Соғлиқни сақлашда коррупцияга қарши кураш муҳокамаси
Сирдарё вилояти Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят соғлиқни сақлаш тизимида коррупцияни олдини олиш, маиший коррупцияни бартараф этиш, фаолиятда ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш бўйича ишлар муҳокама қилинди.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Санжар Худойбердиев 2024 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ҳамда келгуси вазифалар юзасидан ҳисобот берди.
Йиғилишда маҳаллий депутатлар, прокуратура ва жамоатчилик вакиллари, тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирок этди. Беморлар учун шифохоналардаги ўринларни тақсимлаш, ишга қабулдаги коррупсиявий ҳолатларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
2024–2025 йилларда соҳа ходимлари томонидан содир этилган 27 та коррупсиявий жиноят таҳлил қилиниб, келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва вазифаларни ўз ичига олган "йўл харитаси" ишлаб чиқишга келишилди.
📲Telegram |facebook|Faceboo

Янгиерда саломатлик акцияси
Инсон учун саломатликдан қиммат бойлик йўқ. Шу боис, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари томонидан олиб борилаётган соғлом турмуш тарзи тарғиботи ва профилактик тиббий кўриклар аҳолининг ҳаётида тобора муҳим ўрин эгаллаб бормоқда.
Ана шундай мақсадда Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги 37-сонли оилавий поликлиникада “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида кенг қамровли тиббий акция ташкил этилди.
— Мазкур тиббий кўрик Юртбошимизнинг аҳоли саломатлигини сақлаш, профилактик тиббий кўриклар самарадорлигини ошириш ва тиббий хизмат сифатини яхшилашга қаратилган топшириқларига мувофиқ ташкил этилди, — дейди Янгиер шаҳри тиббиёт бирлашмаси раҳбари Даврон Ибрагимов. — Асосий мақсад саломатлигида муаммоси бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни эрта босқичда аниқлаш, даволаш ва зарурат туғилганда уларни юқори даражали жарроҳлик амалиётига йўналтириш орқали уларнинг умрини узайтиришдир.
Батафсил ўқиш учун 👈👈👈

Омборларда дори воситаларини сақлаш ҳолати ўрганилди
"Дори-Дармон" АЖ масъул ходимлари томонидан Сирдарё минтақавий бўлинмасида навбатдаги ўрганиш ишлари олиб борилди.
Текширувлар давомида омборхоналарнинг иш фаолияти, кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг сақланиш ҳолати, совуқ занжир талабларига амал қилиниши ҳамда реимбурсация дастури доирасида тақдим этиладиган дори воситаларининг мавжудлиги батафсил таҳлил қилинди.
Шунингдек, Жаҳон дори воситалари амалиёти (JDP) талаблари асосида ходимларнинг билими синовдан ўтказилди.
Ўрганиш якунлари бўйича ходимларга зарурий тавсиялар берилди, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ва уларни ҳал этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.

#кун_ҳикмати
"Ёлғизлик атрофингда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингда ҳеч кимнинг қолмаслигида."

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Сўнгги қўнғироқ”
☄️Бугун Мамлакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида “Илм – энг буюк шараф!” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтади.
🟢Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимиз мактабларининг битирувчиларига табриги тантанали ўқиб эшиттирилади.
📈Жорий йилда республикамиздаги мавжуд 10 146 та умумтаълим мактабининг 9-синфини 632 946 нафар, 11-синфини 451 073 нафар ўқувчи тугатмоқда.
📌Маълумот учун: жорий ўқув йили якунига кўра, аъло баҳоси ва намунали хулқи билан ўрнак кўрсатган 14 041 нафар 11-синф битирувчиси (2 475 та кумуш ва 11 566 та олтин) мактабнинг олтин ва кумуш медаллари билан тақдирланади.

"Агар сен бошқаларни ўзинг билан ҳайрон қолдирмоқчи бўлсанг, айнан ўзинг бўл.
Чунки шунчалик кўп ниқоб алмаштирганларни, одамлар бошқа инсон деб ўйлаб қолишлари мумкин."

#Диққат!
Ерга кучли магнит бўрони ёпирилади
Келгуси ҳафта Ер атмосферасига кучли магнит бўрони таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Мутахассислар хабарига кўра, 28-майдан 31-майгача бўлган даврда магнит фаоллиги юқори даражага чиқади.
Бу ҳолат айниқса об-ҳаво таъсирчан инсонлар учун бош оғриғи, уйқусизлик, холсизлик ва асабийлашиш каби аломатларни келтириб чиқариши мумкин.
Тавсиялар:
▫️Жисмоний ва руҳий зўриқишдан сақланинг
▫️Етарлича сув истеъмол қилинг
▫️Яхши дам олишга ҳаракат қилинг
▫️Кофеин ва оғир овқатдан узоқлашинг
▫️Магнит бўронлари нафақат инсон соғлиғига, балки технология ва алоқа тизимларига ҳам таъсир этиши мумкин.
Соғлиқни асранг ва эҳтиёт бўлинг!

"Энг яхши одам сени ҳаргиз унутмайдиган одамдир, чунки у сени Аллоҳ учун яхши кўради."

#ДушанбаСтрессгаҚаршиКураш
🎯 Иш ҳафтасига қайтиш хавотири – нормал ҳолатми?
Душанба тонгидан бош оғриғи, уйқу йўқ, руҳиятда оғирлик? Бу – иш ҳафтасига қайтиш хавотири, кўпчиликда учрайди.
🔹 Янги вазифалар
🔹 Йиғилишлар
🔹 Муддатлар (дедлайнлар)
🔹 Ҳал қилиниши керак бўлган масалалар…
Буларнинг барчаси руҳиятда босим пайдо қилади.
📌 Нима қилиш мумкин?
✔️ Якшанбада эртароқ ухлаш
✔️ Душанбани енгилроқ вазифалар билан бошлаш
✔️ Медитация, юриш ёки секин мусиқа
✔️ Режа тузиш – хаосни назоратга олади
✔️ Ўзингизга вақт ажратинг (ҳеч бўлмаса 15 дақиқа)
Энг муҳими: ўзингизни қийналганингиз учун айбдор ҳис қилманг. Ҳар бир организмга мослашиш учун вақт керак. Ҳафтани осонроқ бошлаш – санъат. 🎨