𝗜𝗦𝗟𝗢𝗠𝗢𝗧𝗔.𝗨𝗭🕌
1.63K subscribers
13.7K photos
1.92K videos
24 files
14.8K links
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани
«Ислом ота» жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Telegram: t.me/islomotauz_official

Facebook:
https://www.facebook.com/islomotauz
Download Telegram
Иймоннинг асоси – дардга сабр, тақдирга кўникиш, таъмасиз ибодат ва Аллоҳ Азза ва Жалла яккаю ягоналигига иймон келтиришдир.

Абдуллоҳ ибн Масъуд

••••┈•••┈••┈• ❁✨❁ •┈••┈•••┈••••
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
❤2
🕌 #НАМОЗ_ВАҚТИ 🔹26.10.2026 🇺🇿
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!

🗓 26-октябрь, 2026/ 15-жумодул-аввал, 1448
🌙 ДУШАНБА КУНИ ТАҚВИМИ
⌚️

     ⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Субҳ      — 05:27
🌞 Қуёш    — 06:42
⏰ Пешин   — 12:12
⏰ Аср         — 15:44
⏰ Шом       — 17:31
⏰ Хуфтон — 18:43

🕋 Қибла — 16:07

«ИСЛОМ ОТА» МАСЖИДИДА
➡️ ЖАМОАТ НАМОЗИ ⬅️

📖 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🔸Масжидга кириш дуоси: «Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматик».
🔹Масжиддан чиқиш дуоси: «Аллоҳумма инний асьалука мин фазлик».

••••┈•••┈••┈• ❁⏳❁ •┈••┈•••┈••••
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄
https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6

➡️Ижтимоий тармоқларда кузатинг!
🌐 Web|Facebook |Instagram |YouTube
❤2
​​📖 ​​#ҚУРЪОНИЙ

📖 Аллоҳ таоло «40. Ғофир» сурасида марҳамат қилади:

«... 41. Эй қавмим, нечун мен сизни нажотга чақирсам, сиз мени дўзахга чақирурсиз?!

42. Сиз мени Аллоҳга куфр келтиришимга ва ўзим билмаган нарсани Унга ширк келтиришимга чақирмоқдасиз. Ҳолбуки, мен сизни азийзу ўта мағфиратли Зотга чақирмоқдаман.

43. Ҳеч шубҳа йўқки, албатта, сиз мени чақираётган нарсанинг дунёда ҳам, охиратда ҳам даъватга ҳаққи йўқдир. Албатта, қайтиб бораримиз Аллоҳгадир. Албатта, исрофчилар, айни ўшалар дўзах эгаларидир.

44. Ҳали, мен сизга айтаётган гапларни эслайсизлар. Мен ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларини аниқ кўриб тургувчидир», деди.

45. Бас, Аллоҳ уни макрлари ёмонликларидан сақлади ва Фиръавн аҳлини ёмон азоб ўраб олди.

46. У оловдир. Унга эртаю кеч кўндаланг қилинурлар. Соат (қиёмат) қоим бўлганида эса: «Фиръавн аҳлини энг ашаддий азобга киритинглар», дейилур». (Давомли).
——
📚Оятларнинг тўлиқ мазмуни учун тафсир китобларига қаранг!

••••┈•••┈••┈• ❁✨❁ •┈••┈•••┈••••
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
❤1
Ҳазрати Яҳё ибн Иёз ҳикматлари:

🖇 Намозни ўқиган вақтимда худди шароб ичкандек ёки ундан-да кўпроқ уялурман.

🖇Фазилатли кишилар мақомики, ўзларини фазилатли кўрмас эканлар, фазилатлидирлар.

🖇Ёд этилмоқни истаган киши ёд этилмас, ёд этилмоқдан севинмаган киши ёд этилур.

🖇Аллоҳдан қўрққан кишига ҳеч бир нарса зарар етказолмас. Аллоҳдан қўрқмаган киши ҳеч бир нарсадан фойда ололмас.

🖇Иззатинга қасамки, (Ё Роббим) мени дўзахга киритсанг, у ерда қул бўлсам, ҳеч қачон Сендан умид узмасман.

🖇Сенинг қалбингда Аллоҳнинг қанчалик ҳайбати бўлса, инсонлар қалбида сенинг шунчалик ҳайбатинг бордир.

«Тазкиратул-авлиё» дан.

••••┈•••┈••┈• ❁✨❁ •┈••┈•••┈••••
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
❤1
#Янгиликлар
Юртимизда исломий банк фаолияти учун илк лицензия берилди

Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 23 октябрдаги 28/1-сонли қарорига мувофиқ, «Open bank» акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 1-I-сонли лицензия берилди. Бу Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун берилган илк лицензия.
Мазкур лицензия Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 5¹-моддасида назарда тутилган исломий молия операцияларини қамраб олади.

🕌ISLOMOTA.UZ'га 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ва УЛАШИНГ

👉Улашинг➫
t.me/islomotauz_official
🔄
https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
❤21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📜 Садақанинг катта-кичиги бўлмайди

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🕌ISLOMOTA.UZ'га 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ва УЛАШИНГ

👉Улашинг➫
t.me/islomotauz_official
🔄
https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
❤1
🕌 #НАМОЗ_ВАҚТИ 🔹27.10.2026 🇺🇿
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!

🗓 27-октябрь, 2026/ 16-жумодул-аввал, 1448
🌙 CEШАНБА КУНИ ТАҚВИМИ
⌚️

     ⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Субҳ      — 05:29
🌞 Қуёш    — 06:43
⏰ Пешин   — 12:12
⏰ Аср         — 15:43
⏰ Шом       — 17:30
⏰ Хуфтон — 18:42

🕋 Қибла — 16:08

«ИСЛОМ ОТА» МАСЖИДИДА
➡️ ЖАМОАТ НАМОЗИ ⬅️

📖 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🔸Масжидга кириш дуоси: «Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматик».
🔹Масжиддан чиқиш дуоси: «Аллоҳумма инний асьалука мин фазлик».

••••┈•••┈••┈• ❁⏳❁ •┈••┈•••┈••••
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄
https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6

➡️Ижтимоий тармоқларда кузатинг!
🌐 Web|Facebook |Instagram |YouTube
❤41
​​📖 ​​#ҚУРЪОНИЙ

📖 Аллоҳ таоло «40. Ғофир» сурасида марҳамат қилади:

«... 47. Ўшанда улар дўзахда бир-бирлари ила хусумат қилурлар. Бас, заифлар мутакаббирлик қилганларга: «Албатта, биз сизга эргашувчи бўлган эдик. Энди сиз бизнинг дўзах насибамиздан бирор бўлагини дафъ қиласизларми?!»–дерлар.

48. Мутакаббирлик қилганлар: «Албатта ҳаммамиз унинг ичидамиз. Шубҳасиз, Аллоҳ бандалар орасида ҳукм чиқариб бўлди», дерлар.

49. Дўзахда турганлар жаҳаннам қўриқчиларига: «Роббингизга дуо қилинглар, биздан бирор кун азобни енгиллатсин», дедилар.

50. Улар: «Сизга Пайғамбарларингиз очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келмаган эдиларми?!»–дедилар. Булар: «Ҳа», дейишди. Улар: «Бас, дуо қилаверинглар. Кофирларнинг дуоси залолатдан бошқа нарса эмас», дедилар». (Давомли).
——
📚Оятларнинг тўлиқ мазмуни учун тафсир китобларига қаранг!

••••┈•••┈••┈• ❁✨❁ •┈••┈•••┈••••
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
❤21
#Ҳадис_ва_ҳаёт

Қўшниси оч бўла туриб, ўзи тўқ бўлмайди

Абдуллоҳ ибн Мусовирдан ривоят қилинади:
«Ибн Аббоснинг Ибн Зубайрга шундай деяётганини эшитдим:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч қолган одам мўмин эмас», деганларини эшитдим».


Шарҳ: Бу жуда улуғ, ғоятда оғир, ниҳоятда катта гап. Қўни-қўшниларнинг ҳолидан ҳар доим хабар олиб туриш, уларнинг оч, юпун қолишидан жуда эҳтиёт бўлиш керак экан.
Дарҳақиқат, қўшнисидан хабар оладиган, қўшнисини оч-юпун қолдирмайдиган жамият ниҳоятда тараққий этган, тинч-тотув, аҳил жамият бўлади.
Лекин одамлари қўшнисининг аҳволи билан иши йўқ, ўзи эса егани олдида, емагани кетида, бой-бадавлат яшайдиган жамият албатта таназзулга кетади, ҳалокатга учрайди.
Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай кишилардаги мўминлик сифатини инкор қиляптилар. Буни ҳар биримиз жуда яхши билишимиз лозим.
Бугунги кунимизда бундай ҳолатлар бор. Ҳолбуки, қўни-қўшнилардан хабар олиб туриш, муҳтожларига ёрдам бериш мўминлик бурчимиздир.

«Одоблар хазинаси» китобидан

••••┈•••┈••┈• ❁✨❁ •┈••┈•••┈••••
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
❤21
Forwarded from YÖLDOSHALIQORI_DOMLA
“Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз!“ (Бақара, 152).

Ушбу ояти карима мўминларга улуғ неъмат ва мукофотдир.

Фахрур Розий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу оятга ўнта шарҳ берган: «“Бас, Мени ёд этингиз”, яъни тоат-­ибодатда эсла, сени раҳматим билан эслайман; дуо билан эсла, ижобат қилиш билан эслайман; ҳамд айтиб, ибодат билан эсла, сени мақташ ва неъмат бериш билан эслайман; дунёда зикр қил, сени охиратда зикр қиламан; хилватда эсла, фаришталар жамоасида эслайман; неъматларим кўп бўлганда эсла, қийинчиликда эслайман; ибодат билан эсла, ёрдам билан эслайман; ростлик ва ихлос билан эсла, ихлос ва неъматимни зиёда қилиш билан эслайман; Раб сифатим билан эсла, раҳматим билан эслайман».

••• ┈ •• ┈• ❁ ✿ ❁ •┈ •• ┈ •••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️
🔄  
@yuldoshaliqori_domla
❤21
Forwarded from Muslim.uz
#xuşxabar #xorazm #yangi_bino
📢 ХУШХАБАР: ХОРАЗМ ВАКИЛЛИГИ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

✅ Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Хоразм вилоятига сафарлари давомида Урганч шаҳридаги вилоят вакиллигининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этдилар.

🌳 Тадбир аввалида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вакилликнинг ер майдонига яхши ниятлар ила манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Вакиллик ҳовлисида барпо этилаётган мўъжаз боғнинг гуллаб-яшнашини сўраб хайрли дуолар қилинди.

📖 Очилиш маросими Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди. Тадбирни Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Абдуллаев олиб борди.

🌙 Муфтий ҳазратлари йиғилганларни янги бино билан муборакбод этиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз бошчилигида диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидладилар. Хусусан, мўмин-мусулмонларга улкан имкониятлар тақдим этилаётгани, ибодат қилиш учун барча шароитлар муҳайё қилинаётгани, ҳудудлардаги вакилликларнинг моддий техник базалари яхшиланаётгани, юртимизда Қуръон курслари кенг фаолият юритаётгани, юзлаб ҳамюртларимиз “Президент ҳожилари” сифатида муборак сафарга юборилгани, Рамазон ва Қурбон ҳайити арафасида камбағал ва эҳтиёжманд оилаларга пул маблағлари тарқатилгани эзгу ишларнинг ёрқин намунаси эканини алоҳида эътироф этдилар.

⏺Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Хоразм вилоятида ўтказилаётган иккинчи сайёр семинарнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига тўхталиб, авваллари вилоят вакилликларининг ўз бинолари бўлмагани, бугун эса ҳудудларда мана шундай муҳташам вакиллик бинолари қад ростлаётганини қайд этдилар. Бундай неъматлар ва юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик учун доимо шукроналик келтириш ва дуода бардавом бўлиш кераклигини уқтирдилар.

💬Хоразм вилояти «Нуроний» жамғармаси раиси Рустам Султонов вакиллик аҳлини янги бино билан қутлаб, яратилган бундай шароитлар диний-маърифий соҳадаги эзгу ислоҳотларнинг узвий давоми эканини таъкидлади.

✅Дарҳақиқат, замон талаблари асосида барпо этилган ушбу бинода вилоятдаги барча имом-хатиб ва ноиблар бир жойга жамланиб, ўқув-семинарлари ва маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш имконига эга бўлди. Бинода кичик мажлислар зали, шунингдек, ахборот-медиа фаолияти ва тасвирга олиш учун барча қулайликларга эга махсус хоналар ҳам ташкил этилган.

🚗 Тадбир давомида Муфтий ҳазратлари томонидан Хоразм вилояти вакиллигига янги хизмат автомашинаси топширилиши эълон қилинди.
☪️ Сафар асносида Муфтий ҳазратлари ва меҳмонлар янги бинони кўздан кечириб, вакиллик ходимларининг муносиб фаолият юритиши учун яратилган замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлдилар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Forwarded from Muslim/podcast.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast

📱🗣FITNA CHIQQANDA NIMA QILISH KERAK❓

🎙 Ekspert: Miftohiddin domla Rojiddinov – Andijon shahar bosh imom-xatibi


🎞 To‘liq 👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz da ko‘ring!

📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.

🥺Telegram🛍Instagram

🤪Facebook😍YouTube

🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3