Mahbub.uz
2.33K subscribers
11.8K photos
1.73K videos
8 files
8.58K links
Mahbub.uz | Расмий канал.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Андижон вилояти бош имом хатиби ўринбосари Хайруллоҳ домла Сулаймоновнинг фаолиятини ёритувчи расмий диний-маърифий канал.

YouTube: https://www.youtube.com/channel/UC0MORXUxRWhyNqK89YBQZZA
Download Telegram
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#Диний_идора_фаолияти #дайжест
🗣Қозоғистонда илмий анжуман ва ўзбек ёшлари билан самимий мулоқот

...Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов “Нур-Муборак” университетининг 25 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда қатнашиб, Муфтий ҳазратларининг табригини етказди. Сафар доирасида мазкур олийгоҳда таълим олаётган ўзбекистонлик талаба-ёшлар билан самимий учрашув ўтказилиб, уларнинг ўқиш ва илмий изланишлари юзасидан қимматли тавсиялар берилди...
➡️ Батафсил

🗣 Диний идорада ҳамюртлар қабул қилиниб, мурожаатлари тингланди

...Ўзбекистон мусулмонлари идорасида фуқаролар билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот ўтказилди. Раис ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фуқароларни қабул қилиб, масжидлар фаолияти, ҳаж сафари ва шаръий масалалар бўйича мурожаатларини тинглади ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож юртдошларимизга амалий ёрдам кўрсатилди...
➡️ Батафсил

🗣 Хушхабар: Хоразмнинг Қўшкўпир туманидаги “Хазрати Эшон бобо” жомесига илк ғишт қўйилди

...Қўшкўпир туманида қад ростлаётган “Хазрати Эшон бобо” жоме масжидининг янги биноси қурилишига тамал тоши қўйилиб, биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Хайрли тадбирда Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев, соҳа фидойилари, нуронийлар ва маҳалла аҳли иштирок этиб, янги жоме юрт равнақи ва файзу баракасига хизмат қилишини тилаб хайрли дуолар қилдилар...
➡️ Батафсил

🗣 Саховат ва мурувват: Каттақўрғонда 80 та, Тахиатошда 70 та оилага кўмак кўрсатилди

...Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров бошчилигида имом-хатиблар ва ҳожилар Каттақўрғон шаҳридаги 80 та эҳтиёжманд оила ҳолидан хабар олди. Худди шундай эзгу ташаббус Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида ҳам ўтказилиб, 14 та маҳалладаги 70 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди ҳамда маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказилди...
➡️ Батафсил (Каттақўрғон) | Батафсил (Тахиатош)

🗣 Жобир домла Элов Навоийда: қироат курси фаолияти ва “Оқтош” жоме масжиди кўздан кечирилди

...Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов Навоий вилояти бош имом-хатиби Темурхон домла Атоев ҳамроҳлигида «Қуръони Карим ва тажвид» курси бўлимидаги таълим жараёни билан танишди. Шунингдек, уламолар Навоий шаҳридаги 3 500 ўринли янги “Оқтош” жоме масжидида намозхонлар учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, илмий суҳбат қилдилар...
➡️ Батафсил

🗣 Пойтахт масжидларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва ижро интизоми ўрганилмоқда

...Тошкент шаҳар вакиллиги Ишчи гуруҳи пойтахтимиз туманларида амалий семинарлар ўтказмоқда. Хусусан, Учтепа, Олмазор ва Мирзо Улуғбек туманларидаги масжидларда ҳужжат юритиш, тозалик, намозхонларга яратилган қулайликлар ҳамда биноларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати атрофлича кўрикдан ўтказилиб, имом-хатибларга зарур тавсиялар берилди...
➡️ Батафсил

🗣 Бухорода «Вақф» фонди томонидан 130 нафар болажонга кузги кийим-кечаклар ҳадя қилинди

...«Вақф» хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиали ҳомийлар кўмагида Бухоро шаҳридаги 3-сон кўп тармоқли мактаб-интернати тарбияланувчилари ҳолидан хабар олди. Эзгу ташаббус доирасида нутқ ва эшитишида нуқсони бўлган 130 нафар ўғил-қизга жами 14 миллион сўмлик мавсумий кийим-кечаклар туҳфа қилиниб, болажонлар кўнгли шод этилди...
➡️ Батафсил

#yangiliklar #dayjest #saxovat #masjidlar #talim

📝 Баҳриддин Хушбоқов
🖌 Баҳром Икромов

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur #tadabbur #aloe #ösimlik

🪴ЎЛМАСЛИК ЎСИМЛИГИ ҲАҚИДА СИЗ БИЛМАГАН ҲАҚИҚАТЛАР

💬Алоэ ўсимлигининг мўжизалари


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🍞 Бир бурда нон

    😵‍💫  Ёлғон қаерда шаклланади?

    ✅ Соғлиқни сақлашнинг олтин қоидаси
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tabrik

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
❤1
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Раҳмоннинг бандалари
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Олтинкўл тумани "Оқ масжид" жоме масжидида жума намози шукуҳи

Шу йил 23 октябр куни Вилоят бош имом хатиби Устоз Мирзамақсуд домла Алимов Олтинкўл тумани "Оқ масжид" жоме масжидида Жума намозини ўқиб беришлик учун ташриф буюрдилар.

Жума намози марузасида Қозидомла намозхонларга "Меҳнат ва масъулият: ўз ҳаётимизга жиддий назар” мавзусида гўзал маруза қилиб бердилар.

Маруза якунлангач, Юртимиз тинчлигини, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб, гўзал дуои-хайрлар қилиб бердилар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
❤3
#мақола
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ — ИККИ ДУНЁ САОДАТИ ВА ОЛИЙ МАСЪУЛИЯТ
—Фарзанд — Аллоҳ таоло томонидан инсонга берилган энг улуғ неъмат ва омонатдир. Уни чиройли ахлоқ, иймон ва фойдали илм билан вояга етказиш ота-онанинг нафақат фарзанд олдидаги, балки Яратган ва жамият олдидаги энг буюк масъулиятидир.
Фарзанд тарбиясининг аҳамияти:
* Фарзанд тарбияси — ота-онанинг олий бурчи
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
> “Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёнилғиси одамлар ва тошлардан бўлган оловдан (дўзахдан) сақланг.” (Таҳрим сураси, 6-оят).
>
—Оилани ва фарзандларни ёмон йўллардан, гуноҳ ва жаҳолатдан сақлашнинг энг афзал йўли — уларга тўғри ва мукаммал тарбия беришдир.
* Энг яхши мерос — гўзал тарбия
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай марҳамат қилганлар:
> “Ҳеч бир ота ўз фарзандига гўзал одоб-тарбиядан кўра афзалроқ ҳадя бера олмайди.” (Термизий ривояти).
>
—Мол-дунё ва бойлик ўткинчидир, аммо фарзандга берилган гўзал одоб ва мустаҳкам иймон икки дунёда ҳам энг катта бойлик бўлиб хизмат қилади.
* Фарзанд — ота-она учун садақаи жория
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) яна бир ҳадиси шарифда айтганлар:
> “Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарсадан унга савоб етиб туради: садақаи жория (даврий хайрия), манфаатли илм ва унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд.” (Муслим ривояти).
>
—Тарбияли ва солиҳ фарзанд ота-онаси дунёдан ўтганидан кейин ҳам уларнинг номаи аъмолига савоб ёзилиб туришига сабабчи бўлади.
* Тарбияда шахсий намунанинг ўрни
—Фарзанд тарбиясида энг таъсирли омил — бу ота-онанинг шахсий ахлоқидир. Бола эшитган гапидан кўра, ота-онасида кўрган амалидан кўпроқ хулоса чиқаради. Хонадондаги меҳр-оқибат, ростгўйлик ва ибодатдаги мустаҳкамлик фарзанд қалбида гўзал фазилатларни шакллантиради.
* Меҳр ва талабчанлик уйғунлиги
—Фарзандга шафқат ва меҳр кўрсатиш билан бирга, уни фойдали илм-ҳунар ўрганишга, вақтни қадрлашга ва ёмон ҳамроҳлардан йироқ бўлишга ўргатиш лозим. Унга катталарни ҳурмат қилиш, кичикларга раҳм қилиш ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбия бериш зарур.
—Аллоҳ таоло барчамизга фарзандларимизни иймонли, инсофли, илмли ва эл-юрт корга ярайдиган солиҳ бандалардан қилиб вояга етказишни насиб этсин!
ХАЙРУЛЛОҲ ДОМЛА СУЛАЙМОНОВ
Андижон шаҳар “ПИСТАМОЗОР” жоме масжиди Имом-хатиби
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Forwarded from H H
#мақола

СИЛАИ РАҲМ — ҚАРИНДОШЛИК РИШТАЛАРИНИ АСРАШ

— Инсон ҳаётида шундай бойликлар борки, уларни пулга сотиб олиб бўлмайди. Ана шундай неъматлардан бири — қариндош-уруғлар ўртасидаги меҳр-оқибат, бир-биридан хабар олиш ва қийинчиликда елкадош бўлишдир. Ислом динида бу фазилат силаи раҳм, яъни қариндошлик алоқаларини сақлаш ва уларга яхшилик қилиш деб аталади.

Силаи раҳм фақат тўй-маъракаларда учрашиш ёки байрамларда табриклаш эмас. У — ота-онадан хабар олиш, ака-ука ва опа-сингиллар билан алоқани сақлаш, муҳтож қариндошларга ёрдам бериш, беморларни зиёрат қилиш ва хафагарчиликларни бартараф этишдир.

СИЛАИ РАҲМНИНГ АҲАМИЯТИ:

1. Силаи раҳм — Аллоҳнинг амри

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

««Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга... яхшилик қилинглар».

(Нисо сураси, 36-оятдан)»

Ушбу оятда Аллоҳ таолога ибодат қилиш билан бир қаторда қариндошларга яхшилик қилиш ҳам буюрилмоқда. Бу эса қариндошлик ришталарини асраш Исломда қанчалик муҳим эканини кўрсатади.

Қариндошлик — инсоннинг ўз хоҳиши билан танламаган, аммо ҳурмат ва масъулият билан муносабатда бўлиши лозим бўлган риштасидир. Шунинг учун мўмин киши қариндошларининг қадрига етиши, уларни эслаб туриши ва имкони борича яхшилик қилиши керак.

2. Силаи раҳм ризқ ва умр баракасига сабаб бўлади

Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

««Ким ризқи кенг бўлишини ва изи (умри) узайтирилишини истаса, қариндошлик ришталарини боғласин».

(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)»

Бу ҳадис қариндошлар билан алоқани сақлашнинг улуғ фазилатини баён қилади. Силаи раҳм инсоннинг ҳаётида баракага сабаб бўлади. У қариндошлар ўртасида ишончни мустаҳкамлайди, қийинчиликларни енгиллаштиради ва меҳр-оқибатни зиёда қилади.

Ризқнинг баракаси фақат молнинг кўплигида эмас. Соғлиқ, хотиржамлик, аҳиллик ва ҳалол ҳаёт ҳам катта неъматлардандир.

Шунинг учун қариндошларимиз билан алоқани фақат бирор ишимиз тушганда эмас, балки доимо сақлайлик.

3. Ҳақиқий силаи раҳм — ёмонликка яхшилик билан жавоб бериш

Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

««Силаи раҳм қилувчи — фақат яхшиликка яхшилик билан жавоб қайтарувчи эмас. Балки ҳақиқий силаи раҳм қилувчи — қариндошлик алоқаси узилганда ҳам уни қайта боғловчи кишидир».

(Имом Бухорий ривояти)»

Бу ҳадис бизга жуда муҳим сабоқ беради. Қариндошимиз бизга келса, биз ҳам унинг олдига боришимиз осон. У бизга яхшилик қилса, биз ҳам яхшилик қилишимиз табиий.

Аммо у хафа қилса-чи? Биз билан гаплашмай қўйса-чи? Ана шундай пайтда ҳам алоқани тиклашга ҳаракат қилиш катта фазилатдир.

Албатта, силаи раҳм дегани ҳар қандай ҳақсизликка чидаб, зулм остида яшаш дегани эмас. Инсон ўз хавфсизлиги ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилган ҳолда ҳам қариндошлик алоқасини одоб билан сақлаши мумкин. Баъзан салом бериш, ҳол сўраш ёки воситачи орқали ярашиш ҳам алоқани тиклашга қадам бўлади.

4. Қариндошларга яхшилик қилиш — мўминнинг гўзал хислати

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

««Аллоҳга берган аҳдларидан кейин уни бузадиган, Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни узадиган ва ер юзида бузғунчилик қиладиган кимсалар — ана ўшалар зиён кўрувчилардир».

(Бақара сураси, 27-оят)»

Қариндошлик ришталарини узиш инсонни меҳр-оқибатдан маҳрум қилади, оилалар ўртасига совуқчилик солади ва кейинги авлодларга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Силаи раҳмни амалга оширишнинг йўллари кўп:

- Ота-онадан мунтазам хабар олиш.
- Ака-ука, опа-сингиллар билан алоқани сақлаш.
- Бемор қариндошларни зиёрат қилиш.
- Муҳтож қариндошларга имкониятга қараб ёрдам бериш.
- Хафа бўлган қариндош билан ярашишга интилиш.
- Қариндошларнинг қувончига шерик, қайғусига ҳамдард бўлиш.

Буларнинг ҳар бири меҳр-оқибатни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

5. Силаи раҳмни бугундан бошлайлик

Баъзан инсон қариндошлари билан йиллаб гаплашмай юради. Кимдир бир оғиз гапдан хафа бўлган, кимдир мерос ёки молиявий масала сабабли алоқани узган, яна кимдир «аввал у келсин» деб кутиб юрган бўлади.

Аммо ҳаёт қисқа. Бугун хабар олиш имкони бўлган инсондан эртага хабар олиш имкони бўлмаслиги мумкин.
Forwarded from H H
Шунинг учун яқинларимиз тириклигида уларнинг қадрига етайлик. Биринчи бўлиб салом беришни камчилик деб билмайлик. Узр сўрашдан ор қилмайлик. Қариндошликни мол-дунёдан, ғурурдан ва арзимас келишмовчиликлардан устун қўяйлик.

Баъзан биргина қўнғироқ, бир оғиз ширин сўз ёки самимий ташриф узоқ йиллик совуқчиликни бартараф этиши мумкин.

ХУЛОСА

Азиз биродарлар! Силаи раҳм — қариндошлик ришталарини асраш, меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш ва Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаб яхшилик қилишдир.

Келинг, қариндошларимиздан хабар олайлик, ота-онамизнинг дуосини олайлик, ака-ука ва опа-сингилларимиз билан аҳил яшайлик. Муҳтож қариндошларимизга ёрдам берайлик, беморларимизни зиёрат қилайлик ва хафагарчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилайлик.

Қариндошлик риштасини узиш осон, уни асраш эса иймон, сабр ва гўзал ахлоқ белгисидир.

Дуо: Эй Аллоҳим! Қалбларимизга меҳр-оқибат солгин. Ота-оналаримизга раҳмат қилгин, қариндошларимиз билан муносабатларимизни ислоҳ этгин. Орамиздаги адоват ва хафагарчиликларни кетказгин. Муҳтожларимизга ёрдам, беморларимизга шифо, оилаларимизга тинчлик ва ризқларимизга барака ато этгин. Бизни қариндошлик ришталарини асрайдиган солиҳ бандаларингдан қилгин. Омин!

ХАЙРУЛЛОҲ ДОМЛА СУЛАЙМОНОВ
Андижон шаҳар «ПИСТАМОЗОР» жоме масжиди имом-хатиби

🌹🌹🌹

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Forwarded from H H
#мақола

НАФАҚАДАГИ ИНСОНЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ — ИНСОНИЙЛИК ВА МЕҲР-ОҚИБАТ БЕЛГИСИ

Ислом дини инсон қадрини улуғлайди, заифларга ёрдам беришга, кексаларни ҳурмат қилишга ва муҳтожларнинг ҳолидан хабар олишга чақиради. Инсон умри давомида меҳнат қилади, оиласини боқади, фарзандларини тарбиялайди ва жамият равнақига ўз ҳиссасини қўшади. Ёш ўтиб, нафақага чиққан даврида эса унинг меҳнатларини қадрлаш, ҳолидан хабар олиш ва муносиб ҳаёт кечиришига кўмаклашиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

1. НАФАҚАДАГИ ИНСОНЛАР — ҲУРМАТ ВА ЭЪТИБОРГА ЛОЙИҚ ЗОТЛАР

Нафақа ёшига етган инсонлар ҳаёти давомида кўплаб машаққатларни бошидан кечирган, оиласи ва жамият учун хизмат қилган кишилардир. Уларнинг тажрибаси, дуоси ва насиҳати катта бойликдир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

«Раббингиз Ўзидан бошқага ибодат қилмасликларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди» (Исро сураси, 23-оят).

Бу оят, аввало, ота-онага яхшилик қилишни буюради. Кексайган ота-онасининг эҳтиёжларини таъминлаш, уларга меҳр кўрсатиш ва хизматларини қилиш фарзандлик масъулиятининг муҳим қисмидир.

2. НАФАҚАДАГИЛАРНИ МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШ — МАСЪУЛИЯТ

Нафақадаги айрим инсонларнинг пенсияси дори-дармон, озиқ-овқат, коммунал тўловлар ва бошқа зарур харажатларга етмаслиги мумкин. Айниқса, ёлғиз яшаётган, касалманд ёки яқинларининг ёрдамидан маҳрум бўлган кексалар эътиборга муҳтож.

Бундай пайтда фарзандлар, қариндошлар, қўни-қўшнилар ва имконияти бор инсонлар уларга ёрдам қўлини чўзиши лозим. Озиқ-овқат олиб бериш, даволанишига кўмаклашиш, уй-рўзғор ишларида ёрдам бериш ёки зарур харажатларини қоплаш — савобли амаллардандир.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Эҳсон қилсангиз, ўзингизга эҳсон қилган бўлурсиз» (Бақара сураси, 272-оят мазмуни).

Яхшиликнинг қадри унинг миқдори билан эмас, балки ихлос ва эҳтиёжманд инсонга етказган манфаати билан ҳам ўлчанади.

3. ФАРЗАНДЛАРНИНГ ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ БУРЧИ

Ота-она фарзанди учун йиллар давомида меҳнат қилади, унинг камолоти учун куч-қувватини сарфлайди. Ота-она кексайганида уларга ғамхўрлик қилиш, моддий эҳтиёжларини имконият даражасида таъминлаш ва кўнглини кўтариш фарзанднинг муҳим бурчидир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ота-онага яхшилик қилишнинг улуғлигини кўп бор таъкидлаганлар. Саҳиҳ ҳадисларда Аллоҳ розилигига эришишда ота-онага яхшилик қилишнинг катта ўрни борлиги баён этилган.

Фарзанднинг бурчи фақат пул бериш билан чекланмайди. Ота-она билан ширин сўзлашиш, уларни тинглаш, шифокорга олиб бориш, ҳолидан хабар олиш ва ёлғизлик ҳиссини камайтириш ҳам меҳрнинг намоён бўлишидир.

4. ЖАМИЯТ ВА МАҲАЛЛАНИНГ КЕКСАЛАР ОЛДИДАГИ МАСЪУЛИЯТИ

Нафақадаги ҳар бир инсоннинг фарзанди ёки ёрдам берадиган яқини бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун маҳалла, жамоатчилик, хайрия ташкилотлари ва имконияти бор фуқаролар ҳам уларнинг ҳолидан хабар олиб туриши зарур.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ким бир мўминнинг дунё ғамларидан бир ғамини аритса, Аллоҳ Қиёмат куни унинг ғамларидан бирини аритади». (Имом Муслим ривояти, ҳадис маъноси.)

Ушбу ҳадис эҳтиёжманд инсоннинг оғирини енгил қилиш нақадар улуғ амал эканини кўрсатади. Кексаларга ёрдам беришда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини сақлаш, миннат қилмаслик ва ёрдамни самимият билан кўрсатиш муҳимдир.

5. КЕКСАЛАРНИ ҚАДРЛАШ — КЕЛАЖАККА ИБРАТ

Бугун нафақадаги инсонларга қандай муносабатда бўлсак, эртанги авлод ҳам биздан шу муносабатни ўрганади. Болаларимиз кексаларга ғамхўрлик қилаётганимизни кўриб улғайса, уларнинг қалбида меҳр-оқибат, масъулият ва ҳурмат туйғулари шаклланади.

Кексаларнинг моддий таъминоти билан бирга, уларнинг руҳий ҳолатига ҳам эътибор бериш керак. Баъзан бир оғиз ширин сўз, бир пиёла чой устидаги суҳбат ёки самимий ҳол сўрашиш ҳам инсоннинг кўнглини кўтаради.

Ҳар биримиз атрофимиздаги нафақадаги инсонлар ҳақида ўйлаб кўрайлик: уларнинг озиқ-овқати, дори-дармони, уй-жой шароити ва кундалик эҳтиёжлари жойидами? Қўлимиздан келган ёрдамни кечиктирмайлик.

ХУЛОСА
Forwarded from H H
Нафақадаги инсонларни таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш — шунчаки моддий ёрдам эмас, балки инсон қадрини улуғлаш, меҳнатни эъзозлаш ва меҳр-оқибатни намоён этишдир. Ота-онамизга ғамхўрлик қилайлик, кексаларни ҳурмат қилайлик, ёлғиз ва муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олайлик.

Аллоҳ таоло барча кексаларимизга соғлик-саломатлик, хотиржамлик ва баракали умр ато этсин. Фарзандларимизни ота-онасига меҳрибон, муҳтожларга саховатли бандалардан қилсин. Омин!

ХАЙРУЛЛОҲ ДОМЛА СУЛАЙМОНОВ
Андижон шаҳар «ПИСТАМОЗОР» жоме масжиди имом-хатиби

🌹🌹🌹

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!