🍃 МALHAM
2.24K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
🍃#кун_ҳикмати

«Қалб — тушунтириб бўлмайдиган сирли нарса. Унинг қаерда эканини ҳеч ким билмайди, аммо оғриғини ҳамма ҳис қилади.»


✍️Антон Чехов

📲Telegram |facebook|Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити 27-май чоршанба куни нишонлади

Келаси ҳафта фақат 2 кун ишлаб 5 кун дам олинади

Байрам муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

✅ 25-май, душанба — иш куни;
✅ 26-май, сешанба — иш куни;
❌ 27-май, чоршанба – Қурбон ҳайити;
❌ 28-май, пайшанба – барча учун қўшимча дам олиш куни;
❌ 29-май, жума – барча учун қўшимча дам олиш куни;
❌ 30-май, шанба – ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни;
❌ 31-май, якшанба – барча учун одатий дам олиш куни;
✅ 1-июн, душанба — иш куни.

📲Telegram |facebook|Facebook
Скрининг — ҳаёт ва умид кафолати

Сирдарё вилоятида хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш, онкологик касалликларни барвақт аниқлаш ва тиббий маданиятни оширишга қаратилган кенг қамровли тиббий-маърифий акция ўтказилди.

Тадбир Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан, марказнинг Сирдарё вилояти филиали ҳамда Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Уч кун давом этган акция доирасида вилоят лабораториялари фаолияти ўрганилди, тиббиёт ходимлари учун семинар-тренинглар ўтказилди ҳамда аҳоли орасида бепул скрининг кўриклари ташкил этилди.

Мутахассислар таъкидлашича, бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш орқали оғир асоратлар ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш мумкин.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда “эрта ташхис — узоқ умр гарови” эканлиги алоҳида қайд этилди.

📲Telegram |facebook|Facebook
МИЛЛАТ ШАВКАТИ

Самарқанднинг ўтмиши – ниҳоятда қадимий. Аммо бу кентни ўз салтанатига марказ қилган, унинг улуғвор ва шарафли тарихида ўчмас из қолдирган, шаҳарнинг салобатига салобат қўшган ҳукмдорлар кўп эмас. Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ялангтўш Баҳодир... Бу номлар бизгача бўлган минг йилликни тамсил этади, холос. Ҳолбуки, шаҳарнинг таваллуди ундан бир неча ўн асрлар нарига бориб тақалади.

🔗 Батафсил: https://uza.uz/posts/860507

Телеграм каналларимиз
35 нафар битирувчи муддатидан аввал талаба бўлди

Гулистон тумани ихтисослаштирилган мактаб-интернатида таълим олаётган 35 нафар битирувчининг ҳаммаси муддатидан олдин олий таълим муассасалари талабаси бўлишга муваффақ бўлди. Бу натижа таълим муассасасида йўлга қўйилган тизимли иш, ўқувчиларнинг изчил меҳнати ҳамда устоз-мураббийларнинг самарали таълим-тарбияси самараси сифатида қайд этилмоқда.

🔗 Батафсил: https://uza.uz/posts/861544

Телеграм каналларимиз
#биласизми

Наманган Гиннеснинг "Рекордлар китоби"дан жой олди

 
Ўтган йили фестивалга тайёргарлик жараёнида вилоят бўйича жами 100 миллион туп гул кўчати экилган эди. Бу йил эса ушбу миқдор 150 миллион тупга етказилди. Натижада Наманган “Жамоа бўлиб бир ой давомида энг кўп экилган гуллар” йўналишида Guinness
рекордини ўрнатди.

Фестивалнинг тантанали очилиш маросимида бу ҳақдаги махсус сертификатни Guinness вакили Шейда Субаси хоним Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга тантанали равишда топширди.

📲Telegram |facebook|Facebook