#ГАЗ ҲАҚИДА АНИҚ ЖАВОБ😊
Гапни айлантирмасдан қисқа ва лўнда жавоб берсангиз... Метан заправкаларда ва аҳолига ГАЗ қачон узлуксиз берилади?
Масъул амалдор:
- Раҳмат. Саволингиз жуда ҳам ўринли. Айни вақтида берилган савол деб ўйлайман. Энди гапни айлантириб, баҳоналар билан жавоб бериб бўлмайди. Дангал жавобни менимча бутун халқимиз кутяпти. Чиндан хам бугунги кунда жуда кўпчиликни қийнаётган, кўплаб юртдошларимизнинг хақли равишда эътирозларига сабаб бўлаётган оғриқли мавзулардан бири бўйича савол бердингиз. Маълумки, сўнгги беш йилликда авваллари етти ухлаб тушимизга хам кирмаган даражадаги ижобий ўзгаришлар рўй берди ва бу бутун халқимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлмоқда. Агар нокамтарликка йўймасангиз дангал айта оламан-ки, дунё бундай кескин ўзгаришлардан тамомила ҳайратда қолмоқда. Бундай шиддатли жараёнлар биз масъул раҳбарлардан яна-да халққа яқин бўлиб, уларнинг дардини тинглаб, халқ ичида юришимизни тақозо қилади. Ўзгаришларга лаббай деб жавоб бериб, халқ ичида юрганимизда, бу ютуқлар негизида яна тўлиқ хал этишга улгирилмаган муаммолар хам йўқ эмаслигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Шу каби бизга қўшимча масъулият юклайдиган ҳолатлардан бири ГАЗ муаммоси. Албатта, гуруч курмаксиз бўлмагандек, бу каби муаммолар хам бизни ўйлантирмасдан қолмайди. Лекин бундай вазиятларда шошма-шошарлик билан, фақат бугуннигина ўйлаб қарор бериш юрт келажагини ўйлаётган фуқарога хос иш бўлмайди. Муаммо бор. Йўқ эмас. Муаммо борлигини тан олиш ўзи катта ечим. Уни бартараф этиш учун эса хар бир жиҳатни атрофлича ўрганиб, масъуллар билан тизимли равишда, танқидий-тахлилий тарзда кўриб чиқиб ечим топишга ҳаракат қилинмоғи керак. Шу сабабли, бу соҳа мутахассислари билан муаммо устида тизимли тарзда шуғулланмоқдамиз. Аслида, ҳар бир одам ўзига савол бериши керак-да: "Бугун мен жамиятга фойдали нима иш қилдим? Одамларга нима нафим тегяпти?" деб. Агар хар биримиз ўз вазифамизга масъулият билан ёндошсак, қонун устуворлигини таъминласак, жамоат назоратини янги босқичга олиб чиқсак, ўйлайман-ки, хар қандай муаммолар тез орада ўз ечимини топади. Сиз саволда таъкидлаб ўтган ГАЗ муаммоси хам бугун ё кеча пайдо бўлиб қолган муаммо эмас. Бугунги глобал дунёда бир ҳудуддаги салбий холат бошқа ҳудудларга ҳам таъсир қилмай қолмайди. Шу сабабли, хар бир ишга мушохада билан ёндошиб, муаммоларни тизимли тарзда кўриб чиқмоқ даркор. Масалан, бир оилада фарзанд касал бўлиб қолса, ота-она дарҳол дуч келган одамга даволатмайди. Тажрибали ва кўпни кўрган инсонлар билан маслахатлашиб махоратли доктор ё табиб топишга харакат қиладилар. Биз хам бурч ва масъулиятимизни чуқур англаган холда бу каби муаммолар илдиз отиб кетмаслиги устида тажрибали мутахассислар билан учрашмоқдамиз. Муаммони тизимли равишда бартараф этиш йўллари устида изланмоқдамиз. Мана шундай очиқ мулоқотлар, ўйлайман-ки, халқ дардини енгиллатишда мухим бир кўприк бўлиб хизмат қилади. Умид қиламан-ки, халқимиз хам бу каби ишларда рахбарларга камарбаста бўлиб харакат қиладилар. Саволингиз учун яна бир бор раҳмат.
Журналист-модератор:
- Жавобингиз учун сизга хам раҳмат. Ўйлайманки, юртдошларимиз ўзлари кутган керакли жавобни олишди. Энди, кейинги саволларга навбат берайлик...

🤣21⚡1❤🔥1❤1😁1
Forwarded from Informatika va AT (ㅤNursaidov)
⚠️ Kompyuterda xavfsiz rejim
Kompyuterni yuklashda xavfsiz rejim(Безопасный режим, safe mode) orqali operatsion tizimga kirish mumkin. Qaysi hollarda bu rejimdan foydalanish lozim?
💡Operatsion tizim ishlashida nuqsonlar paydo bo‘lsa;
💡viruslar kompyuter yuklanishiga ta'sir qilsa(yoki tizim umuman yuklanmasa);
💡avtozagruzka bo‘limiga biror virus o‘rnashib qolib, ish jarayonini to‘xtatib qo‘ysa;
💡drayverlar bilan muammo bo'lsa;
💡tizimni qayta tiklash uchun(Средство восстановления системы).
Xavfsiz rejim orqali kompyuter yuklanganda, operatsion tizim yuklanishi uchun zarur bo‘lgan minimal dastur va drayverlar yuklanadi. Ortiqcha har qanday ishchi dasturlar, stillar, drayverlar bloklanadi(ishga tushmaydi), siz u yerda to'liq funksiyalar bilan ishlay olmaysiz, hattoki o'yin ham o'ynolmaysiz, chunki tizim standart drayver bilan ishga tushadi.
Odatda "Безопасный режим" ga kirish uchun, kompyuter yuklanayotganda F8 tugmasini bosish kerak bo‘ladi va "Safe Mode("Безопасный режим") punktini tanlanadi. Shundan so‘ng kompyuter xavfsiz rejimga o‘tadi.
Buni yuklangan tizimning chetki qismidagi " Безопасный режим " deb yozilgan qismidan ham bilib olish mumkin bo‘ladi(bilishning yana bir yo‘li, bu rejimda, odatda tizim qora fonda va shriftlar kattalashgan ko‘rinishda bo‘ladi).
Bu rejimga kirish yo'llari:
✅ Odatda kompyuter yoqilayotganda F8 tugmasi tez-tez bosiladi va paydo bo'lgan menyudan " Безопасный режим " tanlanadi.
✅ Operatsion tizimga kiriladi va u yerdan:
Win+ R(Выполнить) ➡️ msconfig
"Конфигурация системы" oynasi ochiladi va "Загрузка" vkladkasiga o'tiladi va "параметры загрузка" bo'limidan "Безопасный режим" punkti belgilanadi va tizim qayta yuklanishga(перезагрузка) beriladi.
Kirib oldik, endi nima qilish kerak?
Muammoga qarab nima qilishligi kelib chiqadi, misol uchun drayver xato o'rnatilgan bo'lsa, o'chirib tashlanadi, avtozagruzkada virus bo'lsa, tozalanadi, qandaydir dastur ishlashga xalaqit qilsa, yaxshilab sozlanadi, hullas xavfsiz joydan muammolarga qarshi kurashiladi.
#windows10 #safemode
Akmal Xudayberganov
👉 @informatika

👍3❤1
Forwarded from Informatika va AT (ㅤNursaidov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Yuqoridagi postga qo'shimcha video material
Windows 10 tizimiga " Безопасный режим " orqali kirishning qo'shimcha 3 usuli.
Tip: Video material
Hajmi: 6 MB
Davomiyligi: 3.35 m
Ovozi: Ovozsiz lekin tushunarli

👍5
Bir yildan beri bir universitetga ishga taklif qilishaverganidan, o'zim ham ta'limga qiziqishim kuchli bo'lganligi hamda kafedra mudiri yaxshi insonligi uchun o'sha universitetga bordim.
Rektor, prorektorlar va kafedra mudiri ishtirokida naq 3 soatlik suhbat bo‘lib o‘tdi.
Uchrashuv davomida o'zim ishlab chiqgan, dars davomida qo‘llash mumkin bo‘lgan 30 dan ortiq universitetning 1000 dan ortiq professor-o'qituvchilari foydalanayotgan zamonaviy raqamli metodlar va sun’iy intellekt (AI) asosidagi ta’lim platformalarimni ko'rsatib berdim.
Ammo bir oydan so‘ng rektorning xulosasi meni hayron qoldirdi:
- Bizga bilimli kadr emas, balki talabalarni auditoriyada ushlab tura oladigan odam kerak!
"Ta’limning «t»sini ham tushunmaydigan, ta'lim tizimiga yana rahbarlik qilayotgan odamlarni ko‘rib, afsuslanib ketarkansan...
Alhamdulillah!
© Nurmuhammad Nursaidov

🤬9🙉6👎5😁5🤯4🤡2🤷2⚡1💯1
Forwarded from Nursaidov.uz
Sun’iy intellekt endi rasmlardan haqiqiy videodan ajratib bo‘lmaydigan soxta videolar "yaratmoq"da.
Texnologiyalar fitnasi shunday darajaga yetdiki, endi nafaqat ayollar, balki beg‘ubor farzandlar va har qanday inson rasmi xavf ostida!
Siz internetga qo‘ygan oddiy rasm kimningdir qo‘lida "real video"ga aylanib, bir oilaning hayotini barbod qilishi mumkin.
Shariatda birovning obro‘si to‘kilishiga sababchi bo‘lish - uni qilgan bilan barobardir.
Rasmlarni ko‘z-ko‘z qilib, o‘z qo‘lingiz bilan fitnaga eshik ochmang.
Rasmlarni tarmoqdan tozalang. Omonatga xiyonat qilmang!
O‘zingizni va oilangizni asrang!
"Va eslating, eslatish mo'minlarga manfaat berur."
(Zoriyot, 55-oyat)
@Nursaidovuz | 19.12.2025

💯4👍2❤1🤬1
Forwarded from ️Nursaidov
Samarqand viloyati Paxtachi tumani Zarafshon mahallasida "Qoranayman" jom'e masjidi qayta qurilishi uchun ehson qiling.
Usmon roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi, Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning shunday deganlarini eshitdim: “Kim Alloh uchun bir masjid qursa, Alloh uning uchun Jannatda bir uy bino qiladi” (Buxoriy va Muslim rivoyati).
Mas'ul shaxs: Tashnayev Muxiddin.
Ehson uchun karta raqami:
5440 8103 0167 7521
Murojaat uchun telefon:
+998937785963
+998933336025

👍4❤1
Ishsizlik keskin oshishda davom etmoqda - yaqin kelajakda ijobiy burilish ko‘rinmayapti!
“Sun’iy intellekt (AI) asosidagi avtomatlashtirish inson mehnatini ancha arzon narxda almashtirar ekan, o‘z bilim va ko‘nikmalaringizning qanchalik qimmatli ekanini tushunish hamda ChatGPT kabi vositalar sizdan ustun kela oladimi-yo‘qmi, buni anglash har qachongidan ham muhim bo‘lib qoldi.”
Z avlod uchun ish faoliyatini boshlash yanada qiyinlashmoqda. So‘nggi bitiruvchilar orasida ishsizlik darajasi 5,8% ga yetdi (pandemiya davridan tashqari, 2013-yildan beri eng yuqori ko‘rsatkich). Sababi - kompaniyalar AI yordamida samaradorlik oshgani uchun ishga olishni qayta ko‘rib chiqmoqda.
Goldman Sachs rahbari yosh mutaxassislarga aniq va ochiq xabar bermoqda: “Oldinga chiqmoqchi bo‘lsangiz, dunyoga nima olib kelayotganingizni aniq biling.”
@Informatika

🤔4❤2👏1👨💻1
Forwarded from Informatika va AT (ㅤNursaidov)
Windows tizimida, papkani ko'pchilik topa olmaydigan qilib berkitamiz
Fayl va papkalarni "Скрыть" degan imkoniyati bor, bu orqali ularni berkitish mumkin, lekin istalgan odam "Показать скрытые элементы" orqali uni topib olishi mumkin.
Hozir ko'rsatadigan usulni oddiy kompyuter foydalanuvchisi topaolmaydi, demak D disk ichidagi Secret degan papkani berkitami(D:\secret).
1. Buyruqlar qatorini ochamiz:
Пуск -> Выполнить -> cmd
yoki
Win + R -> cmd
2. Ochilgan qora oynaga quyidagini yozamiz:
attrib +h +s +r "D:\secret"
va Enter tugmasini bosamiz, qarabsizki papka ko'zdan g'oyib bo'ldi, bu papkani qandaydir "Показать скрытые элементы" orqali topaolmaysiz.
Berkitilgan papkani ochamiz:
1. Win + R -> cmd
2. attrib -h -s -r "D:\secret"
va Enter.
"D" disk ichidagi secret papkasi ko'rinarli holga keladi.
☝️Eng asosiysi, papka qayerda joylashganini eslab qoling, aks holda uni topish qiyib bo'ladi. Agar topaolmasangiz, sizga yordamga TotalCommander kelishi mumkin, bu dastur o'sha berkitilgan faylni ko'ra oladi.
Bu kod Windows 10 tizimida tekshirildi.
@Akmal Xudayberganov
👉 t.me/informatika

🔥3👏1🤝1
O'zi chegirma bo'lgan, bir umr foydalanishga mo'ljallangan, dars davomida foydalaniladigan raqamli metodlarga yana 50 foiz chegirma e'lon qilamiz!
1. QR-kodli test tizimi
2. QR-kodli krossvord tizimi
3. Raqamli savol tizimi
4. Uch bosqichli bilimni sinaydigan professional tizim
5. Guruhlar o‘rtasida musobaqa tashkil etish tizimi
6. “Millioner” tizimi
7. Dars va o‘qituvchini anonim baholash tizimi
Murojaat uchun: @Nursaidovman
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Forwarded from Nursaidov.uz
Aziz dindoshim! Namoz, qazo namozlari va ro‘zalar hisobini yuritishda qiynalyapsizmi? Endi daftarga yozib yurish shart emas.
Nega aynan Vojib.uz?
- Aniq hisob-kitob: Balog‘at yoshi va uzrli kunlarni inobatga olgan holda avtomatik hisoblash.
- Hanafiy fiqhi: Vitr namozi qazosi ham alohida hisoblanadi.
- Xavfsiz: Ma’lumotlaringiz yo‘qolmaydi, istalgan vaqtda davom ettirasiz.
- Qulay: Chiroyli dizayn va oson boshqaruv.
Bu tizim O‘zbekiston musulmonlari idorasi fatvolari va Hanafiy mazhabi qoidalariga to‘liq asoslangan holda ishlab chiqildi.
@Nursaidovuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍3
Nursaidov.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Vojib.uz platformasini ilova shaklida telefon ekraniga chiqarish va undan foydalanish qo‘llanmasi
@Nursaidovuz
@Nursaidovuz
❤5🔥1👏1👨💻1
Forwarded from Informatika va AT
O'zi chegirma bo'lgan, bir umr foydalanishga mo'ljallangan, dars davomida foydalaniladigan raqamli metodlarga yana 50 foiz chegirma e'lon qilamiz!
1. QR-kodli test tizimi
2. QR-kodli krossvord tizimi
3. Raqamli savol tizimi
4. Uch bosqichli bilimni sinaydigan professional tizim
5. Guruhlar o‘rtasida musobaqa tashkil etish tizimi
6. “Millioner” tizimi
7. Dars va o‘qituvchini anonim baholash tizimi
Murojaat uchun: @Nursaidovman
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2
Biz tizimni yanada aqlli va adolatli qildik. Endi ortiqcha bosh qotirish shart emas:
1. Aniq kalkulyator: Taxminiy emas, aniq hisob! Tug‘ilgan yilingiz va balog‘at yoshingizni kiritasiz - tizim qancha qarz borligini o‘zi chiqarib beradi.
2. Ayollar uchun maxsus (🧕): Tizim endi hayz va nifos (tug‘ruq) kunlarini inobatga oladi va umumiy qarzdan avtomatik olib tashlaydi.
3. Aqlli nazorat:
Namoz: Agar belgilash esdan chiqsa, tun yarmida tizim uni avtomatik "qarz" deb yozib qo‘yadi (chunki namoz har kuni farz).
Ro‘za: Ramazondan tashqari kunlarda tutmasangiz, qarz yozilmaydi (chunki bu ixtiyoriy).
Maqsadimiz: Siz hisob-kitob bilan emas, Ibodat bilan band bo‘ling!
📲 Hoziroq kirib, sinab ko‘ring! VOJIB.UZ
@Nursaidovuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8⚡1❤1🔥1
Forwarded from Nursaidov.uz
Talabalar guruhlarga bo‘linadi, har bir guruhga alohida kod beriladi, ular shu kod orqali tizimga kirib, savollarni kutishadi, o‘qituvchi “Boshlash” tugmasini bosgan zahoti bellashuv boshlanadi, har bir guruh to‘g‘ri javobni belgilashi kerak, tizim ballarni real vaqt rejimida hisoblaydi, kim birinchi to‘g‘ri javob bersa bonus oladi, xatoliklar kamayadi, natijalar shaffof ko‘rinadi, har bir guruh va o‘quvchining ishtiroki jonli kuzatiladi, yakunda umumiy reyting, eng faol va eng kuchli guruh aniqlanadi. Dars juda qiziqarli va shaffof o'tadi.
@Nursaidovuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍2
Assalomu alaykum! Ko‘pchilik kutgan imkoniyat endi Vojib.uz da ishga tushdi! 🎉
Islomning 5 ustunidan biri bo‘lgan Zakot amalini bajarishda ko‘pchilik hisob-kitobda adashishdan qo‘rqadi. Biz bu muammoni hal qildik.
Yangi "Zakot Kalkulyatori" orqali siz:
- Nisobni aniqlash: Boyligingiz zakot berish darajasiga yetganini avtomatik bilib olasiz.
- Aniq hisob: Naqd pul, tilla, kumush va tijorat mollarini kiritib, qancha zakot berish kerakligini 1 soniyada chiqaring.
- Qarzlar hisobi: Qaytarishingiz kerak bo‘lgan qarzlarni umumiy summadan ayirib hisoblaydi.
Qanday ishlatiladi? Yuqori paneldagi yangi "Tanga" tugmasini bosing va ma’lumotlarni kiriting.
🤲 Alloh taolo mol-mulkingizga baraka bersin va ibodatlaringizni qabul qilsin!
👉 Sinab ko‘rish uchun: VOJIB.UZ

👍6🔥3👏1
VOJIB.UZ DA 3 TA KATTA YANGILIK!
1. Haj va Umra rejalashtirgich Safar uchun qancha mablag‘ingiz bor va har oy qancha ajrata olasiz? Tizim sizga InshaAlloh, qachon safarga tayyor bo‘lishingizni aniq hisoblab beradi. Niyatni reja bilan mustahkamlang!
2. Aqlli zakot kalkulyatori Endi hisob-kitobda adashish yo‘q. • Oltin va kumushning bugungi bozor narxini o‘zingiz kiritasiz (tizim eslab qoladi). • Tilla, pul va tijorat mollarini kiritib, zakot farz yoki yo‘qligini bir zumda aniqlaysiz.
3. Elektron tasbeh (Vibratsiya bilan) Zikrlaringizni huzur bilan aytishingiz uchun maxsus dizayn: - Namoz rejimi: 33 tadan avtomatik o‘tadi. - His qilish: Har bosganda telefon yengil titraydi (vibratsiya), ekranga qarash shart emas.
Hoziroq kirib, yangi imkoniyatlarni sinab ko‘ring! VOJIB.UZ

👍7🔥2⚡1
Sinvon kitobxon jamiyati nima?
Ayol va qizlar orasida ilmga bo'lgan rag'batni oshirish uchun tuzilgan hamjamiyat
Vazifasi nima?
Jamiyat o'laroq davomli kitob o'qish fikrlarni yozma tarzda bayon qila olish va nutq madaniyatini oshirish uchun birgalikda harakat qilish.
Jarayon:
Har hafta jamiyat a'zolariga (ya'ni sizga) 1 ta kitob va 1 ta podkast tavsiya qilinadi. 1 hafta davomida o'sha kitobni o'qib, olgan xulosalaringizni #kitobxulosa podkastni esa #podkastxulosa heshteglari ostida guruhga yozib yuborasiz. Har hafta oxirida "Sinvon kitobxon jamiyati" kanalida ovozli chat tashkillashtirilib, kitob va podkast haqida muhokama olib boriladi.
Sovrinlar:
O'qigan kitoblaringiz bo'yicha testlar, insholar yoki eng yaxshi kitob xulosa ta'riflari kabi musobaqalar o'tkaziladi. Ushbu tanlovlarda g'olib bo'lgan o'quvchilar sovg'alar yutib oladilar.
ESLATMA!!! Hamjamiyat faqat ayol-qizlar uchundir.
https://t.me/+db6hFeHyJgExYjZi

🔥6👍2❤1⚡1
Manfaatli boʻlishidan umid qilib, loyiha boshlagandik, istasangiz qoʻshiling, kitobxon tanishlaringiz boʻlsa yetkazsangiz xursand boʻlardik, faqat ayollar, qizlar uchun
🔥7⚡1
Forwarded from Informatika va AT (ㅤNursaidov)
HDD va SSD farqlari, afzalliklari va kimga qaysi biri kerak?
Dastlab, qaysi biri qanday tuzilgan va qay tariqa ishlaydi ko'rib chiqamiz:
HDD - ma'lumot saqlashda elektrga bog'liq bo'lmagan qattiq(жесткий) disk. U bir necha metal disklardan tashkil topgan va bu metal disklar aylanishi hisobiga diskdan ma'lumotlar o'qiladi.
SSD - ma'lumot saqlashda elektrga bog'liq bo'lmagan qattiq(твердотельное устройство) qurilma yoki disk. U ma'lumotlarni flesh hotiralarda saqlaydi va mikrosxemalardan tashkil topgan. Fleshkaning ishlash prinsipiga o'xshaydi lekin undan tezroq va ishonchliroq.
Endi ularning farqlarini ko'rib chiqamiz:
📌 Tezlik. SSD HDD diskka qaraganda tezroq ishlaydi, chunki u yerda mexanik aylanishlar bo'lmaydi hammasi mikrosxemalarda bajariladi.
📌 Narx. HDD arzonroq, lekin SSD narxlari ham tushib bormoqda.
📌 Ishonchlilik. HDD'larda biror mexanik vaziyat(tushib ketish, biror nimaga urib olish) sodir bo'lsa, ishdan chiqish ehtimoli juda katta(o'zimda ham bo'lgan), SSD disklar ham jaaa buldozer 🚜 emas, ular ham buziladi, lekin biroz ishonchliroq.
📌 Shovqin. HDD disklarda metal listlar aylanganligi sababli shovqinli hisoblanadi, yuklama tushganda listlar aylanayotganini eshitishingiz ham mumkin.
📌Quvvat. SSD disklar kam quvvat talab qiladi, HHD disklarda esa metal listlarni katta tezlikda aylantirish uchun yaxshigina quvvat zarur.
📌 Hajm. Hajm bo'yicha ikkalasida ham muammo bo'lmasa kerak, har xil variantlari bor, lekin HDD'da variant ko'proq.
📌 Form faktor (tashqi ko'rinishi). SSD disklar HDD'ga qaraganda o'lcham jihatidan kichikroq, yengilroq va olib yurish ham qulay.
📌 Ishlash davomiyligi. HDD disklar qandaydir mexanik ta'sirlar bo'lmasa anchagacha ishlashi mumkin. SSD disklar ma'lum bir marotabagacha yozish va o'qish chegaralari bor, bu chegaralar uy kompyuteringizdagi SSD disklar uchun unchalik ahamiyatsiz, asosan serverlarda bu chegara muhimroq.
Asosiy farqlari shu, endi kimga qaysi biri kerakligini yozib o'taman:
✅ Gaymerlar, ma'lumotlar bazasi bilan ishlovchilar, dasturchilar, video va foto montajchilar va albatta kim o'z kompyuterida tez ishlashni hohlasa shular uchun SSD yaxshi variant.
✅ Katta hajmdagi video, kinolar saqlovchilar, arxiv ma'lumotlar bilan ishlovchilar, videokuzatuv ma'lumotlarini saqlovchilar, asosan offis ishlari bilan shug'ullanuvchlar uchun ma'lumot saqlashda HDD'dan foydalanish mumkin.
✅ Optimal variant, aralash qilib ishlatish. Tizim tezroq yonishi uchun SSD qo'yib, qolganiga HDD qo'ysa bo'ladi yoki montaj ishlari uchun SSD qo'yib, qolgan dasturlarni HDD'ga yozish mumkin, bular endi ozingizning fantaziyangizga bog'liq.
🦅 SSD tezligini tasavvur qilishingiz uchun misol: SSD disk orqali Windows'ni yuklasangiz HDD'da yuklanadigandan 5, 6 marotaba tezroq yuklanadi.
☝️Kimga qaysi biri kerak degan savol nisbiy berilgan, agar pulingiz bo'lsa istalgan odam uchun SSD qulay, bunda bitta farq ma'lumotlar bazasi bilan ishlashda biroz o'ylash kerak(serverlarda), chunki SSD disklarda yozish chegarasi mavjud.
#hdd #ssd #maslahat #haqida

👍8👏2❤1