Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥5👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун имзоланди.
Энг муҳим ўзгартишлар Жиноят кодексига киритилди.
✅ @INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
Энг муҳим ўзгартишлар Жиноят кодексига киритилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қулоқни пахта чўпи билан тозалаш унга қанчалик зарар етказади?
Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!
✅ @INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Тармоқда СИ ёрдамда яратилган видео шиддат билан тарқалмоқда
Ижтимоий тармоқларда сунъий интеллект (ИИ) ёрдамида тасвирга олинган ва тезлик билан вирусли кўринишга эга бўлган Зеленский, Трамп ва Путин ҳақидаги навбатдаги видеоролик кенг тарқалмоқда.
Фойдаланувчилар видеонинг ҳазиломуз шакли ва унинг ортида яширинган аччиқ ҳақиқатга алоҳида эътибор қаратмоқда.
✅ @INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
Ижтимоий тармоқларда сунъий интеллект (ИИ) ёрдамида тасвирга олинган ва тезлик билан вирусли кўринишга эга бўлган Зеленский, Трамп ва Путин ҳақидаги навбатдаги видеоролик кенг тарқалмоқда.
Фойдаланувчилар видеонинг ҳазиломуз шакли ва унинг ортида яширинган аччиқ ҳақиқатга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Янгилик қилиб, “Американи очиш керак эмас” — Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазирлиги олдида турган вазифалар ҳақида
✅ @INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7🤔1🤝1
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#IIV_35_yil_xalq_xizmatida
"Vatan osoyishtaligi yoʻlida 35 yil!"
———
"Ватан осойишталиги йўлида 35 йил!"
Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Ok | TV
"Vatan osoyishtaligi yoʻlida 35 yil!"
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi kursantlari
———
"Ватан осойишталиги йўлида 35 йил!"
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси курсантлари
Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Ok | TV
👏8❤5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УЙИНГИЗДАН ҲУРСАНД БЎЛИБ ЧИҚИБ, СОҒ ОМОН ҚАЙТИНГ - ЗОКИРЖОН АЛМАТОВ
✅ @INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍3🫡1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони
Мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали хизмати, юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, ўз бурчини шараф ва масъулият билан адо этиб, мардлик ва жасорат намунасини кўрсатиб келаётгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларидаги фаол иштироки, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан қуйидагилар мукофотлансин:
👇👇👇

👍49❤17👏16🔥11
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Махмадкулов Дилшод Мавланович - Сирдарё вилояти Ховос тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори
«Мардлик» ордени билан
Намазов Тимур Тахирович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили
«Дўстлик» ордени билан
Есамуратова Нодира Шерданкуловна - Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили
Хен Владимир Геннадьевич - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Рақамли инфратузилма ва ахборот хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи
II даражали «Саломатлик» ордени билан
Каримова Ирина Маликовна - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекистон» санаторийси кардиология бўлинмаси бошлиғи
«Жасорат» медали билан
Зиятов Боходир Умарович - Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони бўлинма командири
Камилов Тимур Юсупжанович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги департамент бошлиғи ўринбосари
Менгнаров Уткирбек Яхшибаевич - Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Бойсариев Хусниддин Эшназарович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ҳарбий қисм назоратчиси
Газиев Мансурбек Мамарасулович - Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи
Джуманова Бахор Рустамовна - Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси
Милиев Шухрат Акмалович - Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
Мирзамдамов Озод Аманович - Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори
Рахимов Хабибулла Шукруллаевич - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати катта инспектори
Сулеймонов Элмурод Хасанбоевич - Наманган вилояти Чуст тумани ички ишлар бўлими маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани профилактика бош инспектори
Толегенов Шарафатдин Низаматдинович - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати батальони патруль-пост хизмати инспектори
Халимов Улугбек Анварович - Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ички ишлар бўлими бошлиғи
Хуббимов Низом Раббимович - Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи
Шадманов Жавлон Рахматович - Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ички ишлар бўлими бошлиғи
Эрматов Султонбек Сайидович - Фарғона вилояти Қува тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори
«Соғлом турмуш» медали билан
Алланазарова Салтанат Эшдавлатовна - Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар ички ишлар бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори
Боғбекова Дилноза Шоназаровна - Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи
Мухсинова Луиза Рамазоновна - Бухоро тумани ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори
«Шуҳрат» медали билан
Ахмедов Анвар Рахматович - Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи
Гиясова Нилуфар Шасаитовна - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари
Даужанов Артур Усербаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ички ишлар бўлими 3-сон ички ишлар бўлинмаси бошлиғи
Мамасолиев Элёр Турсуналиевич - Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси иккинчи минтақавий ҳудуд бўйича патруль-пост хизмати отряди командири
Норматов Бахтиёр Соатович - Тошкент вилояти Зангиота тумани ички ишлар бошқармаси эксперт-криминалистика бўлими катта эксперти
Пардаев Ойбек Уринович - Тошкент шаҳар Миробод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика катта инспектори
Рахимхўжаев Рустам Нишонхўжаевич - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси кафедра бошлиғи
Тоштемиров Зокиржон Тохирович - Андижон вилояти Булоқбоши тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори
Турдиев Шербек Нуриддинович - Самарқанд вилояти Нарпай тумани ички ишлар бўлими маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани профилактика бош инспектори
Хайдаров Шерзод Шералиевич - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси бошлиғи
Худайқулов Суяр Суванқулович - Қашқадарё вилояти Китоб тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори
Эргашов Қахрамон Оманович - Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев

❤58❤🔥4👍4🤔4✍2⚡2💘2🔥1👏1😁1🕊1
INSPECTOR_UZ
ICHKI ISHLAR VAZIRLIGI QANDAY ISHLAYDI?
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
HURMATLI INSPEKTORLAR HAMMANGIZ NAZORAT OSTIDA EKANINGIZNI BILASIZMI?
✅ @INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍2✍1
INSPECTOR_UZ
ICHKI ISHLAR VAZIRLIGI QANDAY ISHLAYDI?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3🆒2
Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига
Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари!
Қадрли генерал ва офицерлар, сержант ва сафдорлар!
Муҳтарам фахрийлар!
Сизларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташкил этилганининг 35 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман.
Ушбу қутлуғ кунда халқимиз осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги садоқатли хизматингиз учун барчангизга самимий миннатдорлик билдираман.
Албатта, юртимизда ўз фарзандини мактабга кузатаётган ота-онанинг хотиржамлиги, маҳаллаларимиздаги осойишта ҳаётни мустаҳкамлашда сизларнинг кундалик фидокорона меҳнатингиз ва ҳиссангиз борлигини барчамиз яхши биламиз.
Оддий инсонларнинг сизга ишонч билан мурожаат қилиши ва бундан кўнгли таскин топиши – сизнинг хизматингизга берилган энг юксак баҳодир.
Ўтган ўттиз беш йил давомида тизимда катта тажриба тўпланди, жасорат ва садоқат анъаналари шаклланди. Бугунги авлод ходимлари бу анъаналарни замонавий билим ва ёндашувлар асосида бойитиб келмоқда.
Жорий йилда маҳаллаларимизнинг қарийб ярмида жиноят содир этилмагани – ички ишлар ходимлари, маҳалла фаоллари ва аҳолининг ҳамкорликдаги меҳнати самарасидир. Энди бу тажрибани кенгайтириб, ҳар бир маҳаллада хавфсиз муҳит яратиш бўйича ишларимизни изчил давом эттиришимиз зарур.
Жамоат хавфсизлигини таъминлашда рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш кенгаймоқда. Кибержиноятларни барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва фуқароларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда.
Гиёҳвандлик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, айниқса, ёшларимизни бу иллатлар таъсиридан асраш муҳим вазифамиз бўлиб қолмоқда. Бунинг учун замонавий билим ва пухта тайёргарлик зарур. Шу боис, кадрлар тайёрлашда назарияни амалиёт билан боғлаш, дуал таълимни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий мутахассислар тажрибасидан фойдаланишга катта аҳамият бермоқдамиз.
Миллий юксалиш йўлидаги мақсадларимиз ички ишлар органлари олдига ҳам янги вазифалар қўймоқда. Сизлардан жиноятларнинг олдини олишда ташаббускорлик, хизматда қатъий интизом ва ҳалоллик кутиб қоламан.
“Ўзингни англа ва ўзгани қадрла” деган тамойилга амал қилган ҳолда фаолият олиб бориш ички ишлар соҳаси учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу – ходимнинг касбий шаънини асраши, қонунга қатъий риоя этиши ва ҳар бир инсонга ҳурмат билан муносабатда бўлишини англатади.
Сизга мурожаат қилган фуқарони диққат билан тинглаш, унинг муаммосини қонуний ҳал этишга кўмаклашиш халқнинг тизимга бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Чунки, одамлар бир ходимнинг муомаласи ва хатти-ҳаракатидан бутун тизим ҳақида хулоса чиқаради.
Бугунги кунда биз илгари сураётган “ЎЗ” ғояси замиридаги юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси сизларнинг хизматингизда ҳам яққол намоён бўлиши керак. Ҳар бир хонадоннинг осойишталигини ўз оилангиз тинчлигидек асраш – “Ўзимнинг Ўзбекистоним” деган ифтихор ҳиссининг амалий ифодасига айланиши лозим.
Бугун тизим равнақига муносиб ҳисса қўшган фахрийларимизга алоҳида эҳтиром билдираман. Сизларнинг ҳаётий тажрибангиз, ўгит ва маслаҳатларингиз ёш ходимлар учун катта мактабдир.
Хизматнинг ташвиш ва масъулиятини сизлар билан бирга баҳам кўраётган ота-оналарингиз, турмуш ўртоқларингиз ва фарзандларингизга ҳам чин дилдан раҳмат айтаман. Уларнинг меҳри, сабру қаноати ва қўллаб-қувватлаши сизларга албатта куч-ғайрат бағишлайди.
Эл-юрт тинчлигини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган мард ва фидойи ходимларимизнинг хотирасини чуқур ҳурмат билан ёд этамиз. Уларнинг жасоратини унутмаслик, оилалари ва фарзандларига ғамхўрлик кўрсатиш – бундан буён ҳам барчамизнинг инсоний бурчимиз бўлиб қолади.
Сизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор самимий табриклайман. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга тинчлик ва файзу барака, масъулиятли хизматингизда муваффақиятлар тилайман.
Эл-юрт осойишталиги йўлидаги хизматингизнинг қадри доимо баланд бўлсин!
Шавкат Мирзиёев,

👍98❤18🔥15👏5
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8❤🔥1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18❤3😁1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
INSPECTOR_UZ
Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари! Қадрли генерал ва офицерлар, сержант ва сафдорлар! Муҳтарам фахрийлар! Сизларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташкил этилганининг 35 йиллиги билан чин…
25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ташкил этилганлигининг 35 йиллиги муносабати билан Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Ташпулатовнинг байрам табриги
Ҳурматли ҳамкасблар!
Муҳтарам фахрийлар!
Сизларни ва оила аъзоларингизни барчамиз учун қадрли ва улуғ анъанага айланган касб байрами – 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташкил этилганлигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.
Бугун мамлакатимизда тинчликни кўз қорачиғидек асраб, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек масъулиятли ҳамда шарафли вазифага ўз ҳаётини бағишлаб келаётган барча фидойи ходимларимизга, ҳарбий хизматчиларга, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва тингловчи-курсантлари ҳамда фахрийларга ўзимнинг чуқур миннатдорлигимни билдираман.
Эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлида бутун куч-ғайратини сафарбар этиб, ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда хизмат бурчини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган жасур ҳамкасбларимизнинг ёрқин хотираси қалбимиздан асло ўчмайди.
Уларнинг оила аъзоларига доимо ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир!
Бугунги кунда замон талабларига жавоб берадиган, халқчил ва профессионал тизимни шакллантириш – олдимиздаги энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ўтган 35 йиллик давр – тарих учун жуда қисқа, лекин ушбу даврда асрга татигулик ижобий ўзгаришлар амалга оширилди.

❤10👍4🫡1
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуслари билан сўнгги ўн йилда ички ишлар органлари тубдан ислоҳ қилинди.
Хусусан:
– ички ишлар органларининг тузилмаси замонавий таҳдидлардан келиб чиқиб мақбуллаштирилди, мустақил департаментларга бирлаштирилиб, марказлаштирилган бошқарув тизими яратилди;
– ички ишлар органларининг хизмат фаолияти сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, бевосита аҳолига яқинлаштирилди ва фуқароларнинг ҳақҳуқуқларини ҳимоя қилиш ходимларнинг кундалик фаолиятидаги биринчи галдаги вазифасига айланди;
– жиноятнинг оқибати билан курашиш эмас, балки уни барвақт олдини олишга ҳамда маҳаллаларда “хавфсиз муҳит” яратишга асосий эътибор қаратилди;
– маҳаллалар тоифаларга ажратилиб, криминоген вазияти оғир маҳаллаларга масъул раҳбарлар бириктирилди ва уларнинг шахсий жавобгарлиги оширилди;
– оилавий-маиший низолар, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар илмий нуқтаи назардан чуқур таҳлил қилиниб, хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганган ҳолда барвақт профилактикасини ташкил этиш бўйича методикасини яратиш амалиёти йўлга қўйилди;
– ҳуқуқбузарлик сабаб ва омилларини жойида барвақт аниқлаб, “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда бартараф этиш тизими янада кучайтирилди;
– жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари янгича ишлаш тизимига ўтказилиб, келгусида ҳар бир ходим ҳудудидан қатъи назар, фуқаролар мурожаатига тезкор муносабат билдириши белгиланди;
– жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот йўлга қўйилиб, аҳоли мурожаатлари “Менинг инспекторим” иловаси орқали реал вақтда қабул қилиниб, уларнинг ижроси ўз вақтида ва сифатли таъминланиши рақамли назоратга олинди;
– тунги вақтда жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолияти кучайтирилиб, бўлинма раҳбарларининг тунги хизматни ташкил этиш бўйича масъуллиги икки карра оширилди.
Натижада, фуқароларимиз ва юртимизга ташриф буюрган меҳмонларимизнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда хавфсизлиги тўлиқ таъминланишига эришилди.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида, “Янги Ўзбекистонда – Янги ички ишлар органлари” ҳар томонлама такомиллашиб, ривожланган давлатларнинг полицияси билан рақобатлаша оладиган, керак бўлса намуна бўладиган профессионал тузилмага айланди.
Айни чоғда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинч-осойишта, фаровон ҳаёт учун чексиз шукроналик туйғуси ҳар биримизнинг қалбимизни ғурурга тўлдиради.
Бугунги кунда Янги Ўзбекистонда муҳтарам Президентимиз томонидан амалга оширилаётган барча ислоҳот ва ўзгаришлар – инсон қадрини юксалтириш учун деган эзгу тамойил амалда ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг: “Халқимиз ҳаётини янада осойишта ва файзли қилишга қаратилган ҳаракатлар бундан буён ҳам устувор даражада изчиллик билан давом эттирилиши, ички ишлар ходимларининг меҳнатини муносиб қадрлаш, замонавий иш шароитлари билан таъминлаш, малакали кадрлар тайёрлаш масалалари доимо эътибор марказида бўлади”, деган сўзлари бизга улкан куч бериши билан бирга, юксак масъулият юклайди.
Бу ишонч ҳар бир ходимдан қонун устуворлигини таъминлаш, хизмат вазифаларига виждонан ёндашишни ҳамда эл-юрт олдидаги муқаддас бурчини чуқур англашни талаб этади.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни байрам билан яна бир бор табриклаб, жамиятимизда қонунийликни мустаҳкамлаш, осойишталикни кўз қорачиғидек асраш йўлидаги масъулиятли фаолиятингизда мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва улкан зафарлар тилайман.
Мустақиллигимиз абадий, Ватанимиз тинч, халқимиз омон, ички ишлар органларининг шарафли хизмати ҳамиша юксак бўлсин! Ички ишлар органларининг 35 йиллик қутлуғ байрами муборак бўлсин!
Вазир генерал-лейтенант А. Ташпулатов

❤10👍5❤🔥2