𝐀𝐥𝐥𝐨𝐡𝐧𝐢𝐧𝐠 99 𝐆𝐨'𝐳𝐚𝐥 𝐈𝐬𝐦 𝐯𝐚 𝐒𝐢𝐟𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫𝐢
1.15K subscribers
100 photos
1 file
100 links
📖 Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша(исм)лар ила дуо қилинг. (Аъроф - 180)
Download Telegram
85) "Зул-жалоли вал-икром" — "Шараф ва камол эгаси. Карам ва икром эгаси.
Аллоҳнинг исмларини икки қисмга бўлишимиз мумкин. Бир қисми У зотнинг куч-қувватига ишора қилади, иккинчи қисми камолотига ишора қилади. Камолотнинг барча турини «ал-Икром» исми ўзида мужассам қилади. Куч-қувватнинг барча кўринишини «Зул-жалол» исми ўзида мужассам қилади. Ушбу исм Қуръони каримнинг икки жойида, яъни ар-Роҳман сурасининг 27- ва 78-оятларида зикр қилинган.
Имом ар-Розий айтдилар: «Ал-Икром» инъом маъносига яқиндир. Лекин ал-Икром хосроқ маънодадир. Чунки Аллоҳ таоло икром кўрсатмаган кишисига инъом бериши ҳам мумкин. Масалан, кофир кимсани Аллоҳ севмайди. Шу билан бирга унга мол дунё, соғлик, фарзанд, уй ва уловларни инъом қилаверади. Демак, буларнинг барчаси инъом, икром эмас. Аммо мўминларга ато қиладигани икромдир. Ҳар бир икром инъом бўлаверади. Аммо ҳар бир инъом икром бўла олмайди. Аллоҳнинг икром кўрсатиши икки турли бўлади. Биринчиси, дунёдаги тез келган икром. Иккинчиси, охиратга қолдирилган икром.


@ism_sifat
86) "ал-Муқсит" — "Адолати ила мазлумларга нусрат ва золимларга жазо берувчи.
Ушбу сифат Аллоҳ таолога нисбатан ишлатилса, ҳукмида адолатли деган маънони беради. Зулмнинг турлари жуда ҳам кўп. Зулм Қиёмат куни зулумотдир. Масалан, эр хотиннинг ҳимоячиси бўлмагани учун зулм қилади. Бошлиқ қўл остидаги ишчиларга мансабини суиистеъмол қилиб зулм қила бошлайди. Агар сени кучинг одамларга зулм қилишга ундаса, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудратини эсингга ол. Инсоннинг илми кучайгани сари Аллоҳдан қўрқиши ҳам кучайиб боради. Борди-ю, банда кучга тўлиб, хоҳлаган нарсасини қилавераман, деб адолатсиз куч ишлатишга ўтса, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади. Аллоҳнинг ғазаби эса ўта шиддатлидир.
ал-Муқсит – мазлум учун золимдан ҳаққини олиб берувчи деганидир. Бир банда бошқа бир бандага зулм қилсаю, Аллоҳ мазлумга золимдан ҳаққини олиб берса, золим зулмидан қайтиб Аллоҳга тавба қилса, демак Аллоҳ золимга икром кўрсатибди.

@ism_sifat
87) "ал-Жомиъ" — "Жамловчи. Барча ҳақиқатларни жамловчи. Одамларни қиёмат куни жамловчи. Жамловчи кун деб номланишига сабаб, чунки ўша кунда золим ва мазлумни, кучли ва кучсизни, берган ва олганни, такаббурли ва тавозуълини Аллоҳ таоло бир биридан ҳаққини олиб бериш учун жамлайди. У кунда тоат ва ибодат қилганларга савоб бериш ҳамда гуноҳкорларга азоб бериш учун халойиқни аввалидан охиригача, жинлар ва инсонларни, осмон ва ер аҳлларини жамлайди. Ал-Жомиъ деганда, Аллоҳ камолотнинг барчасини зотида ҳам, сифатларида ҳам, феълларида ҳам жамловчидир. Ал-Жомиъ деганда, У зот бўлак бўлакка айланган махлуқотларни қайта тирилиш куни маҳшар майдонида жам қилади, деган маънода ҳам тушунилади. Гоҳида инсон бирор нарсасини йўқотиб қўйса: «Шубҳа йўқ кунда одамларни жамловчи бўлган Зот Аллоҳим! Мен билан ҳожатим орасини жамла», деб айтиб дуо қилса, иншааллоҳ ҳожати ҳосил бўлади. Ал-Жомиъ исми Қуръони каримнинг бир неча оятларида келган.

@ism_sifat
88) "ал-Ғанийй" — "Беҳожат. Унинг ҳеч кимга ва ҳеч нарсага ҳожати тушмайди.
Холиқнинг шаъни, У ҳар бир нарсада беҳожатдир. Махлуқнинг шаъни, у барча нарсага муҳтождир. Аллоҳ таоло Муҳаммад сураси, 38-оятда: « Ҳолбуки, Аллоҳ бой, сизлар камбағалсизлар», деб айтган. Кўпинча Қуръонда ал-Ғаний (беҳожат) сўзи билан ал-Ҳамийд (мақталган) сўзи яқин бўлиб келади. Чунки Аллоҳ бандаларидан беҳожат, шу билан бирга махлуқлар Уни мақташади. Аммо инсон бадавлат ва бирор кишига эҳтиёжи тушмасдан беҳожат бўлиши мумкин, аммо қўпол, такаббур, кеккайган ва ёқтирилмайдиган киши бўлади. Лекин еру осмоннинг холиқи комил ва беҳожатдир. Аллоҳ Ўзи беҳожат, шу билан бирга махлуқотни овқат, ичимлик ва ҳаво билан таъминлайверади. Инсоннинг беҳожатлиги нисбийдир. Чунки инсон беҳожат бўлиши билан бир вақтнинг ўзида сон саноқсиз нарсаларга муҳтождир.


@ism_sifat
89) "ал-Муғний" — "Беҳожат қилувчи. У зот ўз бандаларидан хоҳлаганини беҳожат қилиб қўяди. Баъзи кишиларни ўта зукко ва ақлли бўлишларига қарамасдан бирор мол-дунёга эга бўлмаганларини кўрасан. Баъзи одамларни содда ва оддий бўлишларига қарамасдан, уларда тўла тўкис мол-дунё борлигини кўрасан. Мана шу Аллоҳ таолонинг ал-Муғний исми бўлиб, У Зот хоҳлаган кишини беҳожат қилиб қўйиши тушунилади.
Ал-Муғний – бандаларини Ўзининг маърифати билан беҳожат қилиб қўяди. Шунда банда Аллоҳнинг маърифати билан бошқа нарсадан беҳожат бўлади.


@ism_sifat
90) "ал-Мониъ" — "Манъ қилувчи. У ҳимоя қилувчи деган маънода ҳам келади. У Зот хусуматчидан, душмандан, ёмонлик тушишидан, озор берувчи нарсалардан ҳамда дин ва дунёдаги тўсиқлардан сени ҳимоя қилади.
Ҳимояланган эканини ҳис қилиш ажойиб ҳис бўлиб, инсон Аллоҳ ҳимоясида ва муҳофазасида эканини англатади.
Гоҳида инсон энг замонавий машинага ўтириб сафар қилади. Аммо мақсад қилган маконига етиб бора олмайди. Гоҳида эски машинани миниб, мақсад қилган маконига соғ омон етиб олади. У ҳимояга олингани учун ўзида омонлик ва хотиржамликни ҳис қилади. Чунки мусибат етишини ҳис қилиб яшаш ундан ҳам катта мусибатдир. Масалан, камбағалликдан қўрқиш айни камбағалликдир. Касалликдан қўрқиш айни камбағалликдир. Шунинг учун агар Аллоҳ таоло тўғри йўлдан чалғиган гумроҳларни азобламоқчи бўлса, улардан хотиржамликни олиб қўяди. Шунинг учун улар бадавлат, кучли ва ақлли бўлишларига қарамасдан хавфда яшайдилар. Аллоҳ мушрикларни ширк келтиргани сабаб қалбига хавф солиб қўяди.


@ism_sifat
91) "аз-Зорр" — "Хоҳлаганига зарар қилувчи. Аз-Зорр фойда деган сўзнинг аксидир. Инсон қачон мунофиқлик қилади ёки қачон риё қилади ёки қачон қўрқади ёки қачон бўйин эгади ёки қачон таҳқирланади? Қачонки ўзи каби бир инсон фойда бериши ёки зарар бериши мумкин деган тушунчада бўлса ушбу нарсаларга йўлиқади. Аммо фойдани ҳам, зарарни ҳам фақат Аллоҳ беради деган эътиқодда бўлса, бошини баланд кўтариб азизликда юради. Барча қувват, азизлик ва журъатнинг сабаби Аллоҳдан ўзга фойда берувчи ҳам, зарар берувчи ҳам йўқ эканига иймон келтиришдадир. Мўмин банда Аллоҳнинг ҳукмига таслим ва унинг йўлида сабрли бўлади. Мўмин Аллоҳнинг ҳукмида сабр қилса Аллоҳ унинг қалбига сукунатни солиб қўяди.

@ism_sifat
92) "ан-Нофиъ" — "Манфаат берувчи.
Ан-Нофиъ – зарар деган сўзнинг аксидир. Инсон қачон мунофиқлик қилади ёки қачон риё қилади ёки қачон қўрқади ёки қачон бўйин эгади ёки қачон таҳқирланади? Қачонки ўзи каби бир инсон фойда бериши ёки зарар бериши мумкин деган тушунчада бўлса ушбу нарсаларга йўлиқади. Аммо фойдани ҳам, зарарни ҳам фақат Аллоҳ беради, деган эътиқодда бўлса, бошини баланд кўтариб азизликда юради. Барча қувват, азизлик ва журъатнинг сабаби Аллоҳдан ўзга фойда берувчи ҳам, зарар берувчи ҳам йўқ эканига иймон келтиришдадир. Кўплаб диний манбаларда мана шу «аз-Зорр» ва «ан-Нофиъ» исмларини оддий сабабга биноан бирга ишлатиш шарт. Ўша оддий сабаб, Аллоҳ таоло манфаат етиши учун зарар беришидир. Яъни, баъзи кимсаларни қаттиқ касалликка дучор қилиши ёки иқтисодий муаммога тушириши, у банда Аллоҳга қайтиб, тавба қилиши учундир.


@ism_sifat
93) "ан-Нур" — "Ўзи ўзи ила зоҳир бўлган ва ўзгаларни зоҳир қилган.
Нур сўзининг луғавий маъноси зиё ва ёруғликдир. Инсон ушбу Ер куррасида нима учун яратилди, у Ерда нима қилиши даркор эди. Еб, ичиб ва ухласа иш ниҳоясига етадими? Ёки бунинг бошқа муҳим вазифалари борми? Қачон ўлади? Нима учун ўлади? Нима учун яшайди? Яхшилик қилади, ёмонлик қилади, рост сўзлайди, ёлғон сўзлайди ва яна нималар қилади? Мана шундай қийин вазиятда Аллоҳнинг китоби келиб: «Сен кенглиги Еру осмончалик бўлган жаннат учун яратилдинг. Сен ҳаёти дунёдалик пайтингда солиҳ амалларни бажарсанг, жаннатга кирасан. Сен Аллоҳ таолога боғланиб, яқин бўлмагунингча бахтли бўлмайсан», деб сенга ҳаёт ҳақиқати, инсон ҳақиқатини ўргатиб, уни бажар, буни бажарма, деб ҳалол ва ҳаром, яхши ва ёмон, ҳақ ва ботилни баён қилиб, оламнинг яралиши ва ниҳоя топишини ўргатади. Аниқки Аллоҳ Қуръони карим орқали буларни барчаси ҳақида хабар берган.


@ism_sifat
94) "ал-Ҳодий" — "Ҳидоят қилувчи. У зот ўз фазли ила хоҳлаган кимсани ҳидоят қилади. Яъни Аллоҳ кимни тўғри йўлга ҳидоят қилса, албатта, ўз хоҳиши ва фазли ила ҳидоят қилади. Ҳидоят қилади дегани, тўғри йўлга йўллаб қўяди, деган маънодадир. Агар сен Ер ва осмон халқ қилиниши хусусида фикрласанг, Аллоҳ маърифати томон кенг қадам ташлаган бўласан. Чунки Ер ва осмон хусусида фикрлаш Аллоҳ томон кирадиган эшигимизни кенгайтириб, У томон бўлган йўлни қисқартиради. Коинот бизни У Зот томон ҳидоят қилади. Унда аввалги ўтган қавмларнинг ва узоқ келажакнинг хабари бор. Унда ўлгандан кейинги хабарлар, жаннат ва дўзах васфи, охират диёрининг манзараси ҳақида хабарлар бор. Ҳидоятларнинг энг аввали ва буюги, коинотда Аллоҳнинг илми, ҳикмати, қудрати, бойлиги, ҳалимлигини кўришингдир. Аллоҳ таоло сени ҳидлаш ҳис туйғуси билан жиҳозлаб қўйган.

@ism_sifat