This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана шу кўп қаватли уйлар, ундаги парковка муаммоси деярли ҳар куни гапирилмоқда.
Мана энди бу муаммо бир кишининг ўлимига ҳам сабаб бўлибди.
@KOSONSOY

❤11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кинематография агентлиги тугатилади
Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади. Вазирликда Кино санъати департаменти ташкил этилади. Департамент раҳбарининг мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Шунингдек, “Ўзбекфилм”нинг ташкилий ва иқтисодий модели янгиланади. Давлат муассасаси тугатилиб, замонавий бизнес модели асосида ишлайдиган янги “Ўзбекфилм” миллий кинокомпанияси ташкил этилади.
Президент янги кинокомпания миллий кино брендини яратиш ва замонавий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича таянч марказ бўлишини таъкидлади.

❤17😁1
🔥 ISHONCHdan navbatdagi super aksiya — 1 ta texnika olsangiz, ikkinchisi SOVG'AGA!
Atigi 3 kun — 27-28-29-oktyabr kunlari ISHONCH do'konlaridan maishiy texnika xarid qilgan har bir xaridor ikkinchi mahsulotni mutlaqo BEPUL olib ketishi mumkin!
❗️Sovg‘alar tugab qolmasidan ulgurib qoling!
📢 Yangiliklardan xabardor bo‘lish uchun rasmiy sahifalarimizga obuna bo‘ling va kuzatib boring!
Rasmiy sahifalarimiz:
Websayt | Instagram | Telegram
Batafsil:
📞 +998735152222

❤9👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬 Қирғизистон президенти акасига буйрак донори бўлиши учун маҳбусни афв этди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров оғир касалликка чалинган акасига буйрагини беришга тайёр бўлган маҳбусни қамоқдан озод қилиш масаласини бир ой ичида ҳал этишни топширди. Бу ҳақда 24 октябрь куни президентнинг Жалолобод вилояти Оқсув тумани аҳолиси билан учрашувида маълум қилинди.
Маҳаллий аҳоли билан учрашувда Кербен шаҳрида яшовчи Рустам Гапуров президентга мурожаат қилиб, қамоқдаги укасини афв этишни сўраган. Унинг айтишича, укаси Россияда экстремизм бўйича айбланиб, етти йиллик қамоқ жазосини ўтаганидан кейин жорий йилда Қирғизистонга экстрадиция қилинган.
Рустам Гапуровнинг сўзларига кўра, укасининг жазо муддати тугашига яна уч йил қолган. У эса буйрак касаллиги сабаб гемодиализ муолажасини олиб келмоқда ва укаси унга буйрагини беришга тайёр. У президентдан укасини озод қилишда ёрдам сўраб, шундагина зарур трансплантация операциясини амалга ошириш мумкинлигини тушунтирган.

❤57👍34👏13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болага нимага илм юқмайди, биласизми? Илм эгаси у ёқда турсин, илм даргоҳига энг аввало ҳурмати йўқлигидан. Бугун мен ишонч билан айтиб оламан, мактабни парталарга чизиб ташлайдиган, полга тупурадиган, эшикларини тепадиган, деворларга тепадиган, эшикларни қаттиқ очиб қаттиқ ёпадиган, умуман илм даргоҳини оёқ ости қиладиган ўқувчилар жуда ҳам кўп.
Ислом Карабаев, журналист
@KOSONSOY
❤20👍15👏3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Миллий_қадрият
🇺🇿 Миллийлик — қадрият, китоб — маърифат!
▫️«Фарзандимга китоб совға қиламан» акцияси доирасида Косонсой туманидаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ўзлари таҳсил олган таълим муассасаларига китоблар совға қилдилар.
Зеро, ўзи таҳсил олган мактабга китоб совға қилиш — устозларга эҳтиром, келажак авлодга эса бебаҳо туҳфадир!

Ушбу эзгу ташаббус миллий қадриятларимизни улуғлаш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш ҳамда ёш авлод қалбида илм-маърифатга муҳаббат уйғотишга хизмат қилади.
Зеро, ўзи таҳсил олган мактабга китоб совға қилиш — устозларга эҳтиром, келажак авлодга эса бебаҳо туҳфадир!
❤7👍2
🧯 Gaz balon tarqatish e'loni
Hududgaz Kosonsoy filiali ma'lumotlariga ko'ra, 2026-yilning 27-oktabr kuni quyidagi mahallalarga suyultirilgan gaz beriladi:
📍 Iftixor
Gaz kartalariga pul tushurib, balonlarni almashtirish uchun hozirlab qo'ying.
ℹ️ Mashina uyingizgacha boradi.
📡 Hududgaz Kosonsoy filiali
📢 @KosonsoyKommunalBot

❤12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент кино соҳаси ходимлари билан учрашди
Лавозимдан қатъи назар, халқдан ажрамаган, қишлоқда ўсган одамман, деди Президент.
Шавкат Мирзиёев кинематография соҳаси ходимлари билан учрашувда ўзбек киноси ҳақида гапирар экан, болалик хотиралари билан ўртоқлашди.

❤13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МашаАллоҳ 🤲
Наманганда 1922-йилда туғилган отахонимиз бор экан! 😍
Аллоҳ умрларига барака берсин, соғлик-саломатликда, фарзандлару набиралар ардоғида юриш насиб қилсин! ❤️
Барчамизга ҳам шундай улуғ ёшларга етиб, қарилик гаштини суриб юриш насиб этсин! 🤲

❤53🔥8👍6
🌙 Ёруғликни ким ёқди?
Қадимда бир чироқсоз шогирди билан бозорга эрта тушарди. Бир куни шамол кучайиб, кўча қоронғи қолди. Шогирд жаҳли чиқиб: «Ҳеч ким бу чироқни кўрмайди-ку», деди.
Устози сукут билан чироқни ёқди-да, уни дарвоза олдига қўйди. Тун ярмида йўлдан адашган бир мусофир ўша нурга қараб уйини топди.
Эртаси тонгда мусофир қайтиб келиб, фақат бир гап айтди: «Кечаги ёруғлик менга йўл эмас, умид берди». Уста шунда жилмайди: баъзан биз ёққан кичик нур, бировнинг бутун тунини сақлаб қолади.
✨ Бугун сизнинг кичик меҳрингиз ҳам бировга йўл кўрсатсин. Тун қоронғи бўлса ҳам, қалбингиздаги нур сўнмасин. Хайрли тун!

❤17
— 𝐘𝐚 𝐀𝐥𝐥𝐨𝐡 ...
𝐀𝐠𝐚𝐫 𝐥𝐚𝐛𝐥𝐚𝐫𝐢𝐦 𝐝𝐮𝐨𝐝𝐚 𝐧𝐢𝐦𝐚𝐧𝐢 𝐬𝐨ʻ𝐫𝐚𝐬𝐡𝐧𝐢 𝐛𝐢𝐥𝐦𝐚𝐲 𝐪𝐨𝐥𝐬𝐚 — 𝐢𝐥𝐭𝐢𝐦𝐨𝐬, 𝐲𝐮𝐫𝐚𝐠𝐢𝐦𝐧𝐢 𝐞𝐬𝐡𝐢𝐭 ...!

👍38😢9❤7
Макка кўчаларини кучли ёмғир босди
Бугун муқаддас Макка шаҳри бўйлаб кучли ёмғир ёғиб, кўчалар сувга тўлиб оқмоқда.
Кўчадаги зиёратчиларни сув оқизиб кетишига оз қолган.

❤13😢9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Менинг энг катта айбим Тошкентда туғилмаганим эди” — Президент прописка тизими ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёев биринчилардан бўлиб имзолаган ҳужжатларидан бири прописка масаласига оид бўлганини эслади ва бунга ўз ҳаётидан мисол келтирди.
“Москвада илмий ишимни ҳимоя қилиб келганман. Ишлаган институтим менга уй берган. Иккита болам бор. Лекин ордер олиш учун прописка йўқ. Менинг энг катта айбим — Тошкентда туғилмаганман, лекин Ўзбекистон фуқаросиман. Беришмаган менга ордерни.
Биринчилардан қабул қилган қароримдан бири — Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистонда прописка олиши мумкин, деган қарор эди”, — деди давлат раҳбари.

👍25❤13👎1
РАСМАН✅
France Football таьлқинига кўра Ҳарри Кейн ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси!
Golden Ball 💥

👍27👎9❤4
🌅 Хайрли тонг!
Биринчи қараш ҳаммаси эмас
Баъзан ҳаётдаги айрим нарсалар ҳам суратлар каби бир қарашда нотўғри туюлади. Шошилманг: бироз тўхтаб, диққат билан қарасангиз, асл маъно очилади. Бугун ҳам одамларни, ишни ва синовни шошмай тушунишга ҳаракат қилинг — сабр кўпинча энг тўғри хулосани беради 🙂

❤2👍1
📅 Бугун тарихда — 27-октабр
🚇 1904 — Ню-Ёркда биринчи метро линияси очилди; бу шаҳарнинг транспорт тарихида янги давр бошлаб берди.
⚔️ 1806 — Наполеон қўшинлари Берлинни эгаллади; бу Европадаги урушлар тақдирига катта таъсир кўрсатган воқеалардан бири бўлди.
☢️ 1962 — Куба ракета инқирозининг энг кескин куни, яъни “Қора шанба”; дунё ядровий уруш ёқасига келиб қолди.
🪖 1981 — AQSh президенти Роналд Рейган Эрон билан боғлиқ мол-мулкларни қайтариш ҳақидаги қарорни эълон қилди, бу кейинги сиёсий музокараларга йўл очди.
💡 Қизиқарли факт: 27-октабр 1962-йил тарихга “Қора шанба” номи билан кирган — айнан шу куни дунё ядровий урушга энг яқин келган.

❤7😁1😡1
🗓 27-октябр куни Косонсойда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти
⛅ Булутли
🌡 Кундузи 18°, кечаси 4°
🔥 Ҳис этилади 14°
🌿 Ҳаво мўътадил — хайрли кун тилаймиз!
@KOSONSOY
⛅ Булутли
🌡 Кундузи 18°, кечаси 4°
🔥 Ҳис этилади 14°
🌿 Ҳаво мўътадил — хайрли кун тилаймиз!
@KOSONSOY
❤11
Тонг отар, бошланар яна янги кун,
Ҳаёт зарварағин очаман хушҳол.
Кечадан яхшироқ ўтади бугун
Орзу -умид билан сураман хаёл.
Шукрона айтаман ўтган кунимга
Эгилса саждада эгилди бошим.
Нурли кунларимга, қаро тунимга
Аллоҳим қўллади, етди бардошим.
Кул деди, табассум айлади ҳамроҳ,
Кўз ёшинг кўрсатма ғанимга асло.
Бе кам яратгансан -Алҳамдулиллоҳ !
Бандангни бунчалар сийлайсан, Худо?
Минг шукр, тонгларда айтиб хуш калом
Сен сабаб мен яна шеърлар битаман.
Сенга ҳамдлар айтиб, салавот, салом,
Мухлисларга янги шеърим тутаман.
@KOSONSOY | Насиба Дилроз.
Ҳаёт зарварағин очаман хушҳол.
Кечадан яхшироқ ўтади бугун
Орзу -умид билан сураман хаёл.
Шукрона айтаман ўтган кунимга
Эгилса саждада эгилди бошим.
Нурли кунларимга, қаро тунимга
Аллоҳим қўллади, етди бардошим.
Кул деди, табассум айлади ҳамроҳ,
Кўз ёшинг кўрсатма ғанимга асло.
Бе кам яратгансан -Алҳамдулиллоҳ !
Бандангни бунчалар сийлайсан, Худо?
Минг шукр, тонгларда айтиб хуш калом
Сен сабаб мен яна шеърлар битаман.
Сенга ҳамдлар айтиб, салавот, салом,
Мухлисларга янги шеърим тутаман.
@KOSONSOY | Насиба Дилроз.
❤15👍8
❗️«Док-1 Макс» фожиаси жабрланувчиларига компенсация тўлиқ тўлаб берилди
Уч йил давомида судланган шахслардан товон пулининг атиги 20 фоизи ундирилган. Қолган 80 фоизи давлат ҳисобидан қопланган.
Суд ҳукмига кўра, вафот этган болаларнинг қонуний вакилларига 1 миллиард сўмдан, оғир тан жароҳати олиб ногирон бўлиб қолган болаларнинг қонуний вакилларига 500 миллион сўмдан, енгил тан жароҳати олган жабрланувчиларга эса 200 миллион сўмдан товон пули ундирилиши белгиланган.
Маълумот учун, «Док-1 Макс» дори воситаси билан боғлиқ фожиа оқибатида Ўзбекистонда 68 нафар бола вафот этган, 16 нафари ногирон бўлиб қолган эди.

😢17❤11😡5