Kitob tumani hokimligi| RASMIY🇺🇿
21K subscribers
47.5K photos
3.25K videos
27 files
12K links
Download Telegram
Туман ва шаҳар ҳокимлари “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди

Туман ва шаҳар ҳокимларига Муротжон Азимов мазкур юксак эътирофни Президентимиз номларидан тантанали равишда топширди.

Тантанали маросимда эсдалик нишонига муносиб кўрилганлар ўзларига билдирилган юксак эътибордан мамнунлигини билдириб, мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва Ватанимиз равнақи йўлида бундан буён ҳам сидқидилдан хизмат қилишларини таъкидладилар.

📱Gov.uz| 📱Telegram| 📱YouTube| 📱FB|📱Instagram| 📱X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE #Uzb35
“Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратайлик!” бош ғоясини мужассам этган байрам тантаналаривоҳамизнинг ҳар бир маҳалла, кўча, хонадонига ўзгача файз олиб кирмоқда.

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек: “Ўттиз беш йиллик мустақил тараққиёт йўлимиз бизга бир ҳақиқатни ўргатди: халқ ва давлат ягона мақсад йўлида бирлашиб, астойдил ҳаракат қилса, забт этиб бўлмайдиган марранинг ўзи йўқ.

Бундай буюк қудратга эга халқ ва давлатни енга оладиган кучнинг ўзи йўқ”.

Бугун мамлакатимиз тараққиёт йўлидан илдам, оғишмай олға бормоқда. Ҳар бир ислоҳот, ўзгариш, янгиликлар “Инсон қадри учун” ғоясига таянган ҳолда амалга оширилмоқда.
Жаҳондаги турли зиддиятлар, тинчлик инқирози шароитида мустақиллигимиз — миллий ўзлигимиз, асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимовнинг байрам табригидан.
🇺🇿 Юксак эътироф — муносиб тақдирлов

Туман ҳокими Рустам Гафуров “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Юксак эътирофни Президентимиз номларидан Муротжон Азимов тантанали равишда топширди.

Ушбу муносиб тақдирлов туман ҳокимининг юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги фидокорона меҳнатига билдирилган юксак эътиборнинг ифодасидир.

Эътироф муборак бўлсин!

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
❤https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллик байрами муносабати билан Қашқадарёликлардан 22 нафари Давлатимизнинг юксак орден ва медаллари, қарийиб 3 200 нафари эсталик нишони билан тақдирланди.

Муҳтарам Президентимизнинг воҳадошларимизга, берган бу юксак эътирофлари - мард, олижаноб, танти Қашқадарёликлар учун катта шараф, ифтихордир.

Албатта, бу - вилоятимиздаги соғлом муҳит, халқимиздаги ҳамжиҳатлик, барча раҳбарлар ҳамда кенг жамоатчиликнинг муҳтарам Президентимиз атрофида мустаҳкам бирлашиб, халқимизфаровонлиги йўлида меҳнат қилаётганининг юксак самарасидир.

Айни пайтда барча шаҳар, туман, қишлоқ, маҳаллаларимизда янгича бунёдкорлик руҳи, яратувчанлик кайфияти ҳукмрон.
Вилоятимиз тараққиёти мутлақо янги босқичга кўтарилмоқда.

Барча юртдошларимиз қатори, Қашқадарёликларнинг ҳам эртанги кунга ишончи кун сайин мустаҳкамланмоқда.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимовнинг байрам табригидан.