Kun Videolari 🎥
99.3K subscribers
11.6K photos
9.16K videos
31 files
5.44K links
🔊🎶Eng so'nggi xabarlar, videokliplar, prikollar bizning kanalda, do'stlaringiz bilan ulashing🔊🎶

Taklif, murojaatlar va yangiliklar bo'lsa bizga yuboringlar 👉 @UFODMIN

Reklama: @UFODMIN @shokin_pricee @menejer_kanalov
Download Telegram
Инсайдерлар iPhone 20 Pro моделининг тахминий кўриниши қандай бўлишини маълум қилди

Apple дарҳол 20-серия моделига ўтиши, дисплей ҳажми катталаштиб, рамка кичкиналашиши тахмин қилинмоқда. Шунингдек, тўрттала томони ҳам қайрилган экран синовдан ўтказилаётган экан. Ташқи кўринишидан ойна «суюқ ойна»ни эслатадиган кўринишга келиши мумкин.

👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Экология қўмитаси кутубхона орқасида парковка қурилиши мумкин эмаслигини таъкидлади

Қўмитага кўра, бу ерда автотураргоҳ қуриш учун ҳеч қандай экспертиза хулосаси мавжуд эмаслигини билдирди.

«Шу сабабли ҳудудда ҳар қандай қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, жумладан дарахт ва буталарга, яшил майдонларга ҳамда тупроқ қопламига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ишлар тегишли экологик баҳолашдан ўтказилмасдан амалга оширилиши мумкин эмас», - дейилади қўмита расмий муносабатида.

👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Истанбулда ўзбекистонлик Моҳираъно Мелиева уй шароитида норасмий даволанишдан сўнг вафот этди

Бош консулхонага кўра, қабул қилинган дорилар кучли ножўя таъсир кўрсатиб, аёлнинг аҳволи оғирлашган. У шифохонага кеч олиб борилган ва шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади. Ўз ерида пахта етиштирган кластерлар эса гектарига 1,5 миллион сўмдан субсидия олади — президент

👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда ўқув машғулотлари пайтида 19 нафар ҳарбий Каспий денгизига оқиб кетди

Улардан тўққиз нафари ҳалок бўлди, уч нафари қутқарилди. Қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда. Қозоғистон Мудофаа вазирлиги қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдириб, уларга ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Тайинлов

⚡️⚡️Генерал майор Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди!

Бу инсон суд томонидан оқлангани айтилган эди.

ГРУППАЛАРГА УЛАШИБ ҚЎЙИНГ.

👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик ИШИДчи, «Чойхона» раҳбари АҚШга экстрадиция қилинди

АҚШ прокуратурасига кўра, Давуд Ансарий Бруклинда “Чойхона” деб аталган тармоқни бошқарган. Гуруҳ ИШИД ва “Ан-Нусра” сафига Сурияга кетмоқчи бўлганлар учун пул йиғган. 2013 йилда шу маблағлар ҳисобидан камида уч киши Сурияга жўнатилган.

2016 йилда АҚШдан Туркияга кетиб, қайтиб келмаган Ансарий 10 йилдан кейин Грузияда қўлга тушди ва 23 сентябрда АҚШга экстрадиция қилинди. Уни 35 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Педагог ходимларга 1-октябрь муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача мукофот пули берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 29-бандида умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат “1-октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлари куни“ муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача миқдорида мукофотланиши қайд этилган.
 
➡️ Бунда мукофот пули миқдорини ҳисоблашда ўқитувчининг ойлик маоши эмас, балки меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.
 
Маълумот учун, ҳозирги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 млн 360 минг сўмни ташкил қилади.
 
✔️ Яъни, педагог ва раҳбар ходимларга “1-октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлари куни“ муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача миқдорида мукофот пули берилади.


👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️😴ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОМОБИЛЬНИ ТУНДА ЗАРЯДЛАШ ҚИММАТЛАШАДИ!

Тадбиркорлар учун кундузги электр энергияси тарифлари пасайтирилиши, тунги тарифлар эса оширилиши кутилмоқда.

Бу эса тижорий электромобиль қувватлаш шохобчаларида тунги зарядлаш нархи ошиши, кундузги вақтда эса арзонлашиши мумкинлигини англатади.

🏪22:00 дан 06:00 гача — қимматроқ
🏪09:00 дан 17:00 гача — арзонроқ

🚀ЭЛЕТРОМОБИЛИ БОР ТАНИШЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ!

👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг

💥Бугун 27 cентябр - БОҒЧА ОПАЛАР, яъни Мактабгача таълим ходимлари куни

Бола тарбияси катта масъулият, куч ва сабрни талаб этади. Айниқса, у касб даражасида бўлса. Бир вақтнинг ўзида мусиқашунос, тилшунос, психолог, диетолог, шифокор, санъатшунос ва энагалик каби соҳаларни бирлаштирган “боғча опаларга“ ТАСАННОЛАР АЙТАМИЗ! 

Айёмингиз муборак бўлсин!


Шу сохада ишлайдиган яқинларни биринчилардан табриклаб қўйинг

👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!

☀️27 СЕНТЯБР — ЯКШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Яна бир тонгни соғ-саломат қарши олиш насиб этганига шукр!🤲

Аллоҳим, бугунги кунимизни хайрли, ризқимизни баракали, қалбимизни хотиржам қилсин. Хонадонимиздан меҳр-оқибат, дастурхонимиздан барака, юзимиздан табассум аримасин!

Бугун дам олиш кунидан фойдаланиб ота-онангиздан, яқинларингиздан хабар олинг. Уларнинг дуоси — энг катта бойлигимиз!

ЯКШАНБАНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРАКАЛИ ЎТСИН!

ЭНГ ЯҚИНЛАРГА УЛАШИБ ҚЎЙИНГ.

👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
APK-файл юклаб, пулидан айрилганлар ўзбекистонликлар 60 нафардан ошди

Фирибгарлар Telegram орқали зарарли APK-файлларни тарқатиб, уларни ўрнатганларнинг банк маълумотлари ва SMS-кодларини қўлга киритган.

Схема ортида Самарқандда яшовчи 20 ёшга ҳам тўлмаган йигит ва унинг шериклари турган.

👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор #расман

💸 🚍 1-октябрдан Тошкентда жамоат транспортида юриш тарифлари 2 бараварга қимматлашади.

Автобус ва метрода транспорт ёки банк картаси орқали тўланганда бир марталик юриш нархи аввалги 1 700 сўм ўрнига 2 500 сўмни ташкил этади.

Нақд пулда чипта янада қимматроқ — 3 000 сўмга тушади, багаж ташиш учун эса 4 000 сўм тўлашга тўғри келади. Барча янги нархлардан хабардор бўлиши учун ушбу маълумотни танишларингиз ва талабалар билан улашинг.

👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌅АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХАЙРЛИ ТОНГ!

🍁28 СЕНТЯБРЬ — ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Яна бир тонгни кўриш, яна бир ҳафтани бошлаш насиб этганига шукр!

🤲 Аллоҳим, янги ҳафтанинг бошини хайрли, давомини баракали, охирини эса қувончли қилсин!

Хонадонингиздан тинчлик, дастурхонингиздан барака, қалбингиздан хотиржамлик аримасин.

ЯНГИ ҲАФТА БАРЧАМИЗГА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ВА ХУШХАБАРЛАР ОЛИБ КЕЛСИН! ❤️

Яқинларингизни ҳам дуо ва яхши тилаклар билан хурсанд қилиб, ўзларига юбориб қўйинг

👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ҳаво кучлари биринчи C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётини қабул қилди

Бразилиянинг Embraer компанияси Ўзбекистон ҳаво кучларига биринчи C-390 Millennium кўп мақсадли ҳарбий-транспорт самолётини топширди. Шу билан Ўзбекистон Марказий Осиёда ушбу самолётни эксплуатация қилаётган биринчи давлатга айланди.

👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангаронда боғчада ҳашаротларга қарши дори ичиб қўйган 3 ёшли бола вафот этди
 
Ҳолат 2026 йил 28 август куни юз берган. Орадан бир ой вақт ўтибгина бу ҳақда омма хабар топмоқда. 2023 йилда туғилган тарбияланувчи ошхонада ҳашаротларга қарши ишлатиладиган BSM воситасини ичиб қўйган. Бола зудлик билан Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Маълумотларга кўра, боланинг бувиси мазкур ташкилот ошхонасида аутсорсинг ташкилоти ходими — ошпаз сифатида ишлаган. Ҳодиса тарбияланувчи бувисининг ёнига, ошхонага кирган вақтда содир бўлгани айтилган.

Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан бола ошхонага қандай киргани, хавфли восита унинг қўли етадиган жойда нима сабабдан тургани ва уни сақлаш учун ким масъул бўлгани ўрганилмоқда.

👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги Бўрижар кўчаси Пекин кўчаси деб ўзгартирилибди.

👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Мана, ўша 5 ёшли фаришта қизалоққа тажовуз қилган педофилнинг башараси

Давлатимиз бунақа исқиртларга максимал даражада жазо беришига ишонамиз!

👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқи ўзбеклар...

👉 @Kun_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM