#кун_ҳикмати
"Инсоннинг қалби қанчалик паст бўлса, бурни шунчалик осмонга кўтарилади. У қалби етмаган жойга бурни билан интилади."
✍️Умар Ҳайём
📲Telegram |facebook|Faceboo

🚶♂️ Жума — Пиёда юриш куни! 🚶♀️
Пиёда юринг — саломатлик сари қадам ташланг
"... Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан фуқароларни фаол ҳаёт тарзига чорловчи юриш марафонлари доимий равишда ўтказиб келинмоқда, — дейди Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Акромжон Азизқулов. — Чунки пиёда юриш — энг осон, қулай ва фойдали жисмоний фаоллик туридир. У мушакларни мустаҳкамлайди, қон айланишини яхшилайди, суякларни чидамли қилади, руҳий барқарорликни таъминлайди.
Гиппократ айтиб ўтганидек: «Пиёда юриш — инсон учун энг яхши даво воситаси». Бу оддий, аммо самарали машқ орқали саломатликни мустаҳкамлаш, стрессни енгиш, уйқуни яхшилаш ва кайфиятни кўтариш мумкин.
Пиёда юришни кундалик одатга айлантириш осон. Смартфон иловалари орқали босиб ўтилган масофа, сарфланган калориялар ва юрак уриш тезлигини кузатиш мумкин. Қулай пойабзал, мусаффо ҳаво, яхши мусиқа ёки самимий суҳбатдош бу машғулотни янада ёқимли қилади..."
Батафсил ўқиш учун 👈👈👈

Сирдарёда онкогинекологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича семинар ўтказилди
"...Давлат раҳбарининг 2024 йил 22 ноябрдаги “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида акушер-гинеколог, онколог, онкогинекологлар учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Тадбирда 30, 40 ва 50 ёшдаги аёллар ўртасида сўнгги йилларда долзарб муаммога айланган бачадон бўйни саратони (ББС), шунингдек, 30 ёшдан 65 ёшгача бўлган аёллар орасида кенг тарқалган кўкрак бези саратони (КБС) бўйича скрининг текширувларини ташкил этиш ва рақамлаштириш жараёнлари, жумладан, “Скрининг-регистр” электрон платформасидан фойдаланиш тартиблари кенг муҳокама қилинди..."
Батафсил ўқиш учун👈👈👈

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мен_излаган_ҳақиқатлар
"Оқ кўнгил одам ҳаммани дўст деб ўйлайди.
Ичи қора ҳаммадан душман ахтаради."
✍️Ўткир Ҳошимов
📲Telegram |facebook|Faceboo
"Оқ кўнгил одам ҳаммани дўст деб ўйлайди.
Ичи қора ҳаммадан душман ахтаради."
✍️Ўткир Ҳошимов
📲Telegram |facebook|Faceboo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_АКЦИЯ!
“Бор меҳримиз сенга, болажон!” донорлик акцияси
Азиз юртдошлар!
“1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказиладиган беғараз донорлик акциясига таклиф этамиз.
🔹 Акция 2-13 июнь кунлари (дам олиш кунлари бундан мустасно) соат 9:00 дан – 16:00 гача Сирдарё вилоят қон қуйиш станциясида ўтказилади.
📍Манзил: Гулистон шахар И Каримов 12-уй Сирдарё вилоят қон қуйиш станцияси
🟢Мўлжал: “9-мактаб ” рўпараси
“Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилаётган тадбирнинг мақсади Донорлик акцияси
✔️18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши;
✔️1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги;
✔️Сариқ (Гепатит) касаллигига чалинмаганлиги ва “D” рўйхатда турмаслиги талаб этилади.

#Кун_ҳикмати
"Самимий одам ёмонликларини яширганидек, яхшиликларини ҳам яширадиган кишидир."

🚬31 Май - Халқаро чекишга қарши курашиш куни!
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 1988 йилда 31 майни Халқаро чекишга қарши курашиш куни деб эълон қилган.
🚭 Тамаки — нафақат чекувчининг, балки унинг атрофидагиларнинг ҳам соғлиғига жиддий зарар етказади.
❗️Статистикага кўра, дунёда ҳар йили 8 миллионга яқин одам айнан чекиш оқибатида ҳаётдан кўз юмади. Уларнинг 1 миллиондан ортиғи пассив чекувчилар — яъни ўзи чекмайдиган, лекин чекадиганлар атрофида яшайдиган инсонлар.
🫁 Тамаки нафас йўллари, юрак, жигар, ошқозон, ҳатто мия фаолиятига ҳам путур етказади. Чекиш – ўз қўлингиз билан соғлиғингиздан воз кечиш демакдир.
Бугун – биринчи қадамни қўйинг. Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаёти учун тамакидан воз кечинг!

💡 Эсингизда бўлсин: чекишни ташлашга ҳеч қачон кеч эмас! Ҳар бир чекилмаган сигарет – соғломроқ келажак сари қўйган қадамдир.
Бугун – биринчи қадамни қўйинг. Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаёти учун тамакидан воз кечинг!
📲Telegram |facebook|Faceboo
“Ҳамшира — 2025” танловининг Сирдарё вилояти ғолиблари тақдирланди
12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим ва ҳал қилувчи қисми бўлган ҳамширалар касбига бағишланган “Ҳамшира — 2025” кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичида иштирок этиб, республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган ҳамширалар, пойтахтда бўлиб ўтган республика босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этиб турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритганди.
Бугун Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ушбу танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Ёрбек Маманазаров ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Акбархон Мирзахонов иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларни табриклади.

"Сизни ким деб ҳисоблашлари муҳим эмас. Сиз ўзингизнинг кимлигингизни билсангиз бас."
✍️Шамс Табризий

🎉 #Биласизми
🗓 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!
II жаҳон уруши тугаган даврда бутун дунёда болалар ҳаёти, саломатлиги ва хотиржамлигини таъминлаш муҳим масалага айланди.
🌍 1949 йил Парижда бўлиб ўтган Аёлларнинг халқаро демократик федерацияси конгрессида айнан шу мавзулар кўтарилди. Унда “Болалар бахти — тинчликда!” шиори илгари сурилди.
🔔 Ва шу асосда 1950 йилдан бошлаб, 1 июнь санаси дунё бўйлаб Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланмоқда.
📜 1989 йил эса тарихий аҳамиятга эга йил бўлди — БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция қабул қилинди ва болалар ҳуқуқлари расман мустаҳкамланди.
👧👦 Бугун эса биз ҳаммамиз биргаликда болаларимизнинг соғлом, бахтли ва фаровон ҳаёти учун масъулмиз!
❤️ Азиз болажонлар, ҳамиша соғ-омон бўлишсин, келажаклари буюк, истиқболлари порлоқ бўлсин!

#Тайинлов
💼 Бошқарма бошлиғига ўринбосар тайинланди
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан бошқармада муҳим тайинлов амалга оширилди.
Маманазаров Ёрбек Шодикулович - Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар Ёрбек Маманазаров Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят ҳудудий филиали реанимация бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Чекишнинг заррача фойдаси йўқ
...31 май – бутун дунёда Бутунжаҳон тамакисиз кун сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан Сирдарё вилояти Наркология диспансери ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси шаҳар кенгаши ҳамкорлигида Гулистон шаҳар деҳқон бозорида “Биз чекишга қаршимиз!” шиори остида тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди.
-- Бундай тадбирлар фақатгина 31 май билан чегараланмаслиги, балки йил давомида изчил равишда ўтказилиши лозим. Чунки тамакининг зарари жуда кўп, лекин заррача ҳам фойдаси йўқ. Биринчидан, соғлиққа жиддий зарар етказса, иккинчидан, оила бюджетига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Албатта, кимдир бу сўзларимни ўринсиз деб ҳисоблаши мумкин, аммо бу – ҳақиқат, – дейди меҳнат фахрийси Нарзулла Сафаров..."
Батафсил ўқиш учун 👈👈👈
📲Telegram |facebook|Faceboo
...31 май – бутун дунёда Бутунжаҳон тамакисиз кун сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан Сирдарё вилояти Наркология диспансери ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси шаҳар кенгаши ҳамкорлигида Гулистон шаҳар деҳқон бозорида “Биз чекишга қаршимиз!” шиори остида тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди.
-- Бундай тадбирлар фақатгина 31 май билан чегараланмаслиги, балки йил давомида изчил равишда ўтказилиши лозим. Чунки тамакининг зарари жуда кўп, лекин заррача ҳам фойдаси йўқ. Биринчидан, соғлиққа жиддий зарар етказса, иккинчидан, оила бюджетига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Албатта, кимдир бу сўзларимни ўринсиз деб ҳисоблаши мумкин, аммо бу – ҳақиқат, – дейди меҳнат фахрийси Нарзулла Сафаров..."
Батафсил ўқиш учун 👈👈👈
📲Telegram |facebook|Faceboo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати
"Инсоннинг қалби қанчалик паст бўлса, бурни шунчалик осмонга кўтарилади. У қалби етмаган жойга бурни билан интилади."
✍️Умар Ҳайём
📲Telegram |facebook|Faceboo
"Инсоннинг қалби қанчалик паст бўлса, бурни шунчалик осмонга кўтарилади. У қалби етмаган жойга бурни билан интилади."
✍️Умар Ҳайём
📲Telegram |facebook|Faceboo
Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимида аниқланган муаммолар юзасидан ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда
Жорий йилнинг 12 май куни Сирдарё телеканали орқали намойиш этилган “Махсус репортаж” кўрсатувида Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шаҳар шифохонаси, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерологиям ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти ҳудудий филиали, Гулистон туман тиббиёт бирлашмаси, РШТЁИМ Сирдарё филиали, Гулистон тиббиёт кластери, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда Мирзаобод туман тиббиёт бирлашмасида мавжуд айрим камчилик ва муаммолар кенг жамоатчиликка етказилди.
Мазкур камчилик ва муаммолар юзасидан Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан махсус ишчи гуруҳ тузилиб, кўрсатувда қайд этилган ҳолатларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Ўрганишлар ва амалга оширилган ишлар натижалари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.
Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати
📲Telegram |facebook