Жума куни кўп-кўп салавот айтишни унутманг!
"Аллоҳ таоло бир бандасига яхшиликни ихтиёр этса, унинг тилига саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишни осон қилиб қўяди”.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломлар йўллаш – ҳам сўзи, ҳам маъноси учун алоҳида савоб бериладиган улуғ ибодатдир.
Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!
Салавот айтишнинг фойдалари

❤2
#Мулоҳаза
Гўдак туғилган вақтда унга азон ва иқомат айтилади. Хўш, азон ва иқомат айтилса, унинг намози қачон ўқилади?
Намоз вафот этганда ўқилади. У намозни номи Жаноза намозидир. Жаноза намози эса азон ва иқоматсиз ўқилади.
Шу ўринда бир мулоҳаза бўлади. Бутун бошли умримиз бир азон, иқомат ва намоз ораси каби жуда оздир.
Умримизни беҳуда сарфлашдан имтино қилайлик!
Калимуллоҳ Масъуд
Каналга уланиш:⤵️
@KitobxonUz

😢3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
" ЙИРТИҚ КАЛИШ ".
@KitobxonUz
@KitobxonUz
Bugun ROBBINGIZni zikr qildingizmi?
Abu Muso Ash'ariy roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Nabiy sollallohu alayhi vasallam: «Robbisini zikr qilib yuradigan kishi bilan zikr qilmaydigan kishining misoli xuddi tirik va o'likning misoli kabidir»,– dedilar.
(Imom Buxoriy rivoyati).
Imom Muslimning rivoyatida: «Alloh zikr qilinadigan uy bilan Alloh zikr qilinmaydigan uy bamisoli tirik bilan o'lik kabidir»,– bo'lib kelgan.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг қиёмат куни энг аввал ҳисоб-китоб қилинадиган амаллари намоздир. Аллоҳ азза ва жалла Ўзи билиб турса ҳам, фаришталарга: «Бандамнинг намозига назар солинглар. Уни тугал қилдимикан ёки ноқис қилдимикан?» дейди.
Бас, агар (намози) тугал бўлса, унга (намози) тугал, деб ёзилади. Агар у (намоз)дан бирор нарса камайган бўлса, У зот: «Назар солинглар, бандамнинг нафли бормикан?» дейди. Бас, агар нафли бўлса, «Бандамнинг нафл (намоз)идан фарзини тугал қилинглар», дейди. Сўнгра закот ҳам шунга ўхшаш бўлади. Кейин ҳамма амаллар ана шунга ўхшатиб олинади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

😢1
Сизга эслатма бор: Бугун истиғфор айтдингизми?
Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.
Ўзидан ўзга илоҳ бўлмаган, доимо тирик, доимо қоим Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан.

❤3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзо Кенжабек
"ТЎРТЛИКЛАР"
***
Ҳаёт йўлларида дўст бор, ғаним бор,
Дунё матоидан қандай ғамим бор?
Раббим бор, меҳрибон Пайғамбарим бор,
Бас, менинг оламда нима камим бор?!
@KitobxonUz
"ТЎРТЛИКЛАР"
***
Ҳаёт йўлларида дўст бор, ғаним бор,
Дунё матоидан қандай ғамим бор?
Раббим бор, меҳрибон Пайғамбарим бор,
Бас, менинг оламда нима камим бор?!
@KitobxonUz
👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲ СИЗГА ТАБАССУМ ҚИЛИШИНИ ҲОҲЛАЙСИЗМИ?
@KitobxonUz
@KitobxonUz
😢2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қандай дуо қилиш керак?
🕌 Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази директори — Азизхўжа домла Иноятов
@KitobxonUz
🕌 Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази директори — Азизхўжа домла Иноятов
@KitobxonUz
❤1
Audio
Alloh taoloning muhabbati. «Ruhiy tarbiya» turkumidan.
Muallif: Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
#ramazon #ruhiytarbiya
@KitobxonUz
АЗИЗЛАР ДАРГОҲИДАН БАҲРАМАНД
БЎЛИНГ
Муҳтарам маърифат ва шеърият муҳибларига уч азиз зотнинг шеърларини тортиқ этамиз. Бу шеърларда дунёнинг асл моҳияти орифона ва ошиқона тарзда назм этилган.
ХОЖА АҲМАД ЯССАВИЙ қуддиса сирруҳу ҳазратлари – Хожа Юсуф Ҳамадоний (қуддиса сирруҳу) ҳазратларининг даргоҳларида етишган тўрт нафар улуғ шайхнинг бирлари, Яссавия тариқатининг асосчиси, “Туркистон элининг қиблаи дуоси”, “ДЕВОНИ ҲИКМАТ” соҳиби бўлган зотдирлар. У зотнинг энг машҳур ҳикматларидан бирини дўстларга тақдим этмоқдамиз.
ЮНУС ЭМРО қуддиса сирруҳу ҳазратлари – Хожа Аҳмад Яссавий издошларидан бўлиб, Яссавия шахларидан ҳазрати Шайх Топдуқ Эмро даргоҳларида етишган улуғ Пири комилдирлар. Топдук Эмро эса ўз даврининг шайхи ва муршиди бўлиб, XIII асарда яшаган Салтук ёки Сари Салтук исмли бир муршиди комил қўлларида етишган зот бўлганлар. 2020 йилда нашр этилган ва Давлатимиз раҳбари томонидан Туркия Президентига ҳадя қилинган “Ўлмас кўнгул” китобидан бир ҳикматни дўстларга тортиқ этмоқдамиз.
ВАЛИЙ ШОИР МАХТУМҚУЛИ – ҳазрати Шайх Давлат Муҳаммад Озодийнинг ўғли, шайхи комил, ошиқ ва ориф зотдирлар. 2004 йилда камина табдили билан у зотнинг энг нодир ва маърифий шеърлари “Сайланма” ҳолида нашр этилган эди. 2019 йилда эса “Зилол булоқ” нашриётида “ОШИҚЛАР ҲАҚ ИШҚИНДА” китоби камина табдилида чоп этилиб, сўнг 2020 йилда бу гўзал сайланма қайта нашр этилмоқда. У зотнинг теран бир ҳикматини дўстларга ҳадя этамиз.
Азизлар даргоҳидан баҳраманд бўлинг!
Фақиру ҳақир МИРЗО КЕНЖАБЕК
1441 йил 23 рамазон, шанба.
2020 йил 16 май.

ХОЖА АҲМАД ЯССАВИЙ
(қуддсиса сирруҳу)
БЕШАК БИЛИНГ, БУ ДУНЁ БОРЧА
ЭЛДИН ЎТАРО
Бешак билинг, бу дунё
борча элдин ўтаро,
Инонмағил молингга,
бир кун қўлдин кетаро.
Ото-оно, қариндош
қаён кетти, фикр қил,
Тўрт аёғлиг чўбин от
бир кун санга етаро.
Дунё учун ғам ема,
Ҳақдин ўзгани дема,
Киши молини ема,
сирот узра тутаро.
Аҳли аёл, қариндош,
ҳеч ким бўлмайдур йўлдош,
Мардона бўл, ғариб бош,
умринг елдек ўтаро.
Қул Хожа Аҳмад тоат қил,
умринг билмом неча йил,
Аслинг билсанг – оби гил,
яна гилга кетаро.
(“ДЕВОНИ ҲИКМАТ”) дан
@KitobxonUz
(қуддсиса сирруҳу)
БЕШАК БИЛИНГ, БУ ДУНЁ БОРЧА
ЭЛДИН ЎТАРО
Бешак билинг, бу дунё
борча элдин ўтаро,
Инонмағил молингга,
бир кун қўлдин кетаро.
Ото-оно, қариндош
қаён кетти, фикр қил,
Тўрт аёғлиг чўбин от
бир кун санга етаро.
Дунё учун ғам ема,
Ҳақдин ўзгани дема,
Киши молини ема,
сирот узра тутаро.
Аҳли аёл, қариндош,
ҳеч ким бўлмайдур йўлдош,
Мардона бўл, ғариб бош,
умринг елдек ўтаро.
Қул Хожа Аҳмад тоат қил,
умринг билмом неча йил,
Аслинг билсанг – оби гил,
яна гилга кетаро.
(“ДЕВОНИ ҲИКМАТ”) дан
@KitobxonUz
❤1🔥1