⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️
8.13K subscribers
82.1K photos
6.89K videos
22 files
51.1K links
InterFUTBOL газетасининг расмий Telegram канали.

⚽️ https://interfutbol.uz/
📲 www.iff.uz
👉 facebook.com/interfutbolofficial
👉 twitter.com/InterFUTBOLuz
👉 instagram.com/interfutbol.uz/
👉 ok.ru/interfutbolinfo
Download Telegram
#Трансфер
⚽ Виктор Дьёкереш қишки трансфер ойнасида «Арсенал»ни тарк этиши мумкин. Швед ҳужумчисига Мадриднинг «Атлетико» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
🔥1
#Хабарлар
🚨💥Лондоннинг «Челси» клуби «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скоттни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
🗣Хабарларга кўра, лондонликлар 23 ёшли футболчини Энцо Фернандеснинг ўрнини тўлдириши мумкин бўлган номзодлардан бири сифатида кўрмоқда. «Ливерпуль» ҳам Скоттнинг ўйинини юқори баҳолайди, аммо ҳозирча ярим ҳимояга янги футболчи олишни устувор вазифа деб ҳисобламаяпти.
«Борнмут» футболчи учун 117 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқиши мумкинлиги айтилмоқда.


📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
🔥1
#Трансфер
⚽ «Реал Мадрид» клуби «Арсенал» ярим ҳимоячиси Мартин Субимендини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликлар испан футболчисини келажакдаги асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
🔥1
#Маълум
✅«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик январь ойидаги трансфер ойнасида жамоани кучайтириш режалари борлигини маълум қилди.
❗️Клуб, айниқса, марказий ҳимоячи ва чап қанот ҳимоячиси позицияларига янги футболчилар олиб келишни режалаштирмоқда. Аввалги трансфер ойнасида эса асосий эътибор ярим ҳимояни кучайтиришга қаратилган эди.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
🔥1
#Трансфер
⚽ «Барселона» ҳимоячиси Хави Эспарт Англия клублари қизиқишлари доирасига тушди. Футболчи учун «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» даъвогарлик қилмоқда.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
#Хабарлар
🚨💥«Реал Бетис» ҳимоячиси Натанга Англиянинг икки йирик клуби қизиқиш билдирмоқда.
✅7M Sport хабарида «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» бразилиялик марказий ҳимоячи бўйича трансфер имкониятларини ўрганаётгани айтилган.
Шу билан бирга, «Барселона» ҳам футболчи учун курашда иштирок этиши мумкин.


📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
#УзПЛ
⚽ Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитаси «ТерДУ» клубини Про лига мусобақасидан четлаштиришга қарор қилди. 🇺🇿 Жмоа кетма-кет иккита расмий учрашувда иштирок этмагани ва молиявий мажбуриятларни бажармагани сабабли шундай чора кўрилди.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
#Хабарлар
✅«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби жамоа таркибини кучайтириш бўйича янги талаблар қўйгани ҳақида хабар берилди.
🚨Sport хабарига кўра, мураббий январь ойида янги ҳужумчи олиб келишни истамоқда. «Реал Мадрид»га тегишли бразилиялик ҳужумчи Эндрик эҳтимолий номзодлардан бири сифатида тилга олинган.
❗️Шунингдек, Де Дзерби собиқ «Интер» спорт директори Пьеро Аузилиони клубга жалб қилишни сўрагани ҳақида ҳам маълумот бор.


📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
#Трансфер
⚽ «Реал Мадрид» «Арсенал» ярим ҳимоячиси Мартин Субимендини ўз трансфер режаларидан чиқарди. Мадридликлар футболчини эндиликда устувор вариант сифатида кўрмаяпти.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
#Хабарлар
✅⚡️«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопесга Англия гранди қизиқиш билдирмоқда.
📰✍️7M Sport хабарида айтилишича, «Ливерпуль» раҳбарияти футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини ўрганмоқда. Унинг эҳтимолий трансфери учун 140 миллион евро атрофидаги сумма ҳам тилга олинган.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
#Режа
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 «Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида «Бетис» ҳужумчиси Трой Пэрроттни сотиб олишни режалаштирмоқда. Испания клуби ирландиялик футболчи учун камида 80 миллион евро сўрамоқда.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🔥1
#Инсайд
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿✍️Англия матбуотида «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигига Антонио Конте номзоди ҳақидаги хабарлар муҳокама қилинмоқда.
❌🗣Бироқ инсайдер Фабрицио Романо италиялик мутахассиснинг «МЮ» билан келишувга эришгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Унинг таъкидлашича, Конте ҳозирча ҳеч бир клуб билан келишув тузмаган. Шу билан бирга, мутахассис мавсум ўртасида янги жамоа қабул қилиш имкониятини истисно этмаётгани айтилмоқда.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
👍1
#Истак
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 «Манчестер Юнайтед» собиқ ҳимоячиси Пол Паркер Эрлинг Холандни «Олд Траффорд»да кўришни истамаслигини билдирди. Унинг фикрича, жамоа ҳужумчи эмас, аввало ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаши керак. Паркер ҳимояни кучайтириш учун Нико О’Райли ва Марк Гехи номзодларини тавсия қилди.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тахмин
✅⚡️«Арсенал» ҳужумчиси Виктор Дьёкереш қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин
📰7M Sport маълумотига кўра, швециялик футболчи асосий таркибдаги ўйин амалиётидан норози ва январь ойида эҳтимолий таклифларни кўриб чиқмоқчи.
Унга айни дамда Англия, Италия, Германия ва Испания клублари қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. Бироқ «Арсенал» ҳужумчини фақат унинг ўрнига муносиб футболчи топилган тақдирдагина сотишга тайёр бўлиши мумкин.


📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
🤔1
#ЛаЛига
⚽ «Барселона» ҳимоячиси Хави Эспарт жамоа ҳужумда яхши ўйнаётганига қарамай, ҳимояда кўп гол ўтказиб юбораётганини айтди. Ханс-Дитер Флик шогирдлари Ла Лигада қаторасига тўққизта ғалабага эришди. Каталонияликлар кейинги учрашувни Чемпионлар лигаси доирасида «ПСЖ»га қарши ўтказади.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
🤔1
#Мумкин
🚨💥«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Бальде январь ойида жамоани тарк этиши мумкин.
🔄Айни дамда футболчи учун «Манчестер Юнайтед» фаол қизиқиш билдирган. Бироқ каталонияликлар уни фақат ўзлари учун маъқул бўлган молиявий таклиф тушган тақдирдагина сотишни кўриб чиқиши айтилмоқда.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
🤔1
#Йўғе
✅👹«Манчестер Юнайтед» сардори Бруно Фернандеш “МЮ”ни трак этиши мумкин.
📰7M Sport маълумотига кўра, португалиялик ярим ҳимоячи клубнинг келишувни узайтириш борасидаги таклифини қабул қилмаган ва қишки трансфер ойнасида жамоадан кетиш эҳтимолини кўриб чиқиши мумкин.
🇵🇹Португалиялик футболчига айни дамда «Барселона» ва «Галатасарой» томонидан фаол қизиқиш мавжуд.


📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
🤔1
#Мўлажал
✅💥🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿«Арсенал» келажак лойихаси учун таркибни кучайтириш мақсадида «Брюгге» ҳужумчиси Николо Тресольдини трансфер қилмоқчи
🇩🇪Германияда туғилган италиялик ҳужумчи Европа футболининг истиқболли ёш футболчиларидан бири сифатида қаралмоқда. Бироқ ҳозирча «Арсенал»нинг расмий таклифи ҳақида тасдиқланган маълумот мавжуд эмас. Айтиш керак, унинг атрофидаги трансфер вазиятига бошқа клублар ҳам жиддий эътибор қаратмоқда.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔1
#Газета
⚽️🇺🇿 РЕКОРДЛИ ЎЙИН 🇺🇿“НЕФТЧИ” ФОЙДАСИГА... ёки InterFUTBOLнинг сешанба сони анонси
⚽️🇺🇿Суперлига 23-турнинг марказий баҳси – “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйинида қайд этилган дуранг мусобақа пешқадами “Нефтчи” учун айни муддао бўлди. Про лигада чемпионликни қўлга киритган “Арал” эса элит лигамизнинг кейинги мавсуми учун иштирокни нақд қилди. Шунингдек Евроареналарда бугундан ЕЧЛ 3-тур баҳслари старт олади. Хуллас газетамизнинг 20 октябрь кунги сонида сиз азизларни бефарқ қолдирмайдиган қатор қизиқарли мақолалар чоп этилди. Мисол учун,...
- Қалбларда миллий футбол туйғуси жўш урсин;
- ОФК - ЎФА ўртаисда узвий алоқа;
- Суперлига 23-тур шарҳи;
- "Арал" чорак асрдан сўнг Про лигада!
- Легионерларимизда нима гап?
- Қимматга тушган дарвозабонлар дуэли...
- Бу сафар "Пахтакорчилар" кўпчилик;
- "Нефтчи"нинг 60-халқаро ўйини;
- Сўз навбати Рафаэль Таварешга!
- Осиё миллатлар лигаси қандай бўлади?
- Жордан Пикфорд: "Рақобат - рағбат ва мотивация демакдир"
- ТОП-5 чемпионатларида нима гаплар?
- Будёга хуш келибсиз, Еврограндлар!
- "Сити" тарихидаги энг яхши старт;
- "Барселона"да барчаси деярлли "9"
- "А" серия учун қора тур ...
ва кўплаб шу каби эксклюзив материалларни нашримизнинг 83 (2398)-сонида ўқишингиз мумкин.
✅ ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!
➡️ https://interfutbol.uz/rekordli-uyin/

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Карикатура
🎨🔥Бугун Европадаги энг катта ўйинлардан бирига гувоҳ бўламиз...

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
👍1🤔1