🍃 МALHAM
2.25K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

"Оғиздан чиққан бир калима сўз одамни бошқаларга эл қилиши ҳам, ёв қилиши ҳам мумкин."


✍️Тўлепберген Қаипбергенов


Telegram |facebook|Faceboo
Юбилейингиз муборак бўлсин!

Инсон саломатлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилиш, юрт дардини ўз дардидек ҳис этиш ва халқ ишончига сазовор бўлиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди.

Ана шундай эзгу фазилатлар соҳиби, Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш тизими ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган,Вилоят қон қуйиш станцияси бош шифокори Саломов Хайдаржон Норбоевич бугун муборак 65 ёшни қарши олмоқдалар.

Хайдаржон Норбоевич кўп йиллик самарали меҳнати, юксак масъулияти ва инсонпарварлиги билан тиббиёт жамоаси ҳамда кенг жамоатчилик орасида катта ҳурмат қозонган.

Айниқса, донорлик ҳаракатини ривожлантириш, қон хизмати тизимини такомиллаштириш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги хизматлари таҳсинга лойиқ.


“Малҳам” телеграм канали жамоаси юбилей муносабати билан Хайдаржон Норбоевични чин дилдан муборакбод этади. Устозга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий бахт-саодат ва шарафли фаолиятларига улкан зафарлар тилаймиз.

65 ёшингиз қутлуғ ва баракали бўлсин!

Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

“Ҳар бир тонгда қайта туғил! Қайта юр! Қайта сев! Қайта ишонч билдир! Зеро, тананг қариши мумкин, аммо руҳинг доимо ўсиши керак.”

✍️Мавлоно Румий


Telegram |facebook|Faceboo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хотирага эҳтиром, жасоратга таъзим


9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Сирдарё вилоятида қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Тадбирлар Гулистон шаҳридаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди. Бу ерда уруш ва меҳнат фронтида жон фидо қилган аждодлар хотирасига эҳтиром кўрсатилиб, тинчлик ва осойишталикнинг қадри яна бир бор ёдга олинди.

Маросимда вилоят раҳбарияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, ҳарбий хизматчилар, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучлар фахрийлари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ҳарбий оркестр садолари остида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига вилоят ҳокимлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, йирик корхона ва муассасалар ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан гулчамбарлар ва гулдасталар қўйилди.

Telegram |facebook|Faceboo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Иккинчи жаҳон урушида қаҳрамонлик кўрсатган аждодларимиз ҳамда мустақиллик йилларида Ватанимиз ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ўғлонлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.


Telegram |facebook|Faceboo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
12 май — Халқаро ҳамширалар куни

Жаҳонда ҳар йили 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Мамлакатимизда ҳам бу сана профессионал ҳамширалик хизмати асосчиси саналган Флоренс Найтингейл таваллуд куни муносабати билан нишонланиб, ўрта тиббиёт ходимларининг фидокорона меҳнатига юксак эҳтиром кўрсатилади.

Шу муносабат билан “Малҳам” телеграм канали ижодий жамоаси Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган кўп минг сонли ҳамшираларни ушбу касб байрами билан самимий муборакбод этади!

Сизларнинг оқ халатингиз каби пок қалбингиз, меҳр-мурувватингиз, хушмуомалалигингиз ва инсонпарварлигингиз юртдошларимиз саломатлигини асрашдек шарафли йўлда доимо ҳамроҳ бўлсин!

Ҳар бир хонадонга шифо, ҳар бир бемор қалбига умид улашаётган заҳматли меҳнатингиз учун чексиз миннатдорлик билдирамиз. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!


📲
Telegram |facebook|Facebook
Ҳамширалар — ҳаёт ва умид посбонлари

Ҳурматли ҳамширалар! Сизларни 12 май — Халқаро ҳамширалар куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман!

Сизлар инсон саломатлиги йўлида меҳр, сабр ва фидойиликни ўз ҳаёт тамойилига айлантирган, ҳар бир беморга умид ва ишонч бағишлайдиган улуғ касб эгаларисиз. Оқ халатингиз ортида инсон тақдирига масъулият, қалбингизда эса беқиёс меҳр мужассам.

Ҳар бир кўрсатган эътиборингиз, ҳар бир ширин сўзингиз ва ғамхўрлигингиз инсонларга шифо ва руҳий қувват бағишлайди. Сизларнинг машаққатли, бироқ шарафли меҳнатингиз доимо юксак эътирофга муносиб.

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик-осойишталик ва касбий фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман. Доимо эл ардоғида, юрт эътиборида бўлиб юринг!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Тожихон Ғафорова,
Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциацияси Сирдарё вилояти бўлими раиси

📲Telegram |facebook|Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Хантавирус: Янги пандемия хавфими ёки оддий ваҳимами?


Вакцинаси ҳам, аниқ давоси ҳам йўқ — Нурмат Отабеков аҳолига мурожаат қилди


📲Telegram |facebook|Facebook
Сирдарёлик фельдшер республикада энг яхши тарғиботчи деб топилди

Республика миқёсида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” кўрик-танловида Сирдарё вилояти вакили муносиб иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Хусусан, Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасида фаолият юритиб келаётган фельдшер Ҳумоюн Бобоназаров “Йилнинг энг яхши соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” номинацияси ғолиби деб топилди.

Мазкур ютуқ унинг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, касалликларнинг олдини олиш, тиббий маданиятни юксалтириш борасидаги самарали фаолиятининг муносиб эътирофи бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Ҳумоюн Бобоназаров ўз меҳнат фаолияти давомида профилактик тадбирлар, тарғибот учрашувлари ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларда фаол иштирок этиб келмоқда. Айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик ҳамда зарарли одатларнинг олдини олиш бўйича амалга оширган тарғибот ишлари юқори баҳоланди.

📲Telegram |facebook|Facebook