🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайит билан табриклади

“Сиз, азизларни, барча мўмин-мусулмон юртдошларимизни, бутун халқимизни улуғ ва мўътабар айём – Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.<...>

Барчангизга тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Қутлуғ айём барчамизга муборак бўлсин!", - дейилади табрик сўзида.


📲Telegram |facebook|Faceboo
🌙 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!


Аллоҳнинг раҳмати бир сизга бўлсин,
Умрингиз исломнинг нурига тўлсин.
Шукурким етказди улуғ кунларга,
Ушбу ҳайит айёми муборак бўлсин!




📲Telegram |facebook|Faceboo
#биласизми

🇦🇪 🇺🇿 Ўзбекистон терма жамоаси илк бора жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди

БАА — Ўзбекистон ўртасидаги ўйин 00:00 билан тугади.

Ўзбекистон учун ҳал қилувчи ўйин дурранг билан якунланди ва ЖЧга йўлланма олган олтинчи Осиё жамоаси бўлди. Бугунга қадар Жанубий Корея, Япония, Австралия, Эрон ва Саудия Арабистонидан ушбу йўлланмани қўлга киритган эди.


📲Telegram |facebook|Faceboo
Ассалому алайкум, азизлар.

Қурбон ҳайит айёмингиз муборак бўлсин. Юртимиз тинч,элимиз фаровон бўлиб, мамлакатимиз ривожланиб бораверсин!

Ҳар бир хонадондан файз, ҳар бир қалбдан хотиржамлик, ҳар бир тилдан шукроналик аримасин!

Асосийси, доим соғ-саломат бўлайлик!

📲Telegram |facebook|Faceboo
⚽️Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасини мукофотлади

“Ватанимиз тарихида биринчи марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги шон-шуҳратини юксалтириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат, миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларида фаол иштирок этиб келаётгани учун”, - дейилади президент фармонида.

“Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан – бош мураббий Темур Кападзе ва 25 нафар жамоа аъзолари,

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан – ЎФА президенти биринчи ўринбосари Равшан Ирматовни,

“Дўстлик” ордени билан – 8 нафар терма жамоа мураббийлари ва уларнинг ёрдамчилари мукофотланди.

Шунингдек, яна 15 нафар жамоа ходимларига ҳам турли мукофотлар берилди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Кўзлар ёлғон гапирмайди.
Аммо, уларни тушуниш учун юрак керак."


✍🏻Ф.Достоевский


📲Telegram |facebook|Faceboo
🍳Нонушта куннинг асосий таомидир

Эрталаб организмдаги метаболик жараёнларнинг фаоллиги ошади ва у тўйимли нонуштага муҳтож. Озиқ-овқат энергия ҳисобланади, агар у эрталаб соат 7 дан 10 гача организмга кирмаса, мувозанат бузилади ва метаболизм секин ишлай бошлайди ва кечқурун бутунлай йўқолади.

Шунинг учун тўйимли нонушта ўрнига тўйимли кечки овқатни афзал кўрадиганлар ортиқча вазнга эга.

Эрталаб тановул қилинган нарса энергияга айланади. Соғлом нонушта соғлом ёғлар, оқсил ва клетчаткага бой углеводлардан иборат бўлиши керак.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#ДушанбаСтрессгаҚаршиКураш

🧠 Бош оғриғи, уйқусизлик, руҳий оғирлик... Нима қилиш керак?

Ҳаётда шундай кунлар бўладики, ҳамма нарса оғир туюлади: бош оғрийди, уйқу қочади, руҳият эзилади. Бу ҳолатлар табиий. Лекин уларни енгиш мумкин. Қандай қилиб?

✨ 1. Танангизни тингланг. Баъзан оғриқ ва чарчоқ — танангизнинг "дам ол" деган сигнали бўлади. Унга қулоқ тутинг.
🌿 2. Тоза ҳавода юринг. Қисқа сайр мияни очади, стрессни камайтиради.
🧘‍♂️ 3. Ҳисларингизни қабул қилинг. Ўзингизни ёмон ҳис қилиш — заифлик эмас, инсонийлик аломати. Ҳислардан қочманг, уларни тушунишга ҳаракат қилинг.
📵 4. Телефондан бироз узилинг. Ортиқча маълумот оқими мияни чарчатади. Бироз вақтни тиничликда ўтказинг.
🤍 5. Ёқин инсон билан гаплашинг. Сизга эшитишга тайёр одам бор — бунинг ўзи катта мадад.


Аста-секинлик билан, ўзингизга меҳр билан муносабатда бўлсангиз, бу оғир ҳолатдан чиқиш йўлини топасиз. Энг муҳими — ёлғиз эмассиз. 🫂

📲Telegram |facebook|Faceboo
Айни пайтда Эркинжон Турдимов тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ишлар, хусусан, соҳани рақамлаштириш ва тиббиёт муассасаларидаги ҳолатларни масъуллар иштирокида муҳокама этмоқда...

📲Telegram |facebook|Faceboo
Сирдарёда “DMED” тизими ва оналикни муҳофаза қилиш масалалари муҳокама этилди

".....Сирдарё вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокимининг вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раҳбарлигида видеоконференция шаклида ишчи йиғилиш ўтказилди. Унда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, айниқса “DMED” ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хавфли ҳолатларни барвақт аниқлаш ҳамда перинатал хизматлар сифатини оширишга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда вилоят тиббиёт муассасаларида рақамлаштириш жараёнлари етарли даражада йўлга қўйилмагани танқид остига олинди. Жумладан, Сирдарё туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника, 30 ва 32-сонли оилавий поликлиникалар ҳамда Ўзбекистон маҳалласидаги оилавий шифокорлик пунктида беморлар тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ ва аниқ киритишда масъулиятсизлик ҳолатлари кузатилгани қайд этилди..."

Батафсил ўқиш учун 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Яхши дарахтни соясида тананг яйрайди, яхши инсоннинг соясида эса қалбинг яйрайди."



📲
Telegram |facebook|Faceboo
Кўчада сайр қилиш сурункали оғриқни енгиллаштириши мумкин

Табиат қўйнида сайр қилиш сурункали бел оғриғига дучор бўлганларга енгиллик бериши мумкин. Плимут ва Эксетер университетлари тадқиқотчилари 5 йилдан 38 йилгача оғриқдан азият чеккан 10 нафар кишини сўроқ қилиб, шундай хулосага келишди. Тадқиқот натижалари The Journal of Pain журналида чоп этилди.

Иштирокчилар табиатда бўлиш оғриқдан чалғиш, ташвишни камайтириш ва ижтимоий ҳисни оширишга ёрдам беришини таъкидлашди.

Парклар ва қирғоқлар спорт залларига нисбатан камроқ стресс ва кўпроқ завқ бағишлайди. Аммо айримлар нотекис ер ва ўтириш жойларининг йўқлигидан норози бўлди.

Олимлар табиатнинг реабилитациядаги аҳамиятини ҳисобга олиш, шаҳар муҳитини оғриқли беморларга мослаштириш ва уйдан чиқа олмайдиганлар учун виртуал табиат муҳитини яратишни таклиф этмоқда.

Табиий муҳит билан алоқа — сурункали оғриқка чалинганлар учун ҳаёт сифатини яхшилашнинг арзон ва хавфсиз усулидир.

📲Telegram |facebook|Faceboo
🍽 #Сешанба_туз_ва_шакарга_чеклов_куни 🍬🧂

Туз ва шакар: фойдасидан кўра зарари кўп

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ) ва тиббий мутахассислар таъкидлашича, туз ва шакар организм учун зарур моддалар бўлса-да, уларнинг меъёрдан ортиқ истеъмоли соғлиққа жиддий таҳдид солади.

Тузнинг тавсия этилган кунлик меъёри 5 граммдан ошмаслиги керак. Аммо кўпчиликда бу кўрсаткич икки баробардан кўпроқ бўлиб, гипертония, юрак хасталиклари ва буйрак муаммоларига олиб келиши мумкин.

-Шакарга келсак, кунлик калориянинг 5–10 фоизидан ортиқ қўшимча шакар қабул қилиш ортиқча вазн, 2-тур қандли диабет ва иммунитетнинг пасайишига сабаб бўлади. Шунингдек, тишда кариес хавфини ҳам оширади,-дейди соғлом турмуш тарғиботчиси Гулбаҳор Ҳусанова,

Мутахассислар аҳолини кундалик овқатда туз ва шакар миқдорини чегаралашга, уларни табиий маҳсулотлар билан алмаштиришга ва ишлов берилган озиқ-овқатларни чеклашга чақирмоқда.

Тўғри овқатланиш — соғлом ҳаёт кафолати.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Долзарб

❗️“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастури қандай мақсад ва вазифаларни қамраб олган?


Юртимизда амалга оширилаётган тиббиёт ислоҳотлари янги босқичга кўтарилмоқда. Буни бутун мамлакатимиз бўйлаб давом этирилаётган “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастури ижроси доирасидаги саъй-ҳаракатлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

❓Хўш, ушбу дастур қандай мақсад ва вазифаларни қамраб олган?

➡️ БАТАФСИЛ.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Дори бепул, тартиб оддий!

Реимбурсация дастури бўйича сурункали касаллиги бор беморлар шифокор берган электрон рецепт асосида дорини бепул олишлари мумкин. Бу имконият давлат томонидан молиялаштирилаётган реимбурсация дастури орқали амалга оширилади.

Қандай фойдаланилади?
✅ 1. Шифокорга боринг — текширувдан ўтинг, электрон рецепт расмийлаштирилади.
✅ 2. QR-кодли рецепт олинг — уни ўзингиз ёки яқинларингизга берилади.
✅ 3. Дорихонага боринг — реимбурсация тизимига уланган дорихонага мурожаат қилинг.
✅ 4. Рецепт текширилади — барча маълумот автоматик кўринади.
✅ 5. Дорини олинг — рецепт асосида дори воситаси бепул берилади.


📌 Эслатма: Рецепт ҳар ой янгиланади. Ҳар ой шифокорга бориб, янги рецепт олинг.

📞 Саволлар учун Call-марказ: 1149
📍 Яқин поликлиника ва дорихоналарга мурожаат қилинг.

📲Telegram |facebook|Faceboo