🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сенатор маҳалла ва корхоналар фаолиятлари билан яқиндан танишди

"...Гулистон туман ҳокимлигида муҳим ишчи учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг раиси Алишер Аъзамхўжаев иштирок этди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/senator-mahalla-va-korxonalar-faoliyatlari-bilan-yaqindan-tanishdi_785022

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Соғлом ҳаёт соф муҳитдан бошланади

"...Инсоннинг соғлом ҳаёт кечириши учун нафақат тиббий хизматлар ёки тўғри овқатланиш, балки атроф-муҳитнинг софлиги ҳам катта аҳамиятга эга. Тоза ҳаво, тиниқ сув, озода кўчалар ва чиқиндиларсиз муҳит — соғлом ҳаётнинг асосидир. Шу маънода, Сирдарё вилоятида экологик барқарорликни таъминлаш ва санитар ҳолатни яхшилаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этмоқда..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/soglom-hayot-sof-muhitdan-boshlanadi_785043

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Аҳолига бепул тиббий хизмат қайси ҳолатларда кўрсатилади? (+видео)

Янгиланган Конституциямизнинг 48-моддасига мувофиқ: “Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли” эканлиги белгилаб қўйилган. Асосий қонунимизда аҳолимиз манфаатларига хизмат қилувчи ушбу модданинг тадбиқ қилиниши кўплаб инсонларга давлат тиббий хизматидан бепул ва имтиёзли равишда фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этади.

🎥 https://youtu.be/3B4JfJpm9_s

Батафсил: https://uza.uz/posts/785223

📍 NEWS.uz
#Кун_ҳикмати


"Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир. Хотиржамлик ярим соғликдир. Сабр эса шифонинг бошланишидир."


✍️ Ибн Сино

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Қанча шонинг бўлса – Ватанни кўтар!

"... Президент залга ҳар доимгидек ўктам қадамлар билан кириб келди. Авваллари турли йиғинларда, учрашувларда Шавкат ­Мирзиёевни кўп кўрганман, албатта. Ўша кун, назаримда, нимадандир ташвишланаётгандек туюлди менга. 
Бир оздан кейин Юртбошимизнинг ўзлари ошкор қилдилар – у кишини безовта қилган ташвиш Сирдарё кўчаларидаги қаровсизликлар экан...."

Абдусаид КЎЧИМОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/qancha-shoning-bolsa-vatanni-kotar_785276

📍 NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Ҳар нарса ўз вақтини кутади...
На гул вақтидан олдин очилади, на қуёш вақтидан олдин чиқади.
Кутгин! Сеники бўлган нарса албатта сенга қайтади"


📲
Telegram |facebook|Facebook
#ибрат

Ризқ Аллоҳдан — бандага ишонч йўқ


Сулаймон алайҳиссалом тиним билмай меҳнат қилиб юрадиган бир чумолини кўриб, ундан:
— «Кунда қанча буғдой ейсан?» — деб сўрабдилар.

Чумоли:
— «Бир дона», — деб жавоб берибди.

Шунда Сулаймон алайҳиссалом унинг олдига бир дона буғдой қўйиб, устидан бир косани ағдариб:
— «Кунлик ризқингни мен келтириб тураман», — дебдилар.

Эртасига келиб, косани кўтариб қарасалар, чумоли буғдойнинг ярмини еб, қолган ярмини эса ушлаб ўтирганмиш.

Сулаймон алайҳиссалом унга:
— «Бир дона буғдойни бир кунда ейман деган эдинг, нега ярми ортиб қолди?» — дебдилар.

Шунда чумоли уларга қараб:
— «Ризқим Аллоҳнинг зиммасида бўлганида, У Зот менга кунлик емишимни етказишни ҳеч қачон унутмаслигини билар эдим. Бунга ишончим тўлиқ эди. Лекин куним сизга қолгач, агар эсингиздан чиқиб қолсам-чи, деган хавотир билан буғдойнинг ярмини олиб қўйдим. Чунки бандага тўлиқ ишонч йўқ. Ризқ фақат Аллоҳдан», — деб жавоб қилибди.

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Янги оилавий шифохона ўз фаолиятини бошлади

"...Сирдарё вилоятининг Гулистон туманига қарашли Алишер Навоий маҳалласида замонавий шароитда қайта қурилган оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди.

Илгари бинонинг эскилиги, иситиш тизимининг самарасизлиги ва замонавий жиҳозларнинг етишмаслиги туфайли тиббий хизмат сифати қониқарли эмас эди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/yangi-oilaviy-shifoxona-oz-faoliyatini-boshladi_786505

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёда “Тинчлик боғи” барпо этилди

"...Мамлакатимизда яшил ҳудудларни кенгайтириш, экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳолини табиат билан яқинлаштириш мақсадида амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туман ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Миллий Гвардиясининг Ихтисослаштирилган ўқув марказида “Барчамиз биргаликда – яшил тараққиёт учун” шиори остида кенг қамровли экологик ва илмий-амалий тадбир бўлиб ўтди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/sirdaryoda-tinchlik-bogi-barpo-etildi_786125

📍 NEWS.uz