Brown universitetidagi fojiali otishmada o’zbek yigiti MuhammadAziz Umurzokov vafot etgani haqidagi noxush xabardan yuragim og’ridi. Uni shaxsan tanimasak-da, o’zbek bo’lganligi uchun ko’pchiligimizda shunday bo’lgan bo’lsa kerak.
Katta maqsadlar bilan eng yaxshi universitetlardan birida o’qiyotgan talaba yigit odatiy kunlardan birida imtihon topshirish uchun universitetga borib, uyga qaytmasligini tasavvur qilish dahshat.
Inna lillahi va inna ilayhi raji’un

😢42❤19🕊7
Forwarded from American Uzbekistan Association
Today, we sent letters to Virginia’s Senators and Members of Congress urging decisive legislative action on gun violence.
We write in memory of the victims of the Brown University shooting, including Mukhammad Aziz Umurzokov, a young Uzbek American student and Virginia resident, and in solidarity with families affected by gun violence nationwide.
Our message reflects the concerns of Uzbek American families and all parents who worry about the safety of schools, public spaces, and homes. This effort is nonpartisan and focused on public safety.
We will continue to honor those lost and advocate for safer communities.
#AmericanUzbekistanAssociation #AUA #CommunitySafety #GunViolencePrevention #NonprofitAdvocacy

👍20❤5⚡3
Bir tanishim Psixologiya yo‘nalishidagi magistrlik dissertatsiyasi doirasida mehnat dunyosining o‘zgarishi va uning insonlarning kundalik hayoti farovonligiga ta’sirini o’rganmoqda.
Ushbu ilmiy ish uchun bir so’rovnomani to’ldirishda yordam kerak ekan. So‘rovnoma orqali odamlar o‘z kundalik ish faoliyatini qanday his qilishlari va bu jarayon ularning ruhiy holatiga qanday ta’sir ko‘rsatishi aniqlanadi. Ishtirok etish taxminan 10 daqiqa vaqt oladi.
🗣 So‘rovnoma nemis va ingliz tillarida mavjud.
👉 Ishtirok etish uchun havola:
https://www.soscisurvey.de/Thesis_Sabinina
Sizning ishtirokingiz ilmiy tadqiqot uchun juda muhim! 🙏

🔥6❤1
Forwarded from Xayrulla Hamidov official
ЯНГИ ЙИЛДА...
Янги йилда уруш бўлмасин,
Шомни вайрон этмасин жанглар,
Гурсиллаган танклар зарбидан
Ўрламасин фалакка чанглар.
Янги йилда тугасин бор ғам,
Шўрликлар ҳам яшасин энди.
Фарқи йўқдир, икки томон ҳам
Қуролини ташласин энди.
Янги йилнинг ҳар бир фаслини
Тарих бизга атасин баҳор,
Изламасин оналарини
Жанггоҳларда гўдаклар зинҳор.
Янги йилда ўйин қилмасин
Кучсизларни кучли жаноблар,
Ҳар бир ёвуз ишига ўксиб,
Корчалонлар берсин жавоблар.
Янги йилда афғон тоғларин
Бобурларнинг қучсин мероси,
Боғдоддан то Дамашқ боғларин
Босиб кетсин булбул овози.
Янги йилда қора қитъага
Ёруғ кунлар келсин ниҳоят —
Босиб кетди БМТни ҳам
Урушлардан ортган шикоят…
Янги йилда Фаластинда ҳам
Сокин ухлай олсин болалар.
Юракларни тешиб ташлади
Ундан оққан сўнгсиз жолалар.
Янги йилда тинчлик деган сўз
Халққа айлантирсин оммани.
Шундагина янги йил билан
Табриклашим мумкин ҳаммани!
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
Янги йилда уруш бўлмасин,
Шомни вайрон этмасин жанглар,
Гурсиллаган танклар зарбидан
Ўрламасин фалакка чанглар.
Янги йилда тугасин бор ғам,
Шўрликлар ҳам яшасин энди.
Фарқи йўқдир, икки томон ҳам
Қуролини ташласин энди.
Янги йилнинг ҳар бир фаслини
Тарих бизга атасин баҳор,
Изламасин оналарини
Жанггоҳларда гўдаклар зинҳор.
Янги йилда ўйин қилмасин
Кучсизларни кучли жаноблар,
Ҳар бир ёвуз ишига ўксиб,
Корчалонлар берсин жавоблар.
Янги йилда афғон тоғларин
Бобурларнинг қучсин мероси,
Боғдоддан то Дамашқ боғларин
Босиб кетсин булбул овози.
Янги йилда қора қитъага
Ёруғ кунлар келсин ниҳоят —
Босиб кетди БМТни ҳам
Урушлардан ортган шикоят…
Янги йилда Фаластинда ҳам
Сокин ухлай олсин болалар.
Юракларни тешиб ташлади
Ундан оққан сўнгсиз жолалар.
Янги йилда тинчлик деган сўз
Халққа айлантирсин оммани.
Шундагина янги йил билан
Табриклашим мумкин ҳаммани!
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
❤15
Forwarded from Iqtisod4i
«Мифономика» янги форматда
Контентни шартли равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга муҳокамани чуқурлаштирувчи материаллар кирса, иккинчи гуруҳга муҳокама доирасини кенгайтирувчи материаллар тегишли бўлади.
Биз шу вақтгача «Мифономика» орқали мавжуд саволлар юзасидан мутахассислар билан гаплашар эдик, бирон мавзуда пайдо бўлган янглиш тасаввурларни чуқурроқ ўрганиб, уларни тўғрилашга ҳаракат қилардик. Насиб бўлса, бу йўналиш ҳали давом этади.
Энди бошлаётганимиз иккинчи йўналиш эса иқтисодий мавзуларни муҳокама қилувчи доираларни кенгайтиришга қаратилган.
Бу йўналишдаги видеоларни тайёрлаётганимизда олдимизда бир томондан масалани ўта соддалаштириб юбориш, иккинчи томондан эса ўта қийинлаштириб юбориш риски туради. Мана шу масалада мувозанатни сақлай олсак, ҳаммаси яхши бўлса керак.
Хуллас, янги видеомизни кўринг, фикр билдиринг, улашинг. Ëққан бўлса, лайк босишни унутманг. Қўллаб-қувватлаб турганингиз учун яна бир бор раҳмат!
https://youtu.be/uamSqFFtjFY

YouTube
Nima qilmasak boyroq bo‘lamiz? — Zimbabve giperinflyatsiyasidan saboqlar | Mifonomika | GAZETA
O‘z valyutasiga ega bo‘lgan barcha mamlakatlarda pulni nafaqat soliqlar orqali yig‘ish, balki, shunchaki chop etish imkoniyati bor. Lekin odatda oqilona siyosat olib boruvchi davlatlar o‘zicha pul bosib chiqarmaydi. Ular iqtisodchilarning tavsiyalarini tinglab…
👍1🔥1👏1😁1
Forwarded from Thinkerings
Янгиликларни ўқисангиз, Америка катта тезлик билан энг камида авторитар тизимга айланиб бораётгандек тасаввур уйғотади. Ва бунга етарлича сабаблар бор. Трампнинг барча “checks & balance”ларга тўпириб ўзбошимчалик билан сиёсат юритиши. Ўрнатилган қадриятлар ва институтларни ҳурмат қилмасдан уларга болта уриши ва ҳоказо.
Унга қарши бўлганларнинг кўпчилиги, бундан сабабли равишда хавотирланиб, бу яхшиликка олиб келмайди деб бонг уришади.
Лекин менда бу борада қандайдир ички хотиржамлик бор. Йўқ, мен ҳам хавотир қиламан. Ҳеч қайси тизим, айниқса демократия бутун умрга эмас, етарлича босим остида бузилиб, ўрнига диктатор ва ундан ҳам ёмони келиши мумкин.
Менинг ич-ичимдаги хотиржамлик эса Америкага хос бўлган бир хусусиятдан. Бошқа давлатларни билмайман, лекин Америка исталган муҳожирни бир авлоддан кейин америкаликка айлантиради. Кўп аҳамият берганман, қайси давлатдан келмасин, боласи шу ерда туғилиб ёки 1-2 синфдан шу ерда ўсган бўлса, ўша авлод бир думалаб америкаликка айланади.
Масалан, менинг 7 ёшар ўғлим бор. 3-4 ёшлигидан футбол тўгарагига юборганман, ундан ҳам ёшроқ вақтидан телевизорда фақат футболни биргаликда кўрамиз. Эринмай бирма-бир ўйин қоидаларини тушунтириб ўтираман. Ўтган йил, унинг ҳаётидаги илк спорт мусобақаси, АҚШда ўтган футбол бўйича клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида Бавария - Бока Хуниорс ўйинига олиб бордим. Стадионда аргентиналиклар яратган атмосферадан шунчалик илҳомландикки, Бавария мухлиси эканлигимиз эсдан чиқай деб қолди. Аргентиналик мухлисларга қўшилиб - Дале, дале Бока қўшиғини айтиб юбордик. :)
Лекин шунга қарамай, бир ой ўтар-ўтмас ўғлим, - I like baseball better, soccer is boring - деди. Бейсболни қаерда кўрган, нимага футболни соккер дейди билмайман. Эҳ, америкалик-да бу деб қўйдим.
Кеча машинада радио эшитиб кетяпмиз. Радиода ҳафталик янгиликлари янграяпти. Аввал Эрондаги намойишлар ва намойишчилар отилиши, яна қанча хабарларни айтди. Шундан кейин, ўтган ҳафта Миннесотада иммиграция хизматлари томонидан отиб ўлдирилган аёл ҳақида тахминан қуйидагича хабар айтди.
“This weekend is marked with protest against ICE officer killing US citizen…”
Шу вақтгача жим ўтирган ўғлим бирдан:
- Papa, who is ICE?
- It’s immigration police
- Why did they kill US citizen?
- Мен унга бўлган воқеани билганимча, вазиятга ҳеч қандай баҳо бермай айтиб бердим.
- Police supposed to protect people and not kill US citizens - деб жавоб берди.
Шу гапни айтганида овозида адолатсизликдан ғазабланганлик (indignation) эшитиларди.
Одатда мен у билан сиёсат ёки дунёда бўлаётган воқеалар ҳақида гаплашмайман. Полициянинг вазифаси, фуқаролар олдидаги бурчи ёки адолат ҳақида бирор марта гаплашмаганмиз. Мактабда “social science” фанида шунга ўхшаш концепциялар тўғрисида гаплашишларини биламан, лекин шу дарслардан токи полиция ўз фуқароларини ўлдириши эмас, балки ҳимоя қилиши керак деган йўлни ўзи босиб ўтган.
Бу фақат менинг ўғлимга тегишли эмас, унинг тенгдошлари орасида мен энг кўп эшитадиган жумлалар - “ I think”, “it’s (not) fair”, ва шунга ўхшаш. Болаларга, 1-синфдан шариллатиб ўқишни зўр ўргатмаслар ҳам, уларни фикрлашга ва адолатли бўлишга ўргатишиши гувоҳи бўлиб келяпман.
Шунинг учун ҳам, қандайдир адолатсизликдан кейин одамлар кўчага ёпирилиб чиқишади, чунки уларда адолатсизликка қарши ғазаб ҳисси болаликдан мавжуд.
Масалан, ўзим Миннесотада бўлган воқеани ўртоғим билан гаплашаётганимда, ёмонликдан дарак бу, лекин аёл ҳам полиция йўлини тўсиб нима қиларди деган “лекин”ни қўшганим бор. 7 яшар ўғлим учун эса, вазият кундек равшан: полиция, айниқса АҚШ полицияси, АҚШ фуқаросини отиб ўлдиришга ҳаққи йўқ.
Етти ёшдан одамлари шундай фикрлайдиган давлатда диктатура нариёқда турсин, адолатсизликнинг ҳам чегараси бор, чунки булар эрта ёки кеч давлати билан ағдаришади. Балким, шунинг учун ҳам ич-ичимдан хотиржамлик бордир.
@thinkeringsh

🔥16👍7❤4
Forwarded from Uzbekonomics
Nahotki Trampni to'xtatadigan kuch yo'q, nahotki sud, Kongress, siyosiy institutlar uni g'alati fikrlaridan, harakatlaridan qaytara olmaydi, tiyib tura olmaydi deyishadi. Azaldan ahmoq odam siyosatga kelib qolsa ham "checks and balances" ishlaydi degan tushuncha bor. Lekin, hozirda afsuski ular ham zaiflashgan. Shuning uchun boshqa ishlayotgan va samarali kuch bor: bozor. Moliyaviy bozor.
Navdatdagi ravishda bugun bozorning kuchini ko'rdik. Ya'ni bugun TACO Wednesday ekan. Ya'ni, hozirgina Yevropa Ittifoqiga Grenlandiyani himoya qilishayotgani uchun qo'shimcha tariflarni qo'yish g'oyasidan qaytdim, hammasi bekor debdi. Grenlandiya bo'yicha kelishuvga keldik debdi (albatta bosib olmaydi, sotib olmaydi, shunchaki esdan chiqaraylik bu nonsensni demoqchi).
Sabab: shu kunlarda AQSh fond bozori keskin qisqarib obligatsiyalarning qaytimi oshib ketgan edi. Bu oddiy amerikaliklarga qanday ta'sir qiladi desangiz, tog'ridan-to'g'ri va katta ta'sir qiladi.
AQShda ipoteka narxi bozor tamoyillariga qarab tebranadi. AQSh hukumati geosiyosiy risklarni oshirib yuborsa hukumat obligatsiyalari qaytimi oshib ketadi, va bu ipoteka narxiga ta'sir qiladi. Dushanba kuni 30-yillik ipoteka narxi oshib ketgan edi. Sabab - Grenlandiya avantyurasi. Fond bozorida ham aksiyalarning narxi tushib ketgan edi. Sabab - Grenlandiya avantyurasi, Yevropaga yangi tariflar vhkz. Amerikaliklarning nafaqa jamg'armalari esa fond bozorida (hammasi emas). Balki siz MAGA kultida bo'lishingiz mumkin, balki hokimiyatda ishlashingiz mumkin, balki siyosatga qiziqmayman deyishingiz mumkin, lekin ertaga hisob raqamingizni ochib ko'rib u yerda bir kunda 5-10-50 ming dollar yo'q bo'lib ketganini bilsangiz, yoki yosh oila sifatida ipotekani olish arafasida tursangiz va bankir sizga kecha boshqa foiz va bugun boshqa foiz aytib tursa 30-yillik ipotekangiz narxi 100 ming dollarga oshib ketsa demak siz hech bo'lmasa "o'zi bizga Grenlandiya nimaga kerak" deb o'ylashni boshlaysiz. Va savol berasiz. Savol berish maydoni esa Noyabr oyidagi oraliq saylovlari. Unda respublikachilar tor-mor bo'lishi kutilmoqda.
Xullas, Tramp televizorni yoqsa u yerda SP500 qizilga kirib ketgan bo'lsa, va 10 yillik g'aznachilik qog'ozlari narxi oshib ketgan bo'lsa (bu hukumat xarajatlarni qimmatroqqa moliyalashtiradi degani) sal-pal o'ylashni boshlaydi. Shunda TACO bo'ladi. Bugun ham shunday bo'libdi. Tariflar g'oyasidan qaytdim degani bozorda yaxshi qabul qilinibdi.
Bu harakat qonuniy yoki noqonuniy emas, bu saylovchilarga yoqadi yoki yoqmaydi emas, balki bu bozorga yoqmaydi, aksiyalar qizilga, g'aznachilik qog'ozlari narxi tepaga chiqadi degan prizmadan o'ylansa shunda tiyilish bo'ladi. Muammo shundaki, bozor reaksiyasi doimo ahmoqgarchilikdan so'ng bo'ladi. Odatiy risklar narxlangan bo'ladi, lekin bozor ham kutmagan harakatlar bo'lsa yoki e'lon qilinsa bozor reaksiyasi shunda ko'riladi. Ya'ni, tariflarni e'lon qilsangiz bozor tushib ketadi deb o'rgatishning foydasi yo'q, tarifni e'lon qilganingiz uchun bozor tushib ketdi mana ko'ring deyilsa foydasi bor ekan.
Orada hammamiz bekorga vaqt, diqqat va pul yoqotgan bo'lib qolamiz. Bundan kimlar naf ko'radi? Birinchidan, Oq uyga yaqin bo'lgan va bu strategiyani bozorga olib chiqadiganlar. Ertaga soat 11da tariflarni e'lon qilishini bilsangiz va bu bozorga yoqmasligini kutsangiz albatta bozorga chiqib narxlar tushishiga pul qo'yasiz. Bu haqiqa maqolalar ko'p. Tekshirilgan strategiya. Ikkinchidan, Epshteyn fayllari qani aytgancha?
@uzbekonomics

👍6❤4🆒3
Forwarded from 𝑴𝒆𝒅𝒊𝒏𝒂 (𝑴𝒆𝒅𝒊𝒏𝒂)
MAXSUS YEVROPA SAYOHATI!
✨ 7 ta davlat — 10 ta shahar! Bunaqasi hali bo‘lmagan grand-tur!
🇦🇹 Avstriya | 🇨🇭 Shvetsariya | 🇩🇪 Germaniya | 🇮🇹 Italiya | 🇪🇸 Ispaniya | 🇫🇷 Fransiya | 🇹🇷 Turkiya
📍 Shaharlar:
Vena (2 kecha)
Myunxen (1 kecha)
Syurix (1 kecha)
Interlaken (1 kecha)
Toskana (1 kecha)
Rim (1 kecha)
Barselona (1 kecha)
Madrid (1 kecha)
Parij (1 kecha)
Istanbul (2 kecha)
🏛 Ta’limga oid maskanlar:
• Vena Davlat Universiteti (Top 100)
• Avstriya Parlamenti
• Technical University of Munich (Top 1 Yevropa)
• ETH Zurich (Top 7)
• Bern Universiteti (Top 100)
🏰 Dasturdagi mashhur joylar:
• Shonbrunn saroyi
• BMW muzeyi
• Neuschwanstein saroyi
• Reyn sharsharasi bo‘ylab kruiz
• Lindt shokolad fabrikasi
• Myurren (Lauterbrunnen – kanat yo‘li)
• Kolizey va Panteon
• Camp Nou stadioniga kirish
• Santiago Bernabeu stadioniga kirish
• Luvr muzeyi
• Eyfel minorasi
• Sena daryosida kruiz
Narxi: 4700$
✈️ Narx ichiga kiradi:
✔️ Aviabiletlar
✔️ Yevropada transport (avtobus, poyezdlar)
✔️ Viza
✔️ Viza xizmati
✔️ Nonushta
✔️ Professional gid xizmati
📅 21-mart — 3-aprel
Jami 14 kun
Eng yaxshisi, Ahil Jamoa bilan borish imkoniyatiga ega bo’lasiz.
📞 Batafsil ma’lumot uchun: @yasrib_a

😁6❤3
Grenlandiyani olmoqchi, lekin o’zining poytaxtida eshigi tagidagi qorlarni bir haftadan beri tozalab ololmayapti.
😁21❤1
Forwarded from Iqtisodchi Kundaligi
Abu Dabidagi Nyu York Universitetida yangi magistrlik programmasi:
Interdisciplinary Data Science and Artificial Intelligence
https://nyuad.nyu.edu/en/academics/graduate-and-phd/msc-data-science-ai-landing.html

❤4
Forwarded from Ijtimoiy siyosat laboratoriyasi
📍 Joyi: Yangi O‘zbekiston universiteti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5🔥1
Forwarded from Musofir Iqtisodchi
Princeton, Stanford, va boshqa yetakchi universitetlarning taniqli iqtisodchilaridan bepul virtual kurs e'lon qilindi.
Kurs: "Key Concepts for Economies in Conflict and Fragile Settings"
Mavzular: Tinchlik uchun xususiy va davlat investitsiyalari, iqlim o'zgarishi va nizolar, geoiqtisodiyot, axborot va nizolar, va grant uchun takliflar tayyorlash!
📅 Qachon: Har Dushanba, 2 martdan 8 iyungacha
🕒 Vaqt: O'zbekiston vaqti bilan 20:00-21:00
📍 Format: Virtual
🎓 Kimlar uchun: Iqtisodiyot bo'yicha magistratura darajasidagi bilimlarga ega bo'lganlar
Registratsiya: Batafsil
@musofir_iqtisodchi

🔥10❤1
“8-mart bugun, onajonlar bayrami!
Yo’llariga poyandoz, supurgi bilan xokandoz”
Maktabda kichik sinflarda o’qib yurgan paytlarim sinfdoshlarimdan eshitgan shu “hazil” she’rni uyga kelib onamga aytganimda biroz xafa bo’lganini sezgan edim. O’sha vaqtda nega bu oddiy bolalar hazili tariqasida yozilgan she’r onamni xafa bo’lishiga sabab bo’lganini tushunolmagandim.
Aslida shunchaki qofiyadosh bo’lishiga e’tibor berilib o’zgartirilgan ushbu she’r ayollarga berilgan bir kunlik bayramni ham ko’p ko’rgandek haqoratomuz ma’no yaratishi mumkinligini keyinroq angladim.
Ayollarimizga yilning har bir kuni 8-mart bo’lishini, kalendardagi 8-mart esa o’tmishdagi ayollar qadri va huquqi uchun eslanadigan oddiy kun bo’lib qolishini tilayman!
@islom_urolov

🆒11👍8❤4😁4
“Terror” so’zi ingliz tilida “kuchli qo’rquv”, “qo’rqitish” kabi ma’nolarni bildiradi, “terrorist” deb esa shu harakatni bajaradigan, ya’ni kuch ishlatib dahshat soladigan tomonga aytiladi.
Maktab bolalarini bomba tashlab qirib yuborish bu lug’atdagi ma’nosiga to’liq mos keldigan terrorizm.

💯18🔥5👍3❤1