4. Ўлим фариштаси келганида унга: "Тавба қилиб олишим учун менга муҳлат бер" - дегин.

⚜ 5. Қабрда сўроқ қилгани фаришта келганида уларни ўзингдан узоқлаштир.

⚜ 6. Қиёматда: "Гуноҳкорни дўзахга ташланг" - деган фармон келганида, қўлингдан келса, сен борма.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз" китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
❤1
Хулқ

Ғийбатнинг каффороти
(учун ўқиладиган дуо)

📜Аллоҳуммағфирлий, ва лиман иғтабтуҳу ва золамтуҳу, ва аса'ту илайҳи. Ва тажааваз ъанний ва ъанҳу.

Аллоҳим! Мени ва кимни ғийбат қилган бўлсам, кимга зулм қилган ва ёмонлик қилган бўлсам, ўшани мағфират қил. Мени ҳам, уни ҳам гуноҳидан ўт, афв эт.

▫️Изоҳ: Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: "Ғийбатнинг каффорати — ғийбат қилган кишинг учун мағфират сўрашингдир" , деди. (Яъни, агар бориб узр сўраш янада каттароқ фитнага ёки адоватга сабаб бўладиган бўлса, унинг ҳаққига ихлос билан дуо қилиш лозим).
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️


@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Гӯзал_қироат

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️


@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
​​#кун_ояти

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا تُوبُوا إِلَى اللَّهِ تَوْبَةً نَصُوحًا عَسَىٰ رَبُّكُمْ أَنْ يُكَفِّرَ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيُدْخِلَكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ يَوْمَ لَا يُخْزِي اللَّهُ النَّبِيَّ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ ۖ نُورُهُمْ يَسْعَىٰ بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَبِأَيْمَانِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَتْمِمْ لَنَا نُورَنَا وَاغْفِرْ لَنَا ۖ إِنَّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

"Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Шоядки Роббингиз гуноҳларингизни ювса ва сизни дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса. Бир кундаки, унда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир. Улар эса, Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, гуноҳларимизни кечир, албатта, Сен барча нарсага қодирсан, дерлар".
(Таҳрим сураси, 8-оят).

Тафсир: Қиёмат кунида мўминлардан бошқалар зулматда қоладилар. Мўъминлар йўлини эса нур ёритиб туради. Улар зулматда адашмайдилар, қоқилиб-сурилмайдилар ҳам. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом: «Эй парвардигоро, қиёмат куни шарманда қилмагин», деб дуо қилганликлари келтирилган.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤1👍1
#ЮҚОРИДАГИ ҚЎЛ ПАСТДАГИ ҚЎЛДАН ЯХШИДИР...

   Ҳаким ибн Ҳизом розиёллоу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вас алламдан мол сўради. Унга мол бердилар. У яна сўради. Унга яна бердилар. Учинчи марта сўради. Учинчи марта ҳам бердилар. Сўнгра унга дедилар:
-Эй Ҳаким ибн Ҳизом! Бу мол ёқимли ва ширин. Ким уни нафс сахийлиги билан олса унга барака берилади. Ким уни нафси раҳбарлигида олса унга барака берилмайди. У ейди тўймайди. Юқоридаги қўл пастдаги қўлдан яхшироқдир.
Шунда Ҳаким ибн Ҳизом деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Сизни ҳақ ила юборган Зот билан қасам ичиб айтаманки, дунёни тарк қилгунимча ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамайман!
  Сўнгра Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дунёдан ўтиб кетдилар. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу халифалик даврларида инсонларга мол тарқатдилар. Ҳаким ибн Ҳизомни ҳам чақирдилар. Аммо у мол олишдан воз кечди.
  Ундан сўнг Умар розиёллоҳу анҳунинг даврлари келди. У зот ҳам Ҳаким ибн Ҳизомнинг насибасини берганларида яна олишдан бош тортди. Шунда Умар розиёллоҳу анҳу кишиларга хитоб қилиб дедилар:
“Эй мусулмонлар жамоаси! Мен Ҳакимга ўлжадан улушини бердим. У қабул қилмади. Сиз бунга гувоҳ бўлинг!”.

   #Қадимда: “Мол ёмон хўжайин ва яхши хизматкордир”, дейишар эди. Яъни, мол жамлашни ғоя қилиб олган киши гўё унга қулдир. Мақсади фақат молни кўпайтириш, ўсдиришдир. Ҳалолми, ҳаромми парво қилмайди. Кимки уни ғоя эмас, васила қилиб олса карим ҳолда яшаб карим ҳолда ўлади. Мол жамлаш айб эмас, аксинча инсоннинг мол жамлайдиган асбобга айланиши айбдир!
   #Ким уни нафс сахийлиги билан олса унга барака берилади. Яъни, сўрамасдан, тамасиз,очкўзликсиз, берувчини мажбур қилмасдан, уни машаққатга қўймасдан  олса унга барака берилади, кўпаяди, ўсади. Унга ҳалол ризқ бўлади. Инсон унинг лаззатини ҳис қилади.
   #Қадимгилар “Ҳаё қиличи билан олинган нарса ҳаромдир!”, дейишган. Ким молни нафс раҳбарлигида олса унга барака берилмайди. Яъни, агар молни сўрашда қаттиқ туриб олиб, инсонлар қўлидаги нарсага кўз тикиб, берадиган кишини ҳам машаққатга қўйиб олса Аллоҳ ундаги баракани йўқ қилади. У қаноат қилмайди, рози бўлмайди, тўймайди!
   #Аллоҳнинг азамати шундаки, у инсонларнинг баъзисини баъзисига муҳтож қилиб қўйди. Аммо Ўзининг ҳеч кимга эҳтиёжи йўқ. Тўғри, инсон мажбур бўлиб қолиб бировдан мол сўрашига тўғри келади. Биз бир-биримизни суяшга, қўллашга амр қилинганмиз. Шифохонага тушиб қолган пулсиз фақир қандай қилсин?! Оёқ-қўли ишламайдиган ота фарзандларини қандай боқсин?!
   Бу кабиларни қидириб, уларга ёрдам бериш ҳаммамизнинг вазифамиз, бурчимиз. Агар уларни сўрашга мажбур қилмаганимизда янада гўзал бўлар эди. Кўпчилик инсонларнинг олийжаноблиги сўрашдан тўсиб туради. Улар ҳақида Роббимиз айтади: “Уларнинг иффатидан жоҳил киши уларни бой деб ўйлайди. Уларни сиймосидан танийсан. Улар инсонлардан хиралик қилиб сўрамайдилар”.
   #Аммо мусибат шундаки, баъзилар тўймайди. Агар нон пакетчалари тарқатилаётганини билиб қолса токи олмагунича дунёни остин-устун қилади. Агар қўшниси қурбонлик қилса унга бермагани учун қиёматни қоим қилади.
   #Заиф ҳадисларда келишича, унда шундай дейилади:
“Нарсаларни мағрурлик билан талаб қилинг. Чунки ишлар ўлчов билан жорий бўлган!”

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤3
#Ҳикмат

Ризқ даражалари
Мол-дунё: У ризқнинг энг паст, қуйи даражаларидандир.
Офият, саломатлик: У ризқнинг энг олий, юқори даражаларидандир.
Фарзандлар салоҳияти, қобиллиги: У ризқнинг афзалидир.
Роббул аламийн- Аллоҳ таолонинг ризоси: У энг мукаммал, тамомий ризқдир.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
👍3❤2
ҲАЁТ ҲИКМАТИ

Ҳасан Басрий Умар ибн Абдулазизга (икковларига ҳам Аллоҳ раҳм қилсин) хат ёзиб, бундай деди: “Дарҳақиқат, дунё бир тушдир, охират уйғоқликдир, ўлим эса ўртададир. Биз аралаш-қуралаш тушлар оғушидамиз. Ўзини ҳисоб-китобга тутган фойда қилади. Бундан ғафлатда қолган зарар кўради, ишларнинг оқибатини ўйлаган нажот топади. Ҳавои нафсига итоат этган залолатга кетади. Ҳалим табиатли ютади. Худодан қўрқиб иш қилган омонда бўлади. Ибрат олганнинг кўзи очилади. Кўзи очилган англайди. Англаган билади. Билган эса, амал қилади. Агар адашсанг, қайт. Пушаймонлик туйсанг, шунга олиб келган ишни тарк эт. Билмасанг, сўра. Ғазаблансанг, ғазабингни ют”.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤4👍1
#ЖАННАТ АҲЛИДАН...

   Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан масжидда ўтирган эдилар. Шунда бирдан саҳобаларга дедилар:
-Ҳозир мана бу эшикдан жаннат аҳлидан бўлган бир киши кириб келади!
   Эшикдан Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу кириб келди. Саҳобалар туриб бориб унга Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг гапларини етказишди. Абдуллоҳ деди:
-Мен бир заиф бандаман. Аллоҳдан энг кўп умид қиладиган нарсам қалбнинг саломатлигидир!

      #Қалбнинг саломатлиги охиратдаги жаннатдан олдинги бу дунёдаги жаннатдир. Қалбида ўзгаларга нисбатан кина, адоват ва нафрат сақлайдиганлар ҳеч қачон саодат нималигини билмай ўтиб кетишади. Бошқалар ҳам улар билан бўлишганда саодатни ҳис қилишмайди.
   #Қалби ҳасад билан тўла бўлган инсон қўлидаги неъматлардан лаззат топа олмайди. Чунки у бошқаларнинг қўлидаги неъматлар билан овора бўлиб қолади.
   Кишилардан нафратланиб юрадиганларда бошқаларни севиш учун вақт йўқ. Гоҳида бунақалар ўзини ҳам ёмон кўради.
   #Қалбингизда кина ва адоват бўлмасин. Қалбида кина ва адоват бўлганларнинг қалби қабрдир. Бошқалар билан ўзингизни солиштираверманг. Бошқалар билан ўзини солиштираверадиганлар сакинатдан маҳрум инсонлардир.
   #Ичингизни ҳасадга тўлдирманг. Бу нарса Аллоҳнинг қадарига нисбатан беадабликдир...

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
👍2❤1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!

Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!

Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг

Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
Ассалому алайкум!

Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин...

каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇


@imom_adham👈👈
❤1
ЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ:

1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир” (Бухорий (879) ривояти);

2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” (Бухорий (883) ривояти). Бу ҳадисда ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Бундан келиб чиқадики, ҳадисдаги покланишдан мақсад фақат ғусл қилиш эмас, балки покланишга сабаб бўладиган бошқа ишларни ҳам қилиш экан. Шунга биноан, жума куни аврат ва қўлтиқ тукларини тозалаш, тирноқларни олиш ҳамда мўйлабни қисқартириш жума кунининг одобларидан саналади. Баъзилар покланиш ниятида жума куни соқолини ҳам қиртишлаб олади. Бу жуда ҳам катта хато. Чунки соқолни қиртишлаб олиш ҳаромдир. Шунингдек, оғзи, оёғи ёки қўлтиғи ҳидланадиган кишилар доимо, айниқса, жума куни имкон қадар шу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари, қўланса ҳидларни кеткизадиган замонавий воситалардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир;

3) Атир сепиш: жумага борганда одамларга турли хил ёқимсиз ҳидлар билан озор бермаслик учун атир сепиш шу куннинг суннатларидан саналади;

4) Энг чиройли кийимларни кийиш ва сочни ёғлаш: мусулмон киши жума намозига борганда қалбини поклаш билан бир қаторда ташқи кўриниши ҳам гўзал бўлиши лозим. Шунинг учун жума намозига боришдан олдин энг чиройли кийимларингизни кийишингиз ва агар сочингиз узун бўлса, соч учун ишлатиладиган махсус крем, гел ва ёғлар ёрдамида сочингизни тартибга келтириб олишингиз ҳам суннатдир;

5) Мисвок ишлатиш ёхуд тишни ювиш: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, мен уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлардим” – деганлар (Бухорий (887) ривояти);

6) Юқоридаги ҳадисда айтилган савобга эришиш учун масжидга боргандан сўнг одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаслик кераклиги айтиб ўтилди. Чунки бу иш ўтирганларга азият беради ва уларда сизга нисбатан нафрат уйғотади. Ҳолбуки мусулмон кишига азият бериш ҳаромдир;

7) Каҳф сурасини ўқиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради” (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган, бу ҳадисни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган);

8) Кўп дуо қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан дуо-илтижо қилиб сўраса, албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради” – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар (Муслим (1926) ривояти). Бироқ ҳадисда бу вақт қачон экани аниқ айтилмаган. Шу вақтга тўғри келиб қолиш ниятида жума куни вақтингизни ҳеч ҳам бекорчи нарсаларга сарфламай, доим дуода бўлишингиз мақсадга мувофиқ бўлади;

9) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти рўбару қилинади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади” – деганлар (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган);

10) Бошқа кунлар қолиб, фақат жума куни рўза тутмаслик: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳеч ким фақат жума куни рўза тутмасин. Бироқ жумага қўшиб бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутса бўлаверади”

(Бухорий ривояти).
#Жума

Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!


1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад)

2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг

3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг!


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇


@imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин.


@imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин.


@imom_adham👈👈
Ассалому алайкум. Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам, уларнинг сифатлари ўзгармас экан. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам,  саховатли бўлиб қолаверар, мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам, кечиримли, Аллоҳ севган инсон бўлса, номард одамлар тўдаланиб қаршилик қилсалар хам хокисор бўлиб қолаверар эканлар. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзал кўринар, ва  баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчи бўлар экан. Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади-ки,  бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқ экан. Хазрати инсон,  СИЗ айнан қалб қаъридан гўзаллик тарата оладиган , гўзал хулқлилар сардорисиз. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин....


@imom_adham 👈👈👈👈👈👈