imom_adham Rasmiy kanali
2.22K subscribers
7.98K photos
1.83K videos
54 files
822 links
Download Telegram
Тавба қилганнинг уч аломати бор:

1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.

Тавба — қайтиш, воз кечишдир. Ёмондан қайтиб яхшига эришишдир. Гуноҳни асло такрорламасликдир. Яхшига эришиш учун ёмондан воз кечиш лозим. Яхшига эришишни хоҳлаган кимса яхши нима эканини билиши шарт. Бунинг учун илм керак.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Наманган вақти билан)

Эртага Якшанба

- 18 Октябр, 2026 й
- 07 Жумодул Аввал, 1448 ҳ

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 06:23
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:03

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 05:09 |   | 05:54
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:46 |   | 15:56
☪️ Шом           ⏰ 17:34 |   | 17:34
☪️ Ҳуфтон      ⏰  18:44 |   | 18:54

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
👍1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун Якшанба
18 Октябр, 2026 мелодий
07 Жумадул аввал, 1448 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! 

Якшанба тонги муборак бўлсин!    

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
#Неъмат

📜Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани кичик қилиб яратди, сўнг у катталашади. Фақат мусибат бундан мустасно — уни катта қилиб яратди, сўнг у кичраяди.

👉@tartil_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун Душанба
19 Октябр, 2026 мелодий
08 Жумадул аввал, 1448 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! 

Душанба тонги муборак бўлсин!    

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
#ҚАЛБАКИ ЗОҲИДЛИК...

   Ибн Асокир ўзининг "Тариху Димашқ" номли китобида, ибн Ҳажар Асқалоний ўзининг "Лисонул мизон" номли китобида келтиради:
  "Халаф ибн Тамимдан ривоят қилинади:
  "Иброҳим ибн Адҳам  раҳимаҳуллоҳ ва Шақиқ Балхий раҳимаҳуллоҳ Маккада учрашиб қолишди. Иброҳим сўради:
-Ишингнинг аввали, яъни Аллоҳга қайтишинг қандай бўлган?
Шақиқ деди:
- Саҳрода кетаётган эдим. Саҳрода қанотлари синиб ерда ётган бир қушни кўрдим. Унинг қаердан ризқланишини кўраман деб ундан узоқроқда туриб кузатиб турдим. Бир қуш оғзида чигиртка билан учиб келди. Қаноти синган қушнинг оғзига чигирткани қўйди. Мен ўзимга: "Эй нафс! Ушбу қаноти синган қушга ушбу соғлом қушни мусаххар қилган Зот сен қаерда бўлсанг ҳам ризқ беради" , деб ишлашни тарк қилдим ва ибодатга берилдим.
   Иброҳим деди:
-Эй Шақиқ! Нега сен қаноти синган қушга овқат берадиган соғлом қуш бўлмайсан. Ундан афзал бўласан-ку! Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Юқоридаги қўл пастдаги қўлдан афзал" , деганларини эшитмаганмисан? Мўъмин киши аброрлар даражасига етиши учун икки даражадан доимо олийсини танлаши лозим.
  Халаф ибн Тамим айтади:
"Шунда Шақиқ туриб келиб Иброҳимнинг қўлини ўпди ва  деди:
  "Сиз бизни устозимизсиз, эй Абу Исҳоқ!".

  
   #Ислом гўзал диндир. Аммо афсуски, бизнинг тушунчаларимиз гўзал эмас. Исломий тушунчалардан энг кўп нотўғри тушунилгани зоҳидлик бўлса керак. Зоҳидлик молни тарк қилиш эмас, мол сизга хўжайин бўлмаслигидир!
  
     #Усмон розиёллоҳу анҳу ниҳоятда бой эди. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу ҳам бадавлат эди. Аммо уларнинг бойлиги қалбида эмас, қўлида эди. Ислом уларнинг молига эҳтиёж сезганида улар иккиланмасдан сарфлашар эди. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу Билол розиёллоҳу анҳуни мол билан озод қилган-ку!
   Усмон розиёллоҳу анҳу "қийинчилик қўшини"нинг учдан бирини мол билан жиҳозлаб берган-ку ахир!
  
   #Зоҳидлик-  ишлашга қодир бўлсангда, уйда ишламасдан ўтириб олиш эмас. Бу текинхўрликдир, беғамликдир, хорликдир!
   #Зоҳидлик- янги ва чиройли кийимда юриш имконинг бўлатуриб эски ва ямоқ солинган кийимда юришинг эмас. Бу фаросатсизликдир ва харобликдир. Аллоҳ таоло берган неъматларини бандасида кўринишини суяди!
   #Зоҳидлик- тозалашга, тартибга солишга, янгисини сотиб олишга имконинг бўлатуриб ифлос уйда яшаш, дабдаласи чиққан анжомларни ишлатиш эмас. Бунинг исми тадбирсизлик, фаросатсизликдир. Зоҳидлик бу тозалаш, тузатиш ва тартибга солишдир!
   #Зоҳидлик- ўсишга имконинг бўлатуриб ўқув даргоҳларида паст даражага рози бўлиб юриш эмас. Бунинг номи ҳимматсизлик бўлади. Зоҳидлик бу ўсиш, бу заминни обод қилишдир!
  
   #Зоҳидлик қўлда қанча мол борлиги ёки йўқлигига қараб эмас, қаноатинг миқдорига қараб бўлади. Баъзан қўлида ҳеч нарсаси бўлмаган фақирнинг қалби дунё муҳаббати ила тўла бўлиши мумкин. У билан зоҳидликнинг ораси машриқ ва мағриб қадар узоқдир. Гоҳида эса кишининг қўлида моли кўп бўлиб қалби ундан холий бўлади. Зоҳид ана шу кишидир. Зоҳидлик қалбдир, ташқи кўриниш эмас!
   #Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу эгилиб, беҳафсала юриб кетаётган бир кишини кўриб қолиб унинг кимлигини суриштирди. Унинг обид эканини айтишди. Шунда Умар розиёллоҳу анҳу уни асо билан уриб деди:
   "Динимизни ўлдирдинг, Аллоҳ сени қатл қилсин. Тўғри юр, исломнинг иззатини кўрсат...

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤4🔥1
#руҳий_қувват

Агар эрталаб ва кечқурунги зкрларни (тўлиқ) айтишга ожизлик қилсангиз, эрталаб ва кечқурун ушбу учта калимани айтишдан ожиз қолманг:
بسِم الله الذي لا يضُر مع أسمهِ شيء في الأرض ولا في السمَاء وهو السميع العليم
​«Аллоҳнинг номи биланки, Унинг номи туфайли ерда ҳам, осмонда ҳам ҳеч нарса зарар етказа олмас. У эшитувчи ва билувчидир». (3 марта)
Ўқилиши
​«Бисмиллаҳиллазий лаа ядурру маʻасмиҳи шайъун фил-арди ва лаа фис-самааъи ва ҳувас-самийʻул-ʻалийм». (3 марта)
أعوذُ بِكلمات الله التامات من شرِ ما خلق
​«Аллоҳнинг мукаммал калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман».
​«Аʻуузу бикалимаатиллаҳит-таммаати мин шарри маа холақ». (3 марта)
رضيتُ بالله ربًا وبالإسلام ديناً وبِمُحمد ﷺ رسولاً
​«Аллоҳни Рaбб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни расул (пайғамбар) деб рози бўлдим». (3 марта)
​«Родийту биллаҳи Роббан ва бил-Ислаами дийнан ва би-Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи ва саллама росуулаа». (3 марта)
​Зкрлар — сизни ҳимоя қилувчи қўрғонингиз, мустаҳкам совутингиз ва қимматбаҳо хазингиздир.

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤3👍1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун Сешанба
20 Октябр, 2026 мелодий
09 Жумадул аввал, 1448 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! 

Сешанба тонги муборак бўлсин!    

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Бизни ижтимоий тармоқда кузатиб боринг:

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
❤1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🤲 Аллоҳим, мен Сендан фойдасиз илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймас нафсдан, мустажоб бўлмайдиган дуодан паноҳ сўрайман. Омин !


⛅️ Сешанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
#ҚАЛБАКИ ЭДИ...

   Ибнул Жавзийнинг " Китобул азкиё" номли китобида Барид ибн Жарирдан қуйидаги ривоят келади:
   "Бир куни халифа Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу Бариднинг отаси Жарирга деди:
- Қавминг билан Ироққа бор. Ажамлар у ерда биз учун жамлаб қўйишибди. Агар улардан ғолиб бўлсанг ўлжанинг тўртдан бири сеники!

   Мусулмонлар у ерни фатҳ қилишди. Сўнгра ўлжаларни жамлашди. Шунда Жарир ўлжаларнинг тўртдан бирига даъвогарлик қилди. Саъд ибн Аби Ваққос розиёллоҳу анҳу Жарирнинг даъвосини айтиб Умар розиёллоҳу анҳуга мактуб битди. Мактубни олган Умар розиёллоҳу анҳу Саъдга шундай мактуб битди:
   "Жарир тўғри айтибди. Мен унга шундай деган эдим. Агар қавми билан биргаликда ўлжа учун урушишган бўлишса ўлжанинг тўртдан бирини уларга бер. Агар Аллоҳ учун, дини учун, пайғамбари учун урушишган бўлишса улар ҳам мусулмонлардан бир тоифадирлар. Бошқалар қанча олишса улар ҳам шунча олишади!".

   Саъд мактубни Жарирга кўрсатди. Шунда Жарир деди:
   "Мўъминлар амири тўғри айтибди. Менда ўлжанинг тўртдан бирига эҳтиёж йўқ. Мен мусулмонларнинг бириман!".

   #Ҳазрати Умар розиёллоҳу анҳунинг закийлигига боқинг. Олдин кишиларни ўлжа билан қизиқтираяпти. Ўлжа уларнинг кўз олдига келганида улар олдига дунё ёки охиратни танлаш ихтиёрини қўймоқда!

   #Ниятингизни тузатинг. Амалларни мақбул ёки номақбул қиладиган нарса ниятдир.
   #Агар обид дейилиш учун масжидга борсангиз дейилади, айтилади. Аммо фақат холис амалларингизгина уёққа ўтади.
    #Агар сахий, жўмард дейилиш учун садақа қилсангиз дейилади, айтилади. Аммо уёққа фақатгина Аллоҳ учун бўлганлари ўтади.
   #Ижтимоий тармоқларда сизни диндор, маданиятли инсон дейишлари учун бир нарса ёзсангиз, тарқатсангиз, баҳслашсангиз дейишади, айтишади. Аммо машҳурлик учун, танилиш учун қилган ишларингиз уёққа ўтмайди.
  #Агар дунёни нариги чеккасидаги мусулмонларни ғамини қилиб, уларга ёрдам бераолмаяпман деб маҳзун бўлсангиз-у, лекин ўзингизни яқинингиз, амма-амакингиз, тоға-холангиз, жиян қардошларингиздан мурувватингиз, ҳимматингиз ва ҳадояларингизни беролмасангиз, бу сизнинг динни ғамидаги сахийлигингизни қалбакилигидир.
   #Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан масжидда намоз ўқир эди. Аммо у дўзахнинг энг тубидадир. Чунки унинг нияти бузуқ эди. Саждаси қалбаки эди...

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤1👍1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Чоршанба тонги муборак бўлсин!
​Бугунги кун сизга ва оилангизга хотиржамлик, қут-барака ва чексиз қувонч олиб келсин. Бошлаган барча эзгу ишларингиз хайрли ва унумли бўлсин.
​Кунингиз юқори кайфият, куч-ғайрат ва муваффақиятларга тўлиб-тошсин!
Тонгингиз хайрли ўтсин!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
❤1
#МУОМАЛА ОДОБИ...

   Ибнул Асирнинг "Усдул ғоба фий маърифатис саҳоба" номли китобида келади:
   "Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан қирқ кун олдин исломга кирди. У жуда ҳам кўркам инсон эди. Ҳатто Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:
   "Жарир бу умматнинг Юсуфидир!", дер эди.

   Жарир ибн Абдуллоҳ ўз қавмининг каттаси эди. У исломга кириб Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни икром қилдилар ва кишиларга шундай дедилар:
   "Агар сизнинг олдингизга бир қавмнинг улуғи келса уни эҳтиром қилинглар!".

   #Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ "Муснад"ида келтиради:
   "Жарир ибн Абдуллоҳ айтади:
  "Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам исломга кирганимдан кейин мени бирор марта олдиларига киришдан ман қилмаганлар. Неча марта кўришган бўлсак доим менга табассум қилар эдилар!".

   #Ҳаммани эҳтиром қилишимиз уларнинг бизнинг гарданимиздаги ҳаққидир. Биздаги саховат ёки олийҳимматлик эмас.
   #Инсонларнинг мансаби, тутган ўрни, насаби, ҳолати турлича бўлади. Аммо инсонлиги ва ҳуқуқлари жиҳатидан улар тенгдир...
   #Аммо бу буюк дин ҳаммани ўз ўрнига қўяди. Оддий йўлини йўқотган инсон билан бир қавмнинг каттаси бир хил бўлмайди. Дўстингизга қиладиган муомалангиз билан вазирга қиладиган муомалангиз бир хил бўлмайди. Отангизга қиладиган муомалангиз билан ўғлингизга қиладиган муомалангиз бир хил бўлмайди...
   #Бир муносабат билан ёки сизга ярашмабти дейишлари билан кийимингизни ўзгартирасиз-ку, энди инсонларга лойиқ муомалани ҳам танланг!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
👍2❤1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун Пайшанба
22 Октябр, 2026 мелодий
11 Жумадул аввал, 1448 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин!    

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
Ахлоқнинг кенглиги ризқларнинг хазиналаридир.

Изоҳ. «Иҳйоу улумид дин»нинг «Риёзатун нафс» китобида «Ахлоқнинг кенглиги ризқларнинг хазиналаридир» деган сўзлар Яҳё ибн Муоз тилидан келтирилган. У киши яна айтади: «Ёмон хулқ ёнида қанча яхшиликлар бўлса ҳам фойда бермайди. Яхши хулқ ёнида қанча ёмонликлар бўлса ҳам зарар бермайди». Демак яхши хулқ атрофидаги ҳар қандай ёмонликни зарарсизлантириш қувватига эга экан, у шу йул билан ризқлар йўлини очишга ҳам кенг имкон яратади.
Жунайд Бағдодий дейди: «Тўртта сифат бандани юксакларга кўтаради. Гарчи унинг илми ва амали кам, лекин табиати ҳалим, тавозуъли, қўли очиқ сахий ва хулқи чиройли бўлса, бу иймоннинг мукаммаллигидан дарак». Илм ва амалнинг кам бўлиши яхшилик эмас. Лекин юқорида саналган тўртта сифат бу камчиликни ёпар ва шу тўртта сифат билан инсон иймон мукаммаллигига эришар экан. Мана шу даражанинг ўзи ризқлар хазинаси эмасми?

📚“Унвонул баён”дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤3
#Ибрат_вақти

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
☝️ “Аллоҳдан қўрқишнинг саккиз белгиси бор:

1) тилни ғийбатдан тийиш керак. Тилни Аллоҳнинг зикри, Қуръон тиловати билан, илм ўрганиш билан машҳғул қилиш керак;

2) қоринга ҳаром луқма киритишдан тийилиш зарур. Эҳтиёжига кўра ҳалол таом тановул қилиш шарт;

3) кўзини ҳаромдан тийиш лозим. Дунёга ҳирс билан эмас, ибрат кўзи билан боқиш керак;

4) Қўлини ҳаромга узатмаслик шарт;

5) оёқлари билан ман этилган ишларга эмас, балки Аллоҳ таолонинг тоатига бориш зарур;

6) қалбидан ҳасад, адоват, ғазаб каби иллатларни чиқариб ташлаш, уларнинг ўрнига насиҳат, мусулмонларга шафқатни киритиш керак;

7) Аллоҳнинг амрларига итоат этишда эҳтиёт бўлиш, ибодатларни Аллоҳ розилиги учун қилиш, риё ва нифоқдан сақланиш даркор;

8) фақат яхшиликларни эшитиш лозим.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
❤1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!

Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!

Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг

Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
Ассалому алайкум!

Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин...

каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇


@imom_adham👈👈
ЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ:

1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир” (Бухорий (879) ривояти);

2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” (Бухорий (883) ривояти). Бу ҳадисда ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Бундан келиб чиқадики, ҳадисдаги покланишдан мақсад фақат ғусл қилиш эмас, балки покланишга сабаб бўладиган бошқа ишларни ҳам қилиш экан. Шунга биноан, жума куни аврат ва қўлтиқ тукларини тозалаш, тирноқларни олиш ҳамда мўйлабни қисқартириш жума кунининг одобларидан саналади. Баъзилар покланиш ниятида жума куни соқолини ҳам қиртишлаб олади. Бу жуда ҳам катта хато. Чунки соқолни қиртишлаб олиш ҳаромдир. Шунингдек, оғзи, оёғи ёки қўлтиғи ҳидланадиган кишилар доимо, айниқса, жума куни имкон қадар шу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари, қўланса ҳидларни кеткизадиган замонавий воситалардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир;

3) Атир сепиш: жумага борганда одамларга турли хил ёқимсиз ҳидлар билан озор бермаслик учун атир сепиш шу куннинг суннатларидан саналади;

4) Энг чиройли кийимларни кийиш ва сочни ёғлаш: мусулмон киши жума намозига борганда қалбини поклаш билан бир қаторда ташқи кўриниши ҳам гўзал бўлиши лозим. Шунинг учун жума намозига боришдан олдин энг чиройли кийимларингизни кийишингиз ва агар сочингиз узун бўлса, соч учун ишлатиладиган махсус крем, гел ва ёғлар ёрдамида сочингизни тартибга келтириб олишингиз ҳам суннатдир;

5) Мисвок ишлатиш ёхуд тишни ювиш: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, мен уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлардим” – деганлар (Бухорий (887) ривояти);

6) Юқоридаги ҳадисда айтилган савобга эришиш учун масжидга боргандан сўнг одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаслик кераклиги айтиб ўтилди. Чунки бу иш ўтирганларга азият беради ва уларда сизга нисбатан нафрат уйғотади. Ҳолбуки мусулмон кишига азият бериш ҳаромдир;

7) Каҳф сурасини ўқиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради” (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган, бу ҳадисни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган);

8) Кўп дуо қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан дуо-илтижо қилиб сўраса, албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради” – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар (Муслим (1926) ривояти). Бироқ ҳадисда бу вақт қачон экани аниқ айтилмаган. Шу вақтга тўғри келиб қолиш ниятида жума куни вақтингизни ҳеч ҳам бекорчи нарсаларга сарфламай, доим дуода бўлишингиз мақсадга мувофиқ бўлади;

9) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти рўбару қилинади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади” – деганлар (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган);

10) Бошқа кунлар қолиб, фақат жума куни рўза тутмаслик: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳеч ким фақат жума куни рўза тутмасин. Бироқ жумага қўшиб бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутса бўлаверади”

(Бухорий ривояти).
#Жума

Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!


1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад)

2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг

3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг!


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇


@imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин.


@imom_adham👈👈