⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️
8.16K subscribers
82.1K photos
6.89K videos
22 files
51K links
InterFUTBOL газетасининг расмий Telegram канали.

⚽️ https://interfutbol.uz/
📲 www.iff.uz
👉 facebook.com/interfutbolofficial
👉 twitter.com/InterFUTBOLuz
👉 instagram.com/interfutbol.uz/
👉 ok.ru/interfutbolinfo
Download Telegram
#Хабарлар
🇹🇷Туркия туркий мамлакатлардан келган футболчиларни хорижий футболчилар сифатида ҳисобга олишни тўхтатиши мумкин
❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳанинг синов версияси 2023/24 мавсум амалга оширилган эди. Ўша пайтда Суперлига клубларига стандарт квотадан ташқари Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ҳамда Туркманистондан битта ўйинчини рўйхатдан ўтказишга рухсат берилган эди.
Натижада турк клублари ҳамюртларимиз Ҳусниддин Алиқулов ва Азизбек Турғунбоевни, қозоғистондан, Зайнутдинов ва Аимбетовни, қирғизистондан эса Токотаевни таклиф қилишганди.


📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
👏4
#Трансфер
⚽ «Бавария» ҳимоячиси Ким Мин Чже фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Жанубий кореялик футболчига Лондоннинг «Арсенал» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
🔥1
#Тафсилот
✅🌍ФИФА футболчиларга берилган интизомий жазоларни қайта кўриб чиқиш тартибини ўзгартириш масаласини муҳокама қилмоқда.
🔄Бунга 2026 йилги Жаҳон чемпионатида АҚШ ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг қизил карточкадан кейинги дисквалификацияси бекор қилингани билан боғлиқ баҳслар сабаб бўлган. ❗️Ушбу қарор интизомий жараёнлардаги шаффофлик юзасидан саволларни келтириб чиқарган.
📋ФИФА интизомий кодексининг тегишли моддасига ўзгартиш киритиш таклифи декабрь ойидаги навбатдаги кенгаш йиғилишида кўриб чиқилиши кутилмоқда.


📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
🔥1
#Трансфер
⚽ «Реал Мадрид» раҳбарияти жамоа натижалари ёмонлашса, Жозе Моуриньо ўрнига Дидье Дешамни тайинлашни режалаштирмоқда. Ҳозирда мадридликлар Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
🔥2
#Факт
📋⚡️“Реал Мадрид” “Севиля”га қарши 16 ўйиндан бери ютқазмай келаяпти. Мадрид клуби бу даврда 13 ғалаба ва 3 дурранг қайд этган.

❗️Бу эса “Реал”нинг испан жамоасига қарши қайд этган энг узоқ серияси ҳисобланади.

✅Жозе Моуриньо сўнги марта “Мадрид” мураббийи сифатида 2013 йилда Севильяни 4-1 ҳисобида мағлуб этганди.


📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
🔥1
#Трансфер
⚽ Виктор Дьёкереш қишки трансфер ойнасида «Арсенал»ни тарк этиши мумкин. Швед ҳужумчисига Мадриднинг «Атлетико» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
🔥1
#Хабарлар
🚨💥Лондоннинг «Челси» клуби «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скоттни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
🗣Хабарларга кўра, лондонликлар 23 ёшли футболчини Энцо Фернандеснинг ўрнини тўлдириши мумкин бўлган номзодлардан бири сифатида кўрмоқда. «Ливерпуль» ҳам Скоттнинг ўйинини юқори баҳолайди, аммо ҳозирча ярим ҳимояга янги футболчи олишни устувор вазифа деб ҳисобламаяпти.
«Борнмут» футболчи учун 117 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқиши мумкинлиги айтилмоқда.


📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
🔥1
#Трансфер
⚽ «Реал Мадрид» клуби «Арсенал» ярим ҳимоячиси Мартин Субимендини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликлар испан футболчисини келажакдаги асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
🔥1
#Маълум
✅«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик январь ойидаги трансфер ойнасида жамоани кучайтириш режалари борлигини маълум қилди.
❗️Клуб, айниқса, марказий ҳимоячи ва чап қанот ҳимоячиси позицияларига янги футболчилар олиб келишни режалаштирмоқда. Аввалги трансфер ойнасида эса асосий эътибор ярим ҳимояни кучайтиришга қаратилган эди.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
🔥1
#Трансфер
⚽ «Барселона» ҳимоячиси Хави Эспарт Англия клублари қизиқишлари доирасига тушди. Футболчи учун «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» даъвогарлик қилмоқда.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
#Хабарлар
🚨💥«Реал Бетис» ҳимоячиси Натанга Англиянинг икки йирик клуби қизиқиш билдирмоқда.
✅7M Sport хабарида «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» бразилиялик марказий ҳимоячи бўйича трансфер имкониятларини ўрганаётгани айтилган.
Шу билан бирга, «Барселона» ҳам футболчи учун курашда иштирок этиши мумкин.


📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
#УзПЛ
⚽ Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитаси «ТерДУ» клубини Про лига мусобақасидан четлаштиришга қарор қилди. 🇺🇿 Жмоа кетма-кет иккита расмий учрашувда иштирок этмагани ва молиявий мажбуриятларни бажармагани сабабли шундай чора кўрилди.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
#Хабарлар
✅«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби жамоа таркибини кучайтириш бўйича янги талаблар қўйгани ҳақида хабар берилди.
🚨Sport хабарига кўра, мураббий январь ойида янги ҳужумчи олиб келишни истамоқда. «Реал Мадрид»га тегишли бразилиялик ҳужумчи Эндрик эҳтимолий номзодлардан бири сифатида тилга олинган.
❗️Шунингдек, Де Дзерби собиқ «Интер» спорт директори Пьеро Аузилиони клубга жалб қилишни сўрагани ҳақида ҳам маълумот бор.


📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
#Трансфер
⚽ «Реал Мадрид» «Арсенал» ярим ҳимоячиси Мартин Субимендини ўз трансфер режаларидан чиқарди. Мадридликлар футболчини эндиликда устувор вариант сифатида кўрмаяпти.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
#Хабарлар
✅⚡️«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопесга Англия гранди қизиқиш билдирмоқда.
📰✍️7M Sport хабарида айтилишича, «Ливерпуль» раҳбарияти футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини ўрганмоқда. Унинг эҳтимолий трансфери учун 140 миллион евро атрофидаги сумма ҳам тилга олинган.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
#Режа
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 «Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида «Бетис» ҳужумчиси Трой Пэрроттни сотиб олишни режалаштирмоқда. Испания клуби ирландиялик футболчи учун камида 80 миллион евро сўрамоқда.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🔥1
#Инсайд
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿✍️Англия матбуотида «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигига Антонио Конте номзоди ҳақидаги хабарлар муҳокама қилинмоқда.
❌🗣Бироқ инсайдер Фабрицио Романо италиялик мутахассиснинг «МЮ» билан келишувга эришгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Унинг таъкидлашича, Конте ҳозирча ҳеч бир клуб билан келишув тузмаган. Шу билан бирга, мутахассис мавсум ўртасида янги жамоа қабул қилиш имкониятини истисно этмаётгани айтилмоқда.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
👍1
#Истак
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 «Манчестер Юнайтед» собиқ ҳимоячиси Пол Паркер Эрлинг Холандни «Олд Траффорд»да кўришни истамаслигини билдирди. Унинг фикрича, жамоа ҳужумчи эмас, аввало ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаши керак. Паркер ҳимояни кучайтириш учун Нико О’Райли ва Марк Гехи номзодларини тавсия қилди.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тахмин
✅⚡️«Арсенал» ҳужумчиси Виктор Дьёкереш қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин
📰7M Sport маълумотига кўра, швециялик футболчи асосий таркибдаги ўйин амалиётидан норози ва январь ойида эҳтимолий таклифларни кўриб чиқмоқчи.
Унга айни дамда Англия, Италия, Германия ва Испания клублари қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. Бироқ «Арсенал» ҳужумчини фақат унинг ўрнига муносиб футболчи топилган тақдирдагина сотишга тайёр бўлиши мумкин.


📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
🤔1
#ЛаЛига
⚽ «Барселона» ҳимоячиси Хави Эспарт жамоа ҳужумда яхши ўйнаётганига қарамай, ҳимояда кўп гол ўтказиб юбораётганини айтди. Ханс-Дитер Флик шогирдлари Ла Лигада қаторасига тўққизта ғалабага эришди. Каталонияликлар кейинги учрашувни Чемпионлар лигаси доирасида «ПСЖ»га қарши ўтказади.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
🤔1