🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
#Кун_ҳикмати


"Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир. Хотиржамлик ярим соғликдир. Сабр эса шифонинг бошланишидир."


✍️ Ибн Сино

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Қанча шонинг бўлса – Ватанни кўтар!

"... Президент залга ҳар доимгидек ўктам қадамлар билан кириб келди. Авваллари турли йиғинларда, учрашувларда Шавкат ­Мирзиёевни кўп кўрганман, албатта. Ўша кун, назаримда, нимадандир ташвишланаётгандек туюлди менга. 
Бир оздан кейин Юртбошимизнинг ўзлари ошкор қилдилар – у кишини безовта қилган ташвиш Сирдарё кўчаларидаги қаровсизликлар экан...."

Абдусаид КЎЧИМОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси

Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/qancha-shoning-bolsa-vatanni-kotar_785276

📍 NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Ҳар нарса ўз вақтини кутади...
На гул вақтидан олдин очилади, на қуёш вақтидан олдин чиқади.
Кутгин! Сеники бўлган нарса албатта сенга қайтади"


📲
Telegram |facebook|Facebook
#ибрат

Ризқ Аллоҳдан — бандага ишонч йўқ


Сулаймон алайҳиссалом тиним билмай меҳнат қилиб юрадиган бир чумолини кўриб, ундан:
— «Кунда қанча буғдой ейсан?» — деб сўрабдилар.

Чумоли:
— «Бир дона», — деб жавоб берибди.

Шунда Сулаймон алайҳиссалом унинг олдига бир дона буғдой қўйиб, устидан бир косани ағдариб:
— «Кунлик ризқингни мен келтириб тураман», — дебдилар.

Эртасига келиб, косани кўтариб қарасалар, чумоли буғдойнинг ярмини еб, қолган ярмини эса ушлаб ўтирганмиш.

Сулаймон алайҳиссалом унга:
— «Бир дона буғдойни бир кунда ейман деган эдинг, нега ярми ортиб қолди?» — дебдилар.

Шунда чумоли уларга қараб:
— «Ризқим Аллоҳнинг зиммасида бўлганида, У Зот менга кунлик емишимни етказишни ҳеч қачон унутмаслигини билар эдим. Бунга ишончим тўлиқ эди. Лекин куним сизга қолгач, агар эсингиздан чиқиб қолсам-чи, деган хавотир билан буғдойнинг ярмини олиб қўйдим. Чунки бандага тўлиқ ишонч йўқ. Ризқ фақат Аллоҳдан», — деб жавоб қилибди.

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Янги оилавий шифохона ўз фаолиятини бошлади

"...Сирдарё вилоятининг Гулистон туманига қарашли Алишер Навоий маҳалласида замонавий шароитда қайта қурилган оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди.

Илгари бинонинг эскилиги, иситиш тизимининг самарасизлиги ва замонавий жиҳозларнинг етишмаслиги туфайли тиббий хизмат сифати қониқарли эмас эди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/yangi-oilaviy-shifoxona-oz-faoliyatini-boshladi_786505

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёда “Тинчлик боғи” барпо этилди

"...Мамлакатимизда яшил ҳудудларни кенгайтириш, экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳолини табиат билан яқинлаштириш мақсадида амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туман ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Миллий Гвардиясининг Ихтисослаштирилган ўқув марказида “Барчамиз биргаликда – яшил тараққиёт учун” шиори остида кенг қамровли экологик ва илмий-амалий тадбир бўлиб ўтди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/sirdaryoda-tinchlik-bogi-barpo-etildi_786125

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Аҳоли дардлари эшитилди, аниқ вазифалар белгилаб берилди

"...Вилоят раҳбари масъул хизматларга мурожаат қилиб, қатьий тарзда шундай деди:

— Ҳеч бир иш кечиктирилмайди. Бу нафақат аҳоли муаммоси, балки бизнинг ҳам масъулиятимиз. Масалани ҳал этмаслик ва атрофни тозаламаслик янада катта муаммоларга олиб келади.

Ташриф давомида қайси ташкилот қандай камчиликка йўл қўйгани ва ишларнинг нима учун тўхтаб қолгани ҳам юзма-юз муҳокама қилинди. Муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгиланди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/aholi-dardlari-eshitildi-aniq-vazifalar-belgilab-berildi_785946

📍 NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Ҳар Кимга ҳам кўнгил сирларини очавермагин. Кўнгил Роббимнинг мулки.
Уни Ўзидан ўзга авайлай олмас..."


📲Telegram |facebook|Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббий хизмат шаффоф, коррупциядан холли аҳолига кўрсатилади

Бугунги кунда Сирдарё вилоятидаги барча тиббиёт муассасаларида, шу жумладан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филиалида ҳам давлат тиббий суғурта тизими жорий этилган.

Бу тизимга кўра, оғир аҳволдаги беморларга йўлланма асосида бепул тиббий ёрдам кўрсатилади, шунингдек, ўз хоҳиши билан мурожаат қилган енгил ва ўрта ҳолатдаги беморларга пуллик хизматлар кўрсатилади.

Пулли хизматлар бўйича шаффофликнинг таъминланишига алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада беморларга хизмат кўрсатиш жараёнида ҳар қандай шубҳали ҳолатларнинг олдини олиш учун тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Марказ ва унинг бўлимларида коррупция ҳолатларига дуч келсангиз ёки шубҳали вазиятларга гувоҳ бўлсангиз, ҳар доим қуйидаги ишонч рақамига мурожаат қилишингиз мумкин:

📲95-003-05-90.


РИОБСИАТМ Сирдарё филиали директори Шаҳло Хожаева


📲Telegram |facebook|Facebook